Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.11.2025
Ҳужжат 21.04.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2006—2010 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ, ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ЧОРВА МОЛЛАРИ, БИРИНЧИ НАВБАТДА ҚОРАМОЛЛАР СОНИНИ КЎПАЙТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 мартдаги ПҚ–308-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва чорвачилик маҳсулотлари етиштираётган фуқаролар бандлигини тартибга солиш, шунингдек уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
2006 йилда қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ҳомийлар, шунингдек нодавлат хайрия ташкилотлари маблағлари ҳисобига бир бош сигир бериш йўли билан ҳомийлик ёрдами кўрсатиш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган фуқароларга меҳнат дафтарчалари очилиши ва юритилишини, шунингдек фуқароларнинг кўрсатиб ўтилган тоифаларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллари ҳисобга олинишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2006-2007 йилларда ва кейинги йилларда аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ҳамда рақобатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳудудий дастурларида шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва чорвачилик маҳсулотлари сотаётган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган фуқаролар уларга меҳнат дафтарчалари очиш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида меҳнат органларига мурожаат қилишган тақдирда ҳовлима-ҳовли кўздан кечиришни амалга оширишга рухсат этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда жойлардаги ижтимоий таъминот органларига шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўланиши тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:
2006 йилда қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ҳомийлар, шунингдек нодавлат хайрия ташкилотлари маблағлари ҳисобига бир бош сигир бериш йўли билан ҳомийлик ёрдами кўрсатишнинг тасдиқланган дастури кўрсаткичлари бажарилиши устидан назоратни ташкил этсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ва Республика «Маҳалла» жамғармаси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадлари, принциплари ва механизмлари тўғрисида фаол тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этсинлар;
ўн кун муддатда ҳар бир туманда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида банд бўлган фуқароларни қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш бўйича ишлаб чиқариш фаолиятига кенг жалб этишни таъминлаш юзасидан туманлар ҳокимлари бошчилигида ишчи комиссиялар ташкил этсинлар. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш бўйича фуқароларнинг бандлиги самарадорлигини ошириш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш ишчи комиссияларнинг асосий вазифаси ҳисоблансин;
мол бозорларини хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни обод қилиш ва 2006 йил 1 сентябргача бўлган муддатда белгиланган ветеринария ва санитария-эпидемиология талабларига мувофиқлаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар;
қайта ишлаш ва савдо корхоналари билан биргаликда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштириладиган чорвачилик маҳсулотларини харид қилиш, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини омухта ем ва шрот билан таъминлаш юзасидан узоқ муддатли шартномалар, шу жумладан фьючерс шартномалари тузиш механизмини ишлаб чиқсинлар ва шартномалар тузилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ваколатли органлар билан биргаликда мол сўйиш, гўшт-сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишни ташкил этиш бўйича белгиланган ветеринария-санитария қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
Бунда қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида боқилган чорва моллари санитария ва ветеринария талабларига жавоб берадиган ихтисослаштирилган кушхоналарда сўйилади;
гўшт деҳқон бозорларида ва савдо шохобчаларида фақат ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда сотилади.
Кушхоналар асосан деҳқон бозорлари ёнида ва маҳаллий аҳоли учун қулай бўлган қишлоқ аҳоли яшаш пунктларида 4-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Дастур кўрсаткичлари бажарилиши мониторингини ташкил этиш учун амалдаги давлат статистика ҳисоботи негизида статистика индикаторлари тизимини ишлаб чиқсин ва 2006 йил иккинчи чорагидан бошлаб жорий этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 апрель,
67-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
21 апрелдаги 67-сон қарорига
1-ИЛОВА
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 мартдаги ПҚ–308-сон қарорига мувофиқ ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида уй хўжалиги аъзоларининг мулки бўлган ёки ижара шартларида олинган қорамолни боқишни ҳамда чорвачилик майда товар маҳсулотлари етиштиришни ва уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотишни амалга оширувчи меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқароларга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Юқорида кўрсатиб ўтилган меҳнат фаолияти турини амалга оширувчи шахслар, улар томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида боқилган ёки ушбу хўжаликларда етиштирилган чорвачилик товар маҳсулоти пул ёки натурал шаклда даромад олиш мақсадида сотилган тақдирда иш билан банд ҳисобланадилар.
Кўрсатиб ўтилган шахсларга, агар улар иш берувчилар билан меҳнат муносабатларида турмаса ёки белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган хусусий тадбиркорлар ҳисобланмаса ёхуд ўқув юртларида ўқимаса уларга белгиланган намунадаги меҳнат дафтарчаси очилади (юритилади).
Ушбу шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 фоизи миқдорида суғурта бадаллари тўланган тақдирда қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлинган даврлар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган фуқароларга меҳнат дафтарчаси бериш меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда меҳнат органи деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Меҳнат дафтарчасини очиш ва юритиш ҳамда пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисобга олиш тартиби
4. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган, меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган шахсларга меҳнат дафтарчаси мазкур шахснинг яшаш жойидаги меҳнат органи томонидан, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг шахсий аризаси асосида очилади.
Меҳнат дафтарчаси очиш учун фуқаро паспортини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигида қорамол мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномани шахсан кўрсатади.
Қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахсга меҳнат дафтарчаси очиш ва бериш тўғрисидаги маълумотлар меҳнат органида юритиладиган, номерланган ва ип ўтказиб тикилган, меҳнат дафтарчалари бериш махсус дафтарида қайд этилади, унда меҳнат дафтарчаси берилган шахснинг фамилияси, туғилган санаси ва уй манзили, меҳнат дафтарчасининг давлат серияси ва тартиб рақами, шунингдек унинг берилган санаси кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқарога берилган меҳнат дафтарчаси бланкаси учун уни олувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
5. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган, меҳнат дафтарчасига эга бўлган шахслар учун фаолиятнинг кўрсатилган тури билан бандлик тўғрисидаги ёзувлар туман ижтимоий таъминот бўлими томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Меҳнат дафтарчасини юритиш (меҳнат дафтарчасига ёзувларни қайд этиш), титул варағидаги (1-бетидаги) ёзувлардан ташқари, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахс давлат солиқ хизмати органларида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчи сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан амалга оширилади.
Меҳнат дафтарчасининг 1-бетидаги ёзувлар меҳнат дафтарчасини берган меҳнат органи томонидан амалга оширилади ва меҳнат органининг думалоқ муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Меҳнат дафтарчасининг 2-бетида ва кейинги бетларида:
а) «Сана» устунида — шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш бўйича меҳнат фаолияти бошланган сана кўрсатилади. Меҳнат фаолиятининг кўрсатилган тури бошланган сана:
меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган шахслар учун — меҳнат дафтарчаси очилган кун;
меҳнат дафтарчасига эга бўлган шахслар учун — ушбу шахс шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд шахс сифатида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчи сифатида ҳисобга олинган кун ҳисобланади.
б) «Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар» устунида қуйидаги ёзувлар қайд қилинади:
«Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд» деб ёзилади, шунингдек туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимида рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, ушбу бўлимнинг тўлиқ номи кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан бандлик тўхтатилган» деб ёзилади, шунингдек ушбу шахс томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган ойлар сони кўрсатилади, сўз билан: «Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига _________ ой (ойлар сони сўз билан) ҳисобга олинади» сўзлари қайд этилади.
в) «Ёзув қуйидагилар асосида қайд этилган» устунида қуйидагилар кўрсатилади:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ–308-сон қарорининг 1-банди асосида» — қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш бўйича фаолиятнинг бошланиши тўғрисидаги ёзувларни қайд этишда;
«шахсий ариза асосида» — қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан бандликнинг тўхтатилгани тўғрисидаги ёзувларни қайд этишда.
8. Фаолиятнинг ушбу тури билан бандликнинг тўхтатилгани тўғрисидаги ёзув:
бошқа ишга жойлашиш муносабати билан меҳнат дафтарчаси талаб қилинганда;
шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан бандлик тугаганда амалга оширилади.
9. Меҳнат дафтарчасидаги қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлинган даврлар тўғрисидаги ёзувлар ижтимоий таъминот бўлими ходимининг имзоси ва мазкур бўлимнинг юмалоқ муҳри билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлинган даврларни пенсия тайинлаш учун ҳисобга олишда меҳнат дафтарчасидаги фаолиятнинг кўрсатилган турлари билан банд бўлинган даврлар тўғрисидаги ёзувлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлашни ҳисобга олиш Шахсий карточкасида тасдиқланган бўлиши керак.
11. Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажида фақат бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўланган даврлар (ойлар) ҳисобга олинади.
12. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахсларнинг меҳнат стажини ҳисоблашда, агар мазкур шахс ушбу календарь йилнинг камида 9 ойи мобайнида бадалларни тўлаган бўлса, пенсия тайинлаш учун стажга тўлиқ календарь йил ҳисобга олинади.
13. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлинган меҳнат стажи пенсия тайинлашда унинг ҳақиқий давом этган муддати бўйича ҳисобга олинади ва ушбу шахс давлат ижтимоий суғуртасига мансуб бўлган бошқа ҳар қандай иш бўйича у эга бўлган меҳнат стажи билан жамланади.
14. Фуқаронинг фаолиятнинг кўрсатилган тури билан банд бўлган даврлари тўғрисидаги ёзувларнинг унинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврларига мувофиқлигини назорат қилиш ижтимоий таъминот бўлими мудири томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахснинг меҳнат дафтарчаси мазкур шахснинг ўзида сақланади ва меҳнат органининг ёки ижтимоий таъминот бўлимининг талабига кўра кўрсатилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадалларни тўлаш ва ҳисобга олиш ҳамда пенсия тайинлаш тартиби
16. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган фуқаро бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда, ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия таъминотининг хоҳланган миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари, қоидага кўра, ҳар ойда, жисмоний шахсларнинг даромад солиқларини тўлаш учун белгиланган муддатларда нақд пул билан ёки (Халқ банки ёки бошқа тижорат банкидаги ҳисоб рақамларидан) нақдинасиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан, бадаллар тўловчининг яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Қуйидагиларга:
суғурта бадалларини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлиқ календарь йил учун олдиндан тўлашга йўл қўйилади. Бу ҳолда ушбу календарь йилида энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди;
суғурта бадалларини бадаллар тўланмаган олдинги даврлар учун, лекин бадаллар тўланаётган ойдан олдинги 12 ойдан кўп бўлмаган давр учун тўлашга йўл қўйилади. Бу ҳолда ўтказиб юборилган ҳар қайси ой учун бадаллар миқдори бадал тўланаётган ойда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар қайтариб берилмайди.
20. Бадаллар тўланмаган даврлар пенсия тайинлашда меҳнат стажига қўшилмайди.
21. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлашнинг шахсий ҳисоби ижтимоий таъминот органлари томонидан, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахслар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўланганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари маълумотлари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Давлат солиқ хизмати органлари ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларига қуйидагиларни тақдим этадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳисобот чорагида ҳисобга қўйилган (ҳисобдан чиқарилган) қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахслар тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот;
мазкур шахслар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар миқдорлари тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотлар.
23. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари:
қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахсни ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари маълумотлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўланганлигини ҳисобга олиш Шахсий карточкасини юритадилар (ёпадилар), ушбу карточка ижтимоий таъминот бўлимида доимий сақланади;
давлат солиқ хизмати органларининг тўланган бадаллар тўғрисидаги маълумотлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўланганлигини ҳисобга олиш Шахсий карточкасига бадаллар суммасини ва улар тўланган даврларини ёзиб қўядилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Суғурта бадаллари тўланганлигини ҳисобга олиш дафтарчаси қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахсларда сақланадиган, суғурта бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади, у қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаётган шахсга ижтимоий таъминот бўлими томонидан, белгиланган намунадаги шакл бўйича очилади.
25. Қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахснинг хоҳишига кўра туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими уларнинг тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланадиган бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадалларини ҳисобга олиш Карточкаси ва Дафтарчасидаги ёзувлар билан солиштиришга мажбур. Солиштириш натижалари ҳисобга олиш Карточкаси ва Дафтарчасига ёзилади ҳамда қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахс ҳамда ижтимоий таъминот бўлими масъул ходими имзолари, шунингдек бўлим муҳри билан тасдиқланади.
26. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахсда унинг тўлаган бадаллари ҳисобга олиш Карточкаси ва Дафтарчасидаги ёзувлар билан солиштирилган вақтгача сақланади.
27. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаш тўхтаганда ёки яшаш жойи ўзгарганда ижтимоий таъминот бўлими ҳисобга олиш Карточкаси ва Дафтарчасига ҳисобдан чиқариш тўғрисида тегишли ёзувларни киритади.
28. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахсларга пенсия тайинлаш улар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўланган тақдирда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
29. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахсларга пенсиялар пенсионернинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан тайинланади ва тўланади. Пенсионернинг танлашига кўра пенсияни тўлаш ё почта алоқа бўлимлари орқали ёхуд Халқ банки бўлимларидаги омонатларга қўшиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
30. Қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахсларга ижтимоий суғурта бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан нафақалар тўланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш
31. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган фуқароларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини, шу жумладан пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқини таъминлаш мақсадида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича мазкур шахс, меҳнат органи ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ўртасида уч томонлама шартнома тузилади, ушбу шартнома қуйидаги мажбуриятларни:
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаронинг — шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш, қорамолни боқиш ва зарур даражада парвариш қилиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида чорва моллари сонини ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадалларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятларини;
меҳнат органининг — шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахснинг пенсия таъминоти, фаолиятнинг ушбу тури билан банд бўлинган даврларнинг меҳнат стажига тўғри ҳисобланиши масалаларидаги манфаатларини ҳимоя қилиш, буюртмачиларга чорвачилик маҳсулотлари сотиш юзасидан шартномалар тузишда, тижорат банклари кредитларини олишда ҳамда меҳнат органлари ваколатига кирадиган, фаолиятнинг ушбу тури билан боғлиқ бошқа хўжалик масалаларини ҳал этишда юридик ва консультатив ёрдам кўрсатиш, фуқароларни шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришнинг илғор технологияларига, шунингдек улар фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва методларига ўқитишга кўмаклашиш мажбуриятларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг деҳқон бозорларида сотишда ва буюртмачиларга етказиб беришда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларининг келиб чиқиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни бериш, фуқароларнинг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан бандлигини ҳисобга олиш мажбуриятларини ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Шартнома мазкур шахс томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият билан банд бўлиш даври учун, бироқ камида бир йил учун тузилади.
33. Шартнома 3 нусхада тузилади, улардан ҳар бири шартнома томонларига берилади ва меҳнат органида ип ўтказиб тикилган ва тартиб рақами қўйилган варақлари бўлган махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
V. Аҳолининг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан бандлиги мониторинги
34. Меҳнат органлари фуқародан меҳнат дафтарчаси очиш учун буюртманома тушгандан кейин жойига бориб қорамолнинг ва бошқа шарт-шароитларнинг мавжудлигини аниқлайдилар.
35. Аҳолининг шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан бандлигининг кейинги мониторинги меҳнат органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда, уй хўжаликлари мунтазам мониторингини олиб бориш ҳамда «Аҳолининг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан бандлиги кўрсаткичлари» варақасига тегишли ёзувлар киритиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ва меҳнат органининг мазкур ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига биркитилган ходими ҳар чоракда камида бир марта, тасдиқланган жадвалга мувофиқ:
ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган шахслар;
сонини кўрсатган ҳолда шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигида қорамол мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида жойлашган уй хўжаликлари мониторингини амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Уй хўжаликлари мониторинги давомида олинган маълумотлар ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ «Аҳолининг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан бандлиги кўрсаткичлари» варақасига ёзиб қўйилади.
38. Ҳар бир чорак тугагандан кейин ўн кун мобайнида «Аҳолининг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан бандлиги кўрсаткичлари» варақасидаги ёзувлар асосида ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бўйича меҳнат органи томонидан фаолиятнинг кўрсатилган тури билан банд бўлган шахслар сони тўғрисида ҳисобот тузилади.
Ҳисобот маълумотлари Туман бўйича шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлганлар тўғрисидаги ҳисоботда ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича жамланади ҳамда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳамда ҳудудий Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Низомга 1-ИЛОВА
Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) ‎‎‎
______________________________________________________________ бўлимига‎‎‎

(туман (шаҳар) номи‎‎‎)

______________________________________________________________________‎
______________________________________________________________________‎
манзилда яшайдиган‎
(паспорти: серияси ___________ № _____________________________
____ йил «___» _______________________ да‎‎‎‎
____________________________________________________________‎_________‎‎

(паспортни берган муассасанинг номи)‎

томонидан берилган)___________________________________________________‎‎‎
___________________________________________________________ да туғилган‎
фуқаро _______________________________________________________________‎‎

(Ф.И.О.)‎

дан

Меҳнат дафтарчаси очиш ва юритиш тўғрисида

АРИЗА‎‎‎
Менга шахсий ёрдамчи/деҳқон хўжалигида (тегишлисининг остига чизилсин) қорамол боқиш ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд шахс сифатида меҳнат дафтарчаси очиш ва беришни сўрайман.‎‎‎‎
Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигида _____ бош қорамол, шу жумладан _____ бош сигир, _____ бош бузоқ мавжуд. Шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигининг ер участкаси майдони ____ гектарни ташкил қилади.‎ ‎‎‎
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги Низом билан танишиб чиқдим. ‎ ‎‎‎

Сана: 200__ йил «___» ____________ ‎

Имзо: ____________ ‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Низомга 2-ИЛОВА
200__ йил ________ чоракда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва уларда етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган, ___________ туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилган шахслар тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
Ф.И.О.‎‏
Идентификация тартиб рақами‎‏
Паспорти (серияси, тартиб рақами)‎‏
Паспорт бўйича рўйхатдан ўтган манзили‎‏
‎‎Сана
Мақоми‎‏
рўйхатдан ўтказилган‎

ҳисобдан чиқарилган‎‎

‎‎Давлат
‎солиқ инспекцияси
‎бошлиғи

‎‎

‎‎‎_________________ ( _________ )

М.Ў.‎

‎‎‎‎Сана: 200__йил «____»_____________
Низомга 3-ИЛОВА
200__ йил ________ чоракда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва уларда етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахслар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
Т/р‎ Ф.И.О.‎ Идентификация тартиб рақами‎ Тўлов даври (ойи)‎ Бадал миқдори‎
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
Чорак учун:‎
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
Чорак учун:‎
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
Чорак учун:‎
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
Чорак учун:‎
Давлат солиқ
‎ инспекцияси бошлиғи ‎

‎‎
‎______________ ( __________ ) ‎‎‎

М.Ў.‎

‎‎Сана: 200 __ йил « __ »________ ‎

Низомга 4-ИЛОВА
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан банд бўлган фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида
НАМУНАВИЙ УЧ ТОМОНЛАМА ШАРТНОМА
Сана: ___________________‎

____________________________________

вилояти‎‎

____________________________________

тумани‎‎

______________________________ да яшовчи, шахсий ёрдамчи, деҳқон хўжалигида (кераклисининг тагига чизилсин) қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан банд бўлган фуқаро ‎__________________________________________________ ‎ (кейинги ўринларда Фуқаро деб аталади); ‎‎
‎‎вилояти, __________________ тумани (шаҳар) Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими номидан Директор________________________________ (кейинги ўринларда Меҳнат бўлими деб аталади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғини номидан раис __________________________________________________‎ ‎‎(кейинги ўринларда Фуқаролар йиғини деб аталади‎).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 мартдаги ПҚ–308-сон қарорига мувофиқ ушбу Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
I. Шартнома мавзуси
1.1. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида банд бўлган фуқароларни аҳолининг бандлигини ва оила бюджетини тўлдиришнинг муҳим омили сифатида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бўйича ишлаб чиқариш фаолиятига кенг жалб этишни таъминлаш, жойларда қорамол боқиш ва гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
1.2. Фуқаро ______________________ иш билан банд деб эътироф этилади ҳамда унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва чорвачилик маҳсулотлари сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда унга меҳнат дафтарчаси берилади (юритилади).
1.3. Фуқаро қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш бўйича иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлайди.
1.4. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотишдан олинган барча даромадлар Фуқаронинг мулки ҳисобланади, агар учинчи шахслар билан шартнома муносабатларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса.
1.5. Шартноманинг амал қилиш муддати ____ йил.
II. Шартнома томонларининг мажбуриятлари
2.1. Фуқаро қуйидагиларга мажбур:
қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш;
шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини деҳқон бозорларида, тайёрлов ташкилотларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қорамол боқиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва қорамолни парвариш қилишни таъминлаш;
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамоллар сонини ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ўз вақтида тўлаш;
бошқа мажбуриятлар: _____________________.
2.2. Меҳнат бўлими қуйидагиларга мажбур:
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахсларнинг пенсия таъминоти, фаолиятнинг ушбу тури билан банд бўлинган даврларни меҳнат стажига тўғри ҳисоблаш масалаларидаги манфаатларини ҳимоя қилиш;
буюртмачиларга чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишда, тижорат банкларининг кредитларини олишда ҳамда меҳнат органлари ваколатига кирувчи фаолиятнинг ушбу тури билан боғлиқ бошқа хўжалик масалаларини ҳал қилишда юридик ва консультатив ёрдам кўрсатиш;
фуқароларни шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришнинг илғор технологияларига, улар фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва методларига ўқитишга кўмаклашиш;
бошқа мажбуриятлар: _____________________.
2.3. Фуқаролар йиғини қуйидагиларга мажбур:
микрокредитлар олишда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этишда тижорат банклари олдида кафил бўлиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини деҳқон бозорларида сотишда ва буюртмачиларга етказиб беришда чорвачилик маҳсулотларининг келиб чиқиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларни бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан бандлигининг ҳисобини олиб бориш;
бошқа мажбуриятлар: _____________________.
III. Томонларнинг жавобгарлиги
3. Мазкур Шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Шартноманинг амал қилишини тўхтатиш ва унинг муддатини узайтириш
4.1. Қуйидаги ҳолларда:
Шартноманинг 1.5-бандда кўрсатилган амал қилиш муддати тугаганда;
фуқаронинг қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан бандлиги тўхтатилганда Шартноманинг амал қилиши тўхтатилади.
4.2 Агар Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач Томонлар Шартноманинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ниятини билдиришмаса Шартнома номаълум муддатга узайтирилган ҳисобланади.
V. Алоҳида шартлар
5.1. Шартнома шартлари барча Томонлар учун мажбурий юридик кучга эга. Мазкур Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма битимлар билан расмийлаштирилади.
5.2. Шартнома Томонлари ўртасидаги низолар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.3. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган 3 нусхада тузилган ҳамда ҳар қайси Томонда бир нусхадан сақланади.
Томонларнинг имзолари:
Фуқаро _______________________________________________ (______________________) ‎
Паспорт: серия __________________________ № ____________________________________ ‎
___________________________ да______________________________ томонидан берилган. ‎
Меҳнат бўлими _______________________________________ (_______________________)‎
Юридик манзили _______________________________________________________________‎
М.Ў.‎
Фуқаролар йиғини ________________________________________ (____________________)‎
Юридик манзили _______________________________________________________________‎
М.Ў.‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Низомга 5-ИЛОВА
Намуна‎

‎‎Аҳолининг қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш
‎ва сотиш билан бандлиги кўрсаткичлари

‎‎Шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалиги манзили______________________________________________

‎‎(хўжалик тури тагига чизилсин)

‎‎Хўжалик бошлиғининг Ф.И.О. ______________________________________________________________

‎Т/р‎‏

‎Кўрсаткичлар‎‏

‎‎Уй хўжаликларини ҳовлилар бўйича ўрганиш саналари, чорак/йил

1/06‎ 2/06‎ 3/06‎ 4/06‎ 1/07‎ 2/07‎ 3/07‎ 4/07‎ 1/08‎ 2/08‎ 3/08‎
1.‎ Уй хўжалиги аъзолари сони (киши) ‎

шу жумладан:‎‎

1.1.‎ Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ‎
улардан:‎
1.1.1.‎ Меҳнат шартномалари бўйича ишлаётганлар‎
1.1.2.‎ Хусусий тадбиркорлар‎
1.1.3.‎ Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар‎
1.1.4.‎ Қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан шуғулланаётган меҳнатга лаёқатли шахслар, 1.1.1.–1.1.3-бандларда кўрсатилганлардан ташқари ‎
1.1.4.1.‎ Улардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаётганлар‎
1.2.‎ 16 ёшгача бўлган болалар ‎
1.3.‎ Пенсия ёшидаги шахслар (эркаклар — 60 ёш ва ундан катта, аёллар — 55 ёш ва ундан катта)‎
2.‎ Қорамоллар сони (бош)‎
шу жумладан:‎
2.1.‎ Сигирлар‎
2.2.‎ Бузоқлар‎
2.3.‎ Новвослар ‎
‎‎
3.‎ Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдони, жами (га)‎
шу жумладан:‎
3.1.‎ шахсий ёрдамчи хўжалик ерлари ‎
3.2.‎ деҳқон хўжалиги ерлари‎
‎‎Фуқаролар йиғини раисининг имзоси
‎‎Туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими ходимининг имзоси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Низомга 6-ИЛОВА
200 __ йил ___ чорагида шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан бандлик тўғрисида
ҳисобот
‎‎_____________________________________________________________________ тумани
‎‎Т/р‎‎

Кўрсаткичлар‎

Ўлчов бирлиги‎

Сони ‎

1.‎ Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари сони ‎ та‎

шу жумладан:‎

1.1.‎ шахсий ёрдамчи хўжаликлар‎ та‎
1.2.‎ деҳқон хўжаликлари ‎ та‎
2.‎ Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида боқилаётган қорамоллар сони ‎ бош‎

шу жумладан: ‎

2.1.‎ шахсий ёрдамчи хўжаликларда‎ бош‎
2.2.‎ деҳқон хўжаликларида ‎ бош ‎
3.‎ Қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан банд бўлган шахслар сони («Аҳолининг қорамол боқиш, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва сотиш билан бандлиги кўрсаткичлари» варақасининг 1.1.4-сатридан).‎ киши‎

улардан:‎

3.1.‎ Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўлаётган шахслар сони киши‎
Туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш
‎билан таъминлаш ва ижтимоий
‎муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи ‎
Туман (шаҳар) ижтимоий
‎‎таъминот бўлими бошлиғи ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
21 апрелдаги 67-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳомийлар ва шифокорлар йили Дастури тўғрисида» 2006 йил 23 январдаги ПҚ–266-сон, «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 мартдаги ПҚ–308-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда қишлоқ жойларда яшайдиган кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг даромадини ошириш ҳамда фуқароларнинг қорамол боқиш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва сотиш билан бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу оилаларга қорамолни бепул бериш тартибини белгилайди.
Кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш хайрия ёрдами сифатида амалга оширилади.
I. Қорамолни бепул беришга эҳтиёжманд кам таъминланган ва кўп болали оилаларни аниқлаш тартиби
1. Қорамолни бепул беришга эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш очиқлик ва ошкоралик шартларида ва ижтимоий адолат принципига қатъий риоя қилинган ҳолда қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан амалга оширилади.
Оилаларга қорамолни бепул бериш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси тақдимномасига биноан, кейинчалик фуқаролар йиғини ёки вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланган ҳолда Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан қабул қилинади.
2. Қорамол қуйидагиларга:
а) вояга етмаган беш нафар ва ундан ортиқ болалари, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари (академик лицейлар) ўқувчилари бўлган кўп болали оилаларга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) умумий даромадлари оиланинг ҳар бир аъзоси ҳисобига бир ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ошмайдиган, доимий равишда (кейинги 2-3 йилда) паст бўлган кам таъминланган оилаларга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) боқувчилари бевалар ва болаларни тарбиялаётган ёлғиз оналар ҳисобланадиган вояга етмаган болалари бўлган кам таъминланган оилаларга;
г) етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун болалар уйлари ва интернат уйлар битирувчиларига;
д) ота-онасиз қолган икки нафар ва ундан ортиқ болаларни қарамоғига олган (қабул қилган) оилаларга бепул берилади.
Илгаридан қорамоли бўлган оилалар қорамолни бепул беришга эҳтиёжманд оилалар деб ҳисобланмайди.
3. Қорамолни бепул беришга эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда 2-бандда кўрсатилган талаблар билан бирга қуйидагилар ҳисобга олинади:
уй хўжалигида қорамол боқиш учун шароитларнинг, шу жумладан ер участкасининг мавжудлиги;
қорамолни боқиш учун тегишли малакага ва парвариш қилиш имкониятига эга бўлган меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг мавжудлиги;
боқилаётган қорамолни ем билан таъминлаш имкониятининг мавжудлиги.
4. Қорамолни бепул беришга эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳар бир органида тузилган фуқаролар йиғини махсус комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Ушбу комиссиялар оиланинг уйига бориб унинг даромадларини ва мулкий аҳволини ўрганиб чиқадилар ва тегишли далолатнома тузадилар, далолатномада:
оиланинг таркиби, вояга етмаган болалар, жумладан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари сони;
оиланинг умумий даромади ва унинг манбалари;
оилада қимматбаҳо юқори ликвидли мол-мулкнинг, шу жумладан кўчмас мулк объектларининг мавжудлиги;
агар оилага қорамол берилса, уни боқиш учун шароитларнинг мавжудлиги кўрсатилади.
Оиланинг мулкий аҳволини ўрганиш натижаларига кўра махсус комиссия қорамолни бепул бериш ёки бермаслик тўғрисида дастлабки хулоса чиқаради. Оиланинг мулкий аҳволини ўрганиш далолатномаси махсус комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
5. Оиланинг мулкий аҳволини ўрганиш далолатномаси оилага қорамолни бепул бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Фуқаролар йиғини кенгашига берилади.
Фуқаролар йиғини кенгаши қарори оилага қорамолни бепул бериш (бермаслик) сабаблари кўрсатилган ҳолда протокол билан расмийлаштирилади.
6. Фуқаролар йиғини кенгаши томонидан қарор қабул қилингандан кейин ушбу қарор тасдиқлаш учун фуқаролар йиғинига ёки вакиллар йиғилишига киритилади.
Агар қарор учун фуқаролар йиғини ёки вакиллар йиғилиши қатнашчиларининг оддий кўпчилиги овоз берса, у тасдиқланган ҳисобланади ҳамда протокол билан тасдиқланади.
7. Фуқаролар йиғинининг оилаларга қорамолни бепул бериш тўғрисидаги тасдиқланган қарорлари ва оилаларнинг мулкий аҳволини ўрганиш далолатномалари кўрсатилган оилаларни қорамолни бепул бериш рўйхатига киритиш учун ҳар ойнинг 15-кунигача бўлган муддатда ҳокимликка жўнатилади.
II. Кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамол ажратиш тартиби
8. Қишлоқ жойларда яшаётган кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамол ажратиш туманлар ҳокимликлари томонидан тузилган махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Махсус комиссия таркибига қуйидагилар мажбурий тартибда киритилади:
туман ҳокимининг ўринбосари — комиссия раиси;
туман меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими вакиллари;
молия органи вакили;
прокуратура органи вакили;
тижорат банки филиали (бўлими) раҳбари;
«Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармаларининг туман бўлимлари раҳбарлари.
Махсус комиссиянинг шахсий таркиби туман ҳокими томонидан тасдиқланади.
9. Қорамолни харид қилиш ҳамда кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бевосита бериш учун махсус комиссия ҳузурида таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, ветеринария хизматлари мутахассислари ва тажрибали чорвадорлар жалб қилинадиган ишчи гуруҳ тузилади.
10. Махсус комиссия оилаларга қорамолни бепул бериш тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан тушган қарорларни ҳар ойда кўриб чиқади ҳамда қорамолни кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бериш навбати рўйхатларини тузади.
Рўйхатларни тузишда комиссия кейинчалик кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бериладиган қорамолни харид қилиш учун молиявий имкониятларнинг мавжудлигидан келиб чиқади.
Қорамолни оилаларга бепул бериш рўйхатларини тузишда оиланинг ижтимоий ёрдамга ўта эҳтиёжмандлиги ҳисобга олинади. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган кўрсаткичлар бўйича аниқланадиган барча белгилар мажмуига эга бўлган оилаларга қорамол биринчи навбатда берилади.
Қорамол бепул бериладиган оилалар рўйхати туман ҳокими томонидан тасдиқланади.
Кам таъминланган ва кўп болали оилага фақат бир бош қорамол бепул берилиши мумкин.
11. Ҳокимликнинг махсус комиссияси оилаларнинг қорамолни бепул бериш учун рўйхатга киритилганлиги асосланганлигини таъминлаш мақсадида оилани бориб кўриш (ёки оилаларни бориб кўриш учун ўз вакилларини юбориш) ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли қарор қабул қилинган оилалар аъзоларининг даромадлари тўғрисида солиқ органларидан қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.
Агар ўзини ўзи бошқариш органининг оилаларга қорамолни бепул бериш тўғрисидаги қарори ҳокимликнинг махсус комиссияси томонидан асосли эмас деб ҳисобланса ушбу оилалар қорамолни бепул олиш рўйхатларига киритилмайди, махсус комиссия эса рўйхатга киритишни рад этишнинг асосланган жавобини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига юборади.
12. Кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бепул бериш учун қорамолни рўйхатларда кўрсатилган миқдорга мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ёки бошқа корхоналардан, шунингдек аҳолидан пул ўтказиш йўли билан ёки нақд ҳисоб-китоб қилиб сотиб олиш ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бериладиган қорамол соғлом бузоқ, ғунажин ёки 5 ёшгача бўлган сигир бўлиши мумкин.
13. Қорамолни кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бериш ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади ҳамда ишчи гуруҳ аъзоси ва қорамолни олган оиланинг ҳуқуқий лаёқатли аъзоси томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги бериш-олиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
III. Қорамолни бепул бериш учун пул маблағларини шакллантириш
14. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари қорамолни харид қилиш ҳамда кейинчалик кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бепул бериш учун маблағларни шакллантириш манбалари ҳисобланади.
15. Молиявий маблағлар ҳокимлик томонидан депозитга қўйиш ва белгиланган молиявий операцияларни амалга ошириш учун танланган тижорат банкларидан бирининг туман бўлимида ҳокимлик очган махсус ҳисоб рақамида жамланади.
Туман ҳокимининг ўринбосари — махсус комиссия раиси ҳисоб рақамидаги маблағларни тасарруф этувчи ҳисобланади.
16. Махсус комиссия ҳомийларнинг маблағларини жалб этиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар ўртасида кенг тушунтириш ишларини амалга оширади, уларнинг номига илтимоснома-хатлар юборади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
21 апрелдаги 67-сон қарорига
3-ИЛОВА
2006 йилда қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга ҳомийлар, шунингдек нодавлат хайрия ташкилотлари маблағлари ҳисобига бир бош сигир бериш йўли билан ҳомийлик ёрдами кўрсатиш дастури
Т Минтақалар Туманлар сони ‎‏
‎‏

Кам таъминланган ва кўп болали оилалар сони

Бир туманда қамраб олиш даражаси (оилалар)

Сигир ажратишни молиялаштириш манбалари
ҳомийлар ҳисобига шу жумладан:‎‎ нодавлат жамғармалар маблағлари ҳисобига маҳалла жамғармалари маблағлари ҳисобига
фермер хўжаликлари хусусий тадбиркорлар бошқа ташкилот ва корхоналар
1. Қорақалпоғистон Республикаси ‎ 14 ‎ 1710 ‎ 122‎ 1622‎ 1045 ‎ 379‎ 198‎ 70 ‎ 18‎
вилоятлар:‎
2. Андижон‎ 14‎ 2576‎ 184‎ 2442‎ 1663‎ 534‎ 245‎ 82‎ 52‎
3. Бухоро‎ 11‎ 1319 120‎ 1204‎ 893‎ 261‎ 50‎ 79‎ 36‎
4. Жиззах‎ 12‎ 1590‎ 133‎ 1465‎ 994‎ 283‎ 188‎ 104‎ 21‎
5. Қашқадарё‎ 13‎ 2000‎ 154‎ 1869‎ 1380‎ 376 113 89 42‎
6. Навоий 8‎ 824‎ 103‎ 749‎ 525‎ 127‎ 97‎ 52‎ 23‎
7. Наманган‎ 11‎ 1807‎ 164‎ 1659‎ 1175‎ 264‎ 220‎ 102 46‎
8. Самарқанд‎ 14‎ 2405‎ 172‎ 2282‎ 1563‎ 565‎ 154‎ 85‎ 38‎
9. Сурхондарё‎ 14‎ 1569‎ 112‎ 1498‎ 1020‎ 384‎ 94‎ 53‎ 18‎
10. Сирдарё‎ 8‎ 1122‎ 140‎ 1022‎ 729‎ 221‎ 72‎ 68‎ 32‎
11. Тошкент‎ 15‎ 2022‎ 135‎ 1865‎ 1334‎ 320‎ 211‎ 122‎ 35‎
12. Фарғона‎ 14‎ 1576‎ 113‎ 1475‎ 1110‎ 218‎ 147‎ 62‎ 39‎
13. Хоразм‎ 9‎ 1125‎ 125‎ 1048‎ 731‎ 212‎ 105‎ 52‎ 25‎
Ҳаммаси:‎ 157‎ 21645‎ 138‎ 20200‎ 14162‎ 4144‎ 1894‎ 1020‎ 425‎
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
21 апрелдаги 67-сон қарорига
4-ИЛОВА
Кушхоналар ва қорамол сўйиш майдончалари ташкил этиш бўйича
топшириқ

(та)‎

Минтақалар‎‏
‎‏

Кушхоналар сони‎‎

‎‎Қорамол сўйиш майдончалари сони

2005 йилда мавжуд бўлгани‎‏
Жами қўшимча ташкил этилади

‎‎шу жумладан:

2005 йилда мавжуд бўлгани Жами қўшимча ташкил этилади

шу жумладан:‎‎

2006 йил‎ 2007 йил‎ 2008 йил‎ 2009 йил‎ ‎‏2010 йил‎‎‎ 2006 йил‎ 2007 йил‎ 2008 йил‎ 2009 йил‎ 2010 йил‎
Қорақалпоғистон Республикаси ‎ 13‎ 5‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 10‎ 55‎ 9‎ 11‎ 12‎ 12‎ 11‎

вилоятлар:‎

Андижон‎ 29‎ 5‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 42‎ 65‎ 11‎ 13‎ 14‎ 14‎ 13‎
Бухоро‎ 32‎ 2‎ 1 1‎‎ 69‎ 35‎ 7‎ 8‎ 7‎ 7‎ 6‎
Жиззах‎ 33‎ 4‎ 1‎ 2‎ 1‎ 44‎ 50‎ 10‎ 10‎ 10‎ 10‎ 10‎
Қашқадарё‎ 11‎ 3‎ 1‎ 1‎ 1‎ 51‎ 100‎ 18‎ 21‎ 21‎ 20‎ 20‎
Навоий‎ 7‎ 5‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ 85‎ 45‎ 9‎ 10‎ 9‎ 9‎ 8‎
Наманган‎ 22‎ 2‎ 1‎ 1‎ 60‎ 45‎ 8‎ 10‎ 11‎ 8‎ 8‎
Самарқанд‎ 10‎ 11‎ 3‎ 3‎ 2‎ 2‎ 1‎ 226‎ 75‎ 13‎ 17‎ 16‎ 15‎ 14‎
Сурхондарё‎ 17‎ 7‎ 2‎ 2‎ 1‎ 1‎ 1‎ 214‎ 45‎ 9‎ 10‎ 10‎ 9‎ 7‎
Сирдарё‎ 10‎ 3‎ 1‎ 1‎ 1‎ 31‎ 35‎ 6‎ 8‎ 8‎ 7‎ 6‎
Тошкент‎ 46‎ 9‎ 3‎ 2‎ 2‎ 1‎ 1‎ 119‎ 95‎ 18‎ 21‎ 20‎ 18‎ 18‎
Фарғона‎ 33‎ 2‎ 1‎ 1‎ 59‎ 100‎ 18‎ 20‎ 21‎ 21‎ 20‎
Хоразм‎ 14‎ 2‎ 1‎ 1‎ 50‎ 30‎ 5‎ 7‎ 7‎ 6‎ 5‎
Ҳаммаси:‎ 277‎ 60‎ 18‎ 18‎ 11‎ 7‎ 6‎ 1060‎ 775‎ 141‎ 166‎ 166‎ 156 ‎ 146‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 141-модда; 2007 й., 19-20-сон, 195-модда; 2008 й., 52-сон, 515-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2016 й., 8-сон, 77-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2018 й., 09/18/652/1702-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 31.12.2020 й., 09/20/830/1696-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)