Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида транспорт воситаларидан фойдаланиш натижасида зарар етказилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
1. 1995 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси жорий этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчиликнинг барча шаклларидаги транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртасига жалб қилинадилар.
2. Транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртаси бўйича суғурта пули ва битта транспорт воситаси учун бир йилда бир марта олинадиган суғурта тарифлари ставкалари миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Суғурта мукофотларини тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлгач, тўланмаган пул қарз деб ҳисоблансин ва тўлаш муддати ўтиб кетган ҳар бир кун учун қарзнинг 0,1 фоизи миқдорида жарима (пеня) ҳисобланган ҳолда ундириб олинсин.
4. Суғуртанинг ушбу тури бўйича суғурта мукофотлари тўланиши устидан назорат қилиш Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати, Давлат қишлоқ хўжалиги техник назорати органларига, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ суғуртанинг мазкур турини амалга оширувчи суғурталовчиларга юклансин.
5. Тушган суғурта мукофотларидан фуқаролар ҳалок бўлишининг ва уларнинг мол-мулки нобуд бўлишининг олдини олиш тадбиркорларига ажратмалар суммаси 5 фоиз миқдорида белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғуртасини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани ҳамда фуқаролар ҳалок бўлишининг ва уларнинг мол-мулкини нобуд бўлишининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(1—6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
(фоизларда) | ||
Транспорт воситалари | Суғурта суммаларининг қабул қилинган ҳажмидан суғурта мукофотлари тарифлари (қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баравари миқдорида) | |
Юридик шахслар | Жисмоний шахслар | |
Енгил автомобиллар, автобуслар | 1,5 | 1 |
Юк автомобиллари | 2 | 1,5 |
Троллейбуслар, трамвайлар | 1 | — |
Тракторлар, комбайнлар ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар | 1 | 1 |
Махсус енгил автомобиллар ва кичик автобуслар | 1 | 1 |
Мототранспорт | 0,5 | 0,5 |
Юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарни ундириш учун суғурта суммаларининг чекланган миқдорлари:
мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун (ҳар бир зарар етказилиши ҳолати бўйича) — Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;
ўлимга олиб келган зарарни қоплаш учун (ҳар бир жабрланган бўйича) — энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)