LexUZ шарҳи
Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Мазкур Стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 296-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясида қилган маърузасида баён этилган асосий қоидаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
2. Мазкур Стандартнинг мақсади текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда амал қилаётган маълумотларни компьютерда қайта ишлаш (матн давомида — МКҚИ) тизими шароитида аудит ўтказишда аудиторлик ташкилотининг ҳаракатларини белгилаш ҳисобланади.
3.1. Аудиторлик ташкилотларига МКҚИ тизими шароитида аудит ўтказишда қўйиладиган асосий талабларни шакллантириш.
3.2. Аудиторлик ташкилоти томонидан текширилаётган хўжалик юритувчи субъектда фойдаланилаётган МКҚИ тизимини баҳолаш учун жалб этилган мутахассисларга нисбатан асосий талабларни белгилаш.
4. Мазкур Стандарт талаблари расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни кўзда тутадиган аудитни амалга ошириш чоғида барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, бундан улар тавсия тусида эканлиги бевосита кўрсатилган қоидалар мустасно.
5. Мазкур Стандарт талаблари, текширув натижалари асосида расмий аудиторлик хулосаси тайёрлашни кўзда тутмайдиган аудитнинг амалга оширилишида, шунингдек, аудитга турдош хизматлар (консалтинг хизматлари) кўрсатилишида тавсиявий тусга эга бўлади. Аниқ топшириқни бажариш чоғида мазкур Стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган ҳолларда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг иш ҳужжатларида ҳамда аудит ва (ёки) унга турдош хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига бериладиган ёзма ҳисоботда мажбурий тартибда кўрсатиб ўтиши лозим.
6. Иқтисодий ахборотларни автоматлаштириш тизимидан фойдаланадиган хўжалик юритувчи субъектда бажарилган ишлар бўйича режалаштириш, таҳлил этиш, назорат қилиш, ва оқибатда хулосалар чиқариш ва шарҳлаш учун аудиторнинг МКҚИ тизими бўйича етарли даражадаги билимларга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир.
6.1. МКҚИ муҳити таъсир кўрсатадиган ҳисоб ва ички назорат тизимини, етарли даражада, барча аҳамиятли жиҳатларини тушуниш;
7. Аудиторлик ташкилоти МКҚИнинг кўпроқ тарқалган тизимлари кутубхонасига эга бўлиши ва уларнинг амалий қўлланиши хусусиятларини ўрганишга жиддий киришиши лозим.
8. Аудиторда кўрсатилган билимлар мавжуд бўлмаганда ахборот технологиялари соҳасидаги эксперт ишидан фойдаланиш лозим.
9.1. Экспертни тайинлаш ва эксперт ишидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа жараёнлар «Эксперт ишидан фойдаланиш» АМС шартларига тўлиқ равишда мувофиқ бўлиши шарт;
9.2. Аудитор, устунлик ҳолатини сақлаган ҳолда, эксперт ишини назорат қилиши учун хўжалик юритувчи субъектнинг компьютер тизими ҳақида етарли бўлимга эга бўлиши шарт:
10. Аудиторлик ташкилоти текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоботи тўғрисидаги фикрни ифода этиши ва шу фикр асосида тузилган аудиторлик хулосаси учун тўлиқ жавобгардир.
б) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг МКҚИ тизимида амал қилаётган бухгалтерия дастурий таъминоти харид қилинишининг қонунийлигини ва лицензияланишининг софлигини баҳолашда;
г) аудитор учун зарур бўлган аналитик, синтетик ҳисоб регистрларини ва ҳисоботни компьютерда шакллантиришда.
12. АМС «Аудитни режалаштириш»га мувофиқ аудитнинг умумий режасини тузишда режалаштиришнинг ҳар бир босқичи хўжалик юритувчи субъект томонидан қўлланилаётган ахборот технологиялари ва МКҚИ тизимларининг аудит жараёнига таъсирини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилиши лозим.
13. Ҳисоб ахборотларига ишлов беришнинг автоматлаштирилганлик даражаси аудиторлик тартиб-таомилларининг ҳажми ва хусусиятини аниқлашда ҳисобга олиниши керак.
14.1. Аудиторлик тартиб-таомилларини МКҚИдан фойдаланган ҳолда бажариш хусусияти (МКҚИ муҳитида тайёрланган ҳужжатларни нашр қилишга чиқариш, хўжалик юритувчи субъектнинг МКҚИ муҳитидаги иши);
14.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг компьютер тизимини ўрганиш мақсадида мустақил экспертни жалб этиш, эксперт томонидан баҳолаш учун чиқарилган масалаларни тавсифлаш;
14.3. Аудиторлик текширувининг бошланиш санаси, аудиторга маълумотларни аудит ўтказиш шартномасида хўжалик юритувчи субъект билан келишилган шаклда тақдим этилган санага мувофиқ келиши лозим.
15. Хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг МКҚИ муҳитида ташкил этилиши аудиторнинг профессионал таваккалчилигига таъсир кўрсатади.
16.3. Бухгалтерия ходимларининг ахборот технологиялари соҳасидаги билим даражалари етарли эмаслигида;
17.2. Аудиторлар учун махсус ишланган дастурий таъминот туфайли назоратнинг айрим турларини чуқурлаштириш имконияти мавжуд бўлса;
17.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг ахборот сиёсати унинг раҳбарияти томонидан малакали тарзда белгиланса;
17.5. Барча бўлинмалар, филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар, шуъба корхоналар МКҚИнинг ягона муҳитида ишласа, ягона замонавий дастурий таъминотни қўлласа;
17.6. Хўжалик юритувчи субъектнинг ахборот сиёсати МКҚИ тизимининг асосий фойдаланувчилари билан келишилган бўлса;
18. МКҚИ бошқарувининг ички воситалари ички назоратнинг мақсадларига эришишида ёрдам беради, ва қўлда бажарилган тартиб-таомилларни, ҳамда мутахассислар томонидан ишланган махсус дастурларни ўз ичига олади.
19. Қўлда фойдаланадиган ва компьютер воситалари МКҚИ муҳитига таъсир этувчи умумий бошқарув воситалари ва амалий дастурлар, хусусан, бухгалтерия ҳисоби дастурлари бошқарувининг махсус воситаларидан ташкил топади.
20. МКҚИ умумий бошқарув воситаларининг мақсади МКҚИ тизими устидан назорат чегараларини ўрнатиш ва ички назорат мақсадларига эришилганлигига мақбул даражадаги ишончни таъминлашдан иборатдир.
б) амалий дастур тизимларини ишлаб чиқиш ва уни тўғри ишлашини таъминлаш учун мутахассис томонидан кузатиб борилиши;
в) янги ёки қайта кўриб чиқилган тизимларни тестдан ўтказиш, қайта ташкил қилиш, реализация қилиш ва ҳужжатлаштириш;
г) амалий дастур тизимидаги ўзгаришлар –ҳужжатлардан фойдаланишга рухсат бериш, учинчи шахсларнинг дастурга киришини чеклаш;
д) МКҚИ тизими томонидан фақат шундай фойдаланишга мўлжалланган ҳаракатларни бажариш, шунингдек, улардаги хатоларни топиш ва тўғрилаш кафолатлари;
22. МКҚИ бошқаруви ички воситаларининг мақсади, фақат рухсат берилган ҳаракатлар ва уларни рўйхатга олиш нуқтаи-назаридан амалий дастурларни бошқаришнинг ўзига хос тартиб-таомилларини, шунингдек уларнинг ўз вақтида ва тўлиқлигини белгилашдир.
б) операцияларнинг машина ўқийдиган шаклга ўтказилганлиги ва компьютерларнинг маълумот файлларига ёзилганлиги;
в) операцияларнинг йўқотилмаганлиги, қўшилмаганлиги, нусхаси кўчирилмаганлиги ва ўзгартирилмаганлиги;