1-ИЛОВА
1. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Комиссия раиси |
2. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари |
3. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи |
4. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаси ректори |
5. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи |
6. | Келишувга асосан | — | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутати |
7. | Келишувга асосан | — | фуқаролик жамияти институти (нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, сиёсий партия ва ҳаракатлар, оммавий ахборот воситалари, касаба уюшмалари ва бошқалар) вакили |
8. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бош юристконсульти |
9. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари ўринбосари, Комиссия котиби |
2-ИЛОВА
Босқичлар | Амалга ошириш механизми | Субъектлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) якуни бўйича танлов натижаларини эълон қилиш. | Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси, Давлат тест маркази | Тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида | |||
2-босқич | Белгиланган мезонларга мос келувчи хотин-қизлар томонидан олий таълим муассасалари қабул комиссиясига моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан мурожаат қилиш. | Талабгорлар | Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун давомида | |||
3-босқич | Базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган, белгиланган мезонларга мос талабгорлар рўйхатини шакллантириш. | Давлат олий таълим муассасалари | Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида | |||
4-босқич | Талабгорлар рўйхатини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юбориш. | Давлат олий таълим муассасалари | Тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 5 календарь кун давомида | |||
5-босқич | Талабгорларнинг рўйхатини доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | 5 календарь иш куни ичида | |||
6-босқич | Комиссия аъзоларини туман (шаҳар)ларга бириктириш. Туман (шаҳар)ларга бириктирилган Комиссия аъзоси, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни тузиш. | Ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш комиссияси (кей?нги ўринларда — Комиссия) | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан рўйхат юборилган куни | |||
7-босқич | Талабгорларнинг доимий яшаш жойи бўйича ижтимоий ҳолатини ўрганиш. Ҳар бир талабгор бўйича далолатнома тузиш ва Комиссияга тақдим қилиш. | Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи ҳамда тегишли маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) | 5 календарь иш кунида | |||
8-босқич | Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжатларни ўрганиб, 150 нафар хотин-қизларни саралаб олиш ва баённомани расмийлаштириш ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасига юбориш. | Комиссия | 5 календарь иш кунида | |||
9-босқич | Тавсияномаларни тасдиқлаш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш. | Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси | 10 календарь иш кунида | |||
10-босқич | Базавий тўлов-контракт суммалари тўлаб берилиши белгиланган (тавсиянома берилган) хотин-қизлар рўйхатини ҳамда шартномани имзолаш бўйича хулосаларни тегишлилиги бўйича давлат олий таълим муассасаларига ёзма равишда киритиш ва белгиланган тартибда шартномаларни расмийлаштириш. | Комиссия | Ҳар бир ўқув йилида 1 октябрдан кеч бўлмаган муддатда | |||
3-ИЛОВА
ТАВСИЯНОМА № AA 0000 Ушбу тавсиянома фуқаро ______________________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) (___________________) (паспорт серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди. М.Ў. ________________________________ (мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзо) 20___ йил «___»___________ | ТАВСИЯНОМА № AA 0000 Ушбу тавсиянома фуқаро ___________________ _________________ _________________га (фамилияси, исми, отасининг исми) ___________________ (паспорт серияси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон қарорига мувофиқ ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун берилди. Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг 20___ йил «___»___________даги _____-сон буйруғига асосан берилди. Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан бир йил муддат давомида кучга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ____________________________________ (Ф.И.О.) (М.Ў., имзо) 20___ йил «___»___________ |