Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Молиялаштириш манбалари | Ижро муддатлари | Масъул ижрочилар |
I. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида мутахассисларни ўқитишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва уларни атом соҳасига бириктириш | |||||
1. | Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига, шунингдек, Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторига атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларини киритиш. | 1. Атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Классификаторларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | — | 2020 йил апрель | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Мухитдинов), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Фанлар академияси (Юлдашев) |
2. | Атом электр станциясининг (кейинги ўринларда — АЭС) ташкилий тузилмаси ва штат жадвалидан келиб чиққан ҳолда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига янги лавозимлар киритиш. | Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | — | 2020 йил декабрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Мухитдинов), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов) |
3. | Атом энергияси объектларини ишлатиш учун керакли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим қилиш тартибини тасдиқлаш. | Лицензия бериш тартибини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | — | 2019 йил декабрь | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Фанлар академияси (Юлдашев) |
4. | Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат таълим стандартларини, шу жумладан ядро технологияларини етказиб берувчининг амалдаги стандартларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш. | 1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат таълим стандартлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган давлат таълим стандартлари асосида ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш. | — | 2020 йил июнь 2020 йил август | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), «Ўзстандарт» агентлиги (Сатторов), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов) |
5. | Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартибини тасдиқлаш. | 1. Ҳукуматнинг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 2. Ядровий қурилмалар, сақлаш пунктлари ходимлари ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борувчи юридик шахслар атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатномалар олиши зарур бўлган иш турлари рўйхатини шакллантириш. 3. Бажарадиган фаолиятига қараб атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатномалар олиши лозим бўлган ходимлар лавозимлари рўйхатини шакллантириш. | — | 2020 йил июнь | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов) |
6. | Халқаро атом энергияси агентлиги (кейинги ўринларда — МАГАТЭ) тавсияларини ҳисобга олган ҳолда АЭС объектларидан фойдаланиш учун кадрларга қўйиладиган зарур малакавий талабларни тасдиқлаш. | Кадрларга қўйиладиган малакавий талаблар бўйича идоравий норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | — | 2021 йил декабрь | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Мухитдинов), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов) |
7. | АЭСнинг оператив ва таъмирлаш ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлаш. | Аттестациядан ўтказиш тартиб-таомилларини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | — | 2021 йил декабрь | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
8. | Ядро қурилмалари ва (ёки) сақлаш пунктлари ходимлари айрим тоифаларининг, шунингдек, ушбу объектларда назорат функцияларини амалга оширувчи атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи орган ходимларининг меҳнат шароитларининг ва ижтимоий-маиший таъминоти хусусиятларини тасдиқлаш мақсадида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | — | 2021 йил июнь | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Мухитдинов), Молия вазирлиги (Ишметов), Фанлар академияси (Юлдашев), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов) |
II. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида мутахассислар, олий малакали илмий ходимлар ва ишчи кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш | |||||
9. | Ядровий технологиялар етказиб берувчиси билан АЭС ташкилий тузилмаси ва штат жадвалини келишиш. | 1. АЭС қурилиши бўйича асосий Контрактнинг кадрлар тайёрлашга доир тегишли иловаларини муҳокама қилиш. 2. АЭСнинг ташкилий тузилмаси ва штат жадвалини келишиш. 3. Олий ва касб-ҳунар маълумотга эга мутахассислар, олий малакали илмий ходимлар ва ишчилар тайёрлаш учун мутахассисликлар (ихтисосликлар) рўйхатини белгилаш. 4. АЭС қурилиши бўйича Контрактни имзолаш. | — | 2019 йил декабрь | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов) |
10. | Ядро-энергетика дастурида иштирок этувчи ташкилотларнинг қисқа ва узоқ муддатли даврда кадрларга бўлган эҳтиёжини шакллантириш. | Кадрларга бўлган эҳтиёжни қисқа ва узоқ муддатли давр учун ҳисоблаб, «Ўзатом» агентлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ахборот тақдим этиш. | — | 2019 йил декабрь | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), ядро-энергетика дастурида иштирок этувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар |
11. | Ядро-энергетика дастурини амалга ошириш йиллари бўйича олий ва касб-ҳунар маълумотга эга мутахассислар ҳамда ишчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) миллий режасини тасдиқлаш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрлаш миллий режасини ишлаб чиқиш. 2. Ходимлар тоифаларини ва кадрлар тайёрлаш мақсадли кўрсаткичларини белгилаш. 3. Миллий режани тасдиқлаш. | — | 2020 йил март | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов) |
12. | Ядро-энергетика дастурини амалга ошириш йиллари бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг белгиланган мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ таълим муассасаларига қабул квоталарини тасдиқлаш. | Квоталарни тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. | — | ҳар йили август ойига қадар | Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), ядро-энергетика дастурида иштирок этувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар |
13. | Олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим ва қўшимча касб-ҳунар таълими соҳасида, шунингдек, илм-фаннинг атом соҳаси манфаатлари йўлидаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида олий таълим муассасалари ҳамжамиятини — «Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциумини ташкил этиш. | 1. Ядро-энергетика дастурини амалга ошириш учун кадрлар тайёрлашда иштирок этадиган таълим ва илмий тадқиқот муассасалар рўйхатини белгилаш. 2. «Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциуми тўғрисидаги низомни ва ушбу ҳамжамиятнинг иш режасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. | — | 2020 йил сентябрь | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев) |
III. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлашда иштирок этадиган янги таълим муассасаларини ташкил этиш, таълим ва илмий муассасаларнинг моддий-техника ва ўқув-лаборатория базасини ривожлантириш | |||||
14. | «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали (кейинги ўринларда — «ММФИ» филиали) фаолиятини ривожлантириш. | 1. «ММФИ» филиали негизида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш. 2. Ўқув маркази мураббийларини саралаб олиш ва қайта тайёрлаш. 3. Ўқув маркази норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 4. Бакалаврлар тайёрлаш йўналишларини кенгайтириш. 5. Магистратура йўналишларини очиш. 6. Олий таълимдан кейинги таълимни ташкил қилиш. | Ўзбекистон Республикаси Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси | График асосида | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов) |
15. | АЭС жойлашган ҳудудда аниқ ва табиий фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослашган мактаб-интернат ташкил этиш. | 1. Жиззах вилоятидаги таълим муассасалари ҳолатини ва таълим сифати кўрсаткичларини ўрганиш. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш: биринчи АЭС жойлашган ҳудудда ихтисослашган мактаб-интернат ташкил этиш; мактаб-интернатни «Замонавий мактаб» дастурининг 2020 йилги режасига киритиш. 3. Жиззах шаҳрида 2020 йилда ташкил этиладиган «Президент мактаби» билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали STEM таълим элементларини ва ўқувчиларни саралаб олиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш. | Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси, Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | 2019 йил ноябрь
сентябрдан бошлаб | Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашти-рилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Бобохужаев), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Жиззах вилояти ҳокимлиги |
16. | АЭС жойлашган ҳудудда Ўқув-машғулот маркази (кейинги ўринларда — ЎММ) барпо этиш ва фойдаланишга топшириш. | 1. ЎММ барпо этиш ва фойдаланишга топшириш графигини тасдиқлаш. 2. Объектни барпо этиш ва фойдаланишга топширишни таъминлаш. 3. ЎММ инструкторларини танлаб олиш ва уларни, шу жумладан хорижда қайта тайёрлаш. 4. ЎММ норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | АЭСни қуриш контракти доирасида | 2026 йил декабрь | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси (Аманов) |
17. | Жиззах политехника институти фаолиятини ривожлантириш. | 1. АЭС жойлашган майдон ҳудудида атом энергетикаси тармоғини ва унга ўзаро боғлиқ тармоқларни ривожлантириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Жиззах политехника институтининг мутахассисликлари рўйхатини ва кадрлар тайёрлаш йўналишларини кенгайтириш. 2. Танланган йўналишлар бўйича хорижий университетлар билан қўшма таълим дастурларини ташкил этиш. | Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | 2020 йил апрель
август | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Жиззах политехника институти |
18. | АЭС учун сувнинг радиокимёвий сифатини назорат қилувчи кадрларни тайёрлаш мақсадида «Радиокимё» йўналишида янги таълим ихтисослигини ташкил этиш. | 1. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кимё факультетининг «Табиий бирикмалар кимёси» кафедрасида «Радиокимё» йўналишини ташкил этиш; 2. Лаборатория ускуналарини харид қилиш ва кафедрани жиҳозлаш. 3. Лаборатория ускуналаридан фойдаланишни методик қўллаб-қувватлаш. | Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари | 2020 йил апрель
август | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети |
19. | «Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциуми таълим ва илмий муассасалари моддий-техника ва ўқув-лаборатория базасини яратиш ҳамда модернизация қилиш. | 1. Ўқув ва илмий лабораториялар моддий-техника базасини модернизация қилиш, олий таълим муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 2. «Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциуми олий таълимни бошқариш ахборот тизимини жорий этиш. 3. «Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциуми учун «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали қошида доим янгилаб туриладиган маълумотлар базасига ва электрон кутубхонага эга замонавий Ахборот-ресурс марказини ташкил этиш. 4. Nucleus, Web of Science, Scopus каби техник ва илмий ахборотларнинг илмий-таълим маълумотлар базасидан фойдаланиш тизимини жорий этиш. | Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари | доимий равишда 2021 йил август | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов) |
20. | «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» ва «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланадиган республиканинг тегишли таълим муассасаларини махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш. | 1. Махсус лаборатория ускуналари рўйхатини ишлаб чиқиш ва келишиш. 2. Лаборатория ускуналарини харид қилиш ва жиҳозлаш. 3. Лаборатория ускуналаридан фойдаланишни методик қўллаб-қувватлаш. | Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси, | 2020 йил август | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), «Ўзстандарт» агентлиги |
21. | «Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциуми эҳтиёжи учун хорижий ўқув адабиётлари тизимли равишда чоп этилишини ташкиллаштириш, таълим жараёнининг ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқиш. | 1. Ўқув ва ўқув-методик адабиётларни чоп этишга тайёрлайдиган бўлинма ташкил этиш. 2. Хорижий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, уларни харид қилиш, чоп этиш ва тарқатиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари | 2020 йил август | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), |
IV. АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларини тайёрлаш | |||||
22. | АЭСни қуриш ва фойдаланишга топшириш даврларида эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларини тайёрлашни режалаштириш. | 1. Эксплуатация қилувчи ташкилот ташкилий тузилмасини ва штат жадвалининг тегишли таҳририни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Номзодларни тайёрлаш учун малакали танлаб олиш жадвалларини, ўқитиш жадвалини ишлаб чиқиш. 3. Эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларини тайёрлаш дастури салоҳиятли иштирокчиларини иш жойи учун ўрнатилган махсус талабларга мувофиқлиги мезонларини ишлаб чиқиш. | ҳар йили 2020 — 2030 йиллар
декабрь ойигача 2022 йил май | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов) Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси (Аманов) | |
23. | АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг раҳбар, эксплуатация (оператив ва таъмирлаш), ёрдамчи (техник) ва маъмурий-бошқарув ходимларини МАГАТЭ тавсияларига мувофиқ тайёрлаш. | 1. Эксплуатация қилувчи ташкилотдаги салоҳиятли ходимларининг базавий таълим олишини ташкил этиш. 2. Эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларида АЭСни мустақил бошқариш компетенциясини шакллантириш мақсадида замонавий кенг кўламли тренажёрлар ва машғулот марказларидан фойдаланган ҳолда уларни махсус тарзда тарзда тайёрлашни ташкил этиш. 3. АЭСдаги иш жойида амалиёт ўташни ташкил этиш. | АЭС қурилиши бўйича контракт доирасида, | 2025 йил декабрь | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов) Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси (Аманов) |
24. | Кадрлар захирасини саралаб олиш ва тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш. | 1. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида банд бўлган мутахассислар, ўз малакасига кўра атом соҳасини кадрлар билан тўлдириш манбаларига кирадиган таълим муассасалари битирувчилари доирасини белгилаш. 2. Ўта муҳим лавозимларда ривожлантириш модул дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда лавозимда кўтарилиш ва ротация билан самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида ўзаро боғлиқлигини таъминлаш. 3. Ўта муҳим лавозимлар учун номзодларнинг бошқарув салоҳияти самарадорлигини баҳолаш комплекс тизимини ишлаб чиқиш. 4. Ўта муҳим лавозимлар учун кадрлар захирасини шакллантириш учун тавсиялар тайёрлаш. | — | 2022 йилдан бошлаб доимий равишда | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов) Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси (Аманов) |
25. | АЭС хавфсизлиги нуқтаи назаридан ўта муҳим лавозимларда изчилликни таъминлаш. | 1. Турли йўналишда бошқарув тажрибасига эга бўлган мутахассислар (олий таълим муассасаларининг юқори курс талабалари, энергетика корхоналарининг тажрибали ходимлари, бошқарувчилар ва тест якунлари бўйича тегишли талабларга мос деб топиладиган бошқа малакали мутахассислар) учун Кадрлар захирасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг Кадрлар захирасини ривожлантириш дастури ижросини таъминлаш. | — | 2020 йил январь | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов) Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси (Аманов) |
V. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш органлари ва давлат бошқаруви органлари, ядро-энергетика дастурида иштирок этадиган ўзаро боғлиқ тармоқлар ташкилотлари учун кадрлар тайёрлаш | |||||
26. | Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ходимларини тайёрлаш. | 1. Ходимлар тайёрлаш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш. | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари | 2019 йил декабрь график асосида | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов) |
27. | Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви органлари ходимларини тайёрлаш. | 1. Номзодларни тайёрлаш учун малакали саралаб олиш графикларини, мутахассисларни ўқитиш графикларини ва ишга қабул қилиш графикларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган ўқитиш графиклари ва ишга қабул қилиш графиклари асосида номзодларни тайёрлаш учун малакали саралаб олишни, мутахассисларни ишга қабул қилишни ташкил этиш. | Вазирлик ва идораларнинг | 2019 йил декабрь график асосида | Энергетика вазирлиги (Султонов), Фанлар академияси (Юлдашев), |
28. | ЎММда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар ва давлат бошқаруви органлари, ядро-энергетика дастурида иштирок этадиган ўзаро боғлиқ тармоқларнинг ташкилотлари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини лозим даражада таъминлаш. | 1. Ходимларни тайёрлаш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. ЎММда қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш. | Вазирлик ва идораларнинг | 2019 йил декабрь график асосида | Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров), ИИВ (Бобожонов), |
29. | Таълим муассасаларини профессор-ўқитувчилар таркиби билан ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларини ушбу соҳадаги илмий ходимлар билан таъминлаш учун атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида олий малакали кадрларни тайёрлаш. | 1. Атом энергетикаси йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган илмий кенгашлар ташкил этиш. 2. Атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги фалсафа докторларини (PhD) ва фан докторларини (DSc) тайёрлаш учун квоталар ажратиш. | Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари | 2020 йилдан бошлаб | Олий аттестация комиссияси (Юсупов), Инновацион ривожлантириш вазирлиги (Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Юлдашев) |
30. | ЎММ инструкторлари ва ихтисослашган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини оширишни ташкил этиш. | 1. Ихтисослашган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини тизимли равишда ошириш графигини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. «Росатом» техник академияси», Жаҳон ядро университети ва бошқалар билан малака ошириш бўйича шартномалар тайёрлаш ва имзолаш. | Вазирлик ва идораларнинг | 2027 йил сентябрдан бошлаб | «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фанлар академияси (Юлдашев) |
31. | Ядро физикаси, ядро тиббиёти, радиокимё, радиация хавфсизлиги, ҳаёт фаолиятини таъминлаш хавфсизлиги, метеорология, гидрогеология, материалшунослик ва бошқа ноэнергетик йўналишларда кадрлар тайёрлаш. | 1. Қисқа ва узоқ муддатли даврларда кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисоблаб чиқиш. 2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига кадрларга бўлган эҳтиёжи тўғрисида ахборот тақдим этиш. 3. Кадрлар тайёрлашни ташкил этиш. | Вазирлик ва идораларнинг | 2020 йил июнь | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Фанлар академияси (Юлдашев), Қурилиш вазирлиги (Зокиров), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов), Молия вазирлиги (Ишметов) |
VI. Республиканинг атом соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорлик | |||||
32. | Техник ҳамкорлик дастури доирасида МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилиш. | 1. Мақсадли ўқитиш бўйича эҳтиёжларни шакллантириш (ўқитиш мавзулари ва иштирокчилар рўйхати). 2. Сўров тайёрлаш ва МАГАТЭ котибиятига юбориш. 3. МАГАТЭ билан биргаликда тадбирлар режасини келишиш. | Вазирлик ва идораларнинг | доимий равишда келишувлар асосида | Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Фанлар академияси (Юлдашев), |
33. | Кадрлар тайёрлаш, хусусан, тажриба алмашиш, ўқув семинарлари ва тренингларини, шу жумладан шартнома асосида ташкил қилиш ва ўтказиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш. | 1. Ходимларни хорижда ўқитиш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Қуйидаги таълим муассасалари билан ядро энергетикаси учун ходимлар тайёрлаш бўйича шартномани келишиш «Росатом» давлат корпорацияси (Россия Федерацияси) таянч олий таълим муассасалари консорциумига кирадиган таълим муассасалари; «Росатом» техник академияси»нинг (Россия Федерацияси) қўшимча касб-ҳунар таълими автоном нотижорат ташкилоти; «Росатом корпоратив академияси»нинг (Россия Федерацияси) автоном нотижорат ташкилоти; Жаҳон ядро уюшмаси (Буюк Британия) ҳузуридаги Жаҳон ядро университети; АЭСни эксплуатация қилувчи ва ўқув-машғулот мажмуаларига ҳамда махсус тренажёрларга эга хорижий ташкилотлар. | Ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, тегишли жамғармалар маблағлари | 2020 йил октябрь график асосида | Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров), ИИВ (Бобожонов), |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.10.2019 йилдаги ПҚ-4492-сон
Kuchga kirish sanasi
17.10.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда мамлакат атом энергетикасини умумий энергетика балансига киритиш, ундан камида 60 йил давомида хавфсиз фойдаланишни таъминлаган ҳолда республика ҳудудида атом электр станцияси барпо этишни назарда тутувчи ядро-энергетика дастурини амалга оширишга старт берилди.
Ўзбекистон атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида илмий базага эга. Хусусан, республикамизда тадқиқот ядро реакторидан фойдаланган ҳолда илмий изланишлар 1959 йилдан бери олиб борилмоқда.
Атом энергетикасини ривожлантириш бўйича халқаро тажрибани ҳамда Халқаро атом энергияси агентлиги тавсияларини ҳисобга олган ҳолда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш миллий ядровий инфратузилманинг ғоят муҳим элементларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги «2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4165-сон қарорини ижро этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ядро-энергетика дастурини атом энергиясидан хавфсиз фойдаланиш талабларига жавоб берадиган малакали кадрлар билан ўз вақтида ва тўлақонли таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5484-сон Фармонига мувофиқ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Атом ядроси ва элементар зарралар физикаси, тезлаштирувчи техника», «Ядро физикаси ва ядро технологиялари (қўллаш соҳалари бўйича)», шунингдек, Самарқанд давлат университетида «Атом ядроси ва элементар зарралар физикаси, тезлаштирувчи техника» янги магистратура мутахассисликлари очилди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3875-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида атом соҳаси учун кадрлар тайёрлашда таянч олий таълим муассасаси ҳисобланувчи «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) филиали ташкил этилиб, «Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси», «Ядро физикаси ва технологияси», «Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси», «Электр энергетикаси ва электр техникаси» йўналишлари бўйича талабаларни ўқитиш йўлга қўйилди;
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг «Иссиқлик техникасининг назарий асослари» кафедраси «Иссиқлик энергияси ва атом электр станциялари» кафедрасига айлантирилди, унинг негизида «Энергетика (атом энергетикаси)» мутахассислиги бўйича талабаларни ўқитиш ташкил этилди;
2018 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — «Ўзатом» агентлиги) ва «Росатом» давлат корпорацияси (Россия Федерацияси) ўртасида Ўзбекистон Республикаси атом энергетикаси соҳасида кадрларни ўқитиш ва тайёрлашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Ўзаро англашув меморандуми имзоланди, унга кўра 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасида (Россия Федерацияси) Ўзбекистон Республикаси талабаларини ўқитиш бошланди.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари этиб белгилансин:
атом электр станцияси (кейинги ўринларда — АЭС) барпо этиш ва ундан фойдаланишда иштирок этувчи ташкилотлар ходимларининг юқори даражадаги хавфсизлик маданиятини доимий равишда таъминлаб бориш;
тегишли лавозим учун талаб қилинган малака ва тажрибага эга бошқарув, муҳандислик, оператив ва таъмирлаш ходимларининг АЭСда ишлашига рухсат беришни таъминлаш;
Халқаро атом энергияси агентлиги (кейинги ўринларда — МАГАТЭ) тавсияларига ва энг яхши халқаро амалиётга асосланган ҳолда кадрлар тайёрлашга тизимли ёндашиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш узлуксизлиги, тайёрлов дастурлари атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ҳаётий даврининг жорий босқичларига, атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли органнинг хавфсизлик талабларига мослигини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси (кейинги ўринларда — Ҳаракатлар режаси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
«Ўзатом» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳаракатлар режасида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, Стратегияда ва Ҳаракатлар режасида назарда тутилган вазифалар ва тадбирларни амалга ошириш «Ўзатом» агентлиги ва ядро-энергетика дастурида иштирок этувчи бошқа вазирлик ва идораларнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда — «Эл-юрт умиди» жамғармаси):
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзатом» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда 2020 йил ва кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, «Ўзатом» агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига хорижда кадрлар малакасини ошириш ва стажировка қилиш, шунингдек, хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг магистратура, аспирантура ва докторантурасида ёш мутахассисларни ўқитиш мақсадли кўрсаткичларини тузишда ядро-энергетика дастурида иштирок этувчи вазирликлар ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олсин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва «Ўзатом» агентлиги билан биргаликда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасининг малакали ва юқори малакали мутахассислари бўлган ватандошларимизни ядро-энергетика дастурида иштирок этувчи вазирликлар ва идораларнинг раҳбар лавозимларига жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни мунтазам кўриб борсин.
6. «Ўзатом» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалини моддий-техник таъминлаш бўйича харажатларни қўшимча молиялаштириш, шунингдек, унинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириш билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзатом» агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига — Стратегия ва Ҳаракатлар режасини амалга оширишда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзатом» агентлигининг бош директори Ж.Т. Мирзамаҳмудов, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига — Стратегия ва Ҳаракатлар режасида назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, Стратегия ва Ҳаракатлар режасини амалга ошириш жараёнини ёритиш бўйича мақолалар ва мавзуга доир телекўрсатувлар ташкил этсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Биринчи атом электр станциясини (кейинги ўринларда — АЭС) барпо этиш Ўзбекистон Республикасида энергетикани ривожлантиришнинг стратегик йўналишларидан бири ҳисобланади.
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ҳаётий даврининг барча босқичларида хавфсизлик таъминланган тақдирда, экологик тоза энергия тури ҳисобланади. Бу, шу жумладан АЭС ходимларининг, ядро-энергетика дастурини амалга оширишга жалб этилган назорат органлари, вазирликлар ва идоралар ходимларининг юксак малакаси ва хавфсизлик маданияти орқали таъминланади.
АЭС қурилишини 2022 йилда бошлаш режалаштирилмоқда. Биринчи энергия блокини 2028 йилда, иккинчи энергия блокини эса 2030 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастурини кадр ресурслари билан таъминлаш учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлашнинг самарали миллий тизимини шакллантириш зарур, бу эса Атом энергияси халқаро агентлигининг Миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тавсияларига мос келади.
Ядро энергетикаси дастури учун кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш вазифаларини комплекс ҳал қилиш лозим, чунки атом соҳасини ривожлантириш нафақат АЭСни эксплуатация қилишда, балки қурилиш, энергетика, материалшунослик, таълим, илм-фан, техника, тиббиёт каби ўзаро боғланган йўналишларда кадрлар тайёрлашни ҳам талаб қилади.
АЭС барпо этиш ва хавфсиз эксплуатация қилиш, АЭСнинг бутун ҳаётий даври мобайнида ядровий ва радиациявий хавфсизликни, АЭС ходимлари, аҳоли ва атроф муҳит хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар олишни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси атом энергетикаси соҳаси кадрларини комплекс тайёрлаш тизимини яратиш ва келгусида унинг самарадорлигини қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия)нинг мақсади ҳисобланади.
атом энергетикасини хавфсиз ривожлантириш талабларига мувофиқ ва энг яхши халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактаб таълимидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимгача барча босқичларни ўз ичига оладиган атом соҳаси учун кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ва малака ошириш тизимини яратиш;
ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини шакллантириш;
миллий ядро-энергетика дастурининг таянч олий таълим муассасаси сифатида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали (кейинги ўринларда — «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали) фаолиятини ривожлантириш;
янги таълим муассасалари ташкил этиш, мавжуд таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва таълим дастурлари ҳамда ўқув методикаларини такомиллаштириш;
Атом энергияси халқаро агентлиги (кейинги ўринларда — МАГАТЭ) тавсияларига мувофиқ эксплуатация қилувчи ташкилот ходимлари сифатли тайёрланиши, қайта тайёрланиши ва малака оширишини таъминлаш, шунингдек, меҳнат фаолияти атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган ходимлар малакасини узлуксиз қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган, миллий ядро-энергетика дастурини амалга оширишга жалб этилган бошқа давлат органлари ва ташкилотлари мутахассисларини жадал тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
ядро физикаси, ядро тиббиёти, радиокимё, радиация хавфсизлиги, энергетика, материалшунослик, ҳаёт фаолиятини таъминлаш хавфсизлиги, гидрогеология, метеорология, экология ва бошқа соҳаларда профессор-ўқитувчилар таркибини ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш;
атом соҳасига ходимларнинг профессионал-техник билимларини баҳолашнинг самарали тизимини ва иш ҳақи миқдори ходимнинг малакаси, соҳадаги иш стажи ҳамда иш берувчи ташкилот ва умуман соҳа фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларига қўшадиган амалдаги реал ҳиссасига боғлиқлигини назарда тутувчи моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш;
атом соҳасига ходимлар учун соҳада ишлаш обрўсини ва жозибадорлигини оширадиган кафолатлар, компенсациялар ва ижтимоий дастурлар тизимини жорий этиш;
АЭС хавфсизлиги ва қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши нуқтаи назаридан кадрлар захирасини яратишга ва атом энергетикаси ташкилотларининг ўта муҳим лавозимларида изчилликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш узоқ муддатга мўлжалланган истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги асосий йўналишларга мувофиқ амалга оширилади:
атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги органлар мутахассисларини тайёрлаш;
Атом энергетикаси кадрлар салоҳиятини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига, шунингдек, Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторига атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги янги йўналишлар ва таълим мутахассисликларини киритиш;
референт АЭС ташкилий тузилмаси ва штат жадвалидан келиб чиққан ҳолда Хизматчилар асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига янги лавозимлар киритиш;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат таълим стандартларини, шу жумладан референт АЭС учун ходимлар тайёрлашда фойдаланилган ядро технологияларини етказиб берувчи томонидан таклиф этиладиган таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва юридик шахслар ходимларига атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини тасдиқлаш;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва юридик шахсларнинг ходимларига нисбатан малака талабларини тасдиқлаш;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва юридик шахсларнинг бажарадиган фаолиятига қараб атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатномалар олиши керак бўлган ходимлари лавозимлари рўйхатини тасдиқлаш;
АЭСнинг эксплуатация қилувчи ходимлари билимларини текшириш ва аттестациядан ўтказиш тартиб-таомилини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрловчи, қайта тайёрловчи, малакасини оширувчи таълим муассасаларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлаш учун лицензиялар (рухсатномалар) олиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартибини тасдиқлаш;
ядро қурилмалари ва (ёки) сақлаш пунктлари ходимларининг айрим тоифалари, шунингдек, мазкур объектларда назорат функцияларини амалга оширувчи атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ходимларининг меҳнат шароитларининг ва ижтимоий-маиший таъминоти хусусиятларини тартибга солувчи нормаларни тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган мажбуриятлар ва ҳуқуқларга нисбатан атом энергиясидан фойдаланиш объектларида меҳнат интизомининг кучайтирилган талабларини белгиловчи эксплуатация қилувчи ташкилотнинг меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми тўғрисидаги уставни тасдиқлаш.
Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрлашга давлат буюртмасини ўз вақтида шакллантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:
ядро-энергетика дастури учун кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, шу жумладан қуйидаги тоифадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун мутахассисликлар (ихтисосликлар) рўйхатини белгилаш:
а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзатом» атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги қошидаги АЭС қурилиши дирекциясининг АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан лойиҳани бошқариш, иш сифатини назорат қилиш ва ишларни қабул қилиб олишни амалга оширувчи ходимлари;
в) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизлик масалаларини давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш органлари ходимлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) тайёрланган ходимлар малакасини таъминлаб турадиган ва янги кадрларни ўқитадиган илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари ходимлари;
(2-параграфнинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
д) АЭС қуришда иштирок этадиган ва АЭСни эксплуатация қилишни қўллаб-қувватлайдиган бошқа ташкилотлар ходимлари;
мутахассисларнинг лавозим мажбуриятларини бажаришга касбий тайёрлиги мезонларини аниқлаш ва уларни ушбу мажбуриятларни бажаришга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш;
ўз малакаси ва профессионал тажрибасига кўра атом соҳасини кадрлар билан тўлдирувчи захира манбаларига кирадиган давлат органлари мутахассислари, иқтисодиётнинг турли тармоқларида банд бўлган мутахассислар, таълим муассасалари битирувчилари доирасини белгилаш;
касбий тайёрлигини, билим ва тажриба даражасини ҳисобга олиб, мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг йиллик ҳажмларини белгилаш.
§3. «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети»нинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ривожлантириш
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети»нинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:
атом тармоғи учун кадрлар тайёрлаш соҳасида таянч олий таълим муассасаси сифатида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети»нинг Тошкент шаҳридаги филиалини моддий-техник таъминлаш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
ўқув жараёнини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ядро физикаси институтининг ўқув-амалий лабораторияларини лаборатория ва ўқув-лаборатория ускуналари, макетлар ва таҳлилий тренажёрлар билан жиҳозлаш;
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети»нинг Тошкент шаҳридаги филиалига юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркибини жалб қилиш;
Атом соҳасида кадрларни сифатли тайёрлаш узлуксиз тизимини таъминлаш учун таълим муассасаларни ривожлантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:
Миллий ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрлашга жалб этилган таълим ва илмий муассасаларнинг моддий-техник ва ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;
Жиззах вилоятида АЭС жойлашадиган асосий майдон танланишини ҳисобга олиб, АЭСнинг эксплуатация қилувчи ходимларини тайёрлашга эътибор берган ҳолда Жиззах политехника институтида кадрлар тайёрлаш йўналишларини кенгайтириш;
AЭС бинолари ва иншоотлари мажмуаси таркибида ўқув-машғулот маркази (кейинги ўринларда — ўқув-машғулот маркази) барпо этиш ва фойдаланишга топшириш;
ўқув-машғулот марказида ишлаш учун ўқитувчилар ва инструкторларни тайёрлаш, уларнинг малакасини доимий қўллаб-қувватлашни, шу жумладан хорижда ташкил этиш;
Жиззах вилоятида «Ўзатом» агентлиги васийлиги ҳамда қўллаб-қувватлаши билан аниқ ва табиий фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш;
атом энергетикаси, ядро технологиялари ҳамда ядро ёқилғиси, ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бўйича махсус ўқув ва илмий-оммабоп адабиётлар тайёрлаш ва чоп этиш, шунингдек, барча даражадаги таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини ишлаб чиқиш.
Эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларини тайёрлаш вақт бўйича АЭС ҳаётий даврининг тўртта босқичига бўлинган:
АЭСнинг олий раҳбар ходимлари тегишли малакага, иш стажига эга бўлган ва атом энергиясидан фойдаланиш объектини бошқариш учун зарур бошқа талабларга жавоб берадиган эксплуатация қилувчи ходимлар орасидан якка тартибдаги ривожланиш режалари бўйича малакасини ошириш орқали тайёрланади.
3) ўқув-машғулот марказида макетлар, тренажёрлар ва ўқитишнинг бошқа техник воситаларини қўллаган ҳолда амалий тайёрлаш;
АЭСнинг маъмурий-бошқарув ходимлари ўқув-машғулот марказида малакасини ошириш ва назарий тайёргарликдан ўтказиш орқали тайёрланади.
АЭС барпо этиладиган ва фойдаланишга топшириладиган даврда эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларини тайёрлашни режалаштириш учун:
вақт давомида ривожланиш даврларини (2020, 2022, 2024, 2026, 2028 йилларда) ҳисобга олган ҳолда эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ташкилий тузилмаси ва штат жадвали тегишли таҳрирлари ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади;
эксплуатация қилувчи ташкилотнинг амалдаги ташкилий тузилмаси ва уни ривожлантириш режалари асосида номзодларни тайёрлаш учун малакали саралаб олиш графиклари, ходимларни ўқитиш графиклари ва қабул қилиш графиклари ишлаб чиқилади;
эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларини тайёрлаш дастури потенциал иштирокчиларининг бўлажак иш жойи учун ўрнатилган махсус талабларга мувофиқлиги мезонлари ишлаб чиқилади;
ўз малакасига кўра атом соҳасини кадрлар билан тўлдирувчи захира манбаларига кирадиган, иқтисодиётнинг турли тармоқларида банд бўлган мутахассислар, таълим муассасалари битирувчилари доираси белгиланади.
Биринчи АЭСни фойдаланишга топшириш учун зарур бўлган эксплуатация қилувчи ходимларни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 7 сентябрда тузилган битим (кейинги ўринларда — Ҳукуматлараро битим) доирасида амалга оширилади.
Ҳукуматлараро битим татбиқ этилмайдиган АЭС ходимлари давлат таълим муассасалари кучи билан ёки контракт асосида тайёрланади.
АЭСнинг эксплуатация қилувчи ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнида ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш бажариш учун рухсатномалар беришда қўлланиладиган малака талаблари ва мувофиқлик мезонлари атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи орган томонидан тасдиқланади.
АЭСни эксплуатация қилиш даврида ходимлар малакаси, билими ва кўникмаларини талаб даражасида таъминлаб туриш ўқув-машғулот марказида, шунингдек, зарур ҳолларда, ихтисослашган миллий ва хорижий таълим муассасаларида амалга оширилади.
Эксплуатация қилувчи ходимларнинг билими Атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган томонидан белгиланган муддатларда текширилиб турилади (аттестациядан ўтказилади).
Атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг мутахассислари учта асосий йўналиш бўйича тайёрланади:
1) атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган (кейинги ўринларда — регулятор) мутахассислари;
3) атом энергиясидан фойдаланиш объектларида назорат фаолиятини амалга оширувчи саноат, ёнғин, экологик хавфсизлик, санитария-эпидемиология хавфсизлиги, жисмоний ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати органлари мутахассислари.
2) ядро ва радиация хавфсизлиги бўйича, шу жумладан ўқув-машғулот марказида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш;
Ядро ва радиация хавфсизлиги соҳаси экспертларини тайёрлаш тегишли олий таълим олиш, шунингдек, зарур ҳолларда ядро ва радиация хавфсизлиги бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш орқали амалга оширилади.
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида назорат фаолиятини амалга оширувчи саноат, ёнғин, экологик хавфсизлик, санитария-эпидемиология хавфсизлиги, жисмоний ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назорати органлари мутахассисларини тайёрлаш, шу жумладан ўқув-машғулот марказида малакасини ошириш орқали амалга оширилади.
регулятор ташкилий тузилмаси ва уни ривожлантириш режалари асосида номзодларни тайёрлаш учун малакали саралаб олиш графиклари, мутахассисларни ўқитиш графиклари ва ишга қабул қилиш графиклари ишлаб чиқилади;
регулятор мутахассисларини тайёрлаш дастурининг потенциал иштирокчиларини бўлажак иш жойи учун ўрнатилган махсус талабларга мувофиқлиги мезонлари ишлаб чиқилади;
ўз малакасига кўра регуляторнинг кадрлар таркибини шакллантирувчи захира манбаларига кирадиган, иқтисодиётнинг турли тармоқларида банд бўлган мутахассислар, таълим муассасалари битирувчиларининг доираси белгиланади.
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида назорат фаолиятини амалга оширувчи саноат, ёнғин, экологик хавфсизлик, санитария-эпидемиология хавфсизлиги, жисмоний ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги регулятор ва давлат назорати органлари мутахассислари малакаси, билими ва кўникмаларини талаб даражасида таъминлаб туриш ихтисослашган миллий ва хорижий таълим муассасаларида, шу жумладан, зарур ҳолларда, ўқув-машғулот марказида олиб борилиши мумкин. Бунда мазкур органлар мутахассисларининг билими белгиланган тартибда текширилиши (аттестациядан ўтказилиши) лозим.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви органлари мутахассислари икки тоифага бўлинади:
1) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органи (кейинги ўринларда — давлат бошқаруви ваколатли органи) мутахассислари;
2) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат бошқаруви органлари мутахассислари.
2) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан ўқув-машғулот марказида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида алоҳида ваколатларга эга давлат бошқаруви органлари мутахассислари, шу жумладан ўқув-машғулот марказида малака ошириш орқали тайёрланади.
давлат бошқаруви ваколатли органи ташкилий тузилмаси асосида номзодларни тайёрлаш учун малакали саралаб олиш графиклари, мутахассисларни ўқитиш графиклари ва ишга қабул қилиш графиклари ишлаб чиқилади;
давлат бошқаруви ваколатли органи мутахассисларини тайёрлаш дастурининг потенциал иштирокчиларини бўлажак иш жойи учун ўрнатилган махсус талабларга мувофиқлик мезонлари ишлаб чиқилади;
ўз малакасига кўра давлат бошқаруви ваколатли органи кадрлар таркибини шакллантирувчи захира манбаларига кирадиган, иқтисодиётнинг турли тармоқларида банд бўлган мутахассислар, таълим муассасалари битирувчилари доираси белгиланади.
Давлат бошқаруви ваколатли органи ва атом энергияси соҳасида алоҳида ваколатларга эга давлат бошқаруви органлари мутахассислари малакаси, билими ва кўникмаларини талаб даражасида таъминлаб туриш ихтисослашган миллий ва хорижий таълим муассасаларида, шу жумладан, зарур ҳолларда, ўқув-машғулот марказида амалга оширилиши мумкин.
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олий малакали кадрларни тайёрлаш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим муассасаларини профессор-ўқитувчилар таркиби билан ҳамда илмий ташкилотларни ушбу соҳадаги илмий ходимлар билан таъминлаш;
(8-параграфнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
атом энергиясидан фойдаланишнинг ноэнергетик йўналишларини ривожлантириш мақсадида ядро физикаси, ядро тиббиёти, радиация хавфсизлиги, ҳаёт фаолиятини таъминлаш хавфсизлиги, материалшунослик, гидрогеология, метеорология ва бошқа соҳаларда кадрлар тайёрлаш.
АЭС хавфсизлиги нуқтаи назаридан ўта муҳим лавозимларда изчилликни таъминлаш ва қонун ҳужжатлари талабларини бажариш учун эксплуатация қилувчи ташкилот турли бошқарув тажрибасига эга мутахассислар (тест синовларига кўра талабларга мос деб топилган олий таълим муассасаларининг юқори курслари талабалари, энергетика корхоналарининг тажрибали ходимлари, бошқарувчилар ва бошқа малакали мутахассислар) учун кадрлар захирасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.
Ядро-энергетика дастурини амалга оширишда иштирок этувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар кадрлар захирасини яратиш ва ривожлантириш бўйича ўз режаларини ҳамда бўлинмалар ва алоҳида лавозимлар кесимида энг истиқболли кадрларни аниқлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқади.
Атом соҳасининг малакали ва тажрибали ходимлари ёш мутахассисларга ҳам профессионал асосда, ҳам хавфсизлик маданияти ва соҳа қадриятларини ривожлантириш борасида зарур билим ва кўникмаларни ўзлаштиришда кўмаклашишини назарда тутувчи «устоз-шогирд» тизимини ташкил этиш кадрлар захирасини ривожлантириш дастурининг мажбурий таркибий қисми бўлиши лозим.
Кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қуйидагиларда иштирок этиш бўйича техникавий ҳамкорлик дастури доирасида МАГАТЭ билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур:
«Ўзбекистон Республикасида атом электр станцияси ва тадқиқот реактори қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун кадрлар салоҳиятини ва миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш» UZB2018004 миллий лойиҳаси доирасидаги ўқув тадбирлари;
Кадрлар тайёрлаш, шу жумладан тажриба алмашиш, ўқув семинарлари ва тренингларни, шу жумладан контракт асосида ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қуйидагилар билан биргаликда амалга оширилади:
«Росатом» Давлат корпорацияси таянч олий ўқув юртлари консорциумига кирувчи таълим муассасалари (Россия Федерацияси);
«Росатом» техник академияси» қўшимча касб-ҳунар таълими автоном нотижорат ташкилоти (Россия Федерацияси);
АЭСни эксплуатация қилувчи ва ўқув-машғулот мажмуалари ҳамда махсус тренажёрларга эга бўлган хорижий ташкилотлар.
ходимларни тайёрлаш ва мустақил ишлашига рухсат беришдаги ўзига хосликни ҳисобга олиб, АЭСни кадрлар билан таъминлаш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
АЭСни сифатли барпо этиш ва хавфсиз эксплуатация қилишни, ядровий ва радиация хавфсизлигини, ходимлар, аҳоли ва атроф муҳит хавфсизлигини таъминлаш учун кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
АЭСни сифатли барпо этиш ва хавфсиз эксплуатация қилиш учун республиканинг атом энергетикаси соҳасини олий ва касб-ҳунар маълумотга эга мутахассислар, олий малакали илмий ходимлар, тегишли мутахассисликлар ва ихтисосликлар бўйича профессионал-техник маълумотга эга ходимлар билан таъминлаш;
атом соҳаси, шу жумладан атом энергиясидан фойдаланишда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрловчи таълим муассасалари ва илмий ташкилотларда таълим жараёнини самарали илмий-методик, норматив-техник ва ўқув-дастурий қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
(4-бобнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
замонавий ўқув ва илмий-лаборатория базасини яратиш, ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрловчи таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
(4-бобнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
олий ва касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий билим даражасини ошириш;
кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш мақсадида молиявий маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш имконини беради.