Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва тармоқларида малакали кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш мақсадида:
3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга

ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

1.

Тошкент давлат аграр университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ва унинг Нукус, Андижон, Термиз филиаллари тузилмасини ва уставларини янгидан тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил сентябрь

Университет ва унинг филиаллари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Университетни республикамиз қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича етакчи олий таълим муассасасига айлантириш ва келгусида ривожлантириш.

Бунда, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда Университетнинг 2024 –– 2030 йилларга мўлжалланган Инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қишлоқ хўжалиги соҳаси учун юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш;

қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежамкор технологияларни қўллаш, «ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш;

республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мос қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси ва уруғчилиги бўйича марказни ташкил этиш;

стартап-лойиҳаларни амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш;

илғор ва илмий ҳажмдор технологияларни жорий этиш учун технопарклар ва илмий ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш;

илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик и технологик ишлар натижаларни кенг жорий этиш учун амалдаги таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси механизмини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Университет ва унинг филиаллари

3.

Буюртмачилар талаби ва хорижий тажриба асосида мавжуд ҳамда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

4.

Университет ва унинг филиаллари ахборот-маслаҳат марказлари (extension center) орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича «ахборот-маслаҳат маркази –– кафедра –– қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси» тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

5.

Таълим жараёни учун ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва жорий этиш ҳамда ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш. Бунинг учун ўқув, илмий, услубий адабиётларни тайёрлаш, таҳрир қилиш ва нашрдан чиқариш бўйича тартибни ишлаб чиқиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

ўқув, илмий, услубий адабиётлар муаллифларини муносиб моддий рағбатлантириш ва улар учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;

дарслик ва ўқув қўлланмалар, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун Университет ва унинг филиаллари харажатлари сметасига мунтазам маблағ ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

6.

Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар, талабалар учун илғор бадиий, илмий ва ўқув адабиётлар электрон каталогларидан ҳамда жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Бунда:

халқаро (РФ, Корея Республикаси, Япония, Германия, Хитой ва ушбу соҳада етакчи бошқа мамлакатлар) илғор тажрибаларни ўрганиш асосида Университетнинг Ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилари учун комплекс электрон хизматлар кўрсатувчи замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш;

веб ва булутли технологиялар асосида кутубхонанинг рақамли ресурсларини электрон каталогини яратиш;

RFID технологияси асосидакутубхона фондини рўйхатга олиш, ҳисобга қўйиш, тарқатиш ва ҳимоялаш тизимини яратиш;

китобларни ҳисобга қўйиш, тарқатиш ва қайтариш учун автоматлаштирилганэлектрон киоскларни жорий этиш;

китобларни тезкор рақамлаштириш технологиясини жорий этиш;

хорижий кутубхона ресурсларидан эркин фойдаланишшароитларини яратиш, жумладан республика олий таълим муассасалари учун;

электрон ва қоғоз шаклидаги халқаро илмий ва ўқув нашрларига обуна бўлишниташкил қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

7.

Таълим сифатини ва илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш мақсадида олий таълим муассасалари ва унинг филиалларини замонавийўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Университет ва унинг филиаллари

8.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар ҳисобидан олиб келинадиган қишлоқ хўжалик техникалари, ўқув-лаборатория жиҳозлари, автотранспорт воситаларини божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилиш чораларини кўриш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2020 йил январь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Тошкент давлат аграр университетива унинг филиаллари

9.

Университет ва унинг филиалларида таҳсил олаётган талаба магистрларни келишув асосида Германия, Корея Республикаси, Хитой, Россия каби ривожланган давлатларнинг олий таълим муассасалари ва халқаро молия ташкилотлари орқали ишлаб чиқариш амалиётларига ҳамда стажировкаларга юбориш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

10.

Таълим сифатини ва илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш мақсадида университет ва унинг филиалларини ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш. Бунда, Университетнинг 7 та ўқув лабораториясини, Андижон филиалининг 9 та, Нукус филиалининг 11 та, Термиз филиалининг 10 та ўқув лабораторияларини жиҳозлар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Университет ва унинг филиаллари

11.

Хориждаги рейтинги юқори бўлган энг яхши олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларини ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

12.

Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш ҳамда илмий-педагогик фаолият бўйича ҳамкорлик шартномалари тузиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет

13.

Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқув жараёни
ва малака ошириш курсларига жалб этиладиган педагог-ходимлар ва мутахассислар рўйхатини аниқлаш ҳамда уларни белгиланган муддатларда ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб этиш, улар иштирокида онлайн видео-семинарлар, вебинарлар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

14.

Масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш орқали тингловчилар ва педагог кадрларнинг мустақил таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

Университет томонидан халқаро стандартларга асосланган Ягона интеграллашган масофавий ўқитиш аппарат-дастурий комплексини ишлаб чиқиш. Бунда:

масофавий таълим хизматлари портали (веб илова);

онлайн ўқув смарт аудиториялари;

назарий ва амалий машғулотларни масофавий ўтказиш учун виртуал кабинет;

Университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари маърузаларининг аудиовизуал таълим контентини ҳамда мультимедиа таълим маҳсулотларини (аудиокитоблар, 3D, VR ва бошқалар) ишлаб чиқарувчи махсус студиялар ва мутахассислар штати белгиланган медиа марказ;

2021 йилдан бошлаб Университет профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказиладиган машғулотларни (маъруза, лаборатория машғулотлари, семинарлар ва бошқалар) марказлашган каталогини серверларда шакллантириш ва умумий фойдаланиш учун онлайн трансляция қилишга мўлжалланган электрон платформа ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

15.

Хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда илмий адабиётлар яратиш, халқаро грант лойиҳаларида иштирок этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Университет

16.

Университет ва унинг филиаллари илмий салоҳиятини ошириш мақсадида таянч докторантурага ихтисосликлар бўйича қабул квотасини ошириш ҳамда филиаллар учун мақсадли қабулни ташкил этиш юзасидан Инновацион ривожланиш вазирлигига асосланган таклифларни тақдим этиш.

Университет ва унинг филиалларида илмий-педагог кадрлар томонидан PhD ва DcS диссертацияларини ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда 2025 йилга қадар илмий салоҳиятини 55 — 60 фоизга етказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил ноябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

17.

Халқаро алоқалар ўрнатилган хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда тор ихтисосликлар бўйича мақсадли докторант ва магистрлар тайёрлашни йўлга қўйиш. Бунда 2019 –– 2021 йилларда 18 нафар PhD, 45 нафар магистратура йўналишига профессор-ўқитувчилар ва талабаларни ўқишга юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Режа-график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Университет

18.

Университет ва унинг филиаллари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқарув ва статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда мониторинг қилишга мўлжалланган ахборот тизимини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

19.

Университет томонидан коммунал тўловлар (иссиқ сув, иситиш тизими, ичимлик сув)ни иқтисод қилиш, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Университет ҳудудида замонавий 7 та қозонхона ҳамда 4 та ер остидан сув чиқариш иншоотларини қуриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил
февраль –– ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Университет

II. Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Андижон, Термиз филиаллари фаолиятини янада такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашш

20.

Университетнинг филиалларига қарашли ер майдонлари ва биноларда давлат-хусусий шериклик асосида «Eco agro indastrius nou hau» МЧЖ томонидан замонавий ноу-хау технологияларни қўллаган ҳолда «Агроэкотуризм» базасини ҳамда анор, узум, қулупнай ва малина етиштириш бўйича кластерларни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Eco agro indastrius nou hau» МЧЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Университет ва унинг филиаллари

21.

Университетнинг Андижон филиалида «Тупроқ остидан суғоришни қишлоқ хўжалиги экинларига қўллашни илмий асослаш» лойиҳасини амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2020 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Университетнинг Андижон филиали, Андижон вилояти ҳокимлиги

22.

Университетнинг Андижон филиалида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг фонди билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигида қиймат занжири лойиҳаси доирасида интенсив мевали боғ ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Университетнинг Андижон филиали

23.

Университетнинг Андижон филиалида Белоруссия йўл-қурилиш ва қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи «Блюминг» корхонаси билан ҳамкорликда халқаро замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари намойишини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 15 сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва
ташқи савдо вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Университет

24.

Университетнинг Нукус филиалида Япониянинг OYO корпорацияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда чўлнинг олдини олиш мақсадида кўкаламзорлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Режа-графикасосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Университетнинг Нукус филиали

25.

Чорвачилик, балиқчилик маҳсулотлари, мева-сабзавот, мойли экинлар, доривор ўсимликларни қайта ишлаш, қадоқлаш бўйича замонавий мини цехларни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Режа график асосида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Университет ва унинг филиаллари

I. Бакалавриат таълим йўналишлари

1.

Қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар

2.

Агротуризм

3.

Қишлоқ хўжалигида кооператив бошқарув

4.

Гидробиология

5.

Ихтиология

6.

Асаларичилик

7.

Ветеринария медицинаси (ҳайвонот турлари бўйича)

8.

Зооинженерия (қорамолчилик)

9.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

10.

Тупроқ бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш

11.

Агросаноатда технологик жараёнларни автоматлаштириш ва техник сервис

12.

Агробизнес ва маркетинг

II. Магистратура мутахассисликлари

1.

Агрологистика

2.

Агробизнес ва инвестицион фаолият

3.

Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлил

4.

Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик

5.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш

6.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

7.

Органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги

8.

Ўсимликлар ҳимоясида мониторинг ва башорат

9.

Субтропик ва цитрус мева экинлари

10.

Қишлоқ хўжалиги биотехнологияси

11.

Мева-сабзавот экинлари селекцияси ва уруғчилиги

12.

Кластерларни бошқариш

Т/р

Таълим йўналишлари ва

мутахассисликлари номи

Бириктирилган илмий-тадқиқот муассасалари номи

1.

5410200 –– Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИ

5410400 –– Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги

5А410201 –– Агрономия

5А410401 –– Селекция ва уруғчилик (экин гуруҳлари бўйича)

2.

5410200 –– Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)

Ўсимликшунослик ИТИ

5А410202 –– Ўсимликшунослик (экин гуруҳлари бўйича)

3.

5411600 –– Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ

5411700 –– Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш

5А411001 –– Сабзавотчилик ва полизчилик

5А411004 –– Картошкачилик

5А411701 –– Ҳимояланган ер мева-сабзавотчилиги

4.

5410200 –– Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича)

Шоличилик ИТИ

5А410202 –– Ўсимликшунослик (экин гуруҳлари бўйича)

5.

5410300 ––Ўсимликларни ҳимоя қилиш (экин турлари бўйича)

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ИТИ

5411500 –– Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини

5А410301 –– Ўсимликлар ҳимояси (усуллари бўйича)

5А410302 –– Энтомология

5А410303 –– Фитопатология

5А411501 ––Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантини

6.

5411000 –– Мевачилик ва узумчилик

М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик ИТИ

5410500 –– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулот турлари бўйича)

5А411002 –– Мевачилик

5А411003 –– Узумчилик ва узумни дастлабки қайта ишлаш

5А410501 –– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)

7.

5410100 –– Агрокимё ва агротупроқшунослик

Тупроқшунослик ва агрокимё ИТИ

5А410101 –– Агротупроқшунослик ва агрофизика (соҳалар бўйича)

5А410102 –– Агрокимё

8.

5410900 –– Ипакчилик ва тутчилик

Ипакчилик ИТИ

5А410901 –– Ипакчилик

5А410902 –– Тутчилик

9.

5410600 –– Зооинженерия (балиқчилик)

Балиқчилик ИТИ

5А410606 –– Балиқчилик

10.

5630300 –– Қишлоқ хўжалигида экологик хавфсизлик

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ИТИ

11.

5410400 –– Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги

Генетика ва экспериментал биология ИТИ

5А410401 –– Селекция ва уруғчилик (экин гуруҳлари бўйича)

12.

5411900 –– Агробиотехнология

Геномика ва биоинформатика ИТИ

5А411005 –– Мева-сабзавотчиликда биотехнология

13.

5410800 –– Ўрмончилик

Ўрмончилик ИТИ

5411100 –– Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси

5411200 –– Манзарали боғдорчилик

5А410801 –– Ўрмончилик

5А411101 –– Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси

5А411201 –– Аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш ва ландшафтли дизайн

5А411202 –– Манзарали боғдорчилик

14.

5233100 –– Агросаноатда бухгалтерия ҳисоби

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ИТИ

5233200 –– Агрологистика

5233300 –– Агробизнес ва инвестицион фаолият

15.

5411800 –– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш

Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш ИТИ

1.

А.Д. Вахабов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Кенгаш раиси

2.

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Кенгаш раисининг ўринбосари

3.

У.Ш. Бегимкулов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари

4.

С.З. Мирзаев

Ўзбекистон Фанлар академиясининг вице-президенти

5.

И.Ю. Абдурахмонов

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири

6.

Б.Ш. Усманов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари

7.

А.Э. Равшанов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири

8.

А.Х. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

9.

А.Ш. Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

10.

Б.Т. Норқобилов

Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

11.

Н.Ж. Бакиров

Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси

12.

Б.Т. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

13.

Б.А. Сулаймонов

Тошкент давлат аграр университети ректори

14.

Б.Қ. Шарипов

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси

15.

О.М. Мусаев

«Ўзбекбалиқ�аноат» уюшмаси раиси

16.

Н.З. Фахрутдинов

Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси

17.

Э.А. Тошпўлатов

Картошка етиштирувчилар уюшмаси раиси

18.

О.С. Мустафаев

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори

19.

Н.Э. Нажимов

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори

20.

Б.М. Холиков

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази директори

21.

А.И. Максудов

«Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси

22.

О.Б. Исаев

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ бошқаруви раиси

23.

Ф.Ж. Пулатов

«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси

24.

Я.М. Абдураззоқов

«Ўзпаррандасаноат» уюшмаси раиси

25.

Ш. Суярқулов

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси раиси

26.

Т.А. Жалилов

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси бошқаруви раиси

27.

З.О. Файзиев

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси раиси

28.

И.К. Эргашев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи

29.

К. Абдуллаев

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси

30.

Р.Ў. Маматкулов

«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси

31.

Э.Ш. Торениязов

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали директори

32.

А.А. Абдувасиков

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали директори

33.

Ч.Р. Бегимкулов

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директори

34.

Д.У. Мамадияров

Тошкент давлат аграр университети Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими бошлиғи, Кенгаш котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази