Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 15 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. «Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қийматини баҳолаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 1336, 2004 йил 8 апрель) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 7 августдаги 17-25/367-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 13 мартдаги 6/17-сон «Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қийматини баҳолаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1336, 2004 йил 8 апрель) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.