Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар муайян иш бўйича амалга оширилаётган барча процессуал ҳаракатларга, шу жумладан, қарорни ижро этишга нисбатан татбиқ этилади.
1. Мазкур Шартноманинг 2-моддасида назарда тутилган имтиёзлар уларни тақдим этиш тўғрисида илтимоснома берган шахснинг шахсини тасдиқловчи, оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисидаги ҳужжатлар асосида берилади. Мазкур ҳужжатлар ҳудудида ушбу шахс яшаш ёки турар жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли муассасалари томонидан берилади.
2. Агар илтимоснома берувчи шахс Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида яшаш ёки турар жойига эга бўлмаса, бу ҳолда мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳужжатлар у фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилиши мумкин.
2. Адлия муассасалари бошқа муассасаларга ҳам мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
3. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ишлар бўйича бошқа муассасалар ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаларни марказий органлар орқали юборишлари мумкин.
d) «с» бандда кўрсатилган шахсларнинг қонуний вакиллари бўлганда, уларнинг исми-шарифи ва манзили;
6. Мазкур Шартноманинг 19-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномани ва унга илова қилинган бошқа ҳужжатларни қайтаради.
3. Агар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахслар уларнинг ҳозир бўлишларига зарурат йўқлиги тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида жўнаб кетишмаса, мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан қўлланилмайди. Ушбу муддат шахс ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳудудни тарк эта олмаган вақтни ўз ичига олмайди.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси томонидан бевосита бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшовчи манфаатдор шахсларга уларнинг илтимосномалари асосида таржимасиз ва бепул жўнатилиши мумкин.
1. Мазкур бўлимнинг II — V бобларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш жойига эга бўлган шахсларга нисбатан даъволар, уларнинг фуқаролигидан қатъи назар, ушбу Аҳдлашувчи Томон судларига, юридик шахсларга нисбатан даъволар эса ҳудудида юридик шахснинг бошқарув органи, ваколатхонаси ёки филиали жойлашган Аҳдлашувчи Томон судларига тақдим қилинади.
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари бошқа ҳолларда ҳам ишларни кўриб чиқишлари мумкин, башарти низони ушбу судларга тақдим этиш тўғрисида тарафларнинг ёзма келишуви мавжуд бўлса. Мазкур Шартноманинг 20-моддаси 3-бандидан ва II — V бобларида белгиланган бошқа қоидалардан ҳамда Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигидан келиб чиқадиган судларнинг мутлақ ваколатлари тарафлар келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
4. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари муомала лаёқатини тиклашга нисбатан ҳам қўлланилади.
5. Мазкур модданинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда ва кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда, ҳудудида ушбу шахс яшайдиган Аҳдлашувчи Томон суди шахсни ёхуд унинг мол-мулкини муҳофаза қилиш учун мустақил равишда зарур чораларни кўриши мумкин. Мазкур чораларга оид қарорлар ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судига жўнатилади, агар мазкур Аҳдлашувчи Томон судлари ўзгача тарзда ҳал этсалар, ушбу қарорлар бекор қилинади.
4. Агар мазкур модданинг 3-бандида кўрсатилган шахслар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида биргаликда турар жойига эга бўлмасалар, муассасаси ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
6. Мазкур модданинг 1 — 3 ва 5-бандларига мувофиқ қонунчилиги қўлланилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томонларнинг муассасалари эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўладилар.
1. Мазкур Шартноманинг 28-моддаси 1-бандида назарда тутилган никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотин ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатга эга бўладилар. Агар ариза берилган вақтда эр-хотиннинг иккаласи ҳам бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса, у ҳолда ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ҳам ваколатга эга бўладилар.
2. Мазкур Шартноманинг 28-моддаси 2-бандида назарда тутилган никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотиннинг иккаласи ҳам ҳудудида яшаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатлидир. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса, у ҳолда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотин ҳудудида яшаётган ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатга эга бўладилар.
1. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича мазкур Шартноманинг 26-моддасига мувофиқ никоҳ тузишда қўлланилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
5. Ота-оналар ва болалар ўртасида ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги ишлар бўйича мазкур модданинг 1, 2, 3 ва 4-бандларига мувофиқ қонунчилиги қўлланиладиган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари ваколатга эга бўладилар.
2. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг васийлик муассасаси мустақил равишда зарур бўлган вақтинчалик чораларни кўриши мумкин. У мазкур Шартноманинг 34-моддасига мувофиқ Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли васийлик муассасасини зудлик билан хабардор қилиши лозим. Ушбу чоралар 34-моддада кўрсатиб ўтилган васийлик муассасаси ўзгача тарзда қарор қабул қилгунига қадар ўз кучини сақлаб қолади.
1. Васийлик ва ҳомийликдаги шахснинг яшаш жойи, турар жойи ёки мулки бошқа давлатда бўлса, 34-моддада кўрсатилган ваколатли васийлик муассасаси васийлик ёки ҳомийликни мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли идораларига ўтказиши мумкин. Ўтказиш сўралаётган муассаса васийлик ёки ҳомийликни қабул қилишга розилик берганидан ҳамда бу ҳақда сўраётган муассасани хабардор қилганидан сўнг кучга киради.
2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилган муассаса васийлик ёки ҳомийликни ўз давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширади. У васийлик ёки ҳомийлик остидаги шахснинг шахсий мақомига оид масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас, бироқ у никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин, башарти бу ушбу шахс фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ зарур бўлса.
3. Зарарни қоплаш ҳақидаги даъвога асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар ҳудудида юз берган Аҳдлашувчи Томоннинг суди мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бўйича ваколатга эга бўлади. Зарар кўрган шахс ҳудудида жавобгар яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судига даъво қилиши мумкин.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларидаги қоидалар мерос бўйича ишлар юзасидан вужудга келадиган низоларни кўриб чиқишда ҳам қўлланилади.
2. Мерос қолдирувчи фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чоралар тўғрисида дарҳол хабардор қилинади. Мазкур ваколатхоналар ушбу чораларни амалга оширишда иштирок этишлари мумкин.
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари васийлик бўйича қарорларга нисбатан ҳам, шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш муассасалари томонидан чиқарилган қарорларга нисбатан ҳам қўлланилади.
1. Мазкур Шартноманинг 52 ва 54-моддаларида назарда тутилган қарорларни тан олиш ва ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ҳудудида у бажарилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари тарафидан кўриб чиқилади.
Мазкур Шартноманинг 52-моддасида назарда тутилган ижро этиш тўғрисидаги қарорларни тан олиш ва ижро этиш учун рухсатнома бериш рад қилиниши мумкин, башарти:
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган шахслар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўзаро белгиланган, лекин бир ойдан ошмаган, алоҳида ҳолларда эса — икки ойдан кам бўлган муддатга ўтказилиши мумкин.
4. Ҳаво кемаси режадан ташқари қўнган ҳолларда, ҳудудида парвоз амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон вакилларининг илтимосномасига кўра, мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган транзит тарзда ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани қабул қилгунга қадар, олиб ўтилаётган шахсни 48 соат давомида қамоқда сақлаб туриши мумкин. Бундай илтимоснома техник воситалар, шу жумладан, телеграф, телекс, телефакс, электрон почта орқали юборилиши мумкин.
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ юборилган илтимосномани олгандан сўнг, бирон-бир жиноий даромадлар унинг юрисдикциясига тегишлилигини аниқлаш учун зарур чоралар кўради ҳамда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни тергов натижаларидан хабардор қилади.
Қамоқда сақланаётган шахсларни мазкур Шартноманинг 70-моддасида назарда тутилган кўрсатув бериш ёки терговга кўмак бериш учун вақтинча ўтказиш бўйича ташиш харажатлари, шу жумладан, учинчи давлатлар ҳудуди орқали ушбу шахсларнинг транзити билан боғлиқ харажатлар сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қопланади.
2. Бедарак йўқолган шахсларни қидириш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Шартноманинг 7 ва 17-моддалари қоидаларига мувофиқ тузилади ҳамда у қидирувдаги шахснинг имкон қадар тўлиқроқ тавсифи билан бирга у турган жойни аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай маълумотни ўз ичига олиши лозим.
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари вакилларига улар ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳуқуқий мақоми берилади. Шунга мувофиқ равишда, улар ушбу давлат ва ўз мамлакатларининг ҳуқуқий ҳимоясидан ҳамда шахсий дахлсизликдан фойдаланадилар, қуролни сақлаш ва олиб юриш, шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигида белгиланган ҳолларда хизмат ўқотар қуроллари ва махсус воситалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар ва ўз мажбуриятларини қабул қилувчи давлатнинг қонунчилигига мувофиқ бажарадилар.
3. Мазкур модданинг 2-бандида қайд этилган адлия муассасаларининг вакиллари томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилишда улар фуқаролари ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонга зарур кўмак кўрсатади. Илтимосномага кўра бундай ҳолларда жиноят содир этган шахсларни жиноий таъқиб қилиш Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ улар фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томонга ўтказилиши мумкин.
4. Ваколатли адлия муассасаларининг хизмат ўқотар қуроллари, ўқ-дорилари, махсус воситалари ва шахсий ҳимояланиш воситалари мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда шакли ва мазмуни иккала Аҳдлашувчи Томон ўртасида келишиладиган махсус рўйхатлар (рухсатномалар) асосида сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қўйилади ва уларни қайта олиб чиқиб кетиш мажбурий ҳисобланади. Қурол-яроғ, ўқ-дори, махсус воситалар ва шахсий ҳимояланиш воситаларини олиб чиқиш адлия муассасалари вакиллари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига кириш вақтида божхона муассасалари томонидан тасдиқланган юқорида қайд этилган рўйхатлар (рухсатномалар) асосида амалга оширилади.
5. Мазкур модданинг қоидалари Аҳдлашувчи Томонларга учинчи давлатлар ушлаб берган шахсларни Аҳдлашувчи Томонлар ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш ҳолларига нисбатан қўлланилади. Мазкур Шартноманинг 71-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонларнинг олиб ўтилаётган шахсларни кузатиб бораётган вакилларида ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва шахсий ҳимояланиш воситалари мавжуд эканлиги тўғрисида мазкур Шартноманинг 71-моддаси 1 ва 4-бандларига мувофиқ тақдим этиладиган транзит олиб ўтиш тўғрисидаги илтимосномада маълум қилинади. Бундай илтимоснома олингунга қадар қурол-яроғ, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва шахсий ҳимояланиш воситалари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларида белгиланган шароитларда сақланиши лозим.
Мазкур Шартномага Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда Шартноманинг 89-моддасида ўрнатилган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар орқали ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази