30.12.2018 йилдаги 792қ-сон
Хоразм вилояти ҳокимининг қарори, 30.12.2018 йилдаги 792қ-сон
Kuchga kirish sanasi
12.01.2019
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сон ва Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги «Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йилдаги асосий параметрлари тўғрисида»ги 40-176-сон қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сон ва Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги «Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг 2019 йилдаги асосий параметрлари тўғрисида»ги 40-176-сон қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.