Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида

1-ИЛОВА
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун қабул қилиш

3-боб. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

4-боб. Хорижий давлатларда ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

5-боб. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишга қўйиладиган талаблар

6-боб. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда тест синовларини ташкил этиш

7-боб. Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни расмийлаштириш

8-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

I. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

1-босқич

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс

Давлат хизматлари
марказлари

1. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳамда ҳужжатларни топшириш.

2. Талабгорлар томонидан топширилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига юбориш.

Заруратга кўра

Ҳужжатлар топширилгандан
сўнг дарҳол

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари,
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси

Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этиладиган комиссияларга тақдим этиш;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юбориш;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатиш.

Бир иш кунида

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этиладиган комиссиялар

Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлаш ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига юбориш.

Уч иш кунида

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этилган комиссияларнинг тегишли хулосасига кўра:

а) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга маълумотнома бериш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларининг буйруқларини қабул қилиш ҳамда тегишли намунадаги маълумотномани тайёрлаш;

б) хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарномани тайёрлаш;

в) тегишли маълумотнома (хабарнома)ни давлат хизматлари марказларига жўнатиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юбориш.

Бир иш кунида

5-босқич

Давлат хизматлари
марказлари

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ма�лумотномаларни талабгорга юбориш.

Бир иш кунида

II. Хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

1-босқич

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс

Давлат хизматлари
марказлари

1. Хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига мурожаат қилиш ҳамда ҳужжатларни топшириш.

2. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.

Заруратга кўра

Ҳужжатлар топширилгандан
сўнг дарҳол

2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссияларига тақдим этиш;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юбориш;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатиш.

Бир иш кунида

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссиялари

Хорижий давлатда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида ушбу ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.

Ўн иш кунида

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссиясининг тегишли хулосасига кўра:

а) хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга гувоҳнома бериш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғини қабул қилиш ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлаш;

б) хорижий давлатларда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарнома тайёрлаш;

в) тегишли гувоҳнома (хабарнома)ни давлат хизматлари марказларига жўнатиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юбориш.

Уч иш кунида

5-босқич

Давлат хизматлари
марказлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юбориш.

Бир иш кунида

III. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

1-босқич

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ҳақида мурожаат этган шахс

Давлат хизматлари
марказлари

1. Хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳамда ҳужжатларни топшириш.

2. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.

Заруратга кўра

Ҳужжатлар топширилган заҳоти

2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса — уларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссияларига тақдим этиш;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юбориш;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатиш.

Бир иш кунида

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссиялари

Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича:

а) хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва тан олиш ҳақида хулоса тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш;

б) хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижасида талабгорни тест синовларига тавсия этиш;

в) хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.

Ўн иш кунида

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этилган эксперт комиссиясининг хулосаси асосида:

а) хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинадиган ҳужжатлар бўйича — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида буйруқни қабул қилиш ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлаш;

б) эксперт комиссиялари томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда — талабгорларни тест синовларидан ўтказиш;

в) эксперт комиссиялари томонидан салбий хулоса берилган тақдирда — хорижий давлатда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишни рад этиш ҳақида хабарнома тайёрлаш ҳамда давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга юбориш.

Бир иш кунида

Тасдиқланган жадвал

асосида

Бир иш кунида

5-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Тест синовлари натижаларига кўра:

а) етарли балл тўплай олмаган талабгорларга — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш рад этиш
ва бу ҳақида давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорларга хабарнома юбориш;

б) тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорларга — хорижий давлатларда олий таълим ва кадрларни қайта тайёрлаш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақида буйруқ қабул қилиш ҳамда гувоҳномани давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юбориш.

Бир иш кунида

Уч иш кунида

6-босқич

Давлат хизматлари
марказлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юбориш.

Бир иш кунида

IV. Хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш

1-босқич

Талабгор

Давлат хизматлари
марказлари

1. Хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига мурожаат қилиш ҳамда ҳужжатларни топшириш.

2. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.

Заруратга кўра

Ҳужжатлар топширилгандан
сўнг дарҳол

2-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Ҳужжатларни уларнинг тўлиқлигини текширган ҳолда:

а) тақдим этилган ҳужжатлар тлиқ бўлса — уларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этилган эксперт комиссияларига тақдим этиш;

б) тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга жавоб бермаса — уларни камчиликларини кўрсатган ҳолда давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга қайтариб юбориш;

в) қалбаки ҳужжат аниқланган тақдирда — тақдим этилган ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жўнатиш.

Бир иш кунида

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этиладиган эксперт комиссиялари

Хорижий давлатда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида ушбу ҳужжатларни тан олиш ёхуд тан олишни рад этиш ҳақида хулоса тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юбориш.

Ўн иш кунида

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ташкил этилган эксперт комиссиясининг тегишли хулосасига кўра:

а) хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари тан олишга тавсия этилган талабгорларга гувоҳнома бериш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғини қабул қилиш ҳамда тегишли намунадаги гувоҳномани тайёрлаш;

б) хорижий давлатларда малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжат белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ҳақидаги тегишли хабарнома тайёрлаш;

в) тегишли гувоҳнома (хабарнома)ни давлат хизматлари марказларига жўнатиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгорга юбориш.

Уч иш кунида

5-босқич

Давлат хизматлари
марказлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси масъул ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган гувоҳнома (хабарнома)ни талабгорга юбориш.

Уч иш кунида

1-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 2-банднинг олтинчи хатбошидаги «тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни» сўзлари «тан олишни» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг олтинчи хатбошидаги «тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни» сўзлари «тан олишни» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни» сўзлари «тан олишни» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш)» сўзлари «тан олиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) амалга оширилганда талабгорга давлат намунасидаги» сўзлари «талабгорларга» сўзи билан алмаштирилсин.
в) 3-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази