Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (9-сонли БҲС) «Номоддий активлар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (9-сонли БҲС) «Номоддий активлар» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) номоддий активлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
1. Стандартнинг мақсади бошқа стандартда аниқ кўрсатмалар мавжуд бўлмаган номоддий активлар ҳисобини аниқлашдан иборат.
Ташкилотлар номоддий активни фақатгина муайян мезонларга мувофиқ ҳисобга олиниши, уларнинг баланс қийматини ҳисоблаши ва номоддий активлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор этилишини таъминлаши лозим.
амортизация — фойдали хизмат муддати мобайнида номоддий активнинг амортизацияланадиган қийматини унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига тизимли тақсимлаш ва киритиш;
бошланғич қиймат — номоддий активларни яратиш (ишлаб чиқиш) ёки сотиб олиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар қиймати (пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларининг суммаси ёхуд бошқа тўловларнинг жорий қиймати), шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек активни ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун ишга яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар қиймати;
гудвилл — ташкилотдан алоҳида идентификация қилиниши ва баҳоланиши мумкин бўлмаган омиллар (ташкилот номи ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг талабгорлиги, муайян обрў ва ишга доир алоқалар мавжудлиги, жойлашган ер ва бошқа шунга ўхшаш омиллар) таъсирида вужудга келадиган номоддий актив;
жорий қиймат — маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича номоддий активларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, бир-биридан мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;
ишлаб чиқиш — янги ёки сезиларли даражада ўзгартирилган материаллар, асбоблар, маҳсулотлар, жараёнлар, тизимлар ва хизматларни ёки ишлаб чиқариш жараёнини режалаштиришда тадқиқот натижаларини ҳамда билим ва кўникмаларни қўллаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мутлақ ҳуқуқ — бу қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фақатгина ҳуқуқ эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан учинчи шахсга берилиши мумкин бўлган мулкий ҳуқуқ;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
номоддий активлар — ташкилот томонидан узоқ муддат мобайнида ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун ушлаб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган идентификацияланадиган мол-мулк объектлари.
тадқиқот — янги илмий ёки техник билим ва тушунчаларни олиш учун ҳақиқий ва режалаштирилган изланиш;
тугатиш қиймати — номоддий активнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда унинг фойдали хизмат муддати охирида активни тугатиш чоғида олиниши кутилаётган, активнинг тахмин қилинаётган (баҳоланган) суммаси;
фойдали хизмат муддати — ташкилотлар томонидан активдан фойдаланиш кўзда тутилган давр ёки ташкилот ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори;
фаол бозор — олди-сотди объектлари бир турда (бир хил) бўлган ва ҳар қандай вақтда битимни амалга оширишни хоҳловчи манфаатдор сотувчи ва харидорларни топиш мумкин бўлган, шунингдек нархлар ҳақидаги маълумотлар ошкор (ҳаммабоп) бўлган бозор;
қолдиқ (баланс) қиймат — номоддий актив молиявий ҳисоботда (бухгалтерия балансида) акс эттириладиган қиймат ва у бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ва жамланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
2. Номоддий активларни таърифи активдан фаолиятда фойдаланилиши ва у моддий қийматга эга бўлмаслигини талаб қилади. Агарда моддий моҳиятга эга бўлмаган (пул маблағлари кўринишида бўлмаган) активлар юридик ҳуқуқлар, жумладан мулк ҳуқуқи билан ўзаро муносабатда бўлиши мумкин бўлган ва улардан узоқ муддат давомида фойдаланилган тақдирда номоддий активлар таърифига жавоб беради.
3. Ташкилотлар илмий ёки техник билимлар, янги тизим ва жараёнларни лойиҳалаштириш, татбиқ этиш, лицензиялаш, интеллектуал мулк ва товар белгиси (шунингдек, фирма номи ва нашр ҳуқуқи) каби активларни сотиб олиш, ишлаб чиқариш, номоддий активларга хизмат кўрсатиш ёки яхшилаш жараёни давомида ресурсларни сарфлайди ёки мажбуриятларни олади (масалан, компьютер дастурий таъминоти, патент, муаллифлик ҳуқуқи, фильмлар, хизматлардан фойдаланувчилар рўйхати, сотиб олинган гувоҳномалар ёки импорт квоталари).
4. Активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати ёки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион цикл мобайнида фойдаланиш. Бунда активнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақи миқдорининг камида эллик бараварини ташкил қилади;
ишончлилик, яъни ташкилотда актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг (патентлар, гувоҳномалар, бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) шартномасининг) мавжудлиги;
5. Номоддий активларга мазкур БҲСнинг 4-бандида келтирилган шартларнинг барчасига жавоб берувчи қуйидаги объектлар киритилади:
муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг электрон ҳисоблаш машинаси учун дастурлар ва маълумотлар базаларига бўлган мутлақ ҳуқуқи;
ҳуқуқ эгасининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқи, шунингдек товар ишлаб чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи;
табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи, яъни ер ости бойликлари, атроф-муҳитдаги бошқа ресурслар, атроф-муҳит тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар ва шу кабилардан фойдаланиш ҳуқуқи;
бошқа номоддий активлар (маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, иқтисодий ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи ва шу кабилар).
6. Номоддий активлар таркибига ташкилот ходимларининг интеллектуал ва ишчанлик сифати, уларнинг малакаси ва меҳнатга қобилияти киритилмайди, чунки улар ўзларининг эгаларидан ажралмас ҳисобланади ва уларсиз фойдаланиш мумкин эмас.
7. Номоддий активлар хусусияти жиҳатидан ўхшаш активлар гуруҳига бўлинади ва улар ташкилот фаолиятида қандай фойдаланилганлигига асосан қуйидаги гуруҳларга ажратилиши мумкин:
муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар ва бошқа саноат мулки ҳуқуқлари, хизмат кўрсатиш ва ишлатиш ҳуқуқлари;
Юқоридаги синфлар молиявий ҳисоботларни фойдаланувчиларга кўпроқ тегишли маълумотларга эга бўлишини таъминлайдиган бўлса, янада кичикроқ (бирлаштирилган) синфларга бўлиниши мумкин.
8. Стандартдан молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва юритишда ҳисоблаш усулини қўллайдиган ташкилотлар томонидан номоддий активлар ҳисобини юритишда фойдаланилади.
нефт, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган фойдали қазилма ресурсларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш харажатлари;
қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида белгиланган ҳуқуқлар ва ваколатлар;
10. Номоддий активлар ахборот ташиш воситасида жойлаштирилади ёки сақланади. Бунда компакт-диск (компьютер дастурий таъминоти сифатида), ҳуқуқий ҳужжатлар (лицензия ёки патент) ёки фотоплёнкаларга жойлаштирилади ёки сақланади.
11. Ташкилотлар активларни моддий ҳамда номоддий жиҳатларига эътибор берган ҳолда, қайси жиҳати муҳимлигига қараб ҳисобга олади (масалан, самолёт учун дастурий таъминот самолётнинг ажралмас қисми бўлиб бу асосий восита сифатида ҳисобга олинади. Худди шу ҳолат компьютернинг оператив хотирасига ҳам қўлланилганда, яъни дастур активнинг ажралмас қисми бўлмаса, унда ушбу дастур номоддий актив сифатида қабул қилинади).
12. Стандарт реклама, таълим, дастлабки харажатлар ҳамда тадқиқот ва ривожлантириш харажатлари каби ҳолатларни ҳисобга олинишида қўлланилади. Тадқиқот ва ишлаб чиқаришнинг мақсади билим олиш ҳисобланади. Мазкур фаолият туфайли келиб чиққан актив жисмоний шаклга эга бўлса ҳам номоддий актив сифатида тан олинади.
13. Моддий ва номоддий активлар молиявий ижаранинг предмети ҳисобланади. Ташкилотлар активни дастлаб ҳисобга олганида, ижарачи Стандартга мувофиқ молиявий ижара шартномаси доирасида олинган номоддий активлар ҳисобини юритади. Фильмлар, видеолар, пьесалар, қўлёзмалар, патентлар ва муаллифлик ҳуқуқи каби асарларга доир лицензия шартномалари бўйича ҳуқуқлар бошқа стандартлар талаблари асосида ҳисобга олинмаганлиги сабабли Стандарт талаблари доирасида ҳисобга олинади.
14. Ташкилотлар маданий-тарихий аҳамиятга эга бўлган иқтисодий фойда келтирмайдиган активларни актив сифатида ҳисобга олинишини бошқа стандартлар асосида амалга оширади. Ташкилотлар маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган номоддий активлар иқтисодий фойда келтирган ҳолларда уларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва маълумотларни ошкор этиши учун Стандарт талабларидан фойдаланади.
15. Баъзи активлар маданий, тарихий ёки экологик хусусиятига кўра маданий ва тарихий қийматига эгалиги туфайли номоддий актив сифатида акс эттирилади. Мазкур активларга муҳим тарихий ҳодисалар ёзиб қолдирилган материаллар ёки машҳур шахслар портретларидан почта маркалари ёки тангалар коллекциясида фойдаланиш ҳуқуқи кириши мумкин.
активнинг маданий, экологик ва тарихий хусусиятларига кўра фаол бозор баҳосига асосланган ҳолда молиявий қийматини акс эттириб бўлмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқлар ёки чекловлар натижасида сотиш йўли билан активнинг чиқиб кетиши;
(15-банднинг ўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
фойдали хизмат муддатини аниқлаш мураккаблиги, баъзи ҳолларда фойдали хизмат муддати бир неча юз йил давом этиши.
16. Тарихий ва маданий қийматни ифодаловчи баъзи маданий-тарихий аҳамиятга эга номоддий активлар келажакда иқтисодий фойда ёки хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Бунга тарихий ёзмадан фойдаланганлик учун бериладиган роялтини мисол бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ташкилотлар маданий-тарихий аҳамиятга эга номоддий активларни даромад келтирувчи номоддий активлар ҳисобида юритади ва қийматини аниқлайди.
18. Номоддий активлар дастлаб Стандарт талабларига мувофиқ баҳоланади. Номоддий актив алмашув бўлмаган операция доирасида олинган тақдирда, унинг дастлабки қиймати олинган санадаги ҳақиқий қийматига кўра баҳоланади.
19. Фойдаланишга олинган номоддий активлар фойдаланувчи ташкилот томонидан шартномага киритилган баҳода балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади.
22. Ташкилотлар номоддий активни сотиб олиш учун тўлайдиган нархни мавжуд бўлган иқтисодий фойда ёки хизмат кўрсатиш имконияти бўйича акс эттиради.
23. Ташкилотлар сотиб олинган номоддий активнинг қийматини фаол бозордаги қиймати асосида ишончли тарзда аниқлаши лозим.
ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқидан воз кечиши (сотиб олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
номоддий активнинг сотиб олиш имтиёзлари ва чегирмаларини чегириб ташлаган ҳолда импорт солиқлари ва харид учун қопланмайдиган солиқларни ўз ичига олган сотиб олиш баҳосини;
номоддий активларни сотиб олиш муносабати билан тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари (агар улар қопланмаса);
активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Сотиб олинган номоддий активларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар, сотиб олиш бўйича контрактларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида ҳақиқий харажатлар сифатида ҳисоботларда акс эттирилади.
Ташкилотнинг ўзи томонидан яратилган (ишлаб чиқилган) номоддий активларнинг бошланғич қиймати ушбу номоддий активларни ишлаб чиқаришга сарфланган ҳақиқий харажатлар суммаси сифатида аниқланади.
активни иш ҳолатига етказиш билан бевосита боғлиқ бўлган профессионал хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари;
янги маҳсулот ёки хизматни жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар (шу жумладан, рекламанинг қиймати ва уларни сотиш бўйича харажатлар);
янги жойда ёки янги мижозлар тоифасида ишлаш билан боғлиқ харажатлар (шу жумладан ходимларни тайёрлаш харажатлари);
27. Харажатларни номоддий активнинг баланс қийматида ҳисобга олиниши активнинг бошқарув мақсадларига мувофиқ фойдаланиш учун мос келадиган ҳолатга келгандан сўнг тўхтатилади. Номоддий активни фойдаланиш ёки қайта жойлаштириш харажатлари ушбу активнинг баланс қийматига киритилмайди (масалан, активнинг фойдаланишга тайёр бўлгандан кейинги амалга оширилган харажатлар).
28. Номоддий активлар алмашув бўлмаган операциялар орқали сотиб олиниши ҳам мумкин. Бунда ташкилотлар радио ва телевидение станцияларидан фойдаланиш учун лицензия, импорт ёки квоталарга лицензия ёки бошқа воситалардан фойдаланиш ҳуқуқи каби номоддий активларни ўтказганда юзага келади (масалан, совриндор жисмоний шахслар ўзларининг шахсий ғолиблик ҳужжатларини, шу жумладан нашрлардаги муаллифлик ҳуқуқини миллий архивга алмашув бўлмаган операция орқали топширишлари).
Номоддий активлар алмашув бўлмаган операциялар орқали олинганда активни сотиб олинган кундаги қиймати унинг ҳақиқий қиймати ҳисобланади. Ташкилотлар Стандарт талабларига мувофиқ алмашув бўлмаган операциялар асосида олинган номоддий активларни ҳақиқий қиймати бўйича сотиб олганлиги учун уни ҳисобга олиш вақтида қайта баҳолашни амалга оширмайди. Агар келгуси ҳисобот даврларида номоддий активларни қайта баҳоланадиган бўлса, у ҳолда Стандартнинг 50-бандида кўрсатилган қайта баҳолаш талаблари асосида амалга оширилади.
29. Ташкилотнинг ўзи яратган гудвилл актив сифатида акс эттирилмаслиги керак, чунки у ташкилотни сотиб олиш пайтида харид қилиш нархи билан мазкур ташкилотни ташкил қилувчи активларнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги фарқ сифатида юзага келади.
30. Харид қилинган гудвиллнинг миқдори ҳисоб-китоб қилиш йўли билан, харид қилинаётган активнинг ҳақиқий қиймати билан уни харид қилиш санасидаги активнинг соф бозор қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
31. Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари унинг фойдали хизмат муддати мобайнида бошланғич қийматини камайтириш йўли билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Молиявий ҳисоботда гудвиллнинг қиймати тегишли ҳисобот даврида амалга оширилган ҳисобдан чиқаришларни чегирган ҳолда акс эттирилади.
32. Ташкилотлар иқтисодий манфаатлар ёки хизмат кўрсатиш имкониятини яратиш мақсадида номоддий активларни ишлаб чиқишга сабаб бўлмайдиган харажатлар қилиши мумкин. Бундай харажатлар ички жорий этилган гудвиллнинг шаклланишидаги харажатлари деб аталади. Ички жорий этилган гудвилл актив сифатида тан олинмайди, чунки бу активлар ташкилот томонидан назорат қилинадиган ва ҳақиқий қийматини ишончли тарзда баҳолаш имконини берадиган ресурс ҳисобланмайди.
33. Ишлаб чиқарилган номоддий активни ҳисобга олиш мезонларига мос келишини баҳолаш учун ташкилотлар номоддий активни ишлаб чиқариш жараёнини қуйидагиларга ажратади:
34. Агар ташкилотлар номоддий активларни ишлаб чиқаришга қаратилган ички лойиҳада тадқиқот босқичини ишлаб чиқариш босқичидан ажрата олмаса, ташкилотлар бундай лойиҳа сарф-харажатларини фақат тадқиқот босқичида бўлганидек ҳисобга олади.
35. Тадқиқот натижасида (ёки ички лойиҳа доирасида тадқиқотни амалга ошириш босқичида) бўлган номоддий активларнинг ҳеч бири актив сифатида ҳисобга олинмайди. Тадқиқотнинг сарф-харажатлари (ёки ички лойиҳа доирасида тадқиқотни амалга ошириш босқичида) уларнинг келиб чиқиши вақтида харажатлар сифатида тан олинади.
36. Ички лойиҳанинг тадқиқот босқичида ташкилотлар келажакда иқтисодий фойда ёки хизмат кўрсатиш имкониятини юзага келтирадиган номоддий активни мавжудлигини намойиш этмайди. Тегишли харажатлар келиб чиқиши вақтида харажатлар сифатида тан олинади.
янги ёки такомиллаштирилган материаллар, қурилмалар, маҳсулотлар, жараёнлар, тизимлар ёки хизматлар ўрнини босувчиларни шакллантириш, лойиҳалаштириш, баҳолаш ва якуний танлаш киритилиши мумкин.
38. Ишлаб чиқилган (ёки ички лойиҳада ишлаб чиқишнинг амалга оширилиш босқичи) активлар қуйидаги мезонларга жавоб берса номоддий актив сифатида тан олинади:
номоддий активни ишлаб чиқариш ва фойдаланиш ёки сотиш учун етарли техник, молиявий ва бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
39. Ташкилотлар ички лойиҳа доирасида ишлаб чиқиш босқичидаги номоддий активни идентификация қилиши ва бу активнинг келажакдаги иқтисодий фойдаларини ёки хизмат кўрсатиш имкониятини олиб келишини кўрсатади.
иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган, яъни сотиш мақсадида ёки хизмат кўрсатиш учун ишлаб чиқилаётган тажриба ускуналарини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш;
янги ёки такомиллаштирилган материаллар, асбоблар, маҳсулотлар, жараёнлар, тизимлар ёки хизматларга нисбатан танланган муқобилларни лойиҳалаш, қуриш ва синовдан ўтказиш;
41. Ташкилотлар томонидан қўлланиладиган калькуляция ҳисоб-китоби номоддий активларни ишлаб чиқиш бўйича харажатларнинг аниқ ҳисоблаш имконини беради (масалан, иш ҳақи, муаллифлик ҳуқуқи, лицензияларни ёки компьютер дастурлари каби ишлаб чиқишда юзага келадиган бошқа харажатлар).
42. Ташкилот томонидан товар белгилари, титул маълумотлари, нашриёт ҳуқуқи, мижозлар рўйхатига сарфланган харажатларни ташкилот фаолиятини ривожлантириш харажатларидан фарқлаб бўлмайди. Шунинг учун, бундай активлар номоддий актив сифатида тан олинмайди.
43. Мустақил ишлаб чиқарилган номоддий активнинг қиймати ушбу активни ишлаб чиқиш, ишлатиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган барча тўғридан-тўғри харажатларни ўз ичига олади.
45. Қуйидаги кўрсаткичлар ташкилотнинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган номоддий актив таннархига киритилмайди:
режалаштирилган вазифаларни бажаришдан олдин амалга оширилган самарасизликлар ва дастлабки операцион зарарлар;
46. Номоддий активларга қилинган харажатларни улар содир этилган даврда ҳисобга олинади, номоддий активнинг таннархига киритилиш мезонларига жавоб берадиган ҳолатлар бундан мустасно.
Бунда, ташкилотлар келажакда иқтисодий фойда ёки хизмат кўрсатиш имкониятини яратиш учун харажатлар амалга оширади (ушбу ҳолатда таннархга киритиладиган номоддий ёки бошқа активларнинг сотиб олиниши ва ишлаб чиқарилиши мустасно) ва улар юзага келган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади.
ишлаб чиқишга тайёрлаш учун харажатлар (яъни бошланғич харажатлар), асосий воситалар таннархига қўшиладиган харажатлар бундан мустасно. Бошланғич харажатларга ташкил этиш харажатлари, юридик шахс ташкил этилгандаги адвокатлар ва котиблар харажатлари, янги ташкилот ёки фаолият турини (яъни, ишга тушириш учун сарфланган харажатлар) очиш ёки янги фаолиятни бошлаш ёки янги маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатлари (яъни операцияолди харажатлари) киради.
48. Ташкилот томонидан кўрсатилган хизматлар ва товарлар учун аванс тўловни актив сифатида тан олинади.
49. Дастлаб Стандарт доирасида номоддий активларга сарфланган харажатлар харажат сифатида ҳисобга олинса, кейинги даврларда номоддий активнинг таннархи қисмида ҳисобга олиниши мумкин эмас.
50. Ташкилот таннарх бўйича ҳисоблаш моделини ва қайта баҳолаш қиймати бўйича ҳисоб сиёсатини амалга оширади. Агарда номоддий актив қайта баҳолаш модели бўйича ҳисобланаётган бўлса, у билан бир таснифдаги барча активлар ҳам шу моделда ҳисобланиши керак, агарда улар учун фаол бозор мавжуд бўлса, у холда бу усулдан фойдаланилмайди.
51. Ташкилот фаолиятида қўлланилиши ва улар хусусиятларини ўхшашлиги жиҳатидан гуруҳланиши номоддий активлар синфини ташкил қилади. Шу сабабли кирим қилиниш санасидан қатъий назар бир синфга тааллуқли номоддий активлар бир вақтнинг ўзида қайта баҳоланади.
52. Дастлабки ҳисобга олинишда номоддий актив қиймати жами амортизацияси чегириб ташланган ҳолда ҳисобга олинади ва шу қиймат бўйича қайта баҳоланади.
Стандартга кўра қайта баҳолаш мақсадида активнинг ҳақиқий қиймати аниқлаш мавжуд фаол бозор маълумотларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Ҳисобот даврида активнинг баланс қиймати унинг ҳақиқий қийматидан сезиларли даражада фарқ қилмаслиги учун ўз вақтида қайта баҳоланиши керак.
54. Қайта баҳолаш бўйича ҳисоблашлар активнинг таннарх бўйича ҳисоблангандан кейин амалга оширилади. Активнинг бир қисми ишлаб чиқариш жараёнида қатнашган бўлса ёки номоддий актив таннархининг фақат бир қисми актив сифатида ҳисобга олинган бўлса, қайта баҳолаш бутун активга нисбатан қўлланилади. Шунингдек, қайта баҳолаш модели, алмашинув бўлмаган операция натижасида олинган номоддий активга нисбатан ҳам қўлланилади.
55. Ташкилотлар номоддий активларни қайта баҳолашда фаол бозор маълумотлари асосида аниқ белгилаш мумкин бўлган шартларда, қайта баҳолаш санасидаги ҳақиқий қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширади.
56. Қайта баҳолашнинг такрорийлиги қайта баҳоланадиган номоддий активнинг ҳақиқий қийматини ўзгарувчанлигига боғлиқ. Қайта ҳисобланган активнинг ҳақиқий қиймати унинг баланс қийматидан сезиларли даражада фарқ қилса, яна бир марта қайта баҳолаш талаб этилади. Баъзи номоддий активларнинг ҳақиқий қийматида сезиларли ўзгаришлар бўлади, бу эса уларнинг ҳар йили қайта баҳоланишини талаб қилади. Ҳақиқий қийматида фақат кичик ўзгаришлар бўладиган номоддий активлар такрорий қайта баҳоланмайди.
57. Номоддий активларни қайта баҳолашда уларнинг қайта баҳолаш санасидаги жами амортизацияси номоддий активларнинг бошланғич қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига асосан тузатилади ҳамда кейинчалик амортизацияни ҳисоблаш қайта баҳоланган қийматидан амалга оширилади. Қайта баҳолаш индекси номоддий активнинг жорий қийматини унинг бошланғич қийматига бўлиш йўли билан аниқланади.
58. Фаол бозор маълумотларидан фойдаланган ҳолда қайта баҳоланган номоддий активнинг ҳақиқий қийматини аниқлашнинг имкони бўлмаса, бунда активнинг баланс қиймати охирги марта фаол бозор маълумотларидан фойдаланган ҳолда қайта баҳоланган қиймати бўйича қайта баҳоланади, бунда жами амортизация ва ҳар қандай кейинги қадрсизланиш чегириб ташланади.
59. Агар қайта баҳолаш натижасида номоддий активнинг баланс қиймати ошса, бу қиймат тўғридан-тўғри қайта баҳолаш натижасидаги ўсиш қайта баҳолаш счётининг кредитида акс эттирилади. Шу билан бирга, бундай ўсиш ёки олдинги қийматни қайта баҳолаш натижасида қийматнинг пасайиш миқдори фойда ёки зарар сифатида акс эттирилади.
60. Ташкилотлар номоддий активнинг фойдали хизмат муддати чекланган ёки ноаниқлигини аниқлаши керак. Фойдали хизмат муддати чекланган ҳолларда муддатнинг давомийлиги шу муддатда ишлаб чиқариш бирликлари миқдори ёки хизмат кўрсатиш имконияти муддати деб ҳисобланади. Агар мавжуд омилларнинг барчаси, яъни актив ўз хизмати давомида ташкилот учун даромад ёки зарар ёхуд хизмат кўрсатиш имкониятини давомийлиги аниқлаш имкони йўқлигини кўрсатса, ташкилот номоддий активни ноаниқ фойдали хизмат давомийлигига эга деб ҳисоблайди.
61. Номоддий активнинг ҳисоби унинг фойдали хизмат муддатига боғлиқ бўлади. Чекланган фойдали хизмат муддатига эга номоддий актив учун амортизация ва аксинча, ноаниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активлар учун амортизация ҳисобланмайди.
62. Номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини аниқлашда кўплаб омиллар билан бир қаторда қуйидагилар ҳам ҳисобга олинади:
белгиланган актив фаолият кўрсатаётган соҳанинг барқарорлиги ёки ушбу активдан олинган хизматлар ёки маҳсулотлар учун бозор талабининг ўзгариши;
кутилаётган иқтисодий фойдаларни олиш учун зарур бўлган активларни сақлаб туриш ва хизмат кўрсатиш харажатлари даражасини таъминлаш қобилияти;
активни назорат қилиш муддати ва ушбу активдан фойдаланиш бўйича қонуний ёки шунга ўхшаш чеклашлар, масалан, тегишли ижара шартномаларининг амал қилиш муддати;
тегишли активнинг фойдали хизмат муддати ташкилотнинг бошқа активларини фойдали хизмат муддатига боғлиқлиги.
63. Технология соҳасида юз бераётган тезкор ўзгаришлар туфайли, компьютер дастурлари ва шу каби номоддий активлар технологик жиҳатдан тез эскиради, шу сабабли, уларнинг фойдали хизмат муддати қисқа бўлади.
64. Битимлардан келиб чиқадиган номоддий активларнинг фойдали хизмат муддати унинг амал қилиш муддатидан ошиб кетмаслиги керак, лекин ташкилот активдан фойдаланишни назарда тутган даврга боғлиқ ҳолда қисқа бўлиши мумкин. Агар шартномалар узайтириш шарти билан чекланган муддатга тузиладиган бўлса, ушбу номоддий активнинг фойдали хизмат муддати фақат харажатларсиз амалга оширилиши мумкин бўлган ҳолдагина белгиланади.
65. Номоддий активнинг фойдали хизмат муддатига иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий каби омиллар таъсир қилади. Иқтисодий, сиёсий ёки ижтимоий омиллар ташкилотнинг келажакда иқтисодий манфаатлар ёки хизмат кўрсатиш имкониятини олиши мумкин бўлган даврни белгилаб беради. Ҳуқуқий омиллар ушбу ташкилотнинг иқтисодий фойда ёки хизмат кўрсатиш имкониятини олиш даврини чеклаб қўйиши мумкин. Фойдали хизмат муддати ушбу омиллар томонидан белгиланган даврларнинг энг қисқасини акс эттиради.
66. Бошқа омиллар билан бир қаторда, қуйидаги омилларнинг мавжудлиги шартномаларни харажатларсиз узайтиришни амалга ошириш имкониятини яратади:
узайтиришни амалга ошириш учун зарур бўлган барча шартлар бажарилиши ҳақида далилларнинг мавжудлиги;
ташкилот шартномани узайтиришга қилган харажатлари унинг келгусидаги иқтисодий фойда ёки хизмат кўрсатиш имкониятига нисбатан жуда оз миқдорини ташкил этиши.
67. Агар шартнома муддатини узайтириш харажатлари олинадиган иқтисодий фойдаларга ёки хизмат кўрсатиш имкониятга нисбатан катта бўлса, бу узайтириш харажатлари узайтирилган санадан бошлаб янги номоддий активни сотиб олиш харажатлари ҳисобланади.
68. Чекланган фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг амортизация қиймати мунтазам равишда унинг фойдали хизмат муддатида тақсимланади. Амортизация ушбу активни ишлатиш учун тайёр ҳолга келган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Активларни сотиш (ёки сотиш мақсадида чиқиб кетиш счётларида акс эттириш) ёки ҳисобга олиш даври тўхтатилган ҳолатларидан қайси бирининг биринчи юзага келишига қараб активга нисбатан амортизация ҳисоблаш тўхтатилади.
Амалдаги амортизация усули ташкилотнинг келажакдаги иқтисодий фойдаларини ёки хизмат кўрсатиш имкониятини ишончли тарзда аниқлаш имкони бўлмаса, унда амортизациянинг тўғри чизиқли усули қўлланилади.
69. Амортизация қилинадиган қийматларни мунтазам равишда фойдали хизмат муддатига тақсимлаш учун турли амортизация усулларидан фойдаланилади. Ушбу усулларга тўғри чизиқ усули, қолдиқ қийматни камайтириш усули ва ишлаб чиқарилган миқдордан ҳисоблаш усуллари киради. Амалдаги усул, келажакдаги иқтисодий фойдаларнинг ёки хизмат кўрсатиш имкониятининг истеъмол қилиш шакли ёки актив таркибидаги хизмат кўрсатиш салоҳияти асосида белгиланади, бундан кутилаётган иқтисодий фойдаларнинг ёки хизмат кўрсатиш имкониятининг ўзгариши мустасно.
70. Амортизация одатда фойда ёки зарар сифатида тан олинади. Бироқ, баъзида активнинг кутилаётган иқтисодий фойдаси бошқа активларни ишлаб чиқариш жараёнида ўзлаштириб юборилади. Бу ҳолда тўпланган амортизация бошқа актив қийматининг бир қисмини ташкил этади ва унинг баланс қийматига киритилади. Масалан, ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган номоддий активлар товар-моддий захираларининг баланс қийматига киритилади.
71. Қуйидаги ҳоллардан ташқари чекланган фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг тугатиш қиймати нолга тенг бўлади:
72. Чекланган муддатга эга бўлган активнинг амортизация қиймати унинг тугатиш қийматини чиқариб ташлагандан сўнг аниқланади. Нолга тенг бўлмаган тугатиш қиймати ташкилотларнинг номоддий активни фойдали хизмати муддатигача сотилиши мумкин.
73. Амортизация ҳисобланмайдиган номоддий активларнинг фойдали хизмат муддати ҳар бир ҳисобот даврида активнинг фойдали хизмат муддати ноаниқ деб тасдиқланишини аниқлаш учун таҳлил қилиниши керак. Агар улар бундай баҳолашни тасдиқламаса, унда фойдали хизмат муддатининг чекланганга ўзгартирилиши лозим.
74. Номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини ноаниқдан чекланганга ўзгартирилиши шу активнинг қадрсизланишининг белгисидир. Натижада, ушбу активни, тикланадиган қийматини унинг баланс қиймати билан солиштирилади ва қайта тикланишдан баланс қийматининг ошишини қадрсизланишдан зарар сифатида қабул қилади.
унинг фойдаланилишидан ёки чиқиб кетишидан келажакда иқтисодий фойда ёки хизмат олиш имконияти кутилмаётган бўлса.
76. Номоддий активни ҳисобга олишни тўхтатиш натижасида келиб тушадиган фойда ёки зарарни баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобга олинади. Улар активни ҳисобга олишни тўхтатишдан келиб чиқадиган фойда ёки зарар таркибида ҳисобга олинади.
77. Номоддий активни чиқариб юборилиши турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин (масалан, сотиш, тугатиш, айирбошлаш, молиявий ижара шартномаси, алмашинув бўлмаган операциялар, камомад фактини аниқлаш ва бошқалар).
78. Чекланган фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг амортизация ҳисоби актив ишлатилмаётган бўлса тўхтатилмайди, сотиш учун мўлжалланган ёки амортизацияси тўлиқ ҳисобланилган ҳолатлар бундан мустасно.
79. Номоддий активлардан фойдаланишга доир ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг ҳақиқатда мавжудлиги, балансда номоддий активларни тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлигини аниқлаш ва уларнинг сақланишини назорат қилиш мақсадида ташкилотлар томонидан вақти-вақти билан, бироқ икки йилда камида бир марта номоддий активлар инвентаризациядан ўтказилади.
80. Инвентаризацияда аниқланган ортиқча номоддий активлар даромадлар сифатида акс эттирилади. Инвентаризация вақтида камомад факти аниқланган етишмаётган номоддий активлар айбдор шахслар аниқлангунга қадар камомадларни ҳисобга олувчи счётда акс эттирилади.
81. Ташкилот ишлаб чиқарилган номоддий активларни ва бошқа номоддий активлар ўртасидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир номоддий актив учун ҳисоб сиёсатини қуйидаги маълумотлар орқали ошкор этиши керак:
мос активларнинг фойдали хизмат муддати ноаниқлиги ёки чекланганлигини, агар чекланган бўлса фойдали хизмат муддати ёки амортизация нормалари қўлланилишини;
давр боши ва охирида баланс қиймати ҳамда унинг жами амортизацияси (қадрсизланишдан тўпланган зарарлар билан ҳисобланган);
номоддий активларнинг ҳар қандай амортизациясига киритилган моддалар (фойда ва зарар таркибига киритилган);
82. Агар номоддий активлар қайта баҳоланган қийматда сақланса, ташкилотлар номоддий активларнинг синфига кўра қуйидаги маълумотларни очиб беришлари лозим:
номоддий активларнинг қайта баҳоланган гуруҳи белгиланган таннархни қайта ҳисоблаш усулида келтирилгандек, тан олинган баланс қийматни;
давр боши ва охирида ҳисобот давридаги ўзгаришларни ва ташкилотлар ўртасидаги мувозанатни тақсимлаш бўйича чеклашларни кўрсатган ҳолда номоддий активлар билан боғлиқ қайта баҳолашнинг қўшимча суммасини;