Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 01-02/12-7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарларни кўздан кечируви, божхона кўригини амалга ошириш ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
1. Ушбу Йўриқнома жисмоний шахсларнинг қўл юки ва кузатиб борилаётган багажига нисбатан татбиқ этилмайди.
божхона кўздан кечируви — божхона органининг мансабдор шахси томонидан транспорт воситаларининг бўлимларини, товарларнинг ўров-идишини очмаган, кўздан кечирилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратмаган ва бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузмаган ҳолда товарларнинг ва (ёки) транспорт воситаларининг, халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг ҳамда жисмоний шахслар багажининг, шунингдек юк ортилган идишларни, контейнерларни, божхона идентификациялаш воситаларининг ташқи кўринишини кўздан кечириш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг тури;
божхона кўриги — қўйилган пломбаларни, муҳрларни ёки божхона идентификациялашининг бошқа воситаларини бузган холда, текширилаётган объектларни ва уларнинг қисмларини бўлакларга ажратиб, демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан уларнинг бутлигини бузиб, товарларнинг ўрамини ёки транспорт воситасининг юк жойланадиган бўлимини ёхуд идишларини, контейнерларни ва товарлар бўлган ёки бўлиши эҳтимоли бўлган бошқа жойларни очиш орқали амалга ошириладиган божхона назоратининг шакли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли шахс — товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
товарлар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси, бундан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 13-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган транспорт воситаси мустасно;
товарни чиқариб юбориш — божхона органларининг божхона расмийлаштирувини якунловчи ва маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилганлигини ифодаловчи ҳаракати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизими (бундан буён матнда ХБАТ деб юритилади) — хавфни олдини олиш ёки уни имкон қадар камайтириш мақсадида товарлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилувчи, уларнинг аниқлилигига баҳо берувчи ҳамда ушбу маълумотларни қайта ишловчи электрон ахборот тизими.
хавф профили — хавф соҳаси, хавф индикаторлари тўғрисидаги маълумотлар йиғиндиси, шунингдек хавфнинг олдини олиш ёки уни имкон қадар камайтириш бўйича зарур чораларни кўриш тўғрисидаги кўрсатмалар;
3. Божхона кўздан кечируви божхона назорати остидаги товарлар ва (ёки) транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни, товарларда, юк ортилган идишларда, транспорт воситаларида ва транспорт воситаларининг бўлимларида пломбалар, муҳрлар ва бошқа божхона идентификациялаш воситалари мавжудлигини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 195-моддасига мувофиқ божхона кўриги, қоида тариқасида, товарга божхона декларацияси қабул қилинганидан кейин декларант ҳозирлигида ўтказилади. Бунда товарга божхона декларацияси қабул қилингунига қадар божхона кўриги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизими асосида божхона назоратини ўтказиш;
ушбу Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 275-моддасига мувофиқ декларантнинг ҳуқуқларини амалга ошириш зарур бўлган тақдирда ўтказилиши мумкин.
Товарларни тегишли божхона режимига жойлаштирилишида божхона кўриги божхона юк декларацияси тақдим қилинганидан сўнг амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 16 мартдаги 12/05-22-00569-сонли қарорига (рўйхат рақами 3154-2, 25.03.2022 й.) асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 10/22/3154-2/0239-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
5. Товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ХБАТ томонидан белгиланган қуйидаги йўлакларни қўллаш йўли билан амалга оширилади:
«сариқ йўлак» — божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
«қизил йўлак» — божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
«кўк йўлак» — хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан қўлланилади. Бунда, божхона назорати шакллари товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.
Божхона кўригидан фақат «қизил йўлак» бўйича расмийлаштирилган товар ва транспорт воситалари ўтказилади.
Хавф даражаси ХБАТ томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини тоифаларга ажратиш, хавф профиллари ёки тасодифий танлов асосида аниқланади.
6. Божхона кўриги божхона органи мансабдор шахсининг билдиргиси асосида божхона пости бошлиғининг ёзма рухсати билан амалга оширилади, бундан мазкур Йўриқноманинг 7-банди иккинчи ва бешинчи хатбошиси мустасно.
божхона органларига бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки давлат бошқаруви органларидан тушган материаллар, шунингдек хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа давлат органлари ва халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар мавжуд бўлганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона органининг мансабдор шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 188-моддасида кўрсатилган божхона назоратининг бошқа шаклларини қўллаш натижасида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилганлик аломатлари мавжудлиги маълум бўлганида;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
божхона назорати остидаги товарларни битта транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига ёки ушбу транспорт воситасига қайта юкланаётганда.
8. ХБАТда божхона кўригини амалга ошириш назарда тутилмаган ҳолларда божхона кўриги ўтказилса, ушбу кўрикни ўтказиш учун божхона пости бошлиғининг ёзма рухсати (асосини кўрсатган ҳолда) ХБАТга киритилиши ҳамда белгиланган йўлак ўзгартирилиши лозим.
9. Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўздан кечируви ва божхона кўригини ўтказишда иштирок этувчи шахсларнинг товар ва транспорт воситаларига нисбатан ваколатлилигини текширади.
10. Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган барча товар ва транспорт воситалари божхона кўздан кечирувидан ўтказилади.
Божхона кўздан кечируви ваколатли шахслар иштирокисиз ўтказилиши мумкин, бундан мазкур шахслар божхона кўздан кечирувида ҳозир бўлиш истагини билдирган ҳоллар мустасно.
11. Товарларни божхона кўздан кечирувидан ўтказишда зарур ҳолларда кўздан кечирилаётган товар ва (ёки) транспорт воситасининг ички таркибий тузилиши, ўзига хос физик ва таркибий хусусиятлари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш мақсадида божхона назорати техник воситаларидан (бундан буён матнда техник воситалар деб юритилади) фойдаланилиши мумкин.
12. Божхона кўриги бошланишидан олдин божхона органининг мансабдор шахси электрон ёки ёзма равишда божхона кўриги ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисида декларантга хабар беради.
Агар божхона кўриги учун тақдим қилинаётган товарлар махсус жиҳозланган жойларда, божхона омборлари ёки божхона назорати остида бўлса, божхона органининг мансабдор шахси божхона кўригини ўтказиш вақтини белгилайди.
13. Божхона органи мансабдор шахсларининг талабига кўра ваколатли шахслар товарларнинг ва транспорт воситаларининг божхона кўриги ўтказилаётганда ҳозир бўлиши ва уларга зарур кўмак кўрсатиши шарт.
Божхона органининг мансабдор шахси божхона кўригини Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 195-моддаси тўртинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда декларант ёки ваколатли шахслар иштирокисиз, икки нафар холис ҳозирлигида ўтказишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги тартиб-таомили видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Ўзига хос хусусиятларга эга, унинг ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари туфайли ёки кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар, шунингдек товар етказиб бериладиган жойда божхона омбори мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона кўриги товарлар етказиб берилган жойда давлат божхона хизмати органлари томонидан кўчма видеоёзув ускуналари ёрдамида тасвирга олинган ҳолда амалга оширилади ва видеотасвирлар божхона постида кўрик ўтказилган кундан бошлаб уч ой давомида сақланиши таъминланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 9 сентябрдаги 01-02/12-44-сонли қарори (рўйхат рақами 3154-1, 13.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 10/20/3154-1/1380-сон)
15. Божхона органининг мансабдор шахси товарларни божхона кўригидан контейнер ёки транспорт воситасининг махсус юк бўлинмасида ўтказиши мумкин, агар:
ХБАТ томонидан товарларни контейнер ёки транспорт воситасининг махсус юк бўлинмасидан тўлиқ тушириш орқали божхона кўригидан ўтказиш белгиланган бўлмаса;
Ўйилувчан, тўкилувчан ёки қуйилувчан ҳолда ортиладиган ва тушириладиган товарлар махсус жиҳозланган жойларда божхона кўригидан ўтказилади.
16. Божхона кўриги бошланиш вақти, божхона органининг мансабдор шахси товарлар ўрамини, транспорт воситалари ёки контейнерларни, юк жойлари ва юк сиғимларини, товарлар жойлаштирилган ёки жойлаштириладиган бошқа жойларини кўздан кечириш хатти-ҳаракатларини бошлаган вақтидан ҳисобланади.
а) божхона кўригидан ўтказилаётган барча номдаги товарлар партияси транспорт воситасидан тўлиқ тушириш назарда тутилган бўлса:
в) тижорат ҳужжатларида товарлар ягона ўлчовда (дона, жуфт ва бошқа ўлчовда) кўрсатилган ва уларнинг умумий оғирлиги божхона тўлови суммасига таъсир этмаган ҳолларда ҳамда ХБАТда бошқа ҳолатлар кўрсатилмаган бўлса, божхона кўриги давомида товарлар ўлчанмайди;
18. Божхона кўриги жараёни асосли сабабларга кўра тўхтатилганда (танаффус, иш вақтини тугаши ва бошқа ҳолатларда), божхона органининг мансабдор шахси товарларни ўзгартирилмаган ҳолда сақланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, шу жумладан юк жойларига, транспорт воситаларига ёки товарлар турган бинога идентификациялаш воситаларини қўяди.
Божхона кўриги давомида товарларнинг амалдаги сони, хусусияти ва (ёки) товарлар ҳақидаги маълумотлар, божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мос келмаса, ушбу маълумотлар божхона кўриги далолатномасида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Божхона кўриги натижаларига кўра тафовут аниқланган тақдирда, божхона органининг мансабдор шахси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар қўлланилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
21. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 189-моддасига мувофиқ божхона кўригидан ўтказилмайди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси собиқ Президентининг шахсий багажи;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ва Қонунчилик палатаси депутатларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси дипломатик паспортлари эгаларининг шахсий багажи, агар мазкур шахслар хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда божхона чегарасини кесиб ўтсалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
чет эл ҳарбий кемалари, жанговар ва ҳарбий-транспорт ҳаво кемалари, шунингдек ўзи юриб келаётган ҳарбий техникаси.
22. Товарни хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаган ва товарни идентификациялаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона органининг мансабдор шахси божхона экспертизасини тайинлаб, товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 мартдаги 145-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тизимида товарларнинг намуна ва синамаларини тасарруф этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 16 мартдаги 12/05-22-00569-сонли қарори (рўйхат рақами 3154-2, 25.03.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2022 й., 10/22/3154-2/0239-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
товарлар божхона назорати остида бўлганда декларантнинг асослантирилган ёзма талабига асосан божхона пости бошлиғининг рухсати;
божхона органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлардан олинган тезкор-қидирув натижалари ва маълумотлари. Бунда божхона органи бошқарма бошлиғининг рухсати талаб қилинади.
ваколатли шахс кўрикдан ўтказиш натижалари товарнинг бутун туркумига татбиқ этилиши мумкин эмас деб ҳисобласа, товар туркумининг қолган қисми учун унинг ёзма талабига асосан божхона пости бошлиғининг рухсати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона кўригини амалга ошириш жараёнида божхона органининг мансабдор шахсида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши мумкинлиги ҳақидаги асосли шубҳа ва гумон пайдо бўлганда божхона органи мансабдор шахсининг билдиргисига асосан божхона пости бошлиғининг рухсати.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона кўригини амалга оширишга ҳақли.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Бундай маълумотлар божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув фаолияти натижасида божхона мақсадлари учун статистик маълумотлар, божхона юк декларацияси ва бошқа ҳужжатлар таҳлили, шахсларнинг хабарнома ва аризалари, чет эл давлатлари, халқаро ташкилотларнинг тегишли органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларидан олиниши мумкин.
26. Божхона кўриги самарадорлигини ошириш ҳамда товарлар ҳақидаги маълумотларни (уларнинг сони, таркиби, физик ва кимёвий хоссалари, асллилиги, махфий жойларнинг борлиги) аниқлаш мақсадида техник воситаларидан фойдаланилади.
27. Божхона органининг мансабдор шахси техник воситаларни қўллаш жараёнида шахсий хавфсизликка, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳит ҳамда товар ва транспорт воситаларига зарар етказмаслик чораларини кўриши лозим.
28. Божхона кўриги амалга оширилишида юкни тушириш ва ортиш ҳамда божхона кўригини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа вазифаларни амалга оширувчи техник ходимлар иштирок этиши мумкин.
29. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши тақиқланган товарларни аниқлаш мақсадида божхона кўриги зарур ҳолларда хизмат итларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин.
30. Декларант божхона декларацияси ва божхона мақсадлари учун зарур бошқа ҳужжатлар берилгунга қадар товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш ҳамда ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Товарларнинг декларант томонидан кўздан кечируви, декларантнинг божхона органига ёзма ёки электрон мурожаатномасига асосан фақат божхона омбори ҳудудида амалга оширилади.
Декларантнинг ёзма ёки электрон мурожаатномаси божхона органининг электрон маълумотлар тизимида рўйхатга олинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 9 сентябрдаги 01-02/12-44-сонли қарори (рўйхат рақами 3154-1, 13.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 10/20/3154-1/1380-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи иқтисодий фаолият божхона постида божхона юк декларацияси божхона органига тақдим қилингунига қадар берилиши мумкин, бундан божхона органининг қарори асосида товарларни ўрганиш ҳолатлари мустасно.
транспорт воситаларини ташқи тарафдан кўздан кечириш орқали зиён етказилмаганлигини ҳамда божхона идентификациялаш воситаларини бузилиши орқали товарларни йўқолиш эҳтимоллари мавжудлигини аниқлаши;
божхона идентификациялаш воситаларининг олиб ташланиши ва транспорт воситаси юкхонасининг очилишида иштирок этиши;
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 9 сентябрдаги 01-02/12-44-сонли қарори (рўйхат рақами 3154-1, 13.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 10/20/3154-1/1380-сон)
34. Декларант томонидан товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олинганлиги тўғрисида маълумот божхона юк декларациясида кўрсатилади, шунингдек олинаётган намуна ва (ёки) синамалар учун алоҳида божхона декларацияси берилмайди.
35. Декларант божхона юк декларацияси берилгунга қадар амалга оширган кўздан кечируви тўғрисида товарларга илова қилинадиган ҳужжатларга белги қўяди (декларантнинг Ф.И.О., кўздан кечирган санаси ва вақти, аниқланган тафовут (мавжуд бўлса)) ва имзоси билан тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Божхона кўриги далолатномаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида, шу жумладан мобил иловалар орқали мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ шаклда электрон тарзда расмийлаштирилади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона кўригини ўтказиш жараёнида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўзилганлик ҳолатлари аниқланганда божхона кўриги далолатномаси А4 форматли оқ қоғозга чоп этилади ҳамда кўрикда иштирок этган барча шахслар томонидан имзоланади.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
37. Божхона кўриги далолатномасининг нусхаси декларантнинг талабига асосан А4 форматли оқ қоғозга чоп этилиб, божхона кўригини амалга оширган божхона органи мансабдор шахсининг имзоси ҳамда шахсий муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.
товарлар ўрамида мавжуд бўлган белги намуналари, тамғалар, ёрлиқлар ва бошқа товарларни идентификациялаш воситалари (мавжуд бўлса);
божхона кўригида қатнашган ёки иштирок этган мутахассисларни ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (улар кўрикда иштирок этишга жалб қилинса);
божхона органининг мансабдор шахсидан ташқари божхона кўригида қатнашган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари нусхалари.
Божхона кўриги далолатномасига илова қилинган маълумотлар божхона кўриги далолатномасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
38. Божхона кўриги далолатномаси уч йил мобайнида сақланади. Божхона кўриги далолатномасини сақлаш муддати расмийлаштирилган йилдан кейинги йилдан ҳисобланади.
39. Товарларни кўрикдан ўтказаётган шахслар учун маълум бўлган маълумотлар тижорат сири ҳисобланиб, ушбу маълумотлар фақатгина белгиланган (алоқадор) шахсларгагина ошкор этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Ушбу Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона кўриги далолатномаси _______________/ _________________ / ___________________-сон | |||||||||
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ____________________________________________ | |||||||||
Божхона кўриги ўтказилишига асослар: ______________________________________________________ | |||||||||
(хавф профили, бошқалар (кўрсатилсин) | |||||||||
Кўрик бошланган вақт: ___________соат, ___________дақиқа, «_______»_________________20____ йил | |||||||||
Мазкур далолатнома____________________________________________________ иштирокида тузилди. | |||||||||
(божхона ходими) | |||||||||
Божхона кўриги ўтказилди: | |||||||||
[ ] божхона кўриги | |||||||||
[ ] товарлар чиқарилгандан сўнг божхона кўриги | |||||||||
[ ] қайта божхона кўриги | |||||||||
[ ] қўшимча божхона кўриги | |||||||||
Юк ва (ёки) транспорт воситасига илова қилинган ҳужжат:________________________________________ | |||||||||
Кўрик ўтказилган жой: ___________________________________________________________________ | |||||||||
Божхона идентификациялаш воситалари олиб ташланди:_________________________________________ | |||||||||
Божхона идентификациялаш воситалари: [ ] бузилган [ ] бузилмаган. | |||||||||
Товар тақдим этилди:________________________________________________ бир ёки бир неча турдаги | |||||||||
(сонини кўрсатинг) | |||||||||
Товар кўрилди __________________________________________________________________________ | |||||||||
(номини кўрсатинг) | |||||||||
Товар тўғрисидаги маълумот: ___________________________________________, __________________ | |||||||||
(номи) | (сони) | ||||||||
Тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, брутто-вазни:_________кг. | |||||||||
нетто-вазни:_________кг. | |||||||||
Кўрик натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди: | |||||||||
Товарнинг умумий брутто-вазни:_________кг., нетто-вазни:_________кг. | |||||||||
Товарнинг вазни қуйидаги йўллар билан аниқланди: | |||||||||
[ ] аслида ўлчаш | |||||||||
[ ] ўрамнинг (қути, қоп ва бошқалар) умумий оғирлигини аниқлаш: | |||||||||
[ ] ҳисоб-китоб | |||||||||
[ ] турли хилда | |||||||||
транспорт воситасининг давлат рақами _______________________________________________________ | |||||||||
(автотранспорт, вагон, контейнер, авиарейс) | |||||||||
Кўрикдан ўтказилган товар декларацияланган товарга мос келади___________________________________ | |||||||||
(ҳа ёки йўқ) | |||||||||
Кўрикдан ўтказилган товар декларация қилинган товарнинг таърифига мос келмайди: | |||||||||
______________________________________________________________________ | |||||||||
Кўрикда фойдаланилган божхона назоратининг техник воситалари | |||||||||
[ ] рентген қурилмаси; | |||||||||
[ ] металл детектор (станцион, портатив) | |||||||||
[ ] ҳужжатлар, валюта ва қимматли қоғозларни идентификациялаш воситаси | |||||||||
[ ] қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни идентификациялаш воситаси | |||||||||
[ ] наркотик воситаларни масофадан аниқлаш ва идентификациялаш воситаси | |||||||||
[ ] дозиметрик назорат воситаси | |||||||||
[ ] фото-_____, аудио-______ видеотехника-______ ва бошқа аппаратлар | |||||||||
[ ] турли асбоблар йиғими | |||||||||
[ ] кўрик божхона назоратининг техник воситаларидан фойдаланилмасдан ўтказилди. | |||||||||
Намуна ва (ёки) синамалар олиш амалга оширилди:_____________________________________________ | |||||||||
______________________________________________________________________ | |||||||||
______________________________________________________________________ | |||||||||
(божхона индентификациялаш учун қўйилган воситалардан олинган намуналар ва уларнинг сони) | |||||||||
______________________________________________________________________ | |||||||||
Қуйидаги қонунбузарликлар аниқланди:_______________________________________________________ | |||||||||
Кўрикдан сўнг қуйидаги божхона идентификациялаш воситалари қўйилди:____________________________ | |||||||||
Кўрик тугатилган вақт: ____________соат, ____________дақиқа, «_______» _______________ 20___ йил | |||||||||
Божхона органи ходими___________________________________________________________________ | |||||||||
(фамилияси, исми, шарифи ва шахсий муҳри) | |||||||||
қўшимча варақлар сони ______ | |||||||||
Кўрикда иштирок этган шахслар: | |||||||||
___________________________ | ___________________________ | ||||||||
исми, фамилияси | имзо | ||||||||
___________________________ | ___________________________ | ||||||||
исми, фамилияси | имзо | ||||||||
___________________________ | ___________________________ | ||||||||
исми, фамилияси | имзо |
(илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 23 июндаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3447, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/3447/0484-сон)