08.03.2019 йилдаги 198-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.03.2019 йилдаги 198-сон
Kuchga kirish sanasi
08.03.2019
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

1. Ғилон ва Кўл қишлоқларида этнотуризм йўналиши

1.

Ғилон ва Кўл қишлоқларига олиб борувчи йўлларни такомиллаштириш.

1. Қарши, Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарларидан бошлаб, Ғилон ва Кўл қишлоқларигача бўлган йўналишда ўзбек ва инглиз тилларида йўл кўрсаткичларини жойлаштириш.

2019 йил
август

Қашқадарё вилояти,

Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Китоб ва Шаҳрисабз туманлари ҳокимликлари

2. Мазкур қишлоқларга олиб борадиган автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш ва тоғ ҳудудларида пиёда йўлларини ташкил этиш.

2019 йил
август

Қашқадарё вилояти ва

Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари

2.

Ғилон ва Кўл қишлоқларида туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

1. Туризм хизматларини ташкил этиш мақсадида:

оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган салоҳиятли хонадонларнинг;

маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларнинг;

мавжуд ҳунармандларнинг;

сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг;

қишлоқларни ва улар билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга маҳаллий аҳоли вакилларининг рўйхатини шакллантириш.

2. Ҳар бир қишлоқда 5 тадан оилавий меҳмон уйларини тайёрлаш ва уларни рўйхатга олишни ташкил этиш.

3. Маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларни туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш (таъмирлаш, санитария-гигиеник ҳолатларини яхшилаш, хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш).

4. Мавжуд ҳунармандлар устахонаси ва хонадонларини туристларни қабул қилиш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун тайёрлаш ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг намойиши ва савдосини ташкил этиш.

5. Сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг хонадонлари, полизлари ва боғларини туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш.

2019 йил
апрель












2019 йил
апрель

2019 йил
апрель




2019 йил
апрель



2019 йил
апрель

Қашқадарё вилояти ва

Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари,












Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси





Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

Ғилон ва Кўл қишлоқлари маҳаллий аҳоли вакилларининг туристларга хизмат кўрсатиш кўникмасини ошириш.

1. Оилавий меҳмон уйлари ташкил этиладиган ва ташкил этилган хонадон вакилларини туристларга хизмат кўрсатишга тайёрлаш учун бепул махсус ўқув курслари ташкил этиш.

2. Маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонлар эгалари ва хизмат кўрсатувчи масъулларнинг туристларга хизмат кўрсатиш кўникмасини ошириш.

3. Ҳунармандлар маҳорат дарсларини ўтказиш хизматини ташкил этиш ва ўз ҳунармандчилик маҳсулотларини намойиш қилиш ва сотиш кўникмасини шакллантириш.

4. Анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларини туристларга хизмат кўрсатиш бўйича тайёрлаш.

2019 йил
апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси


Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси




Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси,

Савдо-саноат палатаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

4.

Ғилон ва Кўл қишлоқлари бўйлаб ва уларнинг атрофидаги табиат объектларида экскурсия ва трекинглар ташкил этиш.

1. Қишлоқларнинг ички йўлларини ва қишлоқларнинг атрофидаги асосий табиат объектларига олиб борувчи йўл ва дараларни хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда таъмирлаш ҳамда ҳар хил об-ҳаво шароитларида ҳам пиёда сайр қилиш учун қулайлигини таъминлаш.

2. Қишлоқларда тунги ёритиш тизимини такомиллаштириш, кечки сайр учун шароит яратиш.

3. Ҳар бир қишлоқда камида 4 тадан намунавий типдаги санитария-гигиена шохобчасини ташкил этиш.

4. Ғилон ва Кўл қишлоқларини, улар билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга ҳамда қишлоқ атрофидаги табиат объектларига олиб борувчи йўлларни билувчи маҳаллий аҳоли вакилларини экскурсия, гид ва йўриқчи-кузатувчи сифатида тайёрлаш, қисқа ўқув курсларини ташкил этиш.

2019 йил
май

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари








Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

5.

Ғилон ва Кўл этно-қишлоқлари брендини шакллантириш ва кенг тарғиб қилиш чораларини кўриш.

1. Ғилон ва Кўл қишлоқлари ва уларда мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни фотосурат ва видеороликлар билан биргаликда ижтимоий тармоқларда, туризм порталларида мунтазам ёритиб бориш.

2. Ғилон ва Кўл қишлоқлари ҳамда уларнинг атрофида жойлашган тарихий ва табиат объектлари тўғрисидаги тарихий далиллар ва осори атиқаларни жамлаш, ўрганиш ва турли шаклдаги рисола, буклет ва тўплам кўринишларида тайёрлаш.

3. Ғилон ва Кўл қишлоқлари ва уларда мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи буклет, брошюра, фотоальбом ва видеороликларни тайёрлаш, уларни маҳаллий ва хорижий туроператорларга тақдим қилиб бориш, турли туризм кўргазма ва форумларида тарқатиш.

4. Ғилон ва Кўл қишлоқларига маҳаллий ва хорижий туроператорлар, ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш.

доимий




2019 йил август




2019 йил
апрель ойидан бошлаб
доимий

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси



Ўзбекистон Фанлар академияси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қарши давлат университети


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари



Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

2. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларида агротуризм йўналиши

1.

Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларига олиб борувчи йўлни такомиллаштириш.

1. Шаҳрисабз шаҳридан Варганза қишлоғи орқали Ҳазрати Башир мақбарасигача олиб борувчи йўлни таъмирлаш (20 км.).

2. Шаҳрисабз шаҳридан Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларига олиб борувчи йўлларда йўл кўрсаткичларини ўрнатиш.

2019 йил

август

Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

2.

Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларида туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

1. Туризм хизматларини ташкил этиш мақсадида:

оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган салоҳиятли хонадонларнинг;

маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларнинг;

мавжуд ҳунармандларнинг;

сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг;

қишлоқларни ва улар билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга маҳаллий аҳоли вакилларининг рўйхатини шакллантириш.

2. Ҳар бир қишлоқда 5 тадан оилавий меҳмон уйларини тайёрлаш ва уларни рўйхатга олишни ташкил этиш.

3. Маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларни туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш (таъмирлаш, санитария-гигиеник ҳолатларини яхшилаш, хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш).

4. Мавжуд ҳунармандлар устахонаси ва хонадонларини туристларни қабул қилиш ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун тайёрлаш ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг намойиши ва савдосини ташкил этиш.

5. Сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг хонадонлари, полизлари ва боғларини туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш.

2019 йил
апрель












2019 йил
апрель






2019 йил
апрель



2019 йил
апрель

Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари,
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси











Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси






Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари,

«Ҳунарманд» уюшмаси


Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари маҳаллий аҳоли вакилларининг туристларга хизмат кўрсатиш кўникмасини ошириш.

1. Оилавий меҳмон уйлари ташкил этиладиган ва ташкил этилган хонадон вакилларини туристларга хизмат кўрсатишга тайёрлаш бўйича бепул махсус ўқув курсларини ташкил этиш.

2. Маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонлар эгалари ва хизмат кўрсатувчи масъулларнинг туристларга хизмат кўрсатиш кўникмасини ошириш.

3. Ҳунармандларда маҳорат дарсларини ўтказиш хизматини ташкил этиш ва ўз ҳунармандчилик маҳсулотларини намойиш қилиш ва сотиш кўникмасини шакллантириш.

4. Анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларини туристларга хизмат кўрсатиш бўйича тайёрлаш.

2019 йил
апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси






Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси,

Савдо-саноат палатаси

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

4.

Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари бўйлаб ва уларнинг атрофидаги табиат объектларида экскурсия ва тренинглар ташкил этиш.

1. Қишлоқларнинг ички йўлларини ва қишлоқларнинг атрофидаги асосий табиат объектларига олиб борувчи йўл ва дараларни хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда таъмирлаш ҳамда ҳар хил об-ҳаво шароитларида ҳам пиёда сайр қилиш учун қулайлигини таъминлаш.

2. Қишлоқларда тунги ёритиш тизимини такомиллаштириш, кечки сайр учун шароит яратиш.

3. Ҳар бир қишлоқда камида 4 тадан намунавий типдаги санитария-гигиена шохобчасини ташкил этиш.

4. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга ҳамда қишлоқ атрофидаги табиат объектларига олиб борувчи йўлларни билувчи маҳаллий аҳоли вакилларини экскурсия, гид ва йўриқчи-кузатувчи кўникмаларига тайёрлаш, қисқа ўқув курсларини ташкил этиш.

2019 йил
май

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари





Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

5.

Қишлоқларда агротуризм хизматларини ташкил этиш ва маданий кўнгилочар тадбирларни ўтказиш.

1. Варганза қишлоғида анор етиштирувчи фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликларини туристлар келиши учун мослаштириш (дам олиш шийпонлари, етиштирилган ҳосилдан татиб кўриш учун дегустация хоналарини ташкил этиш ва бошқалар).

2. Анор фестивали ўтказиш учун энг намунали фермер хўжалиги ёки деҳқон хўжалигини танлаб олиш.

3. Фестивалга туристлар ва меҳмонларни жалб этиш бўйича эълон ва тарғибот материалларини тарқатиш.


4. Фестивални юқори савияда ташкил этиш ҳамда республика ва халқаро миқёсда кенг ёритиш.

5. Варганза қишлоғининг анори тўғрисида фото, видео материаллар тайёрлаш (анорнинг жаҳон миқёсида юқори сифат ва нархларда баҳоланишини кўрсатиш, хусусан, Европа мамлакатларида юқори қадрланиши, уни етиштириш ва сақлашнинг ўзига хос технологияларини намойиш этиш).

6. Тайёрланган фото, видео материалларни тарғиб қилиш чораларини кўриш.

2019 йил

июнь



2019 йил

сентябрь

2019 йил

август — октябрь

2019 йил

октябрь

2019 йил августдан бошлаб

Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси









Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

6.

Варганза ва Ҳазрати Башир туризм маршрутини тарғиб этиш.

1. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларига маҳаллий ва хорижий туроператорлар, ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш.

2. Маршрутларни туроператорлар фаолиятига жорий этиш.

доимий

Китоб тумани ҳокимлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

7.

Варганза ва Ҳазрати Башир этно-қишлоқлари брендини шакллантириш.

1. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари ва уларда мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни фотосурат ва видеороликлар билан биргаликда ижтимоий тармоқларда, халқаро ва миллий туризм порталларида мунтазам ёритиб бориш.

2. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари ҳамда уларнинг атрофида жойлашган тарихий ва табиат объектлари тўғрисидаги тарихий далиллар ва осори атиқаларни жамлаш, ўрганиш ва турли шаклдаги рисола, буклет ва тўплам кўринишларида тайёрлаш.

3. Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқлари ва уларда мавжуд туризм салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи буклет, брошюра, фотоалбом ва видеороликларни тайёрлаш, уларни маҳаллий ва хорижий туроператорларга бепул тақдим қилиб бориш.

2019 йил
апрель ойидан бошлаб доимий


2019 йил
август




2019 йил
апрель ойидан бошлаб доимий

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари


Ўзбекистон Фанлар академияси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қарши давлат университети



Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари

3. Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларида экстремал туризм йўналиши

1.

Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларига олиб борувчи йўлларни такомиллаштириш.

1. Шаҳрисабз шаҳридан Татар қишлоғи орқали Зармаст ва Вари қишлоқларига олиб борувчи йўлни таъмирлаш
(30 км).

2. Шаҳрисабз шаҳридан Татар қишлоғи орқали Зармаст ва Вари қишлоқларига олиб борувчи йўлларда йўл кўрсаткичларини ўрнатиш (5 та).

3. Амир Темур ғоригача борувчи пиёда йўлакларини ободонлаштириш, таъмирлаш ва хавфсизлик талабига жавоб берувчи ҳолатга келтириш.

2019 йил

апрель

Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари

2.

Татар қишлоғида экологик ҳордиқ чиқариш масканларини ташкил этиш.

1. Қишлоқда жойлашган шаршара ва кўлларга олиб борувчи йўлакларни хавфсизлик талабига жавоб берувчи ҳолатга келтириш.

2. Қишлоқда дам олиш масканлари, шу жумладан 5 та меҳмон уйи, 5 та кемпинг ва 10 та ўтов ташкил этиш.

3. Қишлоқда замонавий санитар-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.

2019 йил

май

Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари


Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

Зармаст ва Вари қишлоқларида тарихий туризм ва спелеотуризм маҳсулотларини шакллантириш.

1. Этноқишлоқ — Амир Темур жангчиларининг ҳарбий тайёргарлик лагерини ташкил этиш.

2. Дам олиш масканларини (меҳмон уйлари ва кемпинглар) ташкил этиш.

3. Амир Темур ғори атрофида ғорга экскурсия ташкил этиш бўйича тайёргарлик пунктини ташкил этиш.

2019 йил

май

Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

4.

Татар, Зармаст ва Вари қишлоқлари йўналишидаги туризм маршрутларини тарғиб этиш.

1. Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларига маҳаллий ва хорижий туроператорлар, ОАВ вакиллари учун инфо турлар ташкил этиш.

2. Маршрутларни туроператорлар фаолиятига жорий этиш

2019 йил
апрель ойидан доимий

Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ тумани ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

4. Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларида экологик туризм йўналиши

1.

Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларига олиб борувчи йўлларни такомиллаштириш.

1. Шаҳрисабз шаҳридан Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларига олиб борувчи йўлларни таъмирлаш (50 км).

2. Шаҳрисабз шаҳридан Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларига олиб борувчи йўлларда йўл кўрсаткичларини ўрнатиш (5 та).

3. Сувтушар қишлоғидаги шаршарага олиб борувчи пиёда йўлакларини ободонлаштириш, таъмирлаш ва хавфсизлик талабига жавоб берувчи ҳолатга келтириш.

2019 йил апрель

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари

2.

Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларида туристларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш.

1. Туризм хизматларини ташкил этиш мақсадида:

оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш имконияти мавжуд бўлган салоҳиятли хонадонларнинг;

маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларнинг;

мавжуд ҳунармандларнинг;

сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг;

қишлоқларни ва улар билан боғлиқ тарих ва қизиқарли маълумотларга эга маҳаллий аҳоли вакилларининг рўйхатини шакллантириш.

2. Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш ва уларни рўйхатга олиш.

3. Маҳаллий таомномага мувофиқ таомлар аъло даражада тайёрланадиган умумий овқатланиш нуқталари ва хонадонларни туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш.

4. Сақланиб қолган анъанавий чорвачилик, полизчилик ва боғдорчилик билан шуғулланувчи намунавий маҳаллий аҳоли вакилларининг хонадонлари, полиз майдонлари
ва боғларини туристларни қабул қилиш учун тайёрлаш.

2019 йил
апрель

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари,












Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси



Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

3

Сувтушар қишлоғида шаршара атрофида экологик дам олиш масканларини ташкил этиш.

1. Қишлоқда жойлашган шаршарага олиб борувчи йўлакларни хавфсизлик талабига жавоб берувчи ҳолатга келтириш.

2. Қишлоқда дам олиш масканлари, шу жумладан 5 та меҳмон уйи, 5 та кемпинг ва 10 та ўтов ташкил этиш.

3. Қишлоқда замонавий санитар-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.

2019 йил

сентябрь

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

4

Сарчашма ва Сувтушар маршрутини тарғиб этиш

1. Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларига маҳаллий ва хорижий туроператорлар, ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш.

2. Маршрутларни туроператорлар фаолиятига жорий этиш.

доимий

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

5. Китоб кенглик станцияси ҳудудида астрономик туризм йўналиши

1.

Китоб кенглик станциясига олиб борувчи йўлларни такомиллаштириш.

1. Шаҳрисабз шаҳридан бошлаб комплексгача бўлган йўналишда ўзбек ва инглиз тилларида йўл кўрсаткичларини жойлаштириш.

2. Расадхонага олиб борадиган автомобиль йўллари ва пиёда йўлларининг ҳолатини яхшилаш.

2019 йил
июнь

Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари

2.

Китоб кенглик станциясини сайёҳлар ташрифи учун тайёрлаш.

1. Расадхоналардаги экскурсия орқали намойиш этиладиган объектлар ҳолатини яхшилаш.

2. Кечки ёритиш тизимларини яхшилаш.

3. Расадхонанинг масъул ходимини белгилаган ҳолда туристлар ва уларнинг гуруҳлари учун экскурсия ташкил этиладиган кун ва соатларни белгилаш ва очиқ манбаларда жойлаштириш.

4. Расадхоналар ҳудудларида камида 2 тадан санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.

2019 йил
июнь

Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари,

Ўзбекистон Фанлар академияси

3.

Китоб кенглик станциясида қўшимча хизматларни ташкил этиш.

1. Юлдузлар томошаси хизматини ташкил этиш учун қўшимча мобил профессионал ва ҳаваскорлар телескопларини харид қилиш ва ўрнатиш.

2. Юлдузлар томошаси хизматидан фойдаланиш учун қолган туристларга палаткали жой тайёрлаш учун шароит яратиш.

3. Обсерваторияда кичик хонани жиҳозлаган ҳолда музей ва савдо нуқтаси ташкил этиш ҳамда унда астрономия ва расадхоналарга тегишли турли нашрлар, «39.08 кенгликда юлдузлар билан сайр» бренди, Майданак ва Китоб кенглик расадхоналарининг номлари туширилган ҳунармандчилик, заргарлик ва тўқимачилик маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш.

4. Астрономия ва астрофизикага қизиқувчилар учун расадхонада астрономия бўйича илмий анжуман ва семинарлар ўтказиш учун жиҳозланган махсус хонани ташкил этиш.

2019 йил
июнь

Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари,


Ўзбекистон Фанлар академияси,

ташаббускорлар

4.

Китоб кенглик станциясининг кенг тарғибот ишларини ташкил этиш.

1. Расадхона тўғрисидаги маълумотларни фотосурат ва видеороликлар билан биргаликда ижтимоий тармоқларда, туризм порталларида мунтазам ёритиб бориш.

2. Расадхона тўғрисидаги маълумотларни жамлаш, ўрганиш ва турли шаклдаги рисола, буклет ва тўплам кўринишларида тайёрлаш.

3. Расадхона тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи буклет, брошюра, фотоальбом ва видеороликларни тайёрлаш, уларни маҳаллий ва хорижий туроператорларга тақдим қилиб бориш, турли туризм кўргазма ва форумларида тарқатиш.

4. Расадхонада маҳаллий ва хорижий туроператорлар, ОАВ вакиллари учун инфотурлар ташкил этиш.

доимий



2019 йил май



2019 йил
майдан ойидан бошлаб доимий

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Фанлар академияси,

Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари

6. «Фестиваллар шаҳри» бренди остида MICE туризм йўналиши

1.

Амир Темур мероси ва Кешлик алломалар тарихига бағишланган семинарларни ўтказиш.

1. Амир Темур мероси ва бунёдкорлик санъатига
бағишланган илмий-амалий конференция ва семинарларни ташкил этиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш.

2. Халқаро конференцияни кенг тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш.

3. Халқаро ва маҳаллий миқёсда Амир Темур тарихини ўрганаётган ёки илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган олимларни конференциялар ва ўқув-семинарларга таклиф қилиш.

4. Ўқув-семинарлар ва халқаро конференциялар якуни доирасида илмий-амалий қўлланма ишлаб чиқиш.

5. Конференциялар ва семинарларнинг ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш.

6. «Кешлик алломаларнинг ислом маданияти ва илм-фан ривожидаги ўрни» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш.

7. Илмий-амалий конференцияни кенг тарғиб қилиш ишларини олиб бориш.

8. Илмий-амалий канференцияга жаҳонга машҳур бўлган исломшунос олимлар ва тадқиқотчиларни таклиф қилиш.

9. Конференцияни юқори савияда ташкил этиш.

10. Конференция якунида илмий-амалий қўлланма ишлаб чиқиш.

2019 йил

июль











2019 йил

август

Ўзбекистон Фанлар академияси,

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари,
Маданият вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Миллий тўй-ҳашамларда туристлар иштирокини таъминлаш.

1. Шаҳрисабз тумани ва ?аҳрида маҳаллий аҳоли томонидан ўтказиладиган тўй-ҳашамлар рўйхатини шакллантириш.

2. Сайёҳларни кенг жалб қилиш мақсадида туроператорларга тўй-ҳашамлар бўлиб ўтадиган саналар рўйхатини тақдим қилиб бориш.

3. Туроператорларга маҳаллий масъуллар ичидан ҳамроҳ бириктириш.

йил давомида

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари

3.

Навруз байрами доирасида Шаҳрисабз шаҳрида «Халқаро миллий либослар фестивали»ни ўтказиш.

1. «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан байрам дастурларини тайёрлаш ҳамда жойларда маданий-маърифий, оммавий тадбирлар ва халқ сайилларини ташкил этиш.

2. «Наврўз» умумхалқ байрамини кенг тарғибот қилиш ишларини олиб бориш.

3. «Наврўз» умумхалқ байрами доирасида миллий халқ ўйинлари, фольклор-этнографик жамоалар ва бахши-шоирлар фестивалларини ўтказиш.

4. «Наврўз» умумхалқ байрами доирасида Қашқадарё миллий таомлар фестивалини ташкил этиш.

5. «Халқаро миллий либослар фестивали»ни ташкил этиш.

6. Фестивални юқори савияда ташкил этиш мақсадида республикада фаолият юритаётган дизайнерлар, либос усталарини, жумладан, хорижий ва маҳаллий ёш дизайнерларни таклиф қилиш.

7. Машҳур дизайнер усталар томонидан фестиваль доирасида маҳорат дарсларини ташкиллаштириш.

8. Дизайнерлик маҳсулотларини сотиб олиш имкониятини яратиш.

9.»Наврўз» умумхалқ байрамининг ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш.

2019 йил март

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари,
Маданият вазирлиги,
Ўзбекистон Фанлар академияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Миллий кураш мусобақаларини ташкил этиш.

1. Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Амир Темур халқаро хотира турнирини ўтказиш.

2. Халқаро хотира турнирини кенг тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш.

3. Совриндорларни тақдирлаш учун ҳомийлик ва бошқа маблағларни жалб қилиш ишларини ташкил этиш.

4. Халқаро турнирни юқори савияда ташкил этиш учун миллий кураш мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларини ташкил қилиш.

5. Шаҳрисабз шаҳрида якуний (финал) босқичини ташкил қилиш.

6. Якуний босқич ғолибларининг халқаро кураш мусобақасида иштирок этишини таъминлаш.

7. Кураш мусобақалари ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминлаш.

2019 йил

сентябрь-октябрь

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

«Шаҳрисабз ҳунармандлар маскани» фестивалини ташкил этиш.

1. Республикадаги барча ҳунармандлар рўйхатини шакллантириш.

2. Ушбу рўйхат асосида уларни фестивалда иштирок этиши учун таклиф қилиш.

3. Ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

4. Ҳунармандчилик фестивалини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш ишларини олиб бориш.

5. Ҳунармандчилик маҳсулотларининг савдосини йўлга қўйиш. Хусусан, уларни онлайн сотиб олиш имкониятини яратиш.

2019 йил май

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари, Республика «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо саноат палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

6.

Шаҳрисабз туманида «Ҳисор тоғлари» экофестивалини ўтказиш.

1. Экофестивални ташкил қилиш учун ишчи гуруҳ тузиш.

2. Экофестиваль ўтказиладиган жой, таклиф этиладиганлар рўйхати, фестиваль иштирокчилари рўйхатини шакллантириш ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот ишларини олиб бориш.

3. Экофестиваль доирасида фольклор ансамбллар ва бахшилар чиқишлари, миллий халқ ўйинлари, миллий таомлар кўргазмаси ва маҳаллий ҳунармандларнинг миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этиш.

2019 йил июнь

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз тумани ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

7.

Шаҳрисабз шаҳрида «Зафарли юриш» номли театрлаштирилган саҳна кўринишларини ташкил этиш.

1. Амир Темурнинг Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази ҳудудига кириб келишига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўринишларини ташкил этиш.

2. Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази ҳудудида тасдиқланган сценарий асосида ҳафтанинг жума ва шанба кунлари театрлаштирилган саҳна кўринишларини ташкил этиш.

3. Театрлаштирилган саҳна кўринишларини намойиш этувчи театр усталари, актёр ва актрисаларни кенг жалб қилиш ишларини олиб бориш.

4. Ушбу намойишларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилишини таъминлаш.

5. Ушбу давр давомида миллий рақс дасталарининг чиқишларини ташкил этиш.

2019 йил июнь — август

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

8.

Мақом санъатини халқ орасида кенг оммалаштириш мақсадида халқаро мақом фестивалини ўтказиш.

1. Республикамизда фаолият юритаётган санъат ва бошқа касб эгалари ўртасида мақом санъати ижрочилик маҳоратини намойиш этиш.

2. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, тарғибот ишларини олиб бориш, унга турли касб эгаларини жалб этиш.

3. Фестиваль доирасида етук мақом усталари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилишини таъминлаш.

4. Фестивални ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминлаш.

2020 йил

Маданият вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

«Хорижий кинофильмлар куни»ни тадбирини ташкил этиш.

1. Хорижий мамлакатларда суратга олинган бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишини ташкил этиш.

2. «Хорижий кинофильмлар кун»лари доирасида семинарлар, маҳорат дарслари ташкил этиш.

3. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминлаш.

йил давомида

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги,

Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

«Кўпкари» миллий ўйинларини ташкил қилиш.

1. Баҳор ва куз ойларида «Кўпкари» миллий ўйинини ташкил этиш.

2. Кўпкари ўйинини кенг тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш.

3. Республика ва хорижий давлатлардаги кўпкари ўйинига қизиқувчиларни мусобақада иштирок этиш учун таклиф қилиш. Бунда интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот ишларини олиб бориш.

4. Кўпкари ўйинини Китоб туманининг «Қайнар» қишлоғида ташкил қилиш.

5. Кўпкари ўйини жараёнини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш.

6. «Кўпкари» ўйинини мавсумдан ташқари вақтларда туроператорлар ва сайёҳларнинг талаби асосида ҳам ташкил этиш.

йил давомида

Қашқадарё вилояти ва Китоб тумани ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)