Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Пенсия тайинлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

3-боб. Пенсияни тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби

4-боб. Пенсияни ҳисоблаш тартиби

5-боб. Пенсия тайинлаш тартиби

6-боб. Пенсияларни бир туридан бошқа турига ўтказиш тартиби

7-боб. Пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби

8-боб. Пенсияларни тўлаш тартиби

9-боб. Пенсия ҳужжатлари йиғмажилдини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби

10-боб. Якуний қоидалар

ИЛОВА
Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома НАМУНАСИ

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5482-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи аъзоларининг, шунингдек, уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартибини белгилайди.
5. Бир вақтнинг ўзида ушбу Низом ва Қонунга мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга шахсга унинг танлови бўйича пенсиянинг бир тури тайинланади.
7. Ушбу Низомга мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга шахс пенсия олиш учун асос бўлган ҳолатлар содир бўлганда Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этиши мумкин.
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги ариза берувчига ёзма равишда маълум қилинади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
11. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлиги ва ишончлилигида шубҳа пайдо бўлган тақдирда, Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тўғрисида қарор чиқариши мумкин. Бу ҳолда текшириш тамом бўлиш муддатидан қатъи назар, пенсия тайинлаш учун дастлаб мурожаат қилинган сана пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган сана ҳисобланади.
ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган иш даврни тасдиқлайдиган ҳужжат;
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар улар Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларда мавжуд бўлганда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган шахс томонидан тақдим этилмайди.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар улар Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларда мавжуд бўлганда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган шахс томонидан тақдим этилмайди.
Ушбу Низомнинг 12-банди «а» — «е» кичик бандларида кўрсатилган, вафот этган боқувчининг номига расмийлаштирилган (ёзилган) ҳужжатлар.
17. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этиш масалалари бўйича тушунтиришлар ва маълумотномалар бериши шарт.
22. Ишламайдиган II гуруҳ ногиронининг ёлғиз яшайдиган пенсионерга тегишлилиги ҳолати ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар ва тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари томонидан тузилган ариза берувчининг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) йўқлигини тасдиқлайдиган далолатнома асосида белгиланади.
23. Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар ҳам асл нусхада, ҳам ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан тасдиқланган нусхаларда тақдим этилиши мумкин, фақат асл нусхаларда тақдим этиладиган маълумотномалар (иш ҳақи, ногиронлик, оила аъзоларининг таркиби тўғрисидаги маълумотномалар ва бошқа маълумотномалар) бундан мустасно.
25. Шахснинг аризаси ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан махсус дафтарда (журналда) рўйхатдан ўтказилади, ариза берувчига ариза қабул қилинган сана, шунингдек, олинган ва етишмаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган ҳолда тилхат берилади.
26. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар ҳужжатларни қабул қилишда уларнинг ушбу Низом талабларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириши шарт.
Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар, зарур ҳолларда, қабул қилинган ҳужжатларни расмийлаштиришдан олдин ташкилот ва корхоналардан, архив муассасаларидан ёки шахсдан тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, шунингдек, зарур ҳолларда уларнинг тўғри берилганлигини текшириш ҳуқуқига эга.
28. Барча тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза, шунингдек, ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларнинг пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарори пенсия ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади.
39. Авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёхуд ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилгандан бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва уларни олиш имкони бўлмаганда, иш стажи суд тартибида белгиланади.
44. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар ёки иш стажини белгилаш бўйича махсус комиссия томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор билан рози бўлинмаган тақдирда, ушбу масала суд томонидан ҳал этилади.
55. Устамалар тайинланадиган пенсиялар туридан қатъи назар тайинланади. Агар пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган бир неча устама ҳақни бир вақтда олиш ҳуқуқига эга бўлса, у ҳолда устама ҳақлар қуйидаги ҳолларда бир вақтнинг ўзида тайинланиши мумкин:
а) пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахсга ушбу Низомнинг 54-банди «а» ёки «б» кичик бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 54-банди «ж» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақ қўшиб ҳисобланиши мумкин;
б) пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг танлови бўйича ушбу Низомнинг 54-банди «в», «г» ёки «д» кичик бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 54-банди «е» кичик бандида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин.
56. Ушбу Низомнинг 54-банди «з» кичик бандига асосан пенсияга устама Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини белгилаш ва олий нишон — «Олтин Юлдуз» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги низомга мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.
57. Ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган устама ҳақлардан ташқари, ишламайдиган пенсионерларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига иловага мувофиқ фахрий унвонлар учун қўшимча ҳақ, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига эса ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон Фармонига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ қўшиб ҳисобланади.
Пенсия Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга мурожаат қилинган кундан бошлаб ҳисобланади ва тўланади.
59. Пенсия тайинлаш масалаларини кўриб чиқиш учун ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларда пенсия тайинлаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) тузилади. Комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суди томонидан белгиланади.
63. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай ташкилот ёки ариза берувчига рад этиш сабабларини, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган билдиришномани бериши ёки юбориши ҳамда барча тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан ариза берувчининг (қонуний вакилнинг) қўлига қайтариши шарт.
68. Пенсияларнинг бир турини олаётган пенсионер ушбу Низомга ва Қонунга мувофиқ унга бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Шахснинг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан ариза берувчига ариза қабул қилинган сана, шунингдек, зарур ҳолларда, етишмайдиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган тилхат берилади.
70. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган сана пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
71. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун мурожаат қилган пенсионернинг аризасига ушбу Низомнинг 16-банди ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомнинг 12 — 14-бандларига мувофиқ, агар ушбу ҳужжатлар пенсиянинг олинадиган тури бўйича расмийлаштирилган пенсия ҳужжатлари йиғмажилдида мавжуд бўлмаса, унинг учун ариза берилган пенсия турини тайинлаш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
72. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилиши лозим.
73. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш рад этилган тақдирда ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида пенсионерга хабарномани бериши ёки юбориши шарт.
74. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин пенсиянинг бошқа турини тўлаш пенсионер барча зарур ҳужжатлар билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошланади.
г) ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган устама олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;
82. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар ногиронлик гуруҳи ўзгарганлиги муносабати билан пенсия миқдорини қайта ҳисоблашда ТМЭКдан олинган ногиронлик тўғрисидаги тегишли маълумотномани пенсионернинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилдига илова қилади.
84. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.
85. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш рад этилган тақдирда, ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабабларини, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартибини кўрсатган ҳолда пенсионерга рад этиш тўғрисидаги билдиришномани бериши ёки юбориши ҳамда шу билан бир вақтда тақдим этилган ҳужжатларни ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан пенсионернинг қўлига қайтариши шарт.
Бунда ишончнома берган шахс ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларни бир йилда камида бир марта хабардор қилиш орқали тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга хабар бериши шарт.
Ишончнома Халқ банкининг тегишли филиалида сақланади. Бунда Халқ банкининг филиали ишонч билдирилган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга Халқ банки филиалининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.
Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг васийси ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга келганидан сўнг ва у ариза тақдим этганидан, шунингдек, шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганидан сўнг тикланади.
99. Пенсия тўлаш тўхтатилишига (тўхтатиб турилишига) ёки тикланишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлганда, пенсияни тўлаш, ушбу Низомнинг 96 ва 97-бандларида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, тегишли ҳолат бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади (тўхтатиб турилади) ёки тикланади.
107. Ушбу Низомнинг 106-бандида кўрсатилган шахсга пенсия ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
111. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар меҳнатда майибланиш оқибатида ногиронлик пенсиясини шахсга у доимий яшайдиган хорижий давлатнинг банкидаги ёки бошқа молия-кредит муассасасидаги ҳисобрақамига ўтказишни хорижий валютада амалга оширади, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса.
114. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали чет элга ўтказилиши керак бўлган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида тайинланган пенсиялар суммасининг ўз вақтида жўнатилишини таъминлайди. Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида тайинланган пенсиялар суммаларини конвертация қилиш ва юбориш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
117. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларнинг бухгалтерияси пенсия ҳужжатлари йиғмажилдининг сақланишини таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўриши лозим. Пенсия ҳужжатлари йиғмажилди йўқолган ва сақланмаган тақдирда пенсия ҳужжатлари йиғмажилдининг дубликати тикланади.
121. Улар бўйича пенсия тўлаш тўхтатилган пенсия ҳужжатлари (пенсия йиғмажилдлари, шахсий ҳисобварақлар, тўлов ведомостларининг йиртиб олинадиган талонлари ва бошқалар) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларнинг архивида, улар бўйича тўлов амалга оширилаётган пенсия ҳужжатлари йиғмажилдидан алоҳида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланадиган муддатлар мобайнида сақланади.
Пенсия ҳужжатларини йўқ қилиш ҳолатини тасдиқлаш учун ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар раҳбарининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган тегишли далолатнома тузилади.

Ташкилотнинг штампи ___________ № _______



М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Ушбу маълумотнома ___________________________________________________________________ га

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

унга иш ҳақи (иш ҳақига лавозим маоши, барча турдаги устамалар, қўшимча ҳақлар, кўп йиллик хизматлари учун, малака даражаси учун қўшимча ҳақ, мукофотлар ва бошқа тўловлар киритилган) қуйидагича ҳисобланганлигини тасдиқлаш учун берилди:


Ойлар

___________ й.

Иш ҳақи

Январь

Февраль

Март

Апрель

Май

Июнь

Июль

Август

Сентябрь

Октябрь

Ноябрь

Декабрь

Жами:


Ушбу маълумотнома қуйидаги ҳужжатлар асосида берилди:

________________________________________________________________________________________
(ведомостлар, шахсий ҳисобрақамлар ва бошқалар)
_________________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________________

Тақдим этилаётган маълумотларнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз.
Ташкилот раҳбари
Имзо _____________

_______________________________Ф.И.О.
Бош бухгалтер Имзо ____________________________________________Ф.И.О.

М.Ў.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази