LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 111-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
«Тиббий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан, халқ табобати усулларини қўллаган ҳолда тиббий фаолиятни лицензиялаш лицензияловчи орган ҳузурида ташкил этилган халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда Тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш махсус комиссияси томонидан Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерфаол давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали амалга оширилади.
Халқ табобати усулида хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тиббий фаолиятни лицензиялаш учун белгиланган тартибда (тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаби бундан мустасно) амалга оширилади».
2. 10-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «врач-мутахассисларда» сўзлари «врач-мутахассисларда (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари)» сўзлари билан алмаштирилсин.