[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
[
ТСЗ:
1.
Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ««Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 ноябрдаги ПҚ-4026-сон
қарорига
мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг ««Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 12 июндаги 155-сон
қарорига
(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 61-модда)
иловага
мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 декабрь,
1058-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1058-сон
қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг ««Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1.
1-банддаги
«штатдаги ходимларнинг чекланган сони 6 нафардан иборат бўлган (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларсиз)» сўзлари чиқариб ташлансин.
2.
5-бандда
:
иккинчи хатбошидаги «йигирма фоизи» сўзлари «ўн фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ўн фоизи» сўзлари «беш фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2018 й., 09/18/1058/2411-сон)