Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Томонлар давлатларида фан, муҳандислик ва технологиялар ривожининг устувор йўналишлари бўйича илмий, техникавий ва инновациялар соҳаларида ўзбек-ҳинд ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш мақсадида,
илмий, техникавий ва инновацион ютуқларни тижоратлаштириш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жараёнини тезлаштиришга ҳисса қўшишни истаб,
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик негизида илмий, техникавий ва инновацион салоҳиятни юксалтириш ҳамда ҳар икки мамлакат иқтисодиётлари янада ривожланишини рағбатлантиришда ўзаро манфаатдорлик принциплари, бозор қонунларига риоя этиш ва интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари ҳимоясига асосланиб, юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг аҳамиятини тўлақонли англаган ҳолда,
Мазкур Битимнинг мақсади Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида илмий, техникавий ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.
Томонлар ўртасида ҳамкорлик Томонлар давлатларининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади:
ахборот-коммуникация технологиялари, амалий математика, маълумотлар билан ишлаш тўғрисидаги фан ва технологиялар;
Мазкур Битим доирасидаги ҳамкорлик Томонлар давлатларининг қонунчилигига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
ҳар бир мамлакатнинг миллий тадқиқотлар, ривожланиш ва инновацион сиёсат ва дастурлари бўйича тажриба алмашиш;
илмий ва техникавий ахборот ва ҳужжатлар алмашиш, Томонлар ошкор этиши мумкин бўлмаган махфий маълумотлар бундан мустасно;
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра, умумий қизиқиш уйғотадиган соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш тадбирлари, ишчи учрашувлар, илмий семинарлар, конференциялар ташкил этиш;
қўшма тадқиқотлар ва ишланмалар, жумладан, инновациялар ва технологиялар ривожига олиб борувчи лойиҳалар намойиши ҳамда саноат соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмалар;
Шунингдек, ҳамкорлик мазкур Битимнинг бажарилишини таъминловчи бошқа ўзаро келишилган шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон томонидан Ҳиндистон Ҳукумати, Фан ва технологиялар департаменти мазкур Битимда келтирилган шартларнинг бажарилиши учун мувофиқлаштирувчи органлар ҳисобланади.
Масъул органлар, заруратга кўра, ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш, мазкур Битим бажарилишини муҳокама қилиш ва қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш ҳамда ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш учун учрашувлар ўтказадилар.
Томонлар мазкур Битимга мувофиқ биргаликда ҳамкорлик фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро кўмаклашиш учун Томонлар тайинлаган таркибда вакиллардан ташкил топадиган «Қўшма қўмита» тузадилар. Қўшма қўмита ҳамкорликдаги фаолиятнинг устувор соҳаларини аниқлайди ва мазкур Битимнинг амалга оширилиш жараёнини кузатиб боради.
Қўшма қўмита лойиҳалар бажарилиши, ташрифлар алмашинуви, дастурлар бажарилиши ва бошқалар учун маъмурий ва молиявий шартларни ўз ичига олувчи фан, технологиялар ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик Дастурини шакллантиради ва, зарур ҳолларда, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаолият натижаларини саноатда қўллаш учун аниқ чоралар таклиф қилади.
Қўшма қўмита навбати билан Ўзбекистон ва Ҳиндистонда Томонлар ўртасида ўзаро келишилган муддатда ва жойда учрашади.
Мувофиқлаштирувчи идоралар Қўмита сессиялари оралиқларида, зарур ҳолларда, мазкур Битимни муҳокама қилиш ҳамда унинг келгусида амалга оширилиши ва ўзаро қизиқиш уйғотадиган дастурлар, лойиҳалар ва тадбирларнинг амалга оширилиши жараёни юзасидан маълумот алмашиш бўйича учрашув ўтказишлари мумкин.
Шунингдек, Томонлар савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбек-ҳинд ҳукуматлараро комиссияси доирасида ҳам мазкур Битимда кўрсатилган йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирадилар.
Мазкур Битимга мувофиқ Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг бошқа департаментлари ёки агентликлари муайян ўзаро англашув меморандумлари ёки келишувларни ўзаро келишилган соҳаларда тузишлари мумкин. Улар ушбу меморандум ёки келишувларда назарда тутилган вазифаларни илгари суриш ва бажаришда тегишли харажатларини ўзлари қоплайдилар.
Томонлар ҳукумат муассасалари, университетлар, тадқиқот марказлари, муассасалар ва бошқа ташкилотлар ўртасида икки мамлакатнинг ўзаро келишувига мувофиқ алоқалар ўрнатилиши ва ҳамкорлик қилинишини рағбатлантиришлари, унга ёрдам кўрсатишлари ҳамда, зарур ҳолларда, мувофиқлаштиришлари мумкин.
Томонларнинг давлат органлари ёки бошқа ваколатли шахслари томонидан тузилган ижроия келишувлари ёки Ҳамкорлик дастури, заруратга қараб, фан ва техника соҳасидаги алоқалар ва ҳамкорлик усулларини ўз ичига олиши лозим. Мазкур ижроия келишувларни тузиш ҳар икки Томон давлатининг амалдаги қонунлари, қоидалари ва тартиботига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Башарти Томонлар ёки ваколатли шахслари ўзгача келишмаган бўлсалар, мазкур Битимнинг шартлари бошқа ижроия келишувларига нисбатан қўлланилади.
Томонлар ўз давлатларининг қонунчилигига амал қилган ҳолда саноат ривожланиши ва янги технологиялар соҳасида қўшма илмий ва инновацион фаолиятни рағбатлантирадилар.
Шу мақсадда, Битимни қўллаш ва биргаликдаги илмий тадқиқот ва ишланма натижаларидан манфаатдор тегишли вазирликлар ва идоралар, тадқиқот марказлари, олий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар ўртасида алоқалар ўрнатилиши рағбатлантирилади.
Техникавий, молиявий ва бошқа жиҳатларга, шу жумладан, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга тааллуқли барча масалалар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иккала Томон давлатларининг ўртасида тузиладиган халқаро шартномалар асосида тартибга солинади.
Томонлар мазкур Битим доирасида биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун етарлича моддий маблағлар мавжудлигини таъминлашлари мумкин.
Башарти ҳар бир аниқ ҳолатда бошқача келишув бўлмаса, мазкур Битим доирасида Томонлар харажатларни мустақил равишда қоплайдилар.
Мазкур Битим доирасидаги биргаликдаги фаолият натижасида қўлга киритилган илмий-техникавий маълумотлар алмашинуви ҳар бир Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Томонлар илмий, муҳандислик ва технологик маълумотларни, шунингдек мазкур Битимга мувофиқ улар ва уларнинг вакиллари томонидан бажарилган инновацион ишланмаларни тақдим этган Томоннинг ёзма розилигисиз ҳеч бир учинчи томонга бермаслик мажбуриятини оладилар.
Қўшма илмий тадқиқот натижалари ва мазкур Битим доирасидаги ҳамкорликда қўлга киритилган бошқа маълумотлар, давлат сири ёки қонунчилик томонидан муҳофаза қилинадиган бошқа сирлар, шу жумладан, тижорат ёки ишлаб чиқариш сирларини истисно қилган ҳолда, Томонларнинг ўзаро ёзма келишуви асосида Томонлар давлатларининг амалдаги қонунчилиги ва сиёсатига мувофиқ жаҳон илм-фан жамиятига умумий маълумот узатиш усуллари орқали ошкор қилиниши мумкин.
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда, Томонлар уларни музокара ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этадилар.
Мазкур Битим Томонлар давлатлари иштирок этадиган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар орқали тузиладиган ва мазкур Битимнинг 15-моддасида назарда тутилган тартибда кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Мазкур Битим 5 (беш) йил давомида амал қилади, башарти Томонлардан бири унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида жорий беш йиллик муддат тугашидан камида олти ой олдин дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг амал қилиши навбатдаги беш йиллик муддатларга ўз-ўзидан узаяверади.
Мазкур Битимнинг тугатилиши Битим даври давомида бошланган, бироқ унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар якунланмаган қўшма лойиҳалар, дастурлар ва бошқа тадбирларнинг бажарилишига, башарти Томонлар бошқача келишмаган бўлсалар, дахл қилмайди.
Мазкур Битим кучга кириши билан, 1993 йил 29 июлда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фан ва техника соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ўз кучини йўқотади.
Бунинг тасдиғи сифатида тегишлича ваколат берилган қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.