05.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 05.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон
Kuchga kirish sanasi
06.09.2018
Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул
ижрочилар

I. Халқ таълими соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўқитувчининг мақоми тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ўқитувчининг мақоми, педагогик фаолият тамойиллари;

ўқитувчилар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

ўқитувчининг қадр-қимматини ҳимоя қилиш кафолатлари, шу жумладан уларнинг касб фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилинишини тақиқлаш, бунда айбдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш;

ижтимоий таъминот ва якка тартибда педагогик фаолиятни юритиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш;

ўзининг касбий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўқитувчиларга ассоциация ва бошқа ташкилотларга бирлашиш ҳуқуқини белгилаш;

Қонун

2019 йил

1 февралга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),

вазирлик ва идоралар

2.

Умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини амалга ошираётган (кейинги ўринларда — нодавлат таълим муассасаси) юридик шахсларнинг битирувчиларига давлат томонидан белгиланган намунада таълим тўғрисидаги ҳужжатларни (гувоҳнома, шаҳодатнома) бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

10 октябрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Таълим сифатини

назорат қилиш давлат инспекцияси

(У. Тошкенбоев), Ўзбекистон нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси

(Ф. Вахабова)

3.

Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шу жумладан мазкур ташкилотлар тўғрисида намунавий устав (низомни) тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2019 йил

1 январга қадар

Таълим сифатининазорат қилиш давлат инспекцияси (У. Тошкенбоев),

ХТВ (Ш. Шерматов).

4.

Ўқувчиларнинг йиллик контингентидан ўн фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларнинг иқтидорли ва қобилиятли болаларини нодавлат таълим муассасаларига бепул (грант) асосида ўқишга қабул қилиш учун танлов ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшмақарор

2019 йил

1 январга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов),

Ўзбекистон нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси(Ф. Вахабова)

5.

Ўзбекистон нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси ҳузурида нодавлат таълим муассасалари педагогик кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини очиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

1 январга қадар

Ўзбекистон ??�одавлат таълим муассасалари ассоциацияси(Ф. Вахабова)

6.

Фарзандлари нодавлат таълим муассасаларида бепул (грант) асосида таълим олаётгани учун жисмоний шахсларнинг моддий манфаатдорлиги кўринишидаги даромадлари солиққа тортилмаслиги тартибини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш.

Ўзгартиришларни қонунчиликка киритиш

2019 йил

1 январга қадар

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),

ДСҚ (Б. Мусаев), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли)

7.

Қайта чоп этиш муддатларини узайтириш, икки йиллик мослашувни жорий этиш ҳамда дарсликларни танлов асосида танлаб олиш тартибини бекор қилишни ўз ичига олган ҳолда умумий ўрта таълим (кейинги ўринларда — умумтаълим муассасалари) муассасалари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларни чоп этиш тартибини такомиллаштириш.

Буйруқ

2018 йил

1 декабрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов)

8.

Умумий таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

2019 йил

1 январга қадар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

ХТВ (Ш. Шерматов), Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)

9.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасининг актив ва пассивларини Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасига ўтказишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва Республика китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил

1 ноябрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов),

Молия вазирлиги(А. Ҳайдаров)

10.

Умумтаълим муассасалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод этишнинг янги тартибини назарда тутувчи янги таҳрирдаги умумий таълим тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

2018 йил

1 ноябрга қадар

ХТВ

(Ш. Шерматов)

II. Таълим сифатини яхшилаш ва инновацион таълим технологияларини жорий этиш

11.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида умумий ўрта таълимнинг янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш,шу жумладан STEAM (илм-фан, технология, муҳандислик, санъат ва математика) усулини босқичма-босқич жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2018 йил

1 декабрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов)

12.

Жаҳоннинг етакчи мамлакатларига(САБА, Осиё ва Америка) сафарлар уюштирган ҳолда таълим сифатини ошириш ва таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш бўйича илғор тажрибани ўрганиш ва умумлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2021 йил

1 январга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов),

ТИВ (А. Камилов)

13.

Ўқувчиларнинг билимлари даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда:

PISA (15-16 ёшли ўқувчиларнинг математика, ўқиш ва табиатшунослик саводхонлигини баҳолаш) ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурда;

TIMSS (4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий-илмий саводхонлигини баҳолаш) мактаб математик ва табиий-илмий таълим сифати халқаро тадқиқотида;

PIRLS(бошланғич мактаб ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш сифати даражасини баҳолаш) ўқиш ва матнни тушуниш сифати халқаро тадқиқотида Ўзбекистон Республикаси иштирок этишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 январга қадар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Тошкенбоев),

ХТВ (Ш. Шерматов)

14.

ТALIS таълим бериш ва ўқитиш тизимини халқаро ўрганишда (мактабларда ўқитувчиларнинг меҳнат шароитлари ва таълим муҳитини баҳолаш) Ўзбекистон Республикаси иштирокини таъминлаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 январга қадар

Таълим сифатини

назорат қилиш давлат инспекцияси
(У. Тошкенбоев), ХТВ (Ш. Шерматов)

15.

Барча таълим муассасаларида мавжуд ёнғин хавфсизлиги қоидалари, санитария меъёрлари, гигиена нормативлари ва қоидалари бузилишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар дастури

тасдиқлаш —

2018 йил

1 ноябрга қадар

амалга ошириш — 2018 — 2020 йиллар

ХТВ (Ш. Шерматов), Таълим сифатини

назорат қилиш давлат инспекцияси
(У. Тошкенбоев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов), ИИВ (П. Бобожонов),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

16.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг бўшаётган ётоқхоналари негизида умумтаълим муассасалари ўқитувчилари учун оилавий ётоқхоналар ташкил этиш.

Ҳукумат комиссияси

қарори

2018 йил

1 ноябрга қадар

Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдухакимов),

ХТВ (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

17.

Қуйидагиларни ўз ичига қамраб олган,Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК фаолиятини ташкил этиш:

низом (устав)лар, тузилмалар ва штат жадвалларинитасдиқлаш;

тегишли асбоб-ускуналар, мебель, компьютер техникаси ва интернет билан таъминлаш, Интернет тармоғига улаш;

малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

1 ноябрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов)

18.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги газета ва журналлар таҳририятлари фаолиятини, шу жумладан адади, обунаси ва сотилиши ҳамда келгусида молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги ва бошқа масалаларни танқидий ўрганишни ташкил қилиш. Ўрганиш натижалари бўйича мазкур соҳада ишлар аҳволини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумот


Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

2018 йил

1 ноябрга қадар

2018 йил

1 декабрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), Ўзбекистон Матбуот

ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев)

19.

А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тузилмасида рекрутинг ва халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва ходимларини ривожлантириш марказини ташкил этиш.

Буйруқ

2018 йил

1 октябрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов)

20.

Умумтаълим муассасаларида болалар ўртасида таъқиб этиш ва зўрлик қилишни (буллингнинг) олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

1 декабрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), ИИВ (П. Бобожонов),

Бош прокуратура (С. Саидкаримов)

21.

Таълим муассасалари педагог ходимлари ва раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Буйруқ

2018 йил

1 ноябрга қадар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Тошкенбоев),

ХТВ (Ш. Шерматов)

III. Халқ таълими тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

22.

Интерактив таълим хизматларини кўрсатиш учун қуйидагиларни ўз ичига олган таълим порталини ташкил этиш:

таълим муассасалари электрон маълумотлар базасини;

ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштиришини ҳисобга олиш электрон тизимини (электрон журнал, кундалиги ва табель) яратиш;

бошқа электрон хизматлар кўрсатиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

2018 — 2021 йилларда

ХТВ (Ш. Шерматов), Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

23.

Банк ва бошқа тизимлар билан интеграция қилиш имконияти бўлган умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг идентификацион карталарини (ID-карта, NFS белги ва бошқалар) жорий этиш.

Техник лойиҳа

2020 йил

1 январга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Умумтаълим муассасаларига ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ва кўмаклашиш бўйича электрон тизим яратиш.

Умумтаълим муассасаларига ҳомийлик ёрдами кўрсатаётган шахсларга солиқ ва бошқа преференциял�рни тақдим этиш бўйича таклифлар киритиш.

Техник лойиҳа


Аналитик маълумот

2018 йил

1 октябрга қадар

2018 йил

1 ноябрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

ДСҚ (Б. Мусаев)

25.

Умумтаълим муассасалари ўқувчиларига жисмоний шахсларнинг персонал идентификацион рақамини бериш бўйича (ПИН ЖШ) чора-тадбирлар кўриш.

Ташкилий-техник

чора-тадбирлар комплекси

2020 йил

1 январга қадар

ДПМ (Н. Тураходжаев), ИИВ (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

ХТВ (Ш. Шерматов)

26.

Халқ таълими муассасаларини кенг полосали Интернет тармоғига уланишини таъминлаш (томонлар келишувига асосан,йилдан-йилга тезликни оширишни ҳисобга олган ҳолда, тезликни камида 10 Мб/сдан кам бўлмаслигини таъминлаш):

2018 йил июнь ойи охирига қадар — республикава вилоят даражасида;

2019 йил охирига қадар — туман даражасида;

2021 йил охирига қадар барча умумтаълим муассасаларини қамраб олиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

2018 — 2021 йилларда

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Содиқов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), ХТВ (Ш. Шерматов)

27.

Халқ таълими тизими бюджет лойиҳасини шакллантириш бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш.

Халқ таълимини молиялаштиришкомплекс тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан молиявий маблағларни режалаштириш, бюджетлаштириш, тақсимлаш ва назорат қилиш.

Жаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган институционал ривожланиш лойиҳасини молиялаштириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигини тажриба идораси сифатида белгилаш.

Ташкилий-техник

чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 июнга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

28.

2018 йил 1 ноябрдан бошлаб эксперимент тартибида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида умумтаълим, шу жумладан нодавлат таълим муассасаларини жон бошига ваучер молиялаштириш тизимини («пул ўқувчидан кейин боради» тамойили) жорий этиш.

Буйруқ

2018 йил

1 ноябрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов)

29.

Республикада мазкур мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағларини шакллантиришнинг амалдаги тартибини танқидий таҳлил қилиш ва халқаро илғор тажрибани ўрганиш асосида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, шу жумладан умумий ўрта таълимнинг жон бошига ваучер молиялаштирилишининг янги тартибини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифларни киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил

1 августга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

30.

Молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда, 2019-2020 йилларда халқ таълимини бошқаришни автоматлаштириш ва умумтаълим муассасалари ахборот тизимларини компьютерлаштирилишини янада жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

2019 йил

1 февралга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

31.

Жисмоний ва юридик шахсларга консультация бериш ва мурожаатларини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «ишонч телефони» негизида «жонли мулоқот» ни йўлга қуйиш учун Call-марказ ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

1 декабрга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

Молия вазирлиги(А. Ҳайдаров)

32.

Умумтаълим муассасаларини таркибида кул ҳосил қилиш миқдори 17 фоиздан ошмаган ва камида 50 мм фракцияли кўмир билан ўз вақтида таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

ҳар йили

1 сентябрга қадар

«Ўзбеккўмир» АЖ

(А. Одилов)

IV. Халқ таълими соҳасида педагогик кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

33.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий педагогик таълим муассасаларида «Халқ таълими соҳасида менежмент» таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

2019 йил

1 мартга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

ХТВ (Ш. Шерматов)

34.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тақдимномасига асосан педагогик кадрларга эҳтиёж юқори бўлган узоқ ва тоғли туманлардан абитуриентларни олий педагогик таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш квоталари сонини кўпайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

2019 йил

1 апрелга қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), ХТВ (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

35.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасига рус тили ва адабиёти соҳасида педагогик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида Россиянинг олий таълим муассасалари филиалларини очиш бўйича таклифлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

2019 йил

1 январга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

ТИВ (А. Камилов)

36.

Умумтаълим муассасаларида чет тилларни ўқитишни кенгайтириш бўйича чоралар кўриш, ушбу ишларни қуйидагилар орали амалга ошириш:

рус, инглиз, француз, немис ва бошқа тилларда таълим берадиганмактаблар очиш;

хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш, чет тилларда замон талабларига жавоб берадиган ўқув адабиётларни чоп этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2018 — 2020 йиллар давомида

ХТВ (Ш. Шерматов), МТВ (А. Шин),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

V. Умумтаълим муассасаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш

37.

Қуйидагилар орқали «Замонавий мактаб» давлат дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида экологик тоза материаллар ва энергиянинг муқобил турларидан фойдаланган ҳолдазамонавий мактаблар қуриш;

мактабларни янги эргономик мебель, замонавий ўқув ва лаборатор асбоб-ускуналар, ўқув ва ўқув-методик материаллар, компьютер ва мультимедиа техникаси, шу жумладан ўқув хоналарни видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

2019 йил

1 январга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Қурилиш вазирлиги
(А. Тўхтаев), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов)

38.

2020 — 2022 йилларда умумтаълим муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли Дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

халқ таълими тизимини реконструкция қилиш, капитал важорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, йўлларни муносиб ҳолатда сақлаш;

халқ таълими муассасалари тизимини электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш;

халқ таълими тизими муассасаларини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

2019 йил

1 мартга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Қурилиш вазирлиги
(А. Тўхтаев), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

39.

Узоқ ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасалари филиалларини хатловдан ўтказиш, натижаси бўйича умумтаълим муассасалари филиаллари ўқувчиларини асосий биноларига олиб келиш (аутсорсинг асосида ёки махсус автобус сотиб олиш йўли билан) ёки уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

1 мартга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), «Ўзавтосаноат» АЖ
(Ш. Умурзаков)

40.

Эксперимент тариқасида аралаш молиялаштириш механизмларини қўллаш орқали, алоҳида умумтаълим муассасаларини иситиш ва ёритиш тизимларини комплекс таъмирлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

2019 йил

1 январга қадар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
(М. Салиев)
, «НЭК» АЖ (Д. Муратов), ХТВ
(Ш. Шерматов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров)

41.

Умумтаълим муассасанинг микро ҳудудига киритилмаган ўқув муассасаларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш ёки ўқишни кўчиришда қўшимча тўлов жорий қилиш орқали умумтаълим муассасаларининг бюджетдан ташқари манбаларини молиялаштиришни кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

1 мартга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов)

42.

«Баркамол авлод» болалар марказларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда:

2019 — 2025 йилларда марказларни қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, зарур асбоблар ва анжомлар билан жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатларни тасдиқлаш;

тизимли асосда ўқувчилар учун сайёҳлик турларни ташкил этиш мақсадида ҳар бир ҳудудда 100 — 150 ўринли «Болалар сайёҳлик базаларини» ташкил қилиш;

«Баркамол авлод» болалар марказлари «тўгараклари» методистлари ва раҳбарларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишн иташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

1 июлга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев), Қурилиш вазирлиги
(А. Тўхтаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов)

43.

Давлат мулки ҳисобланган бўш турган объектларни хатловдан ўтказиш, уларда вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларини жойлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

1 декабрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ХТВ (Ш. Шерматов),

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов)

44.

Касб-ҳунар коллежларининг ўқув-ишлаб чиқариш комплексларини, уларга юридик шахс мақомини бериш орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш.

Таҳлилий маълумот

2019 йил

1 мартга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

45.

Умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш жараёнини мувофиқлаштириш ва методик таъминлашни яхшилаш учунЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳузуридаги Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳамда Метрологик назорат хизматиниЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ўрганиш.

Таҳлилий маълумот

2019 йил

1 мартга қадар

ХТВ (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

46.

Мактаблар ва болалар кутубхоналари (ишлаб турган ахборот-ресурс марказларини) фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини яхшилаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018-2019

йилларда

ХТВ (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги
(А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев)

 LexUZ шарҳи