Т/р | Тадбирлар | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддатлари | Масъул ижрочилар |
1. | Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи унификациялашган қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2018 йил | Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов), Давлат рақобат қўмитаси (Ғуломов), МБ (Нурмуротов) |
2. | Акциядорлик жамияти устав жамғармасининг минимал миқдорини 400 млн.сўмгача камайтириш. | Қонун лойиҳаси | 2018 йил | Давлат рақобат қўмитаси (Ғуломов), |
3. | Чет эллик жисмоний шахсларга хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (қатнашчиси) сифатида бевосита ҳаракат қилиш ҳуқуқини бериш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси | 2018 йил | Адлия вазирлиги (Давлетов), Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), |
4. | Хорижий инвестициялар улушининг минимал миқдорини 15 фоизгача пасайтириш. | |||
5. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан аккредитация муддатини 5 йилгача узайтириш ва аккредитация учун тўлов ҳақини уч баравар камайтириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2018 йил | Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов), |
6. | Республика ҳудудларининг брендини яратиш ҳамда реклама (роликлар)ни етакчи телеканалларда жойлаштириш, фестиваллар ва анжуманларда, ижтимоий тармоқларда намойиш этиш, оригинал шиорларни ишлаб чиқиш йўли билан уларни тарғиб этишга қаратилган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2018 йил | Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов), |
7. | Ҳамкор мамлакатларнинг бизнес ҳамжамиятлари иштирокида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини ёритишга, шу жумладан инвесторларни қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилишга қаратилган жаҳон миқёсидаги анжуманларни ташкил этиш ва ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил | ЛБМА (Содиқов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов), |
8. | Ҳудудлар бўйича алоҳида- алоҳида маҳсулот экспортининг прогноз кўрсаткичларини ҳисобга олиш ва унинг статистикасини юритиш тартибини бекор қилиш. Маҳсулоти экспорт қилинаётган ҳудудлар: экспорт операцияларининг барча қатнашчиларини, шу жумладан маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва кўмаклашувчи органларни; жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиб кетилаётган маҳсулот ҳажмларини; прогноз кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот билан боғлиқ экспорт операцияларига салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф этишни ҳисобга олган ҳолда экспорт статистикасини юритиш тартибини тасдиқлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2018 йил | Давлат статистика қўмитаси (Бегалов), |
9. | Интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқнинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш кафолатларини кучайтириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2018 йил | Адлия вазирлиги (Давлетов), |
10. | Концессия муносабатларини ривожлантириш, шу жумладан концессиявий битим муддатини ошириш. | Қонун лойиҳаси | 2018 йил | Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), Давлат рақобат қўмитаси (Ғуломов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов), |
11. | Хорижий инвесторлар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва хорижий ишчи кучини жалб этиш соҳасида рухсатномалар тартиб-таомилларидан ўтишни соддалаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари | 2018 йил | Адлия вазирлиги (Давлетов), |
12. | Хусусий секторда қуйидагиларни назарда тутувчи меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш: муддатли меҳнат шартномалари тузиш асосларини кенгайтириш; ишга қабул қилишнинг янги шаклларини (бир марталик, соатбай), шунингдек, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тартибини жорий этиш; иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини, жумладан огоҳлантириш муддатини қисқартирган ҳолда тугатиш имкониятини кенгайтириш. | Қонун лойиҳаси | 2018 йил | Меҳнат вазирлиги (Кудбиев), Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), |
13. | Солиқ кредити институтини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш. | Таҳлилий ахборот | 2018 йил | ДСҚ (Мусаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), |
14. | Инвестиция шартномаларини тузиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, бунда, шу жумладан, инвестиция шартномаларини тузиш ҳуқуқини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига топшириш, тартиб-таомилларни оптималлаштириш назарда тутилсин. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2018 йил | Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов), |
15. | Қонунчиликнинг барқарорлиги ва прогноз қилинишини таъминлашга, шунингдек, ҳуқуқий бошқаришнинг ҳаддан ортиқ юкини бартараф этишга қаратилган қонун ижодкорлиги фаолиятининг замонавий усулларини жорий этиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил | Адлия вазирлиги (Давлетов), |
16. | Инвестиция киритиш шарт-шароитларини ёмонлаштирувчи омил сифатида эътироф этиладиган ҳолатлар рўйхатини кенгайтириш, ушбу ҳолатларни қонун даражасида назарда тутиб, кафолатни қўллаш бўйича хулоса тақдим этадиган ваколатли органни белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2018 йил | Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмуродов), Адлия вазирлиги (Давлетов), |
17. | Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини молиявий ҳисоботининг халқаро стандартлари билан уйғунлаштириш чораларини кўриш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил | Молия вазирлиги (Қўчқоров), |
18. | Ер участкаларини ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш ва киритиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2018 йил | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев), Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), |
19. | Қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлмаган ер участкаларига (биринчи босқичда – биноларни ер участкалари билан бирга сотишда ва кўчмас мулк қурилишида) хусусий мулк ҳуқуқини босқичма-босқич жорий этиб, уларни фуқаролик айланмасига татбиқ этишнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2018 йил | Адлия вазирлиги (Давлетов), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев) |
20. | Валюта маблағлари тушишини кечиктиришга йўл қўйганлиги учун тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима санкциялари қўлланилишини бекор қилиш (давлат иштирокидаги корхоналар бундан мустасно). | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2018 йил | ДСҚ (Мусаев), |
21. | «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2018 йил | Вазирлар Маҳкамаси (Холмуродов), |
22. | Лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш: тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тўғрисидаги қонунчиликни унификациялаш, жумладан лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларига нисбатан «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонун нормаларини қўллаш; янги тизим доирасида паст тоифадаги хавф-хатарга мос келадиган алоҳида фаолият турлари ва ҳаракатларини амалга ошириш учун хабардор қилиш тартибини жорий этган ҳолда хавф-хатарлар тоифалари асосида лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тизимининг янги таснифини тасдиқлаш; лицензиялаш ва рухсатнома бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тизимининг инвестиция муҳитига таъсирини баҳолаш методикасини тадбиркорлик субъектлари сарф-харажатларини баҳолашнинг стандарт модели асосида ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2018 йил | ЛБМА (Содиқов), |
23. | Биринчи навбатда қурилиш ва молия соҳаларида, шу жумладан 2018-2019 йилларда 5 тадан кам бўлмаган объектларда акцияларни аҳолига бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштиришни ўтказиш орқали хусусийлаштириш жараёнларини ҳамда акциядорлик компанияларига хусусий капитални жалб этишни жадаллаштириш; ўрнатиладиган тартибга мувофиқ савдо ташкилотчилари давлат мулки объектларининг нархини қадамба-қадам пасайтириб бориш механизмини сотувчи билан келишмасдан мустақил равишда қўллайдилар. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2018 йил | Давлат рақобат қўмитаси (Ғуломов), Молия вазирлиги (Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев) |
24. | Таълим соҳасига, шу жумладан чет элларнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш ва масофавий ўқитиш механизмларини татбиқ этиш; етакчи хорижий олий ўқув юртларини лицензиялашни бекор қилиб, улар томонидан берилган дипломларни қўшимча тартиб-таомилларсиз, шу жумладан аккредитация қилмасдан эътироф этиш орқали инвестицияларни жалб этишга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2018 йил | ОЎМТВ (Маджидов), Адлия вазирлиги (Давлетов) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сон
Kuchga kirish sanasi
02.08.2018
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Таъкидлаш лозимки, мамлакатда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун энг қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувни чеклаш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Солиқ юкини камайтириш ва инвесторлар учун солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ сиёсати ва божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш ислоҳотлари жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, инвесторлар билан ишлашда, айниқса жойларда, инвесторларнинг ташаббуслари барча даражадаги ҳокимликлар томонидан лозим даражада қўллаб-қувватланмаслиги, бу борада вазирлик ва идоралар фаолияти аниқ мувофиқлаштирилмаганлиги билан боғлиқ бюрократик тўсиқ ва ғовлар ҳали ҳам мавжудлиги қулай инвестиция муҳитини шакллантириш бўйича давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончнинг мустаҳкамланишига тўсқинлик қилмоқда.
Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш, инвесторларнинг бу борадаги давлат сиёсатининг изчиллигига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва инвесторлар билан ишлашда давлат тузилмаларининг масъулиятини ошириш мақсадида:
инсофли фаолият юритган инвестор ва тадбиркорлик субъектига давлат органи (мансабдор шахс) томонидан уларга нисбатан қабул қилинган маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониши сабабли келиб чиққан мулкий зарарнинг ўрни қопланади, агарда ушбу ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб мол-мулкдан фойдаланган, битим тузган ёки тақдим этилган афзаллик ва устунликлардан бошқача тарзда фойдаланган ҳамда мазкур ҳужжат кейинчалик ҳақиқий эмас деб топилган ёки бекор қилинган бўлса;
давлат органи (мансабдор шахс)нинг маъмурий ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи, агар у инсофли инвестор ва тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатларига дахлдор бўлса, суд тартибида кўриб чиқилади, унинг сақлаб қолиниши жамоат манфаатларига таҳдид солаётган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланиши, кейинчалик айбдор шахслардан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олиниши лозим;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги иқтисодий низолар иқтисодий суд ёки ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 06/19/5780/3559-сон — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ва тартибда 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган эквивалентда чет эл инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, лекин 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган, давлат мулки объектларини (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3067-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган объектлар бундан мустасно) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдорини 30 фоиздан 15 фоизгача камайтириш;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талабни бекор қилиш;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдорини 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача камайтириш;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини уч бараварга камайтириш;
мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт контрактларини «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт контрактини тузмасдан, «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича инвойс асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини бекор қилиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Фармоннинг 6-бандида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган ҳамда хўжалик фаолиятидан тушадиган жами маблағнинг 60 фоиздан кўпроғи устав фаолиятида уларнинг ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва (ёки) кўрсатаётган сервис хизмати улушига тўғри келадиган хорижий, шуъба ва қўшма корхоналар чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар жумласига киради;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг устав фондларини таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган миқдорларда шакллантиришнинг охирги муддати ҳукуматнинг айрим қарорларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, корхона давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак;
устав фондининг миқдори камида 200 млн сўм бўлган ҳамда устав фондидаги чет эл инвестициялари улуши 15 фоизни ташкил этувчи корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида янги барпо этиладиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар деб ҳисобланади;
мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган имтиёз белгиланган тартибда рўйхатга олинган, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган чет эл инвестициялари иштирокида янги ташкил этилган корхоналаргагина тааллуқлидир.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов:
ваколатли органлардан ҳар бирининг ҳуқуқларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг чет эл инвестицияларини жалб этиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган фаолиятини таъминласин;
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиларнинг ушбу соҳадаги асосий вазифаларнинг бажарилишини баҳолаган ҳолда давлат инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши тўғрисидаги ойлик ҳисоботларини эшитишларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини қўллаган ҳолда ўтказсин;
хорижий инвесторларни мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлар тўғрисида кенг хабардор қилиш мақсадида халқаро конференциялар, семинарлар, йирик инвестиция форумларини ташкил этиш орқали чет эл инвестицияларини жалб этишни кенгайтирсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари зиммасига — инвестиция муҳитини ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорларнинг самарали амалга оширилиши, хорижий инвесторларга зарур кўмак кўрсатилиши, инвестиция буюртманомалари сифатли ва тезкор кўриб чиқилиши, инвестиция буюртманомалари бўйича келишиш тартиб-таомиллари ўтказилиши, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва инвестиция фаолияти соҳасидаги муаммоли масалаларнинг ҳал қилиниши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига — хорижий инвесторларга барча зарур кўмак кўрсатилиши, инвесторлар билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни ўрнатиш орқали инвестиция буюртманомаларининг тезкор кўриб чиқилиши, инвесторларнинг тизимли равишда шахсан қабул қилиниши, тегишли инфратузилманинг таъминланиши, ер участкалари электрон онлайн-аукционга чиқарилиши, рухсат берувчи ҳужжатлар берилиши, инвестиция буюртманомалари бўйича келишиш тартиб-таомилларининг ўз вақтида амалга оширилиши, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тизимли мониторинг қилиниши;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 19 июндаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2023 й., 06/23/99/0403-сон)
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари зиммасига — фаолият юритмаётган ёки қурилиши тугалланмаган объектлар, самарасиз фойдаланилаётган ишлаб чиқариш бинолари ҳамда ер майдонларининг уларда тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун пухта хатловдан ўтказилиши;
«Ўзбекэнерго» АЖ раиси, «Ўзтрансгаз» АЖ раиси, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига — инвесторларнинг ишлаб чиқариш объектлари қурилиши ва уларнинг ташқи инфратузилмага уланиши, инвесторларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ электр энергияси, табиий газ, сув билан узлуксиз ҳамда ташқи канализация тармоқлари билан таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси зиммасига — инвесторларга республика ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда маслаҳат кўмагининг кўрсатилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик уч йиллик виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш ҳуқуқи берилсин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мамлакат иқтисодиётининг устувор соҳаларига катта миқдорда инвестиция киритган чет эл фуқароларига «Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартибини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.
10. Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар муддатда инвестиция киритиш учун энг қулай шароитлар яратишга қаратилган, инвестиция фаолияти соҳасидаги унификация қилинган қонун ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда киритсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, бўйсунувидан қатъи назар, барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан инвесторларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин ҳамда қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан таъсирчан чоралар кўрсин.
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвестиция фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган ёки уни мураккаблаштираётган норма ва қоидаларни аниқлаш нуқтаи назаридан тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни бартараф этиш чораларини кўрсин.
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи