LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й, 50-сон, 559-модда), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан (рўйхат рақами 2452, 25.04.2013 й) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й, 17-сон 229-модда) туманда 2018 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, қарор қиламан:
1. Туманда мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот, машина-трактор парки акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника ҳамда асбоб ускуналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага* мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.