Халқ Депутатлари Гулистон туман Кенгашининг
Қарори
Гулистон тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий истиқболли кўрсаткичлари тўғрисида
Гулистон тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий истиқболли кўрсаткичларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг
24
,
25-моддаларига
биноан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Гулистон тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилга асосий истиқболли кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М. Хаитов, туман Давлат солиқ инспекцияси (Т. Элмуродов), туман молия бўлими (Х. Атабаев) ҳудудларни комплекс ривожлантириш, жумладан саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини ошириш, шу орқали туманнинг субвенция улушини камайтириш юзасидан аниқ, манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
3. Туман ҳокимлиги асосий эътиборни, биринчи даражали харажатлар — иш ҳақи, ижтимоий нафақа ва стипендияларни тўлиқ молиялаштирилишига ва ўз вақтида тўланишига қаратиб, ушбу масалаларга туман Кенгаши депутатлари, жамоатчиликни кенг жалб этишни таъминласинлар.
4. 2018 йил бюджетида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари етакчи ўринни эгаллаб, ушбу соҳаларга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилсин.
5. Туман молия бўлими (Х. Атабаев), туман бўйича ғазначилик бўлинмаси (Ф. Ашурматов) бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси П. Туроповга юклатилсин.
7. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Қарор матни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Кенгаш раиси А. ИБОДУЛЛАЕВ
Деҳқонобод ш.,
2017 йил 31 декабрь,
120/34-05-сон