Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида» 2004 йил 9 июлдаги ПФ-3454-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек саноатда, газ таъминотида ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кон назорати соҳасида бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 19-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 19-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 19-сон, 191-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда формали кийим-бошни бериш норма ва муддатларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ инспекция томонидан солинадиган жарималар ҳисобига ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг Бюджетдан ташқари жамғармаси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Белгилаб қўйилсинки, инспекция ходимларини формали кийим-бош билан таъминлаш харажатларининг 30 фоизи бюджет маблағлари, 70 фоизи бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қопланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 7 апрелдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 17-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 19-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 29 майдаги 114-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 22-23-сон, 202-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 19-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 19-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 декабрдаги 332-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори 13-бандининг биринчи хатбошидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 июлдаги 220-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 30-сон, 316-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарорига 1—4-иловаларнинг матнида:
«Саноатконтехназорат» — Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги ва «Саноатконтехназорат» агентлиги»га кўрсатмалар тегишли равишда «Саноатконтехназорат» — Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси»га кўрсатмалар билан алмаштирилсин;
«Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги раиси», «Саноатконтехназорат» агентлиги раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илова II бўлими 1-бандининг биринчи хатбошида «Саноатконтехназорат» агентлиги томонидан амалга оширилади» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишган ҳолда амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ геология ва маркшейдер хизматлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 1 апрелдаги 168-сон қарорига 1-илова 8-бандининг бешинчи хатбошида ва 2-илова 8-бандининг бешинчи хатбошида «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда) иловада «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 39-модда):
а) 2-бандда «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган ишларнинг хавфсизлиги қоидалари»;
4. 60-кичик банддаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 62-модда) иловадаги 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида» 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 10-модда):
4 ва 5-бандлардаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илова 5-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 31-банддаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» ҳамда «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олтин қазиб олиш саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 апрелдаги 145-сон қарори 9-бандидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23-модда) иловада 11-банд чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 майдаги 93-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 153-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 444-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/444/1353-сон)
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика газ таъминотини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 6 ноябрдаги 489-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 111-модда):
1-илованинг 2-бандидаги «Саноатконтехназорат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга (1-илова) иловада «Саноатконтехназорат» агентлиги», «Саноатконтехназорат» агентлигига», «Саноатконтехназорат» агентлигининг» ва «Саноатконтехназорат» агентлиги томонидан» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси», «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясига», «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг» ва «Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 123-модда) 1-илованинг 14-бандидаги «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги», «Агентлик томонидан» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси», «Инспекция томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.