Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3052-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва соғлиқни сақлашни бошқариш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, республика аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг техник топшириғи асосида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига («ТМЭК») дастурий комплексининг янги версияси ишлаб чиқилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ТМЭК дастурий комплексини кейинчалик соғлиқни сақлаш органларига хизмат кўрсатиш учун бепул асосда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига берсин, бунда Соғлиқни сақлаш вазирлигига бергунга қадар унга молия органлари билан тузилган шартнома асосида хизмат кўрсатилишини назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этишни белгилайди.
2. Вазирлик соғлиқни сақлашда давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, соғлиқни сақлаш, тиббий суғурта, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг муомаласи, аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталиги, тиббий экспертизалар ўтказиш, тиббий ва фармацевтик маълумотни ташкил этиш соҳасида норматив-ҳуқуқий тартибга солувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари, уларнинг туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмалари республика соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг ягона тизимини ташкил этади.
5. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Вазирлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат, хорижий, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
7. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига бўйсунадилар.
9. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
10. Вазирлик Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 12-уй манзили (почта манзили) бўйича жойлаштирилади.
аҳолига, шу жумладан, давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда тўлиқ ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлашда Вазирликнинг органлари ва ташкилотлари роли ва масъулиятини оширишга йўналтирилган фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
жамоат соғлиғини сақлаш устуворлигини таъминлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзини юритишга ундаш, энг аввало, ўз соғлиғи ва атрофидагиларнинг соғлиғи учун масъулият туйғусини тарбиялашда аҳолининг маданияти ва тиббий саводхонлигини ошириш;
миллатнинг генофондини яхшилаш мақсадида соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, оилада тиббий маданиятни, умрнинг сифати ва узоқ давом этишини ошириш, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;
бевосита бирламчи тиббий-санитария ёрдами ташкилотларида қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажмларини кенгайтириш, асосий, тез-тез учрайдиган касалликлар турлари бўйича туман бўғини даражасида ихтисослаштирилган хизматлар тизимини барпо этишда амалий ёрдам беришни ташкил этиш;
ҳам тиббий ёрдамни хизмат кўрсатилаётган аҳолига яқинлаштириш, ҳам ахборот технологияларини, телетиббиётни, даволашнинг клиник протоколларини кенг жорий этиш ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини минтақавий тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимларига бериш ҳисобига аҳолига кўрсатилаётган бирламчи, тез, кечиктириб бўлмайдиган ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг қулайлиги ва тезкорлиги даражасини ошириш;
дорилар муомаласини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини амалга ошириш, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилган асбоб-ускуналарни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
маҳаллий тажрибани ва энг яхши жаҳон ютуқларини бирга қўшиш асосида тиббиёт фанини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва прогнозлаштириш, илмий тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, фан, техника ютуқларини ва илғор тажрибани соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш, олий ва ўрта тиббий таълим тизимини ривожлантириш;
соғлиқни сақлаш тизимида ягона ташкилий-методик раҳбарлик қилишни ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати назорат қилинишини таъминлайдиган замонавий, хорижий амалиётда синаб кўрилган соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш усулларини жорий этиш.
LexUZ шарҳи
11-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1039-сон қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
а) аҳолига, шу жумладан, давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда тўлиқ ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлашда Вазирликнинг органлари ва ташкилотлари роли ва масъулиятини оширишга йўналтирилган фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминловчи давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар соғлиғини сақлашни таъминлашга қаратилган давлат дастурлари ижроси юзасидан назорат олиб боради ва ишларни мувофиқлаштиради;
(12-банд «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш дастурларини амалга оширади, соғлиқни сақлашнинг нодавлат секторини ривожлантиради ва тиббий хизматлар бозорини ташкил этади;
соғлиқни сақлаш, шу жумладан, тиббий ёрдам бериш, дори воситалари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларга риоя қилиниши устидан назорат қилиш соҳасида нормативлар ва стандартлар тизимини яратади;
тиббий ёрдам сифати стандартларини ва ҳажмини белгилайди, тиббий ва фармацевтик фаолиятни лицензиялашни амалга оширади;
тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига ўз вақтида малакали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши устидан назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
тармоқни кадрлар билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, соғлиқни сақлашда тегишли йўналишлар ва мутахассислар бўйича тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва уларни тайёрлайди;
ўз ваколатлари доирасида тегишли халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
б) жамоат соғлиғини сақлаш устуворлигини таъминлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзини юритишга ундаш, энг аввало, ўз соғлиғи ва атрофидагиларнинг соғлиғи учун масъулият туйғусини тарбиялашда аҳолининг маданияти ва тиббий саводхонлигини ошириш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
касалликлар ва ногиронликнинг олдини олиш тадбирларини амалга оширади, тиббий экспертиза ўтказилишини ташкил этади;
(12-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
профилактик ёрдам йўналишлари ва ҳажмлари, профилактик эмлаш муддатлари ва усуллари тўғрисида қарорлар қабул қилади, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда муҳим тиббий-ижтимоий нормалар ва нормативлар рўйхатини белгилайди ва уларнинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;
соғлиқни сақлашда статистика юритилиши ишларини ташкил этади, соғлиқни сақлаш тизимида статистик ҳисобот ва ҳисобот бериш тартибига методик раҳбарлик қилади, статистика ахборотининг ишончлилигини назорат қилади;
тармоқни ахборотлаштириш тизими шакллантирилишини таъминлайди, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида ҳисоб ва ҳисоботни юритиш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
в) миллатнинг генофондини яхшилаш мақсадида соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, оилада тиббий маданиятни, умрнинг сифати ва узоқ давом этишини ошириш, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш соҳасида:
фертиль ёшидаги аёллар, ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек, ёлғиз кексалар, сурункали касалликларга чалинган ногиронлар ва ўзгаларнинг парваришига ва тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган бошқа шахслар орасида патронаж иши доимий асосда олиб борилишини таъминлайди;
фавқулодда тусдаги аварияли вазиятлар ва ҳалокатларни бартараф этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади, фавқулодда вазиятларни тугатишда фойдаланиш учун тиббий буюмлар, дорилар, дезинфекция воситаларининг захирасини белгиланган тартибда ташкил этади;
юқумли ва юқумли бўлмаган, паразитар касалликлар, шунингдек, инсоннинг яшаш муҳити омиллари унинг соғлиғига ва меҳнат фаолиятига нохуш таъсир этиши билан боғлиқ касб касалликлари профилактикаси ишларини олиб боради;
манфаатдор органлар билан биргаликда бошқа давлатлар ҳудудидан юқумли ва карантин касалликлар кириб келишининг олдини олиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади;
санитария нормалари, қоидалари, гигиена нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, уларга риоя этилиши устидан давлат санитария назоратини амалга оширади, шунингдек, санитария-эпидемиология хизматлари ишига уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, методик раҳбарлик қилади;
истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари тақдимномаси бўйича идоравий мансуб лабораторияларда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигига шартнома асосида синовлар ўтказади;
г) бевосита бирламчи тиббий-санитария ёрдами ташкилотларида қишлоқ аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажмларини кенгайтириш, асосий, тез-тез учрайдиган касалликлар турлари бўйича туман бўғини даражасида ихтисослаштирилган хизматлар тизимини барпо этишда амалий ёрдам беришни ташкил этиш соҳасида:
бирламчи тиббий-санитария ёрдами ташкилотларидан тортиб ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларигача тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча даражаларида касалликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлайди, ушбу мақсадларда илмий-тадқиқот, диагностика ва патронаж ишларини кенгайтиради;
асосий, тез-тез учрайдиган касалликлар турлари бўйича туман бўғини даражасида ихтисослаштирилган хизматлар тизимини қуришда амалий ёрдам беришни ташкил этади;
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро алоқалари такомиллаштирилишини таъминлайди;
тиббий диагностика тизимини такомиллаштиради, республика ҳудудларида диагностика хизматлари тармоғини ривожлантиради, тиббий ихтисослаштирилган ташкилотлар тармоғи фаолият кўрсатишини таъминлайди;
д) ҳам тиббий ёрдамни хизмат кўрсатилаётган аҳолига яқинлаштириш, ҳам ахборот технологияларини, телетиббиётни, даволашнинг клиник протоколларини кенг жорий этиш ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини минтақавий тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимларига бериш ҳисобига аҳолига кўрсатилаётган бирламчи, тез, кечиктириб бўлмайдиган ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг қулайлиги ва тезкорлиги даражасини ошириш соҳасида:
ахборот технологиялари, телетиббиёт, даволашнинг клиник протоколлари кенг жорий этилишини ҳамда етакчи хорижий ва маҳаллий мутахассислар тажрибаси минтақавий муассасаларининг тиббиёт ходимларига берилишини таъминлайди;
барча даражаларда аҳолига шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ташкил этади ва мустаҳкамлайди, уни самарали бошқаришни таъминлайди;
е) дорилар муомаласини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирларини амалга ошириш, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат берилган асбоб-ускуналарни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳасида:
дори-дармон муомаласини давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди, дори ва дезинфекция, санитария-гигиена ва пардоз-андоз воситалари ва тиббий буюмлар, кучли таъсир кўрсатувчи ва заҳарли моддалар, гиёҳвандлик, психотроп воситаларни стандартлаштиради ва сертификатлаштиради, уларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тартиби устидан назорат қилади;
дори, дезинфикация воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжларни ўрганади, уларга талаб ва таклифларни ишлаб чиқади;
тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
з) маҳаллий тажрибани ва энг яхши жаҳон ютуқларини бирга қўшиш асосида тиббиёт фанини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва прогнозлаштириш, илмий тиббий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, фан, техника ютуқларини ва илғор тажрибани соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш, олий ва ўрта тиббий таълим тизимини ривожлантириш соҳасида:
маҳаллий тажрибани ва энг яхши жаҳон ютуқларини бирга қўшиш асосида тиббиёт фанини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади ва прогнозлаштиради;
илмий-тиббий тадқиқотлар ривожланишини ва уларнинг самарадорлиги оширилишини, фан, техника ютуқлари ва илғор тажриба тиббиёт амалиётига жорий этилишини таъминлайди;
илмий тадқиқотлар натижаларини экспертизадан ўтказади, соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқотларга муассасалар, ташкилотлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олдида буюртмачи бўлади;
республикада халқаро тадбирлар (симпозиумлар, конференциялар, кўргазмалар ва шу кабилар) ўтказилишини ташкил этади;
белгиланган тартибда илмий, методик адабиётлар ва ихтисосга оид ахборотни чоп этади ва Вазирлик бўлинмаларини таъминлайди;
и) соғлиқни сақлаш тизимида ягона ташкилий-методик раҳбарлик қилишни ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати назорат қилинишини таъминлайдиган замонавий, хорижий амалиётда синаб кўрилган соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш усулларини жорий этиш соҳасида:
Вазирлик, унинг марказий аппарати ва таркибий бўлинмаларига раҳбарлик қилиш шакллари ва иш усулларини такомиллаштиради, соғлиқни сақлаш органлари фаолиятида бюрократизм ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини таъминлайди, инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;
соғлиқни сақлаш органлари ходимларига юкланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун уларнинг масъулиятини ошириш тадбирларини амалга оширади ва назорат қилади;
соғлиқни сақлаш тизимида ягона ташкилий-методик раҳбарликни ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати назорат қилинишини таъминлайдиган соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришнинг жаҳон амалиётида синовдан ўтказилган замонавий усулларини жорий этади;
Вазирликка идоравий мансуб муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг тузилмасини такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
жойларда соғлиқни сақлаш маҳаллий бошқарув органларига методик раҳбарлик қилади ва фаолиятини назорат қилади;
соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларида молиявий ресурсларни жамлаш тадбирларини таъминлайди;
аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширади, мақсадли дастурларни молиялаштириш ва соғлиқни сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан ташқари маблағларни, хорижий инвестицияларни ва халқаро ташкилотларнинг маблағларини жалб этади;
Вазирлик тизимида иқтисодий ва молиявий ишларни ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган тиббиёт ва тиббий-ижтимоий ташкилотларни сақлаб туришга харажатларни молиялаштиришни таъминлайди, тизим ходимларининг меҳнатини нормалаштириш ва ҳақ тўлашни ташкил этишни такомиллаштириш тадбирларини ўтказади;
идоравий мансуб ташкилотларда фаолиятни таҳлил қилади ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишига методик раҳбарлик қилади, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назорат қилади;
соғлиқни сақлаш бўйича мақсадли дастурларни молиялаштириш учун маблағларни жалб этиш ишида давлат, жамоат, хайрия ташкилотлари ва жамғармаларнинг, муассасалар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимини такомиллаштиради, тиббиёт ташкилотларининг хизмат кўрсатишнинг пулли шаклларига ва тиббий суғуртани жорий этишга босқичма-босқич ўтишини таъминлайди;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Вазирлик фаолиятига тегишли масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахсларга ахборот ва маслаҳат кўмаги беради;
LexUZ шарҳи
12-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1039-сон қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, давлат бошқаруви органига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ҳайъат мажлисларида, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари раҳбарларининг Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва қўшни давлатларда санитария-эпидемиологик вазият билан боғлиқ масалаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш Комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритиш;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва унга идоравий мансуб ташкилотлардан масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва Вазирликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
Вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни пухта ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материаллар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарурат бўлганда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва унга идоравий мансуб ташкилотлардан улар томонидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари пухта ишланишини талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни пухта ишлаш учун қайтариш;
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
тезликда ҳал этишни талаб этадиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши билан боғлиқ масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Вазирликнинг таркибий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажариш бўйича Вазирликнинг таркибий бўлинмалари ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;
Вазирлик ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлатга тегишли мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир бўлинмадан бошқа бўлинмага белгиланган тартибда бериш;
Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
ўзининг юритишига тегишли муаммоларни ҳал этишга илмий муассасалар, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳамда банк муассасаларида ва бошқа кредит муассасаларида валюта ҳисоб рақамларига эга бўлиш;
идоравий мансуб ташкилотларнинг амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш;
Вазирлик ва Вазирлик тизимига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Вазирликнинг ижтимоий инфратузилмасини ташкил этиш ва такомиллаштириш.
14. Вазирлик ва унинг мансабдор шахслари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали амалга ошириш учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган вазир бошчилик қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
16. Вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосарга ва ўринбосарларга эга бўлади.
Вазирлик тизими ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади ва Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўз фаолияти тўғрисида ахборот беради;
Вазирликни давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ифодалайди ёхуд Вазирлик номидан ишончномалар ва (ёки) ваколатлар беради;
Вазирлик марказий аппарати штат жадвалини белгиланган ходимлар сони доирасида, шунингдек, Вазирлик марказий аппарати харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Марказий аппаратнинг бўлинмалари ва ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомни, шунингдек, Вазирлик тизимига кирадиган ташкилотларнинг уставлари ва тузилмасини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Вазирлик марказий аппарати ходимларини, ташкилотларнинг раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, вазирнинг ўринбосарлари, ҳудудий бошқарув органлари ва Вазирлик тизимига кирадиган ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги даражасини белгилайди;
зарурат бўлганда марказий аппарат, Вазирлик тизимига кирадиган ҳудудий бошқарув органлари ва ташкилотларнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган штатдаги умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Вазирлик, ҳудудий бошқарув органлари ва Вазирлик тизимига кирадиган ташкилотлар ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Вазирлик тизими ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги масалаларни ҳал этади, Вазирлик тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари, шунингдек, бошқа фахрий ёрлиқлар билан тақдирлашга ва рағбатлантиришнинг бошқа турларига тақдим этади;
Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларига бевосита раҳбарлик қиладилар ва уларга бириктирилган масалалар бўйича Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар;
19. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), вазирнинг биринчи ўринбосари, вазирнинг ўринбосарлари ва Вазирликнинг бошқа вакилларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитларни шакллантиришни, профилактик соғлиқни сақлашни ривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришни таъминловчи давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, фуқароларнинг аҳолига тиббий-санитария хизмати кўрсатишнинг давлат томонидан кафолатланган даражасида ва сифатида малакали тиббий хизмат олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини, аҳолининг кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг барча турларидан тенг баҳраманд бўлишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Вазирлик таркибий бўлинмалари ва соғлиқни сақлаш ҳудудий органлари, Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш, қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш масалаларини, Вазирликнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини ҳамда текширишлар якунларини муҳокама қилиш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
20. Соғлиқни сақлашнинг ҳудудий органлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
21. Соғлиқни сақлаш муаммоларини илмий таҳлил қилиш учун Вазирликда маслаҳат-эксперт кенгаши ташкил этилади. Кенгаш таркибига етакчи олимлар ва юқори малакали мутахассислар киради. Маслаҳат-эксперт кенгаши таркиби ва унинг тўғрисидаги низом вазир томонидан тасдиқланади.
22. Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
23. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатлари назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
24. Вазирлик ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва рағбатлантирувчи тусдаги қўшимча ҳақлар вазир томонидан тасдиқланадиган Вазирлик марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими тўғрисидаги низомга мувофиқ тўланади.
25. Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
26. Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низом вазир томонидан тасдиқланади.
27. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 48-модда) 2-иловадаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:
а) 1-банддаги «шунингдек тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари фаолиятини ташкил этишни» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-банддаги «Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Молия вазирига» сўзлари «Бош вазирнинг ўринбосарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Республика тиббий ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари билан биргаликда ногиронликни белгилаш мониторингини олиб боради»;
«д) Жамғарма ваколатига тегишли масалалар бўйича эътироз-даъво ишлари ўтказилишини ташкил этади ва амалга оширади;
26-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «шунингдек Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари раҳбарлари» сўзлари «Жамғарма» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «шунингдек Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари» сўзлари «Жамғарма» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари ўринбосарлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
и) 34-банднинг биринчи хатбошидаги «ва Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронларни тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 23 декабрдаги 307-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 71-модда) 3-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро авиаташув хизматларини амалга оширишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги 189-сон қарорига 2-илованинг 3 ва 5-бандларидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 14 январдаги 18-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 9-сон, 66-модда) илованинг 10-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори)» 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонунлар тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда) 1-илованинг 4-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 мартдаги 48-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 12-13-сон, 72-модда) 1-бандининг олтинчи хатбоши, қарорга 5 ва 5а-иловалар.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарори)» 2009 йил 15 июндаги 164-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда) илованинг 1-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда) илованинг 14-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори)» 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 59-модда) илова 5-бандининг «б» кичик банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)» 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 13-сон, 155-модда) илованинг 1-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда) 1-илованинг 6-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда) 4-илованинг 2-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни)» 2017 йил 8 сентябрдаги 705-сон қарорига илованинг 2-банди.