Т/р | Тадбир номи | Бажариш муддати | Масъул ижрочилар |
I. Назорат-таҳлил фаолияти | |||
1. | «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида. | Биринчи ярим йиллик | Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
2. | Вояга етмаганларга оид қонун ҳужжатларининг Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ва вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ижро этилиши тўғрисида. | Биринчи ярим йиллик | Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши билан қўшма мажлис) |
3. | «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида. | Биринчи ярим йиллик | Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
4. | «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўқув юртларида ижро этилиши тўғрисида. | Иккинчи ярим йиллик | Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
5. | Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик моддалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш Конвенцияси (Вена, 1988 йил 19 декабрь) қоидаларини ижро этиш, ёшлар орасида наркоманияга барҳам бериш юзасидан Хоразм вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ишлари тўғрисида. | Иккинчи ярим йиллик | Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази билан биргаликда) |
6. | Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг уй-жой шароитларини яхшилаш, қуриш ёки харид қилишга муҳтож ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга доир қисмининг Наманган вилоятида ижро этилиши тўғрисида. | Иккинчи ярим йиллик | Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
II. Тадбирлар* | |||
1. | «Ёш олим ва тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш иқтисодий механизмини кучайтиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш йўллари» мавзуида семинар. | Биринчи чорак | Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда) |
2. | «Болаларнинг омонлиги, ҳимояси ва ривожланишини таъминлаш тўғрисидаги Умумжаҳон Декларацияси (Нью-Йорк, 1990 йил 30 сентябрь) қоидаларининг Ўзбекистон Республикасида амалга оширишнинг бориши ҳақида» мавзуида давра суҳбати. | Биринчи чорак | Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси («Соғлом авлод учун» жамғармаси билан биргаликда) |
3. | «Вояга етмаганларга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш (ювенал адлия): амалиёт ва самарадорлик» мавзуида давра суҳбати. | Иккинчи чорак | Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
4. | «Қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантиришда ёшлар салоҳиятидан фойдаланиш» мавзуида давра суҳбати. | Иккинчи чорак | Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
5. | «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда давлат ва жамоат ташкилотларининг вазифалари» мавзуида семинар. | Учинчи чорак | Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
6. | «Ёш авлоднинг баркамол ривожланишини таъминлашда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон тараққиёти концепцияси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўрни» мавзуида семинар-тренинг. | Учинчи чорак | Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси (Давлат ва жамият қурилиши академияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан биргаликда) |
7. | «Таълим муассасаларининг замонавий моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш тўғрисида» мавзуида давра суҳбати. | Тўртинчи чорак | Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 30.12.2009 йилдаги 720-I-сон
Kuchga kirish sanasi
30.12.2009
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва қўмиталарининг 2010 йилда режали асосда ва самарали фаолият кўрсатиши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг беш йиллик иш тажрибаси ҳамда Сенат қўмиталарининг таклифлари асосида давомийлик ва узвийликни сақлаш зарурлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2010 йилни «Баркамол авлод йили» деб эълон қилганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва қўмиталарининг 2010 йилга мўлжалланган иш режаларига қуйидагилар тавсия этилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисларида 2010 йилда кўриб чиқиш учун тавсия этилаётган масалалар (илова қилинади).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2010 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси (илова қилинади).
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2010 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси (илова қилинади).
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг «Баркамол авлод йили»га бағишланган тадбирлар режаси (илова қилинади).
Бухоро вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ёшларни ишга жойлаштириш масалаларини ҳал этиш борасидаги фаолияти тўғрисида.
Жиззах вилоятини иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурларининг бажарилишини кучайтириш чора-тадбирлари ва минтақада ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашга доир вазифалар тўғрисида.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан ижро этилиши тўғрисида.
2010 йил — «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Андижон вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолияти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Техникавий ва ҳунар таълими тўғрисидаги Конвенцияси (Париж, 1989 йил 10 ноябрь) қоидаларини мамлакатимиз қонунчилигига жорий этиш борасидаги иши тўғрисида.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳудудий дастурларни Самарқанд вилоятида бажаришнинг бориши тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2011 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2011 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисларида 2011 йилда кўриб чиқиш учун тавсия этилаётган масалалар тўғрисида.
*Изоҳ: тавсия этилаётган масалаларга заруратга қараб айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
«Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сирдарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши билан биргаликда).
«Лизинг тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш.
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2009 йилдаги фаолияти тўғрисида.
«Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг тизимидаги доимий асосда фаолият юритаётган ҳакамлик судлари томонидан ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши билан биргаликда).
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
«Мудофаа тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Хоразм вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши билан биргаликда).
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан биргаликда).
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
Навоий вилоятидаги Эркин индустриал иқтисодий зона фаолиятини ташкил қилишга доир қонун ҳужжатларининг амалга оширилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши билан биргаликда).
Биологик хилма-хиллик тўғрисида Конвенцияни (Рио-де-Жанейро, 1992 йил 5 июнь) ижро этиш бўйича Бухоро вилояти халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши билан биргаликда).
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан биргаликда).
«Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши билан биргаликда).
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2009 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
«Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент вилоятидаги йирик саноат корхоналари томонидан ижро этилишини ўрганиш ва муҳокама қилиш (халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссияларини жалб этган ҳолда).
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг ерларни қишлоқ хўжалигидан ўзга эҳтиёжлар учун ажратишга доир талаблари ижросини ўрганиш ва муҳокама қилиш (Фарғона вилояти мисолида, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссияларини жалб этган ҳолда).
Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича БМТ Конвенцияси (Хельсинки, 1992 йил 17 март) ва Халқаро очиқ сув оқимларидан кема қатнови билан боғлиқ бўлмаган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги БМТ Конвенциясининг (Нью-Йорк, 1997 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасидаги ижросини ўрганиш ва муҳокама қилиш (Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси билан биргаликда).
«Экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг устувор вазифалари» мавзуида семинар.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги ўзаро ҳамкорлиги: самарадорлик ва амалиёт» мавзуида давра суҳбати.
«Ватанни, унинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг конституциявий бурчидир» мавзуида конференция.
«Трансчегаравий сув объектлари ҳавзаларида гидроэнергетика иншоотларининг хавфсизлиги муаммолари ва шу соҳадаги халқаро ҳамкорлик истиқболлари» мавзуида давра суҳбати (Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси билан биргаликда).
«Қишлоқ ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда баркамол авлодни тарбиялаш: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзуида конференция.
«2010 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзуида давра суҳбати (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмитаси раиси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тегишли доимий комиссиялари раислари иштирокида).
«Фуқароларни ҳарбий хизматга тайёрлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва ташкилотларнинг вазифалари» мавзуида семинар.
«Қорақалпоғистон Республикасида моддий ва номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилишнинг аҳволи ва уни янада такомиллаштириш истиқболлари» мавзуида илмий-амалий конференция (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда).
«Мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг ташкилий ҳамда норматив-ҳуқуқий асослари» мавзуида семинар.
«Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига илғор инновацион технологияларни жорий қилиш – давр талаби» мавзуида семинар.
«Иқтисодиётда ва аҳоли учун ўзаро ҳисоб-китоблар шакллари ҳамда усулларини такомиллаштириш йўллари» мавзуида конференция.
«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг вазифалари» мавзуида семинар.
«Болалардаги юқумли касалликларга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболлари» мавзуида семинар (ЮНИСЕФ Болалар жамғармасининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан биргаликда).
«Ҳуқуқий атамалар. Тажриба, муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзуида давра суҳбати (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фанлар академияси ва Тошкент давлат юридик институти билан биргаликда).
«Жаҳонда глобал иқлим исишига қарши амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция («Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги Доиравий Конвенцияси (Нью-Йорк, 1992 йил 9 май)», шунингдек «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги Доиравий Конвенциясига Киото Баённомаси (Киото, 1997 йил 11 декабрь)» халқаро ҳужжатлари асосида).
«Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ҳудудий дастурларини амалга оширишнинг устувор масалалари» мавзуида семинар.
«Терроризмга, диний экстремизмга қарши курашнинг долзарб муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзуида давра суҳбати.
«Марказий Осиё минтақаси транспорт йўлакларини ривожлантириш йўллари ва муаммолари ҳамда бу соҳадаги халқаро ҳамкорлик» мавзуида давра суҳбати (Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда).