10.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2784
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 10.05.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2784
Kuchga kirish sanasi
17.08.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 11.05.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 266-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ божхона юк декларациясини (бундан буён матнда — БЮД деб юритилади) ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
41. Электрон БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни қайта расмийлаштиришда декларант ёки божхона брокери томонидан божхона постига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритилган янги БЮД билан бирга мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки қайта расмийлаштириш варағи тақдим этилади ҳамда ушбу варақ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.