Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 июлдаги 345-сон қарорларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ягона буюртмачи хизматини ташкил этиш бўйича эксперимент 1а-иловага мувофиқ шаҳарларда кенгайтирилсин.
2. Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Вақтинчалик низом (бундан кейин «Низом» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизматининг (бундан кейин «Ягона буюртмачи хизмати» деб аталади) асосий вазифалари ҳамда функцияларини, унинг ҳуқуқий мақомини, ташкил этилишини, фаолият кўрсатиши ва тугатилишини белгилаб беради.
2. Ягона буюртмачи хизмати уй-жой фондини, турар-жой бўлмаган бинолар ва иморатларни, муҳандислик асбоб-ускуналарини, уйларга ёндош ҳудудларни зарур даражада сақлаш ва тузатишни, барча тўловларни ҳисоб-китоб қилиш ва йиғишни, пудрат ташкилотлари ва хизмат кўрсатувчилар билан ҳисоб-китоб қилишни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган уй-жой фондини бошқаришни амалга оширишга ваколатли ташкилот ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ягона буюртмачи хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарорларига, ушбу Низомга ва ўз уставига амал қилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси Ягона буюртмачи хизматига услубий, техникавий ва бошқа зарур ёрдам кўрсатади, уни тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлайди.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ягона буюртмачи хизмати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мулкдорлар, шунингдек, уй-жой ижарачилари ва арендачилари уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан пудратчилар билан ўз муносабатларини ҳам Ягона буюртмачи хизмати орқали ҳам бевосита йўлга қўйишлари мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
6. Ягона буюртмачи хизмати фаолиятини маблағ билан таъминлаш маҳаллий бюджет маблағлари, аҳоли ва корхоналарнинг уй-жой-коммунал хизматлар учун тўловлари, шунингдек, марказлаштирилган давлат субсидиялари ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан пудратчилар олдида уй-жой ва уй-жой бўлмаган бинолар мулкдорлари (ижарачилар ва арендачилар) манфаатларини ифодалаш;
уй-жой мулкдорлари (ижарачилари ва арендачилари)нинг уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатишни ҳамда таъмирлаш ишларини пудратчилар билан танлов асосида ўтказишни ташкил этиш юзасидан буюртмачиларни шакллантириш ва умумлаштириш;
аҳолидан тушадиган молиявий маблағларни, шунингдек, пудратчи томонидан бажарилган ишларга ва кўрсатилган хизматларга, уларнинг сифатига қараб ҳамда шартномага мувофиқ тўлаш учун давлат томонидан марказлаштирилган тартибда ва маҳаллий даражада ажратиладиган субсидияларни жамлаш ва тасарруф этиш.
Уй-жойлар мулкдорлари, ижарачилари ва арендачиларининг ихтиёрий бирлашмалари, шу жумладан, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳам уй-жойларни сақлаш бўйича давлат томонидан ажратиладиган субсидияларнинг мустақил олувчилари бўлиши мумкин.
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари умумий мулкни бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан таъмирлаш, шунингдек, коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш юзасидан юридик ва жисмоний шахслар билан мустақил равишда шартномалар тузишлари мумкин.
Ягона буюртмачи хизмати фойдаланувчиларга марказлаштирилган тартибда иссиқлик, газ, электр энергияси етказиб бериш бўйича туман ва шаҳар коммуникацияларини бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан таъмирлаш юзасидан, шунингдек, жамоат ҳудудлари ва коммуникацияларида коммунал хизматлар кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари юзасидан пудратчилар билан устувор тартибда шартномалар тузади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Шаҳар (туман) ҳокимлиги давлат уй-жой фондини (уй-жойларни — уларга ёндош ҳудудлар, ички муҳандислик коммуникациялари — сув, иссиқлик, канализация, газ, электр энергияси билан бирга, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига берилган давлат уй-жой фонди бундан мустасно) жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органларидан хўжалик юритиш ва бошқариш учун ягона буюртмачи хизмати балансига беради. Ягона буюртмачи хизматига, шунингдек, ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат уй-жой фондини бошқариш бўйича функциялари ҳам берилади.
Хусусий мулк бўлган кўп квартирали уй-жойлар, уларга ёндош ҳудудлар ва ички муҳандислик коммуникациялари (сув, иссиқлик, канализация, газ, электр энергияси) кўчмас мулк бутун комплексидан шартнома бўйича сақлашни таъминлаш учун мулкдорлар томонидан Ягона буюртмачи хизмати бошқарувига берилиши мумкин (1-илова).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
9. Ягона буюртмачи хизматига уй-жой мулкдорлари билан шартномавий шартларда қуйидаги асосий функцияларни бажариш юкланади:
уй-жой фондини ва муҳандислик инфратузилмаси объектларини (сув оқизиш-канализация хўжалиги, иссиқлик, электр энергияси, газ таъминоти, ташқи ободонлаштириш объектлари ҳамда фойдаланувчиларга коммунал хизматлар кўрсатишни бевосита амалга оширувчи бошқа объектларни) сақлаш ва таъмирлаш юзасидан пудрат корхоналари билан танлов асосида шартномалар тузиш (2-илова);
аҳоли ва бошқа фойдаланувчиларнинг уй-жойни сақлаш ва таъмирлаш ҳамда уй-жой-коммунал хизматлар учун тўлов сифатида тушадиган маблағларини, шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағларни тўплаш;
уй-жой фонди мулкдорлари билан биргаликда ишлар пудратчисини, уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатувчини танлаш, шу жумладан, тўлиқ таъмирлаш ва реконструкция қилишни амалга ошириш юзасидан танловлар ўтказишни ташкил этиш, улар тугаллангач, ишларни қабул қилиб олишда қатнашиш;
бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифати ва пухталигини назорат қилиш ҳамда тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилган ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
квартиралар ичидаги асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва алмаштириш, муҳандислик тармоқларидаги ҳалокатли ҳолатларни ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан уй-жой фонди мулкдорларидан, шу жумладан, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан тушадиган буюртманомаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
пудрат ташкилотлари томонидан Ягона буюртмачи хизмати мижозларининг тезкор буюртмалари бўйича хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари, шунингдек коммунал хизматларнинг ўз вақтида амалга оширилишини, шу жумладан, тушаётган шикоятларни рўйхатдан ўтказиш ва пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал этиш йўли билан, доимий назорат қилиш;
(9-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
шартнома шартларини бажаришмаган тақдирда уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича пудрат корхоналарини алмаштириш, танлов асосида янги корхоналарни танлаш;
уй-жой фондининг, мухандислик инфратузилмаси ва ташқи ободонлаштириш объектларининг техник ҳолатини режали назорат қилиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тавсиялар ва техник ечимлар ишлаб чиқиш;
Ягона буюртмачи хизматига қарашли ҳудудда фойдаланувчиларга уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатишни яхшилаш учун зарур бўлган янги пудрат корхоналари ташкил этишда қатнашиш;
янги ишга туширилган уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини қабул қилиб олиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
пудратчининг уй-жойни, ертўлаларда, шахталарда жойлашган муҳандислик тармоқларини, биттадан кўп квартирани бирлаштирувчи тармоқларни, техника асбоб-ускуналарини, ёндош ҳудудни зарур даражада сақлаш ҳамда унда яшовчи аҳолига шартномада назарда тутилган ҳақ тўланадиган иш ва хизматлар турлари рўйхатига мувофиқ хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини назорат қилиш, шунингдек, тушаётган буюртманомалар бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш ишларини тезкорлик билан ташкил этиш.
пудрат корхоналари томонидан хизмат кўрсатиш юзасидан шартномалар шартлари бузилган тақдирда улардан назарда тутилган иқтисодий жарималар тарзидаги маблағларни ундириш мақсадида суд органларига мурожаат қилиш;
кўрсатилган уй-жой-коммунал хизматлар учун маблағлар тўланмаган тақдирда уларни ўз мижозларидан ундириш мақсадида суд органларига мурожаат қилиш.
11. Ягона буюртмачи хизмати уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш юзасидан буюртмани шакллантириш учун:
таъмирлаш-қуриш ишлари ва уй-жой-коммунал хўжалиги хизматлари кўрсатиш бўйича бозорлар конъюнктурасини;
уй-жой-коммунал хизматлар ҳажмлари ҳамда хизматлар қийматининг мумкин бўлган ўзгаришлар прогнозини ва пудрат шартномалари тузишда инфляция омилларини ҳисобга олишни;
шартнома асосида уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига танловлар ташкил этишни ўрганиш бўйича ишларни амалга оширади.
12. Уставга кўра Ягона буюртмачи хизматига унинг асосий вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа функциялар ва ҳуқуқларни амалга ошириш юкланиши мумкин.
13. Шаҳар (туман) ҳокимлиги қабул қилиш-бериш махсус далолатномасида санаб ўтилган ва беришнинг ҳақиқий санасидаги ҳолатига кўра мулкдор балансида акс эттирилган кўчар ва кўчмас мулкни (асосий ва айланма маблағлар ҳамда уларнинг манбаларини) тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан Ягона буюртмачи хизматига бириктириб қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона буюртмачи хизмати Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ унга тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан бириктирилган давлат мулкига эга бўлади ва ундан фойдаланади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Ягона буюртмачи хизматига тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан бириктирилган давлат мулки, шунингдек, у яратган ва сотиб олган мулк шаҳар (туман) мулки ҳисобланади.
15. Ягона буюртмачи хизмати, асосий фаолият турларига зарар етказмаган ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларга амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган қўшимча ўзаро боғлиқ хизматлар кўрсатганлик учун даромадлар олиш ҳуқуқига эга.
16. Ягона буюртмачи хизматига тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан берилган кўчмас мулк, машина ва асбоб-ускуналар:
а) фақат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ мулкдорнинг қарорига кўра сотилиши ёки бошқа усулда бегоналаштирилиши;
а) тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан ўзига бириктирилган давлат мулкидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўймаслик ва унинг сақланишини таъминлаш ҳамда уни ўз маблағлари, шу жумладан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳисобланадиган амортизация ажратмалари ҳисобига тиклаш;
б) тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан ўзига бириктирилган давлат мулкини ўз маблағлари ҳисобига капитал ва жорий таъмирлаш;
в) ўз ихтиёрига топширилган уй-жой фондини бинолар конструкцияси бардошлилигини сақлаш жиҳатдан мунтазам назорат қилиш;
г) бино конструкцияларининг шикастлангани аниқланган тақдирда шаҳар (туман) ҳокимлигини хабардор қилиш, конструкцияларнинг фуқаролар яшашига ва уй-жой фондининг бундан кейинги сақланишига хавф солувчи шикастланишлари даражасини тезкорлик билан аниқлаш учун лойиҳалаш институтлари мутахассисларини жалб этиш;
д) шаҳар (туман) ҳокимлигига уй-жой фондини сақлаш чора-тадбирлари кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;
е) ҳар йили фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан биргаликда ўзига бириктирилган давлат уй-жой фонди квартираларини текшириб чиқиш;
ж) ўзбошимчалик билан хоналар жойлашиши ўзгартирилганда, тўсиқлар олиб ташланганда, ўйилганда, конструкция элементлари, конструкциялар қисман ёки тўлиқ кўчирилганда ва фойдаланишнинг техник нормаларига мувофиқ бўлмаган муҳандислик коммуникациялари ўрни ўзгартирилганда ҳамда фуқаролар томонидан уйдаги бошқа яшовчилар яшашига хавф туғдирувчи бошқа барча хатти-ҳаракатлар содир этилганда кўрсатиб ўтилган бузилишлар тўғрисида дарҳол далолатнома тузиш ва конструкцияларни айбдор ҳисобига тиклаш чора-тадбирларини кўриш учун материалларни шаҳар (туман) ҳокимлигига ёки суд органларига бериш;
белгиланган мақсадга эга бўлган, ўзининг ва маҳаллий бюджет ҳисобига барпо этилган ёки сотиб олинган бинолар, иншоотлар ва бошқа мулклар белгиланган мақсад билан бошқа юридик шахсга берилганда;
мулкдор Ягона буюртмачи хизматидан мулкни ундириш тўғрисида мурожаат қилганда тўлиқ ёки қисман олиб қўйилиши мумкин.
19. Ягона буюртмачи хизматига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда шаҳар (туман) ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ягона буюртмачи хизмати фаолиятига раҳбарлик қилади ва унга юкланган функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
пудрат ташкилотлари, электр энергияси ва сув билан таъминловчи ҳамда ихтисослаштирилган бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузади, комиссиялар таркибини тасдиқлайди, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамлари очади;
ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, хизмат ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан бўшатади;
21. Ягона буюртмачи хизмати фаолиятини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
22. Ягона буюртмачи хизмати белгиланган тартибда статистика ва бухгалтерия ҳисоботини юритади, белгиланган муддатларда тегишли органларга баланс ҳисоботлари топширади, солиқ солиш учун зарур бўлган ахборотларни ҳамда иқтисодий ахборотларни тўплаш ва ишлаб чиқиш умумдавлат тизими маълумотларини давлат статистика органларига тақдим этади.
23. Ягона буюртмачи хизмати амалдаги қонунчиликда назарда тутилган шартларда ва тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
Устав асосида иш кўрувчи, кейинги ўринларда «Ижрочи» деб аталувчи Ягона буюртмачи хизмати — _________________________ номидан директор __________________________ бир томондан ва кейинги ўринларда «Мулкдор» деб аталувчи квартира (уй) мулкдори____________________иккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:
«Мулкдор» ваннахонаси, ошхонаси, балкони, верандаси, шу жумладан, турар жой майдони ________ кв. м, умумий майдони ________ кв. м бўлган __________________ кўчаси, ______________ уйдаги ______ хонали ______ квартирани техник хизмат кўрсатиш далолатномаси бўйича беради, «Ижрочи» эса қабул қилиб олади.
уй-жойлардан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда «Мулкдор»нинг квартирасига техник хизмат кўрсатишни таъминлаш, шу жумладан, уй-жойни, ертўлаларда, шахталарда жойлашган муҳандислик тармоқларини ва биттадан кўп квартирани бирлаштирувчи тармоқларни, техник асбоб-ускуналарни, уйга ёндош ҳудудни ишлар ва хизматларнинг ҳақ тўланадиган турлари рўйхатига мувофиқ зарур даражада сақлашни таъминловчи ишларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
пудратчилар ва уй-жой фондини бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчилар олдида «Мулкдор»нинг манфаатларини ифодалаш;
(2.1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
уй-жой фондининг «Мулкдори» билан биргаликда ишлар пудратчисини, уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатувчини, шу жумладан, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун пудратчини танлаш бўйича танловлар ташкил этиш, ишлар тамом бўлгандан сўнг уларни қабул қилиб олишда қатнашиш;
бажарилган ишлар ва хизматларнинг сифатини ва пухталигини назорат қилиш ва амалга оширилган ишлар ва хизматлар ҳақини тузилган шартномаларга мувофиқ тўлаш;
уй-жой фондини таъмирлаш ва квартира ичидаги ускуналарни алмаштириш, биноларнинг муҳандислик тармоқларидаги авария вазиятларини ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан «Мулкдор» тушадиган буюртманомаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
пудратчи корхоналар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган ҳолларда, танлов асосида янги корхоналар танлаш асосида уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича пудратчи корхоналарни алмаштириш;
уй-жой фондининг, муҳандислик инфратузилмалари ва ташқи ободонлаштириш объектлари техник ҳолатининг режали мониторингини ҳамда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш учун тавсияномалар ва техник ечимларни ишлаб чиқишни амалга ошириш;
сифат ва пухталикнинг кафолатли даражаси бузилганлиги сабабли «Ижрочи»нинг айби билан кўрилган зарарни «Мулкдор»га ундириб бериш.
уй (квартира)га техник хизмат кўрсатиш бўйича «Ижрочи» томонидан коммунал хизматлар ва уй-жойни таъмирлаш хизматлари учун белгиланган тарифларга мувофиқ ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ўз вақтида ҳақ тўлаш;
квартирадан белгиланган мақсадда фойдаланиш, санитария-техника асбоб-ускуналарига, уй-жойнинг ташқи ободонлаштириш объектларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш.
«Мулкдор» квартирасидаги ички тармоқлар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини мунтазам равишда текшириб туриш;
муҳандислик тизимларини яхши сақламаганлик, уй-жойнинг тузилишини ўзбошимчалик билан ўзгартирганлик ёки лойиҳа ечимларини коммуникацияларни ёхуд уй-жойни аварияга олиб келган ёки авария ҳолатига олиб келиши мумкин бўлган даражада ўзгартирганлик учун «Мулкдор»дан кўрилган зарарни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
белгиланган миқдорда, ўзининг ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсиз бўлган, мол-мулкига зарар етказмайдиган сифатда хизматлар олиш;
хизматлар кўрсатишдаги камчиликлар оқибатида ҳаётига, саломатлиги ва мол–мулкига етказилган зарарлар ва шикастлар учун тўловларни «Ижрочи»дан тўла ҳажмда талаб қилиш;
4.1 Уй-жой (квартира)ни сақлаганлик, хизмат кўрсатганлик ва таъмирлаганлик, коммунал хизматлар кўрсатганлик учун «Мулкдор» томонидан ҳар ойда ҳисоб-китоб қилинади. Тўловлар ўтган ойдан кейинги ойнинг 10 кунигача тўланади. Коммунал хизматлар ҳақи белгиланган шаклдаги тўлов ҳужжати бўйича «Ижрочи» орқали тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.2. Уй-жой (квартира)ни сақлаганлик, хизмат кўрсатганлик ва таъмирлаганлик, коммунал хизматлар учун ҳақ амалдаги қонунчиликка мувофиқ, маҳаллий ҳокимият органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар, туман ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари) томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича тўланади.
(4.2 банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4.3. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда «Мулкдор» «Ижрочига» муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня тўлайди, муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда.
(4.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
4.4. «Ижрочи» томонидан квартирага техник хизмат, коммунал хизматлар ўз вақтида кўрсатилмаган ҳолларда «Ижрочи» «Мулкдор»га ўз вақтида бажарилмаган хизматлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.1. Мазкур Шартнома 1 йилга, 200 __йил 200 __ йил ________гача бўлган даврга ва бир хил кучга эга бўлган 2 нусхада тузилди. Улардан бири «Мулкдор»да, иккинчиси «Ижрочи»да туради. Агар томонлардан бири шартнома муддати тугашидан 2 ой олдин уни тўхтатиш тўғрисида истак билдирмаса, у келгуси даврга узайтирилган ҳисобланади.
5.2. Шартномани муддати тугагунга қадар бекор қилиш қонун билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
6.1. Мазкур шартномани бажариш, бекор қилиш ва унинг муддатини узайтириш билан боғлиқ равишда пайдо бўлган барча низолар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
6.2. Аварияни бартараф этиш бўйича шартнома мажбуриятлари «Ижрочи» томонидан бузилган ҳолларда «Мулкдор» шартномада назарда тутилган ишларни «Ижрочи» маблағлари ҳисобига бажаришга ёхуд зарарларни тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.
«Мулкдор»нинг ўз шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги туфайли ишларнинг тўхтатиб қолганлиги учун «Ижрочи» жавоб бермайди.
6.3. Жарима ва пеняларни тўлаш шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
МУЛКДОР | ИЖРОЧИ |
Манзил: _________________________ | Манзил: __________________________ |
________________________________ | _________________________________ |
________________________________ | _________________________________ |
Банк реквизитлари: _________________ | |
________________________________ | _________________________________ |
(имзо) | (имзо) |
М.Ў |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
томонидан тасдиқланган устав асосида фаолият кўрсатувчи «Пудратчи» (уй-жой фондини сақлаш ва уни таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатувчи ва таъмирлаш ташкилотлари)
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
|
|
| Эскириш даражаси | Қолдиқ баҳоси, мин сўм (3-устун — 4-устун) | |
минг сўм | % |
2. Хизмат кўрсатиш учун берилган мол-мулкнинг _____________ ___________________________________________________________________________
мулки ҳисобланади ва шартнома (II бўлим)га мувофиқ корхонага тўлиқ хўжалик юритиш учун берилган асосий фондлар билан биргаликда
мазкур шартномага мувофиқ хизмат кўрсатиш учун ўзига берилган асосий фондлардан мустақил равишда фойдаланади;
хизмат кўрсатиш учун ўзига берилган мулкка мустақил равишда эгалик қилиш (сотиш ёки бошқа усул билан бошқаларга бериш, гаровга бериш, ижарага топшириш)га ҳақли эмас.
бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифати ва пухталигини назорат қилади ҳамда тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
квартиралар ичидаги асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва алмаштириш, муҳандислик тармоқларидаги ҳалокатли вазиятларни ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан уй-жой фонди мулкдорларидан, шу жумладан, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан тушадиган буюртманомаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни йиғади ва таҳлил қилади;
пудрат ташкилотлари томонидан Ягона буюртмачи хизмати мижозларининг тезкор буюртманомалари бўйича хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳамда коммунал хизматлар кўрсатиш ишларининг ўз вақтида амалга оширилишини, шу жумладан, тушаётган шикоятларни рўйхатдан ўтказиш ва пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал қилиш йўли билан, доимий назорат қилади;
(4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича пудратчи корхоналар шартнома шартларини бажармаган тақдирда уларни танлов асосида янги корхоналар билан алмаштиради;
«Пудратчи» билан биргаликда уй-жой фондининг муҳандислик инфратузилмаси ва ташқи ободонлаштириш объектлари техник ҳолатининг режали назоратини амалга оширади ҳамда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш учун тавсиялар ва техник ечимларни ишлаб чиқади;
ягона буюртмачи хизматига қарашли ҳудудда фойдаланувчиларга уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатишни яхшилаш учун зарур бўлган янги пудратчи корхоналар ташкил этишда қатнашади;
«Пудратчининг уй-жойни, ертўлаларда, шахталардаги муҳандислик тармоқларини ҳамда биттадан кўп квартирани бирлаштирувчи тармоқларни, техник асбоб-ускуналарни, уй ён-атрофини зарур даражада сақлаш ва унда яшовчи аҳолига шартномада назарда тутилган ҳақ тўланадиган иш ва кўрсатиладиган хизматлар турлари рўйхатига мувофиқ хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини назорат қилади, шунингдек, тушаётган буюртманомалар бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш ишларини тезкорлик билан ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
мазкур шартномага мувофиқ уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлашни ўз вақтида ва сифатли амалга оширади ҳамда уй-жой мулкдорлари ва «Буюртмачи»нинг хабарларига тезкорлик билан ўз муносабатини билдиради;
хизмат кўрсатиш учун «Пудратчи»га берилган мол-мулкнинг техник ҳолати ёмонлашувига йўл қўймайди, ушбу мол-мулкнинг фойдаланиш жараёнида эскириши билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Пудратчи»нинг жорий хўжалик фаолиятига аралашмаслик, амалдаги қонунчилик ва мазкур шартнома билан назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7. Мазкур шартноманинг 5-бандига мувофиқ «Пудратчи» томонидан кўрсатиладиган хизматларининг қиймати ҳар ойда ____ сўмни ташкил этади.
8. Кўрсатиладиган хизматлар учун ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан «Буюртмачи» томонидан ҳақ тўланади.
9. Мазкур шартноманинг 5-бандида қайд этилгандан ортиқча қўшимча хизматлар кўрсатилган тақдирда иккала томон имзолаган «Қўшимча хизматлар тўғрисида далолатнома» асосида қўшимча ҳақ тўланиши мумкин.
10. Хизмат кўрсатиш учун «Пудратчи»га берилган мол-мулк «Буюртмачи» хизмати қарорига биноан қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман олиб қўйилиши мумкин:
б) 5-бандда назарда тутилган шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги муносабати билан шартнома бекор қилинганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу шартларнинг бажарилмаганлиги учун, шунингдек, хизмат кўрсатиш учун «Пудратчи»га берилган мол-мулкка унинг ҳаракатлари билан етказилган зарарлар учун раҳбар амалдаги қонунчиликка мувофиқ мулкий ва бошқача тартибда жавоб беради.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада (томонларнинг ҳар бири учун биттадан) тузилган.
Шартнома «Буюртмачи» хизматида ва «Пудратчи» раҳбар органлари жойлашган жойда доимий сақланиши керак.
«Буюртмачи» хизмати | «Пудратчи» |
_________________________________ | _________________________________ |
(Ф.И.О., лавозими) | (Ф.И.О., лавозими) |
Юридик манзили: | Юридик манзили: |
_________________________________ | _________________________________ |
_________________________________ | _________________________________ |
Банк реквизитлари | Банк реквизитлари |
_________________________________ | _________________________________ |
_________________________________ | _________________________________ |
1. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 16-моддасига мувофиқ мазкур Низом кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Яшаш учун мўлжалланмаган жойларга кўп квартирали уйлардаги фуқаролар яшаши учун мўлжалланмаган қуйидаги алоҳида жойлар тегишли бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) қонунчиликда белгиланган тартибда уйнинг қуйи қаватидаги турар жойдан яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилган жойлар, қайта жиҳозланган ертўла ва ярим ертўла ҳамда техник мақсадларга мўлжалланган жойлар бундан мустасно;
(2-банднинг «б» киччик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 648-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2021 й., 09/21/648/0966-сон)
Яшаш учун мўлжалланмаган жойда бошқа уй-жойлардан алоҳида кириладиган эшик, табиий ёритиш ва вентиляция; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи ёнғинга қарши ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларининг функционал вазифаси ва талабларига мувофиқ жойнинг девори, шифти, поли қопланган, пардозланган бўлиши керак.
3. Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан уларнинг тўғри вазифасига кўра фойдаланилиши керак, шунингдек, улардан мазкур Низомга иловада келтирилган фаолият турлари рўйхатига мувофиқ фойдаланилиши мумкин.
4. Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш хизматлари ходимларининг кеча-кундузнинг исталган соатида тузатиш (аварияни бартараф этиш) учун муҳандислик-техник коммуникацияларига киришларига кафолат берилганда, шунингдек, жойни реконструкция қилишда кўтариш қобилияти ва ҳисоблаб чиқилган зилзилабардошлик сақланиб қолган тақдирда фойдаланишга йўл қўйилади.
Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш одамларнинг уй-жойда кеча-кундуз бўлиши имкониятини бузмаслиги ва хавфсиз ҳамда соғлом ҳаёт муҳитини таъминлаши керак.
5. Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш мулк, аренда ёки ижарага олиш ҳуқуқи билан амалга оширилиши мумкин.
Турар жой ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдори, ижара ёки арендага олувчи эгаллаб турган умумий фойдаланишдаги турар жойлардаги жойлардан фойдаланиш тартиби, шунингдек, уйга техник хизмат кўрсатиш ва умумий фойдаланишдаги жойларни тузатиш учун умумий харажатларни тақсимлаш улар ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.
6. Яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдори (арендага олувчи, ижарага олувчи) яшаш учун мўлжалланмаган жойдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва унга носаноат хусусиятига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни жойлаштириш учун фойдаланиш ҳуқуқига, мулкдор эса — фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаган ҳолда эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш (сотиш, алмаштириш, ижарага бериш, арендага бериш ҳамда уй-жой қонунчилигига зид бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш) ҳуқуқига эгадир.
а) турар жойлар, жойлар ҳамда уйлар ва уй атрофидаги ҳудуднинг ободонлаштириш элементлари сақланишини таъминлашга ва ўзига тегишли жойни ўз ҳисобидан сақлашга;
б) жойга, санитария-техника асбоб-ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналарга (сув қувури, канализация, марказий иситиш, иссиқ сув таъминоти, газ асбоб-ускуналари ва бошқаларга) эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга;
в) электр ва иссиқлик энергиясини, сув, газни тежаб сарфлашга, уларнинг бекор оқиши ва хўжасизларча сарфланишига йўл қўймасликка, электр, газ ҳисоблагичларни ўрнатишга;
г) ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, уй-жойлар ва улардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларига риоя қилишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) жойда, санитария-техника асбоб-ускунасида ёки бошқа асбоб-ускуналарда носозликлар аниқланганда дарҳол шикастланишларни бартараф этишнинг мумкин бўлган чора-тадбирларини кўришга ҳамда зарур ҳолларда тегишли авария-таъмирлаш хизматига маълум қилишга;
ж) авария ҳолатлари пайдо бўлганда ўзи эгаллаб турган жойга аварияларни бартараф этиш учун тегишли авария-таъмирлаш хизматлари вакилларининг киришини таъминлашга;
(7-банднинг «е» ва «ж» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) ўзига тегишли жойга техник хизмат кўрсатиш, кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларни сақлаш ва таъмирлаш, коммунал хизматлар бўйича харажатларни шартномада ва амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда тўлашга мажбурдир.
(7-банднинг «з» киччик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Турар жойларнинг яшаш учун мўлжалланмаган жойларини бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда ташқи томонини ободонлаштириш, шунингдек уй атрофидаги ҳудудга санитария хизмати кўрсатиш ва унга қараш белгиланган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
9. Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари, уларни ижарага ва арендага олувчилар ўзлари эгаллаб турган жойни зарур жорий таъмирлашни ўз ҳисобларидан амалга оширишга, мулкдор эса бундан ташқари мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширишга мажбурдир.
Алоҳида ажратилган жойни ёки бутун бир иморатни эгаллаб турган ҳамда барча жорий таъмирлашни амалга оширувчи яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари, ижарага ва арендага олувчилар уйни сақлаш бўйича қуйидаги умумий харажатларда қатнашадилар:
а) уйга қараш билан боғлиқ харажатлар: ахлатни йиғиштириш ва чиқариб ташлаш, умумий фойдаланиладиган жойларни ёритиш, иситиш ва сақлаш харажатлари, ҳовлини ёритиш, йўлакларни, уйга кириш йўлакларини сақлаш, уй ён-атрофини кўкаламзорлаштириш ва тозалаш;
б) квартирадан ташқаридаги асбоб-ускуналар ва муҳандислик коммуникацияларини, умумий фойдаланиладиган жойларни, уйларнинг квартирадан ташқаридаги жойларини жорий таъмирлаш харажатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хусусий уй-жой ширкатлари томонидан амалга ошириладиган кўп квартирали уйларда ушбу банднинг «а», «б», «в» кичик бандларида кўрсатилган харажатлар бевосита хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари (ёлловчилари, ижарага олувчилари) томонидан қопланади.
(9-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
Яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари (ижарага ва арендага олувчилар)дан уйнинг умумий харажатларини қоплашга йиғимлар миқдори мазкур банднинг «а», «б», «в» кичик бандларида кўрсатилган харажатларни жамлаш, ҳосил бўлган суммани ҳақ тўланадиган умумий (уй-жой ва яшаш учун мўлжалланмаган) майдонга бўлиш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдори (ижарага ва арендага олувчи) эгаллаб турган майдонга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
10. Турар жойларда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган жойларни бошқа мақсадда қайта жиҳозлаш ва қайта жойлаштириш бинонинг конструктив схемасини ва муҳандислик коммуникацияларини бузмаган, бинонинг олд кўриниши ва ташқи қиёфасини, муҳандислик коммуникацияларини ёмонлаштирмаган ҳолда бинонинг шинамлигини ошириш мақсадидагина амалга оширилиши мумкин ҳамда бинонинг кўтариш қобилияти ва зилзилага бардошлилигини пасайтирмаслиги керак.
Кўрсатиб ўтилган ишлар давлат ҳокимияти органларининг тегишли рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши мумкин. Яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг бошқа мақсадлар учун мўлжалланаётган қайта қурилиши, қайта жойлаштирилиши ва мослаштирилиши лойиҳаси ёнғинга қарши муҳофаза органлари, лойиҳа ташкилоти, меъморчилик ва шаҳарсозлик органлари ҳамда меъморчилик-шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилиш устидан давлат назорати органлари билан келишилиши зарур.
11. Жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ва қайта жойлаштирган, балкон ва пешайвонларни бошқа мақсадда қайта жиҳозлаган, қайта жойлаштирган ёхуд қўшимча равишда санитария-техник қурилмалар ва бошқа қурилмаларни ўрнатган кўп квартирали уйда жойлашган яшаш учун мўлжалланмаган жойнинг мулкдори (ижарага ва арендага олувчи) ваколатли давлат органининг ёки суднинг талабига кўра етказилган зарарни қоплаган ҳолда ушбу жойни ўз ҳисобидан олдинги ҳолатига келтиришга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг тегишли рухсатномаси бўлмаган тақдирда уйнинг ён-атрофидаги йўлакларда палаткалар, дўкончалар ўрнатиш;
(12-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 1 мартдаги 43-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 9-10-сон, 85-модда)
уй-жойлар ва бошқа иморатларнинг деворларига тегишли рухсатномасиз ҳар хил чўзинчоқ кўрсаткичлар, пешлавҳалар, флагштоклар, меъморчилик деталлари ва бошқа қурилмаларни маҳкамлаш;
ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган уй-жойларнинг олд томонига афишалар, плакатлар, ҳар хил эълонларни ёпиштириш;
ёнғин бўлганда ўтиладиган жойлар, умумий йўлаклар, зинахоналари, қўшимча чиқиш жойлари ва уйнинг бошқа умумий жойларини буюмлар ва асбоб-ускуналар билан тирбанд қилмаслик;
яшаш учун мўлжалланмаган жойларда, ертўлаларда, зина хоналарида, пешайвон ва балконларда тез алангаланадиган, портлайдиган, радиоактив ҳамда заҳарли материаллар ва моддаларни сақлаш;
яшаш учун мўлжалланмаган жойда бинони бузувчи ёки уйдаги бошқа яшовчиларнинг нормал ҳаёт шароитларини бузувчи ишларни амалга ошириш;
яшаш учун мўлжалланмаган жойларни конструктив элементларнинг кўтариш қобилиятини ва уйнинг зилзилага бардошлилигини бузадиган қилиб бошқа мақсадда қайта жиҳозлаш ва қайта жойлаштириш ишларини ўзбошимчалик билан амалга ошириш;
телерадио аппаратлари учун якка тартибдаги антенналарни уй-жойларнинг томларида ваколатли органларнинг рўйхатисиз ўрнатиш;
уй-жойнинг ҳовлисида ушбу мақсадлар учун махсус ажратилган жойлардан бошқа жойда транспорт воситаларининг исталган турини сақлаш, уларни тузатиш ва ювиш, шунингдек, туташиб кетган ҳудуднинг транспорт юрадиган қисмида устунлар ва бошқа тўсиқлар ўрнатиш;
иситиш қозонлари, радиаторларни ўзбошимчалик билан ўрнатиш ёки уларнинг иситиш майдонини кенгайтириш, уларга иссиқ сувдан фойдаланиш учун сув олинадиган кранлар ўрнатиш, шунингдек, уларга борадиган йўлларни ёпиб қўйиш;
элеватор узелларида уй-жойга иссиқлик беришни ўзбошимчалик билан созлаш, шунингдек, иссиқ сув, канализация қувурлари ва бошқа тармоқлар схемаларини ўзгартириш;
соат 23.00 дан бошлаб соат 8.00 гача товуш даражаси 45 дБА-дан ортиқ бўлган телерадио аппаратлардан, яшовчиларнинг тинчлигини бузувчи бошқа қурилмалардан фойдаланиш;
жойнинг бузилишига олиб келувчи, ёхуд қаттиқ шовқин ва тебраниш ҳосил қилувчи, ёхуд ҳавони ифлос қилувчи, фуқароларнинг нормал ҳаёт фаолиятига халақит берувчи ишларни бажариш ёки бошқа ҳаракатларни содир этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби, умумий фойдаланиладиган жойлар ва уй ён-атрофининг санитария ҳолати бузилишида, уй-жой хоналарининг ўзбошимчалик билан бошқа мақсадларда қайта жиҳозланиши ва қайта жойлаштирилишида, Уй-жой фондидан хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг белгиланган стандартлари, норма ва қоидаларини бузган ҳолда ундан белгиланган вазифасидан бошқа мақсадда фойдаланишда, уни хўжасизларча сақлаш, уй-жойни, унинг жиҳозлари ва муҳандислик коммуникацияларини, ободонлаштириш объектлари ва ўтқазилган дарахтларни шикастлашда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
14. Уй-жойларга ва уларнинг хоналарига, муҳандислик асбоб-ускуналарига, ободонлаштириш объектларига ҳамда уйларга туташиб кетган яшил участкалардаги ўтқазилган дарахтларга зарар етказган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар етказилган зарарни тўлашлари шарт.
Зарар миқдори ва уни қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси нормаларига мувофиқ аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назорат қилиш тегишли ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Иморат қуриш ва уй ён-атрофини, ҳовлиси ҳудудини сақлаш қоидаларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назорати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 декабрдаги 327-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 654-модда)
16. Кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорлари, ижарага ва арендага олувчилар ўртасидаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан, умумий фойдаланиладиган жойлардан фойдаланиш тартиби, умумий харажатларни тақсимлаш, умумий фойдаланиладиган жойларни жорий таъмирлаш ва тозалаш, шунингдек, уй-жой масалалари билан боғлиқ бошқа низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш (дўконлар, киоскалар, дўкончалар ва бошқалар).
2. Умумий овқатланиш (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ; ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар ва бошқалар).
3. Маиший хизмат кўрсатиш (сартарошхоналар, пойабзал таъмирлаш, соат созлаш устахоналари, ателье ва бошқалар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
маъмурий-бошқарув функциялари билан боғлиқ бўлган ҳокимият ва бошқарув органлари турли ташкилотларининг фаолияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: Уй-жойлар (аввалги квартиралар)дан белгиланган тартибда яшаш учун мўлжалланмаган жойларга ўтказилган жойларда улардан фойдаланиш ҳудуднинг ва жонли муҳит ҳавосининг физик ва кимёвий ифлосланишига, уйда яшовчи шахсларнинг ҳаёт фаолияти нормал шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган объектларни, шу жумладан, корхоналар ва ташкилотларнинг қуйидаги турларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
(6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 648-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2021 й., 09/21/648/0966-сон)
а) уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек, соат 23.00 дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар, кафе, тунги клублар ва барлар, дискотекалар);
б) кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотлари дўконлари, шунингдек, портлайдиган моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;