Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 21 октябрдаги 460-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1998 йил 15 декабрдаги 523-сон қарорида:
а) 9-бандда «Ўзгеонефтгазқазибчиқариш», «Ўзнефтгазқурилиш», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзнефтниқайтаишлаш», «Ўзтрансгаз», «Ўзбурғу-нефтгаз», «Ўзнефтгазишчитаъминот» сўзлари «Ўзгеобурғунефтгазқазиб-чиқариш», «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзтрансгаз» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг иккинчи хатбошида «Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзнефтгазқурилиш» сўзлари «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» сўзи билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 322-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчилари ҳамда етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада «Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» сўзи «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 30-модда):
а) 2-илованинг 36 ва 37-бандларида «Ўзгеонефтгазқазибчиқариш» сўзи «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг «Ўзбекнефтгаз» МХК» бўлими 31, 32, 33, 52, 76 ва 77-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 5-илованинг 4-бандида «Ўзбурғунефтгаз» сўзи «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 октябрдаги 782-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган.)