Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

 LexUZ шарҳи
2. Агарда 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳар икки Аҳдлашувчи Давлатлар резиденти ҳисобланса, унинг мақоми қуйидаги тартибда белгиланади:
3. Агарда 1-банд қоидаларига кўра, жисмоний шахс бўлмаган шахс, ҳар икки Аҳдлашувчи Давлатларнинг резиденти ҳисобланса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу масалани ўзаро келишув асосида ҳал қилишга интиладилар ва мазкур Конвенцияни бундай шахсга татбиқ қилиш усулини белгилайди. Бундай келишувга эришилмаса, ушбу Конвенция устуворликларидан фойдаланиш мақсадида бундай шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг биронтасининг ҳам резиденти ҳисобланмайди.
5. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларидан қатъи назар, мустақил мақомга эга бўлган агентдан фарқ қилувчи ва унга нисбатан 6-банднинг қоидалари қўлланилиши мумкин бўлган шахс, корхона номидан фаолият кўрсатса ва Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан шартнома тузиш ваколатига эга бўлиб, фаолият кўрсатса, бу ҳолда шахс томонидан мазкур корхона учун амалга оширадиган ҳар қандай фаолиятга нисбатан корхона ушбу Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади. Бунда ушбу шахс фаолияти 4-бандда санаб ўтилган фаолият турлари билан чекланмаслиги кўзда тутилади, зеро улар доимий фаолият юритиш жойида амалга оширилганда, мазкур банд қоидаларига мувофиқ, ушбу доимий фаолият юритиш жойини доимий муассаса жойига айлантирмайди.
3. 1-банднинг қоидалари кўчмас мулкдан бевосита фойдаланиши, ижарага бериши ёки бошқача шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга, шунингдек кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
5. 1, 3 ва 4-бандларнинг қоидалари ҳам корхонанинг кўчмас мулкдан оладиган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун зарур бўлган даромадларга татбиқ қилинади.
2. 3-банд қоидаларига кўра, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассасаси орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда ушбу доимий муассасага у шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни шундай ёки шунга ўхшаш шароитларда ўзи доимий муассасаси бўлган корхонадан мутлақо мустақил равишда амалга оширувчи алоҳида ва мустақил ташкилот олиши мумкин бўлган фойда ҳисобланади.
4. Аҳдлашувчи Давлатда корхона фойдаси умумий қийматининг унинг турли тузилмаларига мутаносиб тақсимланиши асосида доимий муассасага тегишли бўлган фойдани аниқланиши одатдаги амалиёт бўлса-да, 2-банд қоидалари ушбу Давлатга бундай тақсимлаш асосида солиққа тортиладиган фойдани аниқлашни инкор этмайди, зеро амалиёт шуни тақозо этади; аммо тақсимлашнинг танланган усули ушбу моддада кўзда тутилган тамойилларга мос бўлган натижани бериши керак.
2. 1-банд қоидалари, шунингдек, пулда, умумий фаолиятда ёки транспорт воситалари эксплуатацияси бўйича халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинадиган фойдага нисбатан ҳам татбиқ қилинади.
4. 1-банд қоидалари битта Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланган фоизларнинг ҳақиқий эгаси унда фоизлар вужудга келган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятни юритаётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий базаси орқали мустақил шахсий хизматларни, ҳамда уларга нисбатан фоизлар тўланадиган қарз мажбуриятлари ҳақиқатдан ҳам бундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлган тақдирда қўлланилмайди. Бундай ҳолларда вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан, 6-моддада кўзда тутилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти томонидан касбий хизматлар кўрсатиш ёки бошқа фаолиятдан олинаётган даромади бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унинг фаолият юритиши учун зарур бўлган, унинг учун доимий равишда очиқ бўлган база пайдо бўлмагунча фақат ўша Давлатда солиққа тортилади. Агар у шундай доимий базага эга бўлса, даромад бошқа Аҳдлашувчи Давлатда даромаднинг фақат ушбу доимий базага тегишли бўлган қисмида солиққа тортилади. Агар жисмоний шахс — Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, бундай доимий базага эга бўлса, лекин бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган молиявий йилда бошланаётган ёки якунланаётган ҳар қандай ўн икки ойлик давр ичида жами 183 кундан ортиқ давр ёки даврлар мобайнида ҳозир бўлса, у шу бошқа Давлатда доимий равишда фойдаланадиган доимий базага эга деб ҳисобланади ҳамда шу бошқа Давлатда юқорида кўрсатилган фаолиятдан олинаётган даромад доимий базага тегишли бўлади.
1. 16, 18 ва 19-моддалар қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти томонидан ёлланма иш муносабати билан олинаётган маош, ойлик иш ҳақи ва бошқа шу каби тўловлар, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тарзда амалга оширилса, шу муносабат билан олинган ҳақ ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. 1-банд қоидаларидан қатъи назар, битта Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилаётган ёлланма иш муносабати билан олинаётган ҳақ қуйидаги ҳолларда ушбу биринчи айтиб ўтилган Давлатда солиққа тортилади:
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, битта Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан театр, кино, радио ёки телевидение ижодкори, ёки мусиқачи, ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан олинаётган даромад мана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Санъат ходими ёки спортчи томонидан амалга оширилаётган шахсий фаолият муносабати билан олинган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахс номига ҳисобланса, бу даромад, 7, 14 ва 15-моддалар қоидаларидан қатъи назар, санъат ходими ёки спортчи фаолияти қаерда амалга оширилаётган бўлса, ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. 1 ва 2-бандларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида санъат ходимлари ёки спортчилар томонидан амалга оширилаётган фаолиятдан олинаётган даромадга, агар уларнинг ушбу Давлатга ташрифи бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг жамоат фондлари ҳисобидан ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тўлиқ молиялаштирилган тақдирда, тааллуқли бўлмайди. Бу ҳолда даромад фақат ушбу санъат ходими ёки спортчи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
19-модданинг 2-бандида кўзда тутилган қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлат резидентига аввалги ёлланма иш учун компенсация сифатида тўланадиган пенсиялар ва шунга ўхшаш тўловлар, фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
3. 15, 16 ва 18-моддалар қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатилган хизматлар учун иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш ҳақлар ва пенсияларга қўлланилади.
2. 1-банд қоидалари, 6-модда 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинаётган даромадларни истисно қилган ҳолда, агар бундай даромадларни олувчи битта Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўша ерда жойлашган доимий муассаса орқали фаолият юритаётган ёки шу бошқа Давлатда жойлашган доимий база билан биргаликда мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса, ҳамда даромад манбаи бўлган ҳуқуқ ёки мулки ҳақиқатдан ҳам шундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлик бўлса, ушбу даромадларга татбиқ қилинмайди. Бу ҳолда вазиятдан келиб чиқиб 7-модда ва 14-модда қоидалари қўлланилади.
1. 6-моддада айтиб ўтилган, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан иборат сармоя ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(ii) 11 ва 12-моддалар 2-банди қоидаларига мувофиқ.
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 6-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланиладиган ҳоллардан ташқари, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасига тўланаётган фоизлар, роялти ва бошқа товон пуллари, бундай корхонанинг солиққа тортилувчи фойдасини аниқлаш мақсадида, бундай тўловлар айтиб ўтилган биринчи Давлат резидентига тўланган айнан шундай шароитларга мувофиқ ушлаб қолинади. Худди шундай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига қарзлари шу корхонанинг солиққа тортилувчи мулкини аниқлаш мақсадида айтиб ўтилган биринчи Давлат резидентининг қарзлари бўлганидек, айнан шундай шароитларга мувофиқ ушлаб қолинади.
5. Ушбу модда қоидалари, 2-модда қоидаларидан қатъи назар, барча тур ва таърифдаги солиқларга татбиқ қилинади.
1. Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки иккаласининг ҳаракатлари унга мазкур Конвенция қоидаларига амал қилинмасдан унинг солиққа тортилишига олиб келаётгани ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у шу Давлатларнинг ички қонунчилиги билан назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини Аҳдлашувчи Давлатлардан қай бирининг резиденти бўлса, ўша Давлат ваколатли органига ёки, унинг вазияти 24-модданинг 1-банди таъсирига тушган бўлса, Аҳдлашувчи Давлатлардан қай бирининг миллий шахси бўлса, ўша Давлат ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Конвенция қоидаларига амал қилинмасдан солиққа тортишга олиб келувчи ҳаракат тўғрисида биринчи марта хабардор бўлган кундан уч йил мобайнида тақдим этилиши лозим.
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири 1-бандга мувофиқ олган ҳар қандай ахборот шу Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ олинган ахборот каби махфий ҳисобланади ҳамда 1-бандда айтиб ўтилган солиқларга нисбатан баҳолаш ва тўплаш, мажбурий ундириш ёки суд таъқиби ёки аппеляциялар кўриб чиқиш, ҳам юқорида санаб ўтилганларнинг барчасини назорат қилиш билан машғул шахслар ёки органларгагина (шу жумладан, судлар ва маъмурий органлар) хабар берилади. Бундай шахс ёки органлар бу ахборотни фақат белгиланган мақсадларда ишлатишлари лозим. Улар бу ахборотни очиқ суд мажлиси ёки суд қарорларида ошкор этишлари мумкин.
3. Ҳеч бир ҳолатда 1 ва 2-бандлар қоидалари Аҳдлашувчи Давлатга:
4. Агар ахборот Аҳдлашувчи Давлатлардан бири томонидан ушбу моддага мувофиқ сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат бундай ахборот шу бошқа Давлатнинг солиқ мақсадлари учун керак бўлмаган ҳолда ҳам сўралган ахборотни олиш учун ахборот тўплаш бўйича ўз тадбирларидан фойдаланиши лозим. Аввалги гапда баён этилган мажбурият 3-банд қоидалари билан чекланган, лекин ҳеч бир ҳолатда бундай чекловлар Аҳдлашувчи Давлатга ахборотга ички манфаатдорлик мавжуд бўлмаганлиги сабаби билан ахборот тақдим этишдан бош тортишга рухсат берувчи қоида сифатида талқин қилинмайди.
5. 3-банд қоидалари ҳеч бир ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатга ахборотга банк, бошқа молиявий муассаса, номинал эга, ёки агент, ёки ишончли вакил бўлган шахс эгалик қилаётганлиги сабабли ёки ахборот шахснинг мулкчилик ҳуқуқига тегишли эканлиги сабабли ахборот тақдим этишдан бош тортишга рухсат берувчи қоида сифатида талқин этилмайди.
2. Ушбу Конвенция 1-бандда айтиб ўтилган хабарларнинг охирги санасидан кучга киради ва унинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатларнинг иккаласида ҳам амал қилади;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази