Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
LexUZ шарҳи
Қарорнинг номига киритилган ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон қарорига мувофиқ, шунингдек тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Четдан олиб киришда 2018 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинадиган янги тиббий техника, тиббий техникага бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 228-модда)
LexUZ шарҳи
1-бандга киритилган ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 июлидан эътиборан кучга киради.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Четдан олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинадиган янги тиббий асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 8 майдаги 94-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.