Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
ИККИЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ВА ДАРОМАД ҲАМДА КАПИТАЛ СОЛИҚЛАРИНИ ТЎЛАШДАН БОШ ТОРТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

1-модда Қамраб олинаётган шахслар

2-модда Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар

3-модда Умумий таърифлар

4-модда Резидент

5-модда Доимий муассаса

6-модда Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар

7-модда Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда

8-модда Денгиз ва ҳаво транспорти

9-модда Бирлашган корхоналар

10-модда Дивидендлар

11-модда Қарз талабларидан даромад

12-модда Роялти

13-модда Капитал қийматининг ўсиши

14-модда Мустақил шахсий хизматлар

15-модда Ёллаш билан боғлиқ шахсий хизматлар

16-модда Директорларнинг гонорарлари

17-модда Санъат ходимлари ва спортчилар

18-модда Пенсиялар

19-модда Ҳукумат хизмати

20-модда Талабалар

21-модда Ўқитувчилар ва илмий ходимлар

22-модда Бошқа даромадлар

23-модда Капитал

24-модда Иккиёқлама тортишни бартараф этиш

25-модда Ўзаро келишув таомили

26-модда Ахборот алмашиш

27-модда Махсус қоидалар

28-модда Дипломатик агентлар ва консуллик хизматчилари

29-модда Кучга кириш

30-модда Амал қилишни тўхтатиш

БАЁННОМА

 LexUZ шарҳи
2. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
3. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс Давлатлар иккаласининг резиденти бўлса, у унинг амалдаги бошқарув органи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
f) доимий фаолият жойининг фақат а)-е) кичик бандларида назарда тутилган фаолият турларининг ҳар қандай бирикуви учунгина, башарти бундай доимий фаолият жойининг жами фаолияти ана шу фаолият турларини бирлаштириш натижасида вужудга келса, тайёргарлик ёки ёрдамчи тусда бўлса сақлаб турилиши.
5. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидаларига қарамасдан, агар шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан мазкур модданинг 6-банди татбиқ этиладиган агентдан фарқли мустақил мақомда фаолият кўрсатса, бу шахс корхона учун исталган фаолиятни амалга ошира билса, биринчи эслатилган Давлатда доимий муассасага эга корхона сифатида кўриб чиқилади, агар:
а) у биринчи эслатилган Давлатда бундай корхона учун ёки унинг номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда ундан фойдаланса, унинг фаолияти мазкур модданинг 4-бандида кўрсатилганлар билан чегараланса, агар мазкур банд қоидаларига мувофиқ доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса ҳам, бундай доимий муассасани доимий фаолият жойига айлантирмаса ёки
3. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
4. Мазкур модданинг 1 ва 3-бандлари қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланадиган кўчмас мулкдан олган даромадларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
2. Мазкур модданинг 3-банди қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб, доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ҳисоблаб ёзилади.
Аммо доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг бошқа офисларидан исталган бирига патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун гонорарлар, роялти тўловлари ёки бошқа шунга ўхшаш тўловлар орқали ёки аниқ хизматлар кўрсатганлик учун комиссион тўлов йўли билан ёки менежмент учун ёхуд банк муассасасидан ташқари ана шу корхона учун қарзга берилган қарз фоизлари тўловлари йўли билан тўланадиган (ҳақиқий харажатларни қоплашдан бошқа бўлган) суммаларга нисбатан ҳеч қандай чегиришларга йўл қўйилмайди. Шундай қилиб, доимий муассаса фойдасини ҳисоблашда, доимий муассаса корхонанинг бош офисига ёки унинг ҳар қандай бошқа офисларига роялти, гонорар ёки патентлардан ва бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш учун айирбошлаганлик каби бошқа тўловлар ёки хизматлар кўрсатганлик ёхуд менежмент учун комиссион тўловлар кўринишидаги тўловлар (ҳақиқий харажатларни қоплашдан бошқа), банк корхонасидан ташқари фоизлар кўринишидаги корхонанинг бош офисига ва исталган офисига ўтказилган суммалардан ташқари, эътиборга олинади.
4. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пула, қўшма фаолият ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
1. Давлат резидентининг 6-моддада кўрсатилган ва бошқа Давлатда жойлашган кўчмас мулкни шахсга беришдан оладиган даромадлар ўша бошқа Давлатда тортилиши мумкин.
4. Мазкур модданинг 2-банди қоидаларига қарамасдан Давлат резиденти компаниянинг улуши бўлган акцияларни ўзгаларга беришдан оладиган даромадлар ушбу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
1. 16, 18, 19, 20 ва 21-моддалар қоидаларини ҳисобга олиб, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланиш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва бошқа шу каби ҳақлар фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаган бўлса. Агар ёлланма иш шу тариқа бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган ҳақ ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган ҳақ, агар куйидаги шартлар бажарилса, фақат биринчи эслатилган Давлатда тортилади, агар:
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, бир Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими ёки спортчи сифатида бошқа Давлатдаги шахсий фаолияти туфайли оладиган даромади шу Давлатда тортилиши мумкин.
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятга доир даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ҳисоблаб ёзилса, 7, 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, ушбу даромад санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатган ўша Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўриб чиқилаётган, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқа Давлатда амалга оширган фаолиятидан оладиган даромад бу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда, агар унинг ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши тўла ёки қисман биринчи эслатилган Аҳдлашувчи Давлатнинг жамоат жамғармалари ёки сиёсий бўлинмаси ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маблағ билан таъминланса, ёки Аҳдлашувчи Давлатлар ҳукуматлари ўртасида маданий айирбошлаш тўғрисида битим мавжуд бўлса, солиқ тўлашдан озод қилинади.
1. 19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлат резидентига илгари ёлланиш бўйича ишлаганлик муносабати билан компенсация сифатида тўланадиган пенсиялар ва бошқа ўхшаш тўловлар фақат ушбу Давлатда тортилади.
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидаларига қарамасдан Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг сиёсий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органи ижтимоий ҳимоя тизимининг бир қисми бўлган ижтимоий схема бўйича амалга оширилиб, тўланадиган пенсиялар ва бошқа тўловлар фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
3. 15, 16, 17 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки сиёсий ёхуд маъмурий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга ошириладиган тижорат фаолияти муносабати билан кўрсатилган хизматларга тўланадиган иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш ҳақлар ва пенсияларга нисбатан қўлланилади.
2. 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромадни истисно этган ҳолда, агарда бундай даромадни олувчи бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мол-мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, мазкур модданинг 1-банди қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолатда, вазиятга қараб, 7 ва 14-моддаларнинг қоидалари қўлланилади.
1. Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидалари ёки ушбу Конвенция татбиқ этиладиган Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиқларга тегишли ички қонунчилигидан ушбу Конвенцияга зид бўлмайдиган даражада фойдаланиш учун зарур ахборотни алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланиб қолмайди. Аҳдлашувчи Давлат олган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ олинган ахборот каби махфий ҳисобланади ҳамда фақат баҳолаш ёки йиғиш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан ёхуд ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқувчи шахслар ва органларгагина, шу жумладан судлар ва маъмурий органларга ошкор этилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида ошкор этишлари мумкин.
2. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Мазкур Конвенциянинг 10, 11 ва 12-моддаларида назарда тутилган, Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳукумати (Ўзбекистон Республикасига татбиқан Марказий банк ва Давлатга тўлиқ тегишли ташкилотлар ва Саудия Арабистони Подшоҳлигига татбиқан Саудия Арабистони Монетар агентлиги) олган фойда, олиниши мумкин бўлган қарз талаблари ёки ҳуқуқлари акцияларини бошқаларга беришдан олинадиган ҳар қандай даромад билан бирга, ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортишдан озод қилинади.
1. Конвенциянинг 3 моддаси (g) параграфи ҳамда 8,13,15 ва 23 моддалари қайд этилган «халқаро ташиш» атамасига, шунингдек «темир йўл транспорти» ҳам киради.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази