LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2010 йил 11 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тақдим этилган ҳамда Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 01/16-953, 2-1-7/7-1202 ва РГ/08-01-32-14/46-сонли хат орқали йўлланган ижаранинг энг кам ставкалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси томонидан ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сонли қарорининг 3-бандини бажариш мақсадида ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2010 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага ва ижара ҳақини ҳисоблашда қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази (А.А. Акрамов), Ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдаланилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
4. Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ж. Усмонов зиммасига юклатилсин.
1. Ҳудудий зоналар коэффициенти — Кз. (Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 25 январдаги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)
1-зона — 1.0 | 6-зона — 2.66 | 11-зона — 3.73 |
2-зона — 1.22 | 7-зона — 2.80 | 12-зона — 3.93 |
3-зона — 1.73 | 8-зона — 2.95 | 13-зона — 4.11 |
4-зона — 1.88 | 9-зона — 3.24 | 14-зона — 4.37 |
5-зона — 2.12 | 10-зона — 3.49 |
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфидаги объектлар бўйича Департамент ва ижарачи ўртасида тузиладиган икки томонлама шартномаларда, маъмурий бинолар фондини таъмирлаш учун, ижара тўловидан қўшимча 30 фоиз миқдорида тўловлар киритилади.
Абдулла Қодирий кўчаси А. Хўжаев кўчаси Абдурауф Фитрат кўчаси Амир Темур шоҳ кўчаси Асака кўчаси Афросиёб кўчаси Аҳмад Дониш кўчаси Аэропорт ҳудуди Б. Зокиров кўчаси Беруний кўчаси Шимолий Олмазор кўчаси Бобур кўчаси Боғишамол кўчаси Бодомзор йўли кўчаси Бунёдкор шоҳ кўчаси Бухоро кўчаси Буюк ипак йўли кўчаси Буюк Турон кўчаси Гавҳар кўчаси Ифтихор кўчаси Ғофур Ғулом кўчаси Дархон кўчаси Заргарлик кўчаси Зарқайнар кўчаси Бешқайрағоч кўчаси Зулфияхоним кўчаси Истиқбол кўчаси Истиқлол Қатортол кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси | Кичик халқа йўли кўчаси Қорасарой кўчаси Қорасув кўчаси Локомотив кўчаси Лутфий кўчаси Маннон Уйғур кўчаси Мирзо Улуғбек кўчаси Муҳаммад Юсуф кўчаси Матбуотчилар кўчаси Янги Юнусобод кўчаси Мирза Ҳайдар кўчаси Миробод кўчаси Муқимий кўчаси Янги Шаҳар кўчаси Мустақиллик майдони Мустақиллик шоҳ кўчаси Мухтор Ашрафий кўчаси Навоий кўчаси Назарбек Нукус кўчаси Ойбек кўчаси Оққўрғон кўчаси Оқтепа майдони Осиё кўчаси Отатурк кўчаси Паркент кўчаси Сағбон кўчаси Зиё кўчаси Самарқанд Дарвоза кўчаси Катта Хирмонтепа кўчаси | Содиқ Азимов кўчаси Туроб Тўла кўчаси Талабалар кўчаси Тараққиёт кўчаси Тарас Шевченко кўчаси Темур Малик кўчаси Туркистон кўчаси Ўзбекистон шох кўчаси Усмон Носир кўчаси Шайхонтохур кўчаси Уста Ширин кўчаси Шўртепа кўчаси Фарғона йўли кўчаси Форобий кўчаси Фарҳод кўчаси Фурқат кўчаси Хуршид кўчаси Чехов кўчаси Чилонзор кўчаси Чимкент йўли Чоштепа кўчаси Чўпонота кўчаси Ш. Рашидов кўчаси Шастри кўчаси Шаҳрисабз кўчаси Шота Руставели кўчаси Юнус Ражабий кўчаси Янги Сергели кўчаси Яҳё Ғуломов кўчаси |