Ота-оналар қаровисиз қолган болаларга ҳомийлик қилишнинг оилавий шаклларини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг етим болаларни уйғун камол топтиришга ва тарбиялашга йўналтирилган хайрия фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон болалар маҳаллалари»ни ташкил этиш, қуриш, жиҳозлаш ва Ўзбекистон Республикасида улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг фаолият кўрсатиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти (Австрия) ўртасида 1997 йилда тузилган шартномага (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) мувофиқ:
республикада «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти маблағлари ҳисобига Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида қурилган иккита «SOS — болалар маҳаллалари» фаолият кўрсатаётганлиги;
2011 йилда Уюшманинг янги «SOS — Урганч болалар маҳалласи» филиали негизида SOS-оилаларни ташкил этиш ва уларни Урганч шаҳри маҳаллалари ҳудудидаги якка тартибдаги уйларда (квартираларда) жойлаштириш ҳисобига ҳамжамиятга интеграциялашни назарда тутувчи янги «SOS — болалар маҳаллалари» дастури амалга оширилаётганлиги;
«SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамиятининг Ўзбекистондаги вакиллик офиси, «SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси, шунингдек Уюшманинг амалга оширилаётган барча лойиҳалари Шартномада назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялардан, шу жумладан солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг SOS-оилаларнинг тарбиячиларига (SOS-оналарга) ва уларнинг ёрдамчиларига (SOS-оилавий ёрдамчиларга) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича харажатларни 2012 йил 1 январдан бошлаб «Меҳрибонлик» уйлари учун белгиланган тартибда бюджетдан молиялаштиришга қабул қилиш тўғрисидаги Молия вазирлиги билан келишилган таклифи маъқуллансин.
Тарбиячиларга (SOS-оналарга) ва уларнинг ёрдамчиларига (SOS-оилавий ёрдамчиларга) болалар билан кеча-кундуз, шу жумладан тунги пайтда ишлаганлиги учун уларнинг иш ҳақи ставкасига 100 фоиз миқдорида устама белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ 2012 йил 1 январдан бошлаб «SOS — болалар маҳаллалари»нинг қўшимча харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетида «Таълим» моддаси бўйича назарда тутилаётган маблағлар ҳисобига зарур бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
I. Вазирлар Маҳкамасининг «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 декабрдаги 585-сон қарорида:
1) 12-банддаги «Охунбобоев кўчаси, 15-уй» сўзлари «Нукус кўчаси, 79-уй» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1. «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари»ни ташкил этиш, қуриш, жиҳозлаш ва Ўзбекистон Республикасида улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг фаолият кўрсатиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти (Австрия) ўртасида 1997 йилда тузилган шартномага мувофиқ, ота-оналар қаровисиз қолган болаларни, шунингдек ота-оналар қаровисиз қолиш эҳтимоли бўлган болаларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий камол топтириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти томонидан таъсис этилади»;
иккинчи хатбошидаги «етим болаларни» сўзлари «ота-оналар қаровисиз қолган болаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «етим ва ташлаб кетилган болаларни» сўзлари «ота-оналар қаровисиз қолган болаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «етим болаларга» ва «етим болаларни» сўзлари тегишли равишда «ота-оналар қаровисиз қолган болаларга» ва «ота-оналар қаровисиз қолган болаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «етим болалар учун инсонпарварлик дастурларини ҳамда Герман Гмайнернинг педагогик ғояларини» сўзлари «ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун инсонпарварлик дастурларини, ҳамда Герман Гмайнернинг педагогик ғояларини, шунингдек ота-оналар қаровисиз қолиш эҳтимоли бўлган болалар учун оилани мустаҳкамлаш дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«8. Уюшма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасидаги жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга ва ўз Уставига амал қилади»;
иккинчи хатбошидаги «етим болаларни» сўзлари «ота-оналар қаровисиз қолган болаларни, шунингдек ота-оналар қаровисиз қолиш эҳтимоли бўлган болалар учун оилани мустаҳкамлаш дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари»ни ташкил этиш, қуриш, жиҳозлаш ва Ўзбекистон Республикасида улар билан боғлиқ лойиҳаларнинг фаолият кўрсатиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти (Австрия) ўртасида 1997 йилда тузилган шартномада назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялардан ўз фаолияти доирасида фойдаланиш»;
з) 10-банднинг учинчи хатбошидаги «ушбу Низомга» сўзлари «ушбу Низомга ва ўз Уставига» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 13-банднинг тўртинчи хатбошидаги «етим болаларни» сўзлари «ота-оналар қаровисиз қолган болаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
«16. Уюшма бошқарув органларининг ваколатлари, уларни шакллантириш (сайлаш) ва фаолиятини ташкил этиш тартиби Уставга мувофиқ белгиланади»;
«Уюшма аъзолари Уставга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга, шунингдек бошқа мажбуриятларга эга бўлишлари мумкин»;
«38. Уюшманинг аъзолари томонидан бадал тўлаш миқдорлари, муддатлари ва тартиби Уюшма бошқаруви томонидан белгиланади»;
II. Вазирлар Маҳкамасининг «Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун болалар шаҳарчалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 22 майдаги 104-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 22-модда):
1) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги, шунингдек 4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «СОС» аббревиатураси «SOS» аббревиатураси билан алмаштирилсин;
2) Ота-онасининг қаровисиз қолган ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган болалар учун болалар шаҳарчалари тўғрисидаги Низомда:
«Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган ва фаолият кўрсатаётган «SOS — Ўзбекистон Болалар маҳаллалари» уюшмасининг тарбиявий муассасалари мақомига кўра Болалар шаҳарчаларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан ушбу Низом «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро жамияти ва «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг тегишли ҳужжатларида назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда қисман молиялаштириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан фойдаланиш юзасидан қўлланилади»;
«Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қисман маблағ билан таъминланади, яъни фаолият кўрсатаётган ва янгидан ташкил этилган «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллалари таъминоти учун харажатлар, хусусан — ушбу Низомнинг 66-бандида назарда тутилган харажатлар, коммунал хизматлар, тарбиячиларга (SOS-оналарга) ва уларнинг ёрдамчиларига (SOS-оилавий ёрдамчиларга) тўланадиган иш ҳақи ҳамда иш ҳақига тенглаштирилган бошқа тўловлар харажатлари қопланади».