Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурининг 1.5 ва 3.1-бандлари ижросини таъминлаш, шунингдек корхоналарни молиявий ва кредит йўли билан қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг инвестицион фаоллиги ўсишини рағбатлантириш ва модернизациялаш, аҳоли бандлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг кичик гуруҳи таркиби (кейинги ўринларда кичик гуруҳ деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йилда қабул қилинган ҳужжатларига мувофиқ банкларнинг капиталлашувини ошириш учун бюджет маблағларидан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан ва бошқа акциядорларнинг маблағларидан ажратилган мақсадли маблағлар (кейинги ўринларда мақсадли маблағлар деб аталади) ҳисобига иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги фаолиятини мувофиқлаштириш;
мақсадли маблағлардан берилган кредитлар ҳисобига корхоналар томонидан янги қурилиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, товарларни реализация қилиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)нинг прогноз параметрларига эришилишига кўмаклашиш.
3. Кичик гуруҳ (Саидова) бажарилган ишлар тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳга кўриб чиқиш учун киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Саидова Г.К. | — | Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, кичик гуруҳ раҳбари |
Рофиев Қ.Т. | — | Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари, кичик гуруҳ раҳбари ўринбосари |
Улашов Б.С. | — | Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи |
Нажимов Н.Э. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
Файзуллаев Ш.Н. | — | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
Мирзаев М.М. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
Шукуров Ж.М. | — | Иқтисодиёт вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи |
Исмоилов Ш.Я. | — | Иқтисодиёт вазирлигининг бош бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йилда қабул қилинган ҳужжатларига мувофиқ банкларнинг капиталлашувини ошириш учун бюджет маблағларидан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан ва бошқа акциядорларнинг маблағларидан ажратилган мақсадли маблағлар (кейинги ўринларда мақсадли маблағлар деб аталади) ҳисобига иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Ишчи гуруҳ — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан ташкил этилган Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳ;
Кичик гуруҳ — иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалалари бўйича Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг кичик гуруҳи;
корхона — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган, ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт қиладиган, шунингдек янги қурилишни, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширадиган, вақтинча молиявий қийинчиликларга дуч келаётган корхона;
банклар — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки, Ўзбекистон Республикаси Халқ банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки, «Пахта-банк» акциядорлик-тижорат банки, «Ғалла-банк» акциядорлик-тижорат банки, «Асака» давлат акциядорлик-тижорат банки, шунингдек уларнинг корхоналарга хизмат кўрсатадиган бўлимлари ва филиаллари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
корхоналарнинг мақсадли маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳужжатларини ва корхоналарнинг мақсадли маблағлари ҳисобига корхоналарга банкларнинг кредитларини бериш бўйича бошқа масалаларни кўриб чиқиш;
тегишли вазирликлар, идоралар томонидан корхоналарнинг кредит ҳужжатлари белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини назорат қилиш;
банкларнинг инвестицион фаоллигини кенгайтиришга ва корхоналарнинг кредитлар олишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
4. Мақсадли маблағлар ҳисобига кредитлар банклар томонидан корхоналарга қуйидаги мақсадларда берилади:
экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, саноат тузилмасида ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга ва салмоқли ўринга эга бўлган корхоналар учун айланма маблағларни тўлдириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
биринчи навбатда, тасдиқланган тармоқ дастурларини амалга оширишда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, машинасозлик, нефть-газ, кимё, электр энергетикаси, электротехника тармоқлари ва саноат, агросаноат комплексининг бошқа етакчи тармоқлари корхоналарининг локализация даражасини ошириш ҳамда шу асосда янги, рақобатбардошли, ташқи ва ички бозорларда талаб қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва кенгайтириш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ички истеъмол бозорини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилган товарлар билан барқарор тўлдириш;
ишлаб чиқариш, ижтимоий, транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ижтимоий аҳамиятли давлат дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар сотиб олиш, кейинчалик қайта ишлаш мақсадида хом ашё ва материаллар харид қилиш учун уларнинг айланма маблағларини тўлдириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, ички бозорни мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлдириш, шунинг ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки учун ажратилган мақсадли маблағлар белгиланган тартибда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит бериш учун йўналтирилади.
6. Мақсадли маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида банкларнинг махсус ҳисоб рақамларида жамланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида банкларнинг махсус ҳисоб рақамларидан маблағларни сарфлаш фақат Ишчи гуруҳнинг ва банкнинг кредит қўмитаси (ёки Кенгаши)нинг тегишли баённомалар билан расмийлаштирилган ижобий қарорлари мавжуд бўлган тақдирда ушбу Вақтинчалик низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадларга кредитлар бериш учун амалга оширилади.
8. Мақсадли маблағлар ҳисобига кредитдан фойдаланиш учун фоиз ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш амалдаги ставкасидан ошиши мумкин эмас.
инвестиция мақсадларига — камида 1 йиллик имтиёзли давр билан камида 3 йил муддатга кредит берилган ҳолда имтиёзли шартларда амалга оширилади.
Экспорт қилувчи корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдиришга кредитлар Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 70 фоизидан ортиқ бўлмаган ставка бўйича ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Вақтинчалик низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадларга имтиёзли кредитлар ажратиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларда амалга оширилади.
айланма капитални тўлдириш учун назарда тутилган кредитлар, шунингдек эквивалентда 500 минг АҚШ долларигача қийматли инвестиция мақсадлари бўйича — банкларга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
агар инвестиция мақсадлари учун сўралаётган кредит суммаси эквивалентда 500 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлса — Кичик гуруҳга мурожаат қилади.
10. Банклар ҳар ойда ойнинг 10-кунигача Кичик гуруҳга мақсадли маблағлардан корхоналар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича улардан фойдаланишнинг прогноз параметрларини киритади.
Кичик гуруҳ уч кун муддатда банкларнинг мақсадли маблағлардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва уларни тасдиқлаш учун Ишчи гуруҳга киритади.
Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган рўйхатга кирмаган корхоналарга кредит бериш учун банкларнинг мақсадли маблағлардан фойдаланишига йўл қўйилмайди.
IV. Банкларнинг мақсадли маблағлардан фойдаланиш учун берилган буюртманомаларини кўриб чиқиш тартиби
11. Мақсадли маблағлар ҳисобига кредит олиш учун корхона банкларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
корхонага хизмат кўрсатадиган банк кўрсатилган ҳолда мақсадли маблағлар ҳисобига кредит олиш учун ариза;
олиш мақсадлари ва фойдаланиш йўналишлари, шунингдек мўлжалланаётган сумма, кредитнинг муддати ва фоиз ставкаси, корхонанинг банк ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг прогноз оқими, ишлаб чиқарилаётган товарлар (ишлар, хизматлар)га буюртмалар портфели таркиби ва уларни сотиш бозори, шунингдек кредитни ўзлаштиришга тегишли бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда бизнес-режа;
белгиланган тартибда тасдиқланган янги қурилишни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий асослаш) ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб), шунингдек ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ахборот (фақат инвестиция лойиҳалари бўйича);
корхонанинг охирги 3 йилдаги молиявий аҳволи тўғрисидаги ҳужжатлар, шу жумладан давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси (1-шакл), молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл), дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўғрисидаги маълумотнома (2а-шакл);
кредитнинг мўлжалланаётган таъминланиши бўйича маълумотлар (мол-мулк гарови, кафолат, кафиллик, суғурта полиси ва бошқалар);
корхоналарни бошқариш органлари томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан маъқулланган маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархини, шу жумладан ишлаб чиқаришнинг материаллар ва энергия сарфини пасайтириш, ишлаб чиқаришнинг рентабеллилигини ва фойда кўришини ошириш, молиявий оқимларни бошқаришни такомиллаштириш ва ортиқча штат бирликларини қисқартириш бўйича молиявий режа, шунингдек ушбу молиявий режа амалга оширилиши тўғрисидаги ахборот, янгидан ташкил этилаётган корхоналар ва/ёки ишлаб чиқаришлар бундан мустасно.
12. Банклар мақсадли маблағлар ҳисобига кредит беришнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқишда ушбу Вақтинчалик низомнинг 11-бандида назарда тутилмаган қўшимча маълумотларни корхонадан сўрашга ҳақлидир.
13. Банклар томонидан корхонанинг расмий ёзма аризасини рўйхатдан ўтказиш мурожаат қилинган пайтдан бошлаб бир кун муддатда амалга оширилади.
14. Банк мақсадли маблағлар ҳисобига кредит бўйича ҳужжатларни қонун ҳужжатларига ва банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ кўриб чиқади.
15. Банклар мақсадли маблағлар ҳисобига кредит бўйича ҳужжатларни қуйидаги мезонларга алоҳида эътиборни қаратган ҳолда кўриб чиқадилар:
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадлари учун лойиҳани амалга оширишнинг аҳамияти, минтақавий ва жаҳон иқтисодиёти ривожланиши динамикасини, ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда корхоналар ва тармоқларни янада ривожлантириш истиқболлари;
лойиҳанинг бизнес-режаси иқтисодий ҳисоб-китоблари (техник-иқтисодий асослаш, техник-иқтисодий ҳисоб-китоб)нинг асосланганлиги, корхонада рақобатбардошли, ташқи ва ички бозорларда талаб қилинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва кенгайтириш истиқболлари;
маҳсулот таннархини пасайтириш, ишлаб чиқаришнинг рентабеллилигини ва фойда кўришини ошириш бўйича молиявий режа бажарилишини, корхонанинг молиявий аҳволини, бюджет олдидаги, банкларнинг кредитлари, коммунал хизматлар, иш ҳақи бўйича қарзлар, шунингдек дебиторлик-кредиторлик қарзлар мавжудлиги ва ҳоказолар таҳлили.
16. Мақсадли маблағлар ҳисобига кредит беришнинг мақсадга мувофиқлиги (мақсадга мувофиқ эмаслиги) тўғрисида банк томонидан хулоса бериш муддати корхонанинг расмий ёзма аризаси рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак.
17. Мақсадли маблағлар ҳисобига кредит беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса берилган тақдирда банк рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда ариза берувчини кредит бериш рад этилганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилиши керак.
18. Мақсадли маблағлар ҳисобига кредит беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулоса берилган тақдирда банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига маблағларни банкнинг вакиллик ҳисоб рақамига ўтказиш учун банкнинг кредит қўмитаси (ёки Кенгаши) баённомасини юборади.
20. Мақсадли маблағлар ҳисобига кредит олиш учун корхона Ишчи органга корхонага хизмат кўрсатадиган банкни кўрсатган ҳолда мақсадли маблағлар ҳисобига кредит олиш учун ариза тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлган лойиҳалар бўйича корхона томонидан Ишчи органга юқорида кўрсатиб ўтилган Низомга мувофиқ тасдиқланган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий ҳисоб-китоби) ҳам тақдим этилади.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган лойиҳалар бўйича корхона Ишчи органга ушбу Вақтинчалик низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатларни ҳам тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ишчи орган томонидан корхонанинг расмий ёзма аризасини рўйхатдан ўтказиш мурожаат қилинган пайтдан бошлаб бир кун муддатда амалга оширилади:
24. Ишчи орган мақсадли маблағлар ҳисобига кредит олиш учун корхонанинг аризасини илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда бир кун муддатда кўриб чиқиш учун Кичик гуруҳ аъзоларига ва банкка юборади.
25. Кичик гуруҳ аъзолари мақсадли маблағлар ҳисобига кредит беришнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқишда корхонадан ушбу Вақтинчалик низомнинг 11-бандида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни сўрашга ҳақлидир.
26. Ишчи гуруҳ аъзолари қуйидаги мезонларга алоҳида эътиборни қаратган ҳолда мақсадли маблағлар ҳисобига кредит бўйича юборилган ҳужжатларни кўриб чиқади:
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадлари учун лойиҳани амалга оширишнинг аҳамияти, миллий ва жаҳон иқтисодиёти ривожланиши динамикасини, ички ва ташқи бозорлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда корхоналар ва тармоқларни янада ривожлантириш истиқболлари;
маҳсулот таннархини камида 20 фоизга пасайтириш, ишлаб чиқаришнинг рентабеллилигини ва фойда кўришини ошириш бўйича молиявий режа бажарилишини, корхонанинг молиявий аҳволини, бюджет олдидаги, банкларнинг кредитлари, коммунал хизматлар, иш ҳақи бўйича қарзлар, шунингдек дебиторлик-кредиторлик қарзлар ва ҳоказолар таҳлили;
иқтисодиётни барқарор, мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш, ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш, ишлаб турган қувватлардан фойдаланиш, шунингдек хом ашё бозори конъюнктураси ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нуқтаи назаридан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш.
27. Кичик гуруҳ аъзолари томонидан лойиҳанинг мақсадли маблағлар ҳисобига кредит бериш мақсадларига мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисидаги хулосаларни ишчи органга юбориш муддати корхонанинг расмий ёзма аризаси рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 7 кундан ошмаслиги керак.
28. Ишчи орган хулосалар олинган кундан бошлаб 3 кун мобайнида мақсадли маблағлар ҳисобига кредит бериш мақсадларига лойиҳанинг мувофиқлиги (номувофиқлиги) тўғрисида қарор қабул қилиш учун Кичик гуруҳ мажлиси ўтказилишини ташкил этади.
29. Кичик гуруҳнинг қарори тегишли баённома билан расмийлаштирилади ва узил-кесил қарор қабул қилиш учун бир кун муддатда ишчи гуруҳга киритилади.
Ишчи гуруҳнинг қарори тегишли баённома билан расмийлаштирилади ҳамда қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда банкка ва корхонага юборилади.
31. Ишчи гуруҳнинг лойиҳанинг мақсадли маблағлардан фойдаланиш мезонларига мувофиқлиги тўғрисидаги қарорини олишда кредит бўйича ҳужжатлар тегишли қарор қабул қилиш учун банкнинг кредит қўмитаси (ёки Кенгаши)нинг кўриб чиқиши учун киритилади.
32. Банк қонун ҳужжатларига ва банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ корхонадан кредит қўмитасининг қарорини қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақлидир.
33. Банкнинг кредит қўмитаси (ёки Кенгаши) кўриб чиқиш учун кредит бўйича ҳужжатлар киритилган кундан бошлаб 2 кун мобайнида мақсадли маблағлар ҳисобига кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
34. Банкнинг кредит қўмитаси (ёки Кенгаши) томонидан мақсадли маблағлар ҳисобига кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда банк банкнинг кредит қўмитаси (ёки Кенгаши) томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 кундан кечикмай рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда Кичик гуруҳни ва корхонани ёзма равишда хабардор қилади.
35. Мақсадли маблағлар ҳисобига кредит бериш масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда банк бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига маблағларни банкнинг вакиллик ҳисоб рақамига ўтказиш учун Ишчи гуруҳнинг қарорини ва банкнинг кредит қўмитаси (ёки Кенгаши) баённомасини юборади.
36. Маблағлар вакиллик ҳисобварағига тушгандан кейин банк бир кун муддатда корхона билан кредит шартномаси тузади.
37. Банк банк ҳақидаги қонун ҳужжатларига, кредит шартномасига ва банкнинг кредит сиёсатига мувофиқ мақсадли маблағлар ҳисобига берилган кредитлар мониторингини олиб боради.
38. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда банк кредитнинг бошқа мақсадда фойдаланилган қисмини кредит шартномасида назарда тутилган тартибда корхонанинг банкдаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан муддатидан олдин ундириб олишга ҳақлидир.
39. Банк ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига дастлаб берилган кредит суммасини, кредит бўйича қарз қолдиғини, ҳисобланган ва тўланган фоиз тўловлари суммасини, кредит мониторинги амалга оширилганлиги тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда корхоналар бўйича мақсадли маблағлар ҳисобига берилган кредитлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
40. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар ойда Кичик гуруҳга банклар бўйича мақсадли маблағлардан йўналишлар бўйича фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни ҳамда маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳоллари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.