«Халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2004 йил 24 июлда Бишкек шаҳрида имзоланган давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ҳақидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2004 йил 24 июлда имзоланган давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ҳақидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 2006 йил 24 августда Тошкент шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (В. Норов) мазкур қарорда қайд этиб ўтилган халқаро шартномалар кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида Қирғизистон Республикасига тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг уларда кўзда тутилган мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби М. Атаев зиммасига юклансин.