LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сонли «Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 майдаги ПҚ–350-сон ҳамда «Ўзбекистон электр энергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институтини ташкил қилиш тўғрисида» 2006 йил 13 июндаги ПҚ–377-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Давархитектқурилиш» давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
«ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (қўшимча молиялаштириладиган) инвестиция лойиҳалари учун — лойиҳа ташаббускори тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда»;
«Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (қўшимча молиялаштириладиган) лойиҳани амалга ошириш вариантини, шунингдек лойиҳа бўйича лойиҳа ҳужжатлари таркибини танлаш ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларга ўхшаш тартибда амалга оширилади».
«Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти томонидан ишлаб чиқилади ёки унинг билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади».
биринчи хатбошидаги «а» кичик банди» сўзлари «а» ва «б» кичик бандлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти томонидан ишлаб чиқиладиган ёки унинг билан келишиладиган, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳаларининг ДТИА (ДТИҲ) ваколатли экспертиза органларига фақат «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти Илмий-техника кенгаши ва Иқтисодиёт вазирлигининг уларни амалга оширишнинг устуворлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш)нинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан, шунингдек мазкур Низом 14-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган масалалар бўйича ижобий хулосасидан кейин экспертизадан ўтказиш учун киритилади».
«б» кичик банднинг биринчи хатбошидаги «Талаб этиладиган асбоб-ускуналар (технологик линия)нинг тўлиқ ва батафсил рўйхати ташаббускор томонидан тақдим этилиши мумкин бўлмаган фавқулодда ҳолларда» сўзлари «Талаб этиладиган асбоб-ускуналар (технологик линия)нинг, шу жумладан якка тартибда тайёрланадиган асбоб-ускуналар (технологик линия)нинг тўлиқ ва батафсил рўйхати ташаббускор томонидан тақдим этилиши мумкин бўлмаган ҳолларда» сўзлари билан алмаштирилсин».
«Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган, «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти Илмий-техника кенгаши ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан кўриб чиқилган инвестиция лойиҳаларининг ДТИА (ДТИҲ) биринчи босқичда Иқтисодиёт вазирлигида экспертизадан ўтказилмайди».
«15-1. Ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси кўрсатиб ўтилган Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ДТИА (ДТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда лойиҳа ташаббускорига ва Иқтисодиёт вазирлигига кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Дирекциянинг ваколатларига киритилган масалалар бўйича эксперт хулосаси тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни лойиҳани амалга оширишнинг кўрсатиб ўтилган Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш)нинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини бошқариш бўйича Кенгашнинг навбатдаги йиғилишига киритади».
инвестиция лойиҳалари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бундан мустасно, — ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бўйича ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари, шунингдек кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига икки нусхада лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни ва уни амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини киритади;
«Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳасининг ТИА (ТИҲ) мазкур банднинг биринчи хат бошида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, шунингдек танлов савдолари ғолиби билан белгиланган тартибда ҳар бети имзоланган контракт асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти томонидан ишлаб чиқилади ёки унинг билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади».
«22. Лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни экспертизадан ўтказиш у тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда, айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва ваколатли банк томонидан, ушбу Низомнинг 13, 14 ва 15-бандларида кўрсатилган ваколатли экспертиза органларидан ҳар бирининг ваколати доирасида амалга оширилади.
Лойиҳа ташаббускорига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган инвестиция лойиҳаси бўйича ижобий хулоса тақдим этилган тақдирда ваколатли банк кредит олиш учун буюртманома тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун кўрсатиб ўтилган Жамғарма ижро этувчи дирекциясига киритади».
«22-1. Ваколатли экспертиза органлари хулосалари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳанинг ТИА (ТИҲ) лойиҳа ташаббускори томонидан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекциясига киритилади».
ТИА (ТИҲ) тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси лойиҳа ташаббускорига ва Иқтисодиёт вазирлигига кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) мезонлари ва тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Дирекциянинг ваколатларига киритилган масалалар бўйича эксперт хулосаси тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни лойиҳани амалга оширишнинг кўрсатиб ўтилган Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш)нинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини бошқариш бўйича Кенгашнинг навбатдаги йиғилишига киритади.
инвестиция лойиҳалари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бундан мустасно, — ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлган тақдирда;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириш (қўшимча молиялаштириш) тавсия этилаётган лойиҳалар бўйича ваколатли экспертиза органларининг ижобий хулосалари, шунингдек кўрсатиб ўтилган Жамғармани бошқариш бўйича Кенгашнинг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига икки нусхада лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни ва уни амалга ошириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини киритади.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳасининг якуний техник-иқтисодий параметрлари билан бирга кўриб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига мувофиқ ҳужжатларни келишиш ва имзолаш учун киритади.
Лойиҳа ташаббускори лойиҳанинг ТИА (ТИҲ) юзасидан бир ёки бир нечта ваколатли экспертиза органи хулосасига рози бўлмаган тақдирда тегишли ахборот-таҳлил департаментига асосланган хулоса тақдим этишга ҳақлидир. Тегишли ахборот-таҳлил департаменти лойиҳанинг ТИА (ТИҲ)ни ваколатли экспертиза органлари ва лойиҳа ташаббускорининг хулосаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган (қўшимча молиялаштириладиган) инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан келишиш учун киритилади.
Лойиҳа бўйича ТИА (ТИҲ)нинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани амалга ошириш бўйича қарорига илова сифатида тасдиқланади.