[
ОКОЗ:
1.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.
14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИ, ҲУНАР ТЕХНИКА
БИЛИМ ЮРТЛАРИНИ, ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ
ВА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ОБЪЕКТЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ЮРИСДИКЦИЯСИГА ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 22 мартдаги 148-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 Йил 30 декабрдаги 318-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги
қарори
билан қисман ўзгартириш киритилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, иттифоқ тасарруфида бўлган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва соғлиқни сақлаш объектлари улар бўйсуниб келган иттифоқ вазирликлари ва идоралари тугатилганлиги ҳамда уларнинг нормал ишлашини таъминлаш зарурати муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Илгари иттифоқ вазирликлари ва идоралари тасарруфида бўлган олий, ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва соғлиқни сақлаш объектлари иловага
*
мувофиқ республика вазирликлари ва идоралари тасарруфига ўтказилсин.
* Илова берилмайди.
Қабул қилиш-топшириш белгиланган тартибда амалга оширилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўтказилаётган ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва соғлиқни сақлаш объектларига маблағ ажратиш тартибини белгиласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги зиммасига республика вазирликлари ва идоралари тасарруфига ўтказилган олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқув-методик раҳбарлик қилиш вазифаси юклансин.
Ўзбекистон Республикаси вице-Президенти Ш. МИРСАИДОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 30 декабрь,
318-сон