1 Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик қилмайди 28.09.2016
2 Иш бўйича янги очилган холатлар мавжуд бўлмаганлиги учун даъво рад этилган 17.12.2014
3 Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган иш учун муҳим ҳолатлар асос бўлади 06.09.2010
4 Янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозим 14.09.2009
5 Ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган хўжалик судининг ҳужжати ёки суднинг ҳал қилув қарори, ҳукми ёхуд бошқа органнинг қарори бекор қилинганлиги суд ҳужжатининг қайта кўрилиши учун асос бўлади 17.12.2008
6 Янги очилган ҳолатлар деганда, суднинг ишни кўриш вақтида янги очилган фактлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ аризачига маълум бўлмаган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган ҳолатларни тушуниш лозим 09.09.2008