Жами даромад миқдори | Солиқ суммаси |
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоригача | даромад суммасининг 13 фоизи |
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан (+1сўм) ўн баравари миқдоригача | энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ + беш бараваридан ошадиган сумманинг 21 фоизи |
Энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1сўм) ва ундан юқори миқдоридан | энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн бараваридан ошадиган сумманинг 30 фоизи |
Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 12.12.2003 йилдаги 568-II-сон
Дата вступления в силу
24.02.2004
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 18.12.2004 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда) 6-моддасининг биринчи қисмидаги «камида беш минг» деган сўзлар «камида йигирма минг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
II. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 22-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда) 4-моддасининг 2-банди қуйидаги мазмундаги «т» ва «у» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«т) қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари — тайёрлов ва хизмат кўрсатув ташкилотлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги билан боғлиқ даъволар юзасидан;
у) туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини кўзлаб киритилган даъволар юзасидан».
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда):
«сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш»;
«сув фонди ҳосил қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини, шунингдек сувдан фойдаланишнинг меъёрлари ва лимитларини тасдиқлаш тартибини белгилаш»;
Сувдан фойдаланиш лимитлари сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи бўйича белгиланади, ер ости сувлари борасида эса геология ва минерал ресурслар ҳамда давлат кончиликни назорат қилиш органлари билан келишиб белгиланади.
Сувдан фойдаланиш лимитлари қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан белгиланиб, унга риоя этиш идоравий бўйсунувидан қатъи назар, сувдан фойдаланувчиларнинг барчаси учун мажбурийдир.
Сув тармоқларининг, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг таъминоти, сув объектларини асраш ва тиклаш учун сувдан лимит бўйича фойдаланиш билан бир қаторда сувдан тўлиқ ва қисман ҳақ тўлаб фойдаланиш жорий этилади.
Сув учун тўлиқ ёки қисман ҳақ тўлашни жорий этиш, сувдан лимит бўйича фойдаланиш, шунингдек бунга риоя этилишини назорат қилиш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Суғориш, сув чиқариш ва суғориш-сув чиқариш тизимларидаги, магистрал каналлардаги, сув омборларидаги ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сувдан фойдаланиш ишлари сувдан фойдаланиш режалари асосида йиллик амалдаги сув билан таъминланганлик ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Икки томонлама ишловчи зах қочириш тизимларида сувдан фойдаланиш мелиорация қилинган ерлардаги сув режимини тартибга солиш режалари асосида амалга оширилади.
Сувдан фойдаланиш режалари сувдан бирламчи фойдаланувчилар томонидан тузилиб, ирригация тизимлари бошқармалари ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади.
ирригация тизими бошқармаси туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими билан келишган ҳолда — сувдан бирламчи фойдаланувчи бўйича;
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси билан келишган ҳолда — ирригация тизими бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси — ҳавза ирригация тизими ҳамда вилоятлараро ва республика аҳамиятига молик айрим йирик сув хўжалиги объектлари бўйича тузилган ва умумлаштирилган сувдан фойдаланиш режаларини тасдиқлайди»;
5) 49-моддасининг бешинчи қисмидаги «туман сув хўжалиги органи» деган сўзлар «ирригация тизимлари бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Сувнинг мавжуд миқдорини ва ундан фойдаланиш даражасини баҳолаш учун дарёлар ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари ҳамда иқтисодий минтақалар бўйича сув хўжалиги баланслари тузилади».
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда) 77-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд аппарати ходимлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда):
«а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жинояти учун ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда;
б) қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибли колонияларда;
в) илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда»;
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганларга ҳамда қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда;
в) илгари озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, янги содир этган ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинаётганларга, шунингдек ўта хавфли рецидивист деб топилганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ тайинланади»;
«Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганлик, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлик ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан тайинланмайди.
Суд томонидан жазони манзил-колонияда ўташи тайинланган маҳкум сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган тақдирда, суд уни жазонинг ўталмаган қисми муддатига умумий тартибли колонияга ўтказади»;
«Отиб ўлдириш тариқасидаги ўлим жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми), терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланади»;
«Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади»;
«Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди»;
«Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади»;
«Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа салоҳияти, иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш — »;
«Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланган маълумотларни чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиши, худди шунингдек етказиш мақсадида қўлга киритиши, йиғиши ёки сақлаши, шунингдек чет эл разведкасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикасига зарар етказишда фойдаланиш учун бошқа маълумотларни етказиши ёки йиғиши — »;
«Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — »;
«Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, — ».
12) 221-моддасининг биринчи қисмидаги «камера типидаги хонага (бир кишилик камерага) ёки турмага ўтказиш қўлланилганидан» деган сўзлар «жазони ижро этиш колониясининг карцерига ўтказиш тариқасидаги жазо қўлланилганидан ёки турмага ўтказилганидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Қамоқда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахснинг қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиши —
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда):
«Жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддати ишни муҳокама қилиш бошланган кундан эътиборан икки ойдан ошмаслиги керак»;
Жиноят ишини кўришни тўхтатишнинг асоси сифатидаги, ушбу Кодекснинг 420-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилгач, тўхтатилган жиноят ишини кўриш қайтадан бошланади.
Жиноят ишини кўриш қайтадан бошланганда жиноят ишини муҳокама қилиш муддатининг ўтиши ҳам бир вақтнинг ўзида қайтадан бошланади. Мазкур муддатни яна узайтириш ушбу Кодекснинг 405-моддаси асосида, жиноят ишини муҳокама қилишнинг жиноят ишини кўриш тўхтатилишидан олдинги муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади»;
биринчи қисми «жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига» деган сўзлардан кейин «ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисми «интизомий қисм қўмондонлигининг тақдимномасига» деган сўзлардан кейин «ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
бешинчи қисмидаги «юзасидан тақдим этилган» деган сўзлар «тўғрисидаги тақдимномалар ёки» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6) 537-моддасининг учинчи қисмидаги «ва умумий тартибли тарбия колониясидан кучайтирилган тартибли тарбия колониясига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
7) 542-моддасининг учинчи қисмидаги «бир тартибли тарбия колониясидан бошқа тартибли тарбия колониясига ўтказиш тўғрисидаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда) 320-моддаси учинчи қисмининг ўзбек тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кассация инстанцияси суди судьясининг маъмурий ишлар бўйича судьянинг қарори юзасидан берилган шикоят ёки билдирилган протест бўйича ҳал қилув қарори қарор шаклида чиқарилади ва чиқарилган вақтдан бошлаб кучга киради».
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 262-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 25-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари эълон қилинадиган расмий манбадир».
Кейинги таҳрирга қаранг.
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда) 1015-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган, қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қайта ташкил этилаётган юридик шахсда маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам мазкур суммалар давлат томонидан тўланади»;
X. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда):
1) 6-моддасининг биринчи қисмидаги «камида беш минг» деган сўзлар «камида йигирма минг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-моддаси иккинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «беш минг нафар» деган сўзлар «йигирма минг нафар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 2-моддасининг учинчи қисмидаги «вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 48-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда):
1) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги, 4-моддасининг учинчи қисмидаги ва 13-моддасининг иккинчи қисмидаги «вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 13-моддасининг биринчи қисмидаги «вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда):
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга ошираётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ушбу Кодексда белгиланган тартибда акциз солиғи ва ер остидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаганлари тақдирда, ягона солиқ тўлашга ўтишлари мумкин»;
2) 14-моддасининг учинчи қисмидаги «фаолиятдан» деган сўз «манбалардан» деган сўз билан алмаштирилсин;
«19) янги ташкил этилаётган корхоналар, шу жумладан шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар ҳудудида ташкил этилган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар (савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналардан ташқари) рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан биринчи йили даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинади, белгиланган ставканинг иккинчи йили йигирма беш фоизи миқдорида ва учинчи йили эллик фоизи миқдорида солиқ тўлайди. Кейинги йилларда даромад (фойда) солиғи белгиланган ставка бўйича тўлиқ миқдорда тўланади.
Янги ташкил этилаётган бошқа корхоналар, шу жумладан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар (савдо, воситачилик, таъминот- сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналардан ташқари) рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан белгиланган ставканинг биринчи йили йигирма беш фоизи миқдорида ва иккинчи йили эллик фоизи миқдорида солиқ тўлайди. Кейинги йилларда даромад (фойда) солиғи белгиланган ставка бўйича тўлиқ миқдорда тўланади.
Ушбу бандда назарда тутилган юридик шахслар белгиланган имтиёзли даврнинг бир йили ўтгунига қадар тугатилган тақдирда, солиқ суммаси уларнинг бутун фаолияти даври учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади»;
иккинчи хатбошиси «спорт муассасаларига» деган сўзлардан кейин «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«т) патент эгаси бўлган жисмоний шахснинг (лицензиарнинг) саноат мулки объектларидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланишдан ёки фойдаланиш бошланган санадан эътиборан амал қилиш муддати доирасида уларга лицензия сотишдан, шунингдек лицензиатнинг саноат мулки объектларидан фойдаланишдан олган даромади суммаси:
Фаолиятнинг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишга доир қисми бўйича қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
1) суғурта бўйича воситачилар ва агентлар амалга оширадиган суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш операциялари, шу жумладан бундай операциялар билан боғлиқ хизматлар;
3) пул омонатлари, жорий ҳисобварақлар, тўловлар, ўтказмалар, чеклар ва бошқа қимматли қоғозларга дахлдор операциялар;
4) қонуний тўлов воситаси бўлган чет эл валютаси ва пуллар муомаласига дахлдор операциялар, нумизматика мақсадида фойдаланиладиганлари бундан мустасно;
5) қимматли қоғозлар муомаласига дахлдор операциялар, уларни тайёрлаш ва сақлаш операциялари бундан мустасно;
6) махсус вакил қилинган органлар томонидан бажариладиган ва давлат божи, йиғимлар ундириладиган ҳаракатлар;
7) болаларни мактабгача тарбия муассасаларида боқишга, беморлар ва қарияларни парвариш қилишга доир хизматлар;
9) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни олганлик учун патент божлари, рўйхатга олиш йиғимлари ва лицензия тўловлари;
10) протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқариш ва ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишга ихтисослашган корхоналарнинг маҳсулотлари, даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналарининг маҳсулотлари;
12) почта маркалари (коллекция қилинадиганларидан ташқари), маркали откриткалар ва конвертлар сотиш;
14) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини мувофиқлаштириш кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар марказининг илмий-техника дастурлари доирасида давлат контрактлари асосида бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари;
15) шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек умумий фойдаланишдаги темир йўл ва автомобиль транспортида (такси, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш хизматлари;
17) халқ таълими соҳасидаги, ўқув-ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ хизматлар, шунингдек олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларидаги таълим учун ҳақ;
18) сақлаб туриш бўйича ваколатли давлат органига қимматбаҳо металларни реализация қилиш оборотлари;
20) тиббий, санаторий-курорт ва соғломлаштириш, туристик-экскурсия хизматлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг асосий (соҳа) фаолияти бўйича кўрсатадиган хизматлари, болалар дам олиш лагерларининг хизматлари;
24) нашриётларнинг, газета ва журналлар таҳририятларининг, матбаа ва китоб савдоси корхоналарининг, Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг асосий фаолиятига доир маҳсулотлари ва хизматлари;
27) республикада ишлаб чиқарилаётган ҳамда якка тартибдаги иморат қурувчиларга реализация қилинаётган бинокорлик материаллари;
28) экспорт қилинаётган товарларни, шунингдек чет мамлакатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиладиган юкларини (транзит юкларни) ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш бўйича хизматлар;
29) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва Ўзбекистон чернобилчилар ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар ташкил этувчи юридик шахслар ишлаб чиқараётган товарлар, бажараётган ишлар ва кўрсатаётган хизматлар (савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан боғлиқ ишлар ва хизматлар бундан мустасно);
31) фаолиятнинг гастроль-концерт тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг гастроль-концерт фаолияти;
32) китоб маҳсулотларини, мактаб ўқув ашёлари ва кўргазмали қуролларини, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш;
Фаолиятнинг товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилишга доир қисми бўйича қуйидагилар қўшимча қиймат солиғидан озод қилинади:
1) товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан импорт қилинаётган товарлар;
2) табиий офатлар, қуролли можаролар, бахтсиз ҳодисалар ёки фалокатлар юз берганда ёрдам кўрсатиш учун инсонпарварлик ёрдами ва беғараз техник кўмак сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарлар, шунингдек давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар томонидан хайрия мақсадида олиб кирилаётган товарлар;
3) Ўзбекистон Республикаси тузган шартномалар (битимлар) бўйича халқаро ва ҳукуматга қарашли бўлган чет эл молиявий ва иқтисодий ташкилотлари берган қарзлар ва грантлар ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари, шу жумладан норезидентлари томонидан олиб кирилаётган асбоб-ускуналар, материаллар (ишлар ва хизматлар);
4) бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бюджетдаги ташкилотлар буюртмалари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган асбоб-ускуналар, товарлар (ишлар ва хизматлар);
чет эл кредитлари ҳисобидан ҳукумат кафолати остида молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;
халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган янги қурилаётган ва қайта қурилаётган корхоналар учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталига чет эллик инвесторлар томонидан улуш сифатида олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;
ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш, шунингдек ишлаб турган ишлаб чиқаришларни замонавийлаштириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;
ваколатли банкнинг тегишли тасдиғи бўлган тақдирда, лизингга топшириш учун олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;
хусусийлаштирилаётган корхоналар учун чет эллик инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан олиб кирилаётган технологик жиҳозлар;
7) чет эл инвестициялари иштирокидаги, болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқаришларида фойдаланиш учун олиб кирилаётган хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар юридик шахслар томонидан олиб кирилаётган истеъмол товарларига нисбатан татбиқ этилмайди, ушбу модда иккинчи қисмининг 2, 3, 5, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган товарлар бундан мустасно. Товарларни истеъмол товарлари жумласига киритиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади»;
10) 92-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи ва иккинчи қисмининг бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
Агар ўзаро алоқадор юридик шахслар ўзларининг тижорат ва молиявий муносабатларида ўзаро алоқадор бўлмаган юридик шахслар ўртасида қўлланилиши мумкин бўлган нархлардан фарқ қиладиган нархларни қўлласалар, ўзаро алоқадор бўлмаган юридик шахслар ўртасида қўлланилиши мумкин бўлган нархлардан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланишлари мумкин.
биргина жисмоний шахс томонидан ёки ўзаро қариндош ёхуд қайин-бўйин ва қуда-анда жисмоний шахслар томонидан таъсис этилган юридик шахслар.
Эр (хотин), унинг тўғри ва ён шажара бўйича қариндошлари, опа-сингиллари, ака-укалари ва уларнинг болалари, неваралари, чеваралари ҳамда эваралари, хотиннинг (эрнинг) ота-онаси, опа-сингиллари ва ака-укалари ушбу модда мақсадига кўра ўзаро қариндош ёки қайин-бўйин ва қуда-анда жисмоний шахслар ҳисобланади».
«12) назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек харидорга квитанция ёзиб бериш, талонлар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чекларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик учун:
юридик шахслардан энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида, ўша қилмишлар молиявий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этилган тақдирда эса энг кам иш ҳақининг икки юз баравари миқдорида;
13) техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан энг кам иш ҳақининг икки юз баравари миқдорида, ўша қилмишлар такроран содир этилганда эса энг кам иш ҳақининг беш юз баравари миқдорида жарима ундирилади;
14) деҳқон (озиқ-овқат) бозорларидаги стационар савдо шохобчаларидан ташқарида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини реализация қилганлик учун якка тартибдаги тадбиркорлардан энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима ундирилади;
15) реализация қилинган товарлар (хизматлар) учун олинган пул тушуми суммасини даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш рўйхатларига кирим қилмаган ҳолда савдони амалга оширганлик ва пуллик хизматлар кўрсатганлик учун якка тартибдаги тадбиркорлардан энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида, ўша қилмишлар такроран содир этилганда эса энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида жарима ундирилади;
16) стационар савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари орқали аҳоли билан пул ҳисоб-китоблари амалга оширилаётганда нақд пул тушумини яширган тақдирда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан яширилган нақд пул тушуми миқдорида жарима ундирилади;
17) истеъмол товарларини улгуржи реализация қилишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун юридик шахслардан (ишлаб чиқарувчи корхоналардан ва улгуржи етказиб берувчилардан) мазкур фаолиятдан олинган бутун даромад (фойда) ва яна шунча миқдорда жарима ундирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 112-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда):
1) 1-моддасининг биринчи қисмидаги «кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик» деган сўзлар «кичик ва хусусий тадбиркорлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи, тўртинчи ва ўн биринчи хатбошиларидаги «кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликни», «кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик» деган сўзлар тегишли келишикдаги «кичик ва хусусий тадбиркорлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 13-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик» деган сўзлар «кичик ва хусусий тадбиркорлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда):
1) 45-моддасининг бешинчи қисмидаги «умумий ва кучайтирилган тартибли колонияларга бўлинади ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 46-моддасининг иккинчи хатбошиси «эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун» деган сўзлардан кейин «шунингдек қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эркаклар сақланадиган колониялар;
ўта оғир жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эркаклар сақланадиган колониялар;
оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган аёллар сақланадиган колониялар, ушбу Кодекснинг 48-моддасида кўрсатилган аёллар бундан мустасно»;
«Қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдирилиши мумкин»;
«Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ҳар йилги меҳнат таътили берилмайди, жазони манзил-колонияларда ўтаётганлар бундан мустасно.
Манзил-колониялардаги маҳкумлар муддати ўн беш иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Таътил ушбу Кодекснинг 82-моддасида белгиланган тартибда манзил-колония доирасидан четга чиқиш ҳуқуқи билан берилади. Маҳкум жазони ижро этиш колониясининг интизомий бўлинмаси турар жойларида сақланган вақт ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили бериш учун зарур муддатга қўшиб ҳисобланмайди»;
9) 105-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониядан турмага қайтариш»;
«Маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши ҳам манзил-колонияда жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади»;
«Жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан йигирма тўрт соатдан кўпроқ муҳлат мобайнида ташлаб кетган маҳкум ҳам манзил-колонияда сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилади»;
биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумлар илгари озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаган маҳкумлардан алоҳида сақланадилар»;
«Маҳкумлар йигирма бир ёшга тўлганидан, салбий тавсифга эга маҳкумлар эса ўн саккиз ёшга тўлганидан кейин жазо ўташни давом эттириш учун тарбия колониясидан умумий тартибли колонияга ўтказилади»;
16) 164-моддасининг иккинчи қисми «тақдим этиш масаласини» деган сўзлардан кейин «агар маҳкум ёки унинг адвокати тегишли илтимоснома билан судга бевосита мурожаат этмаган бўлса» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 228-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда) 33-моддаси биринчи қисмининг йигирма тўртинчи хатбошисидаги «ва ўрта» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XVII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сонга илова; 2001 йил, № 1-2, 11-модда):
1) 2-моддасининг иккинчи қисмидаги «даъво тартибидаги ишларни» деган сўзлар «буйруқ тартибидаги ишларни, даъво тартибидаги ишларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 16-моддасидаги «ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори», «ҳал қилув қарори, ажрим ва қарорнинг» деган сўзлар тегишинча «ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруғи», «ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва буйруқнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 18-моддасининг биринчи қисмидаги «ҳал қилув қарори, ажрим, қарор» деган сўзлар «ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва буйруқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 34-моддасининг биринчи қисмидаги «ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори», «ҳал қилув қарори, ажрим ва қарорнинг» деган сўзлар тегишинча «ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруғи», «ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва буйруқнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Суд буйруғи ундирувчининг пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ёки кўчар мол-мулкни низосиз талаблар бўйича қарздордан талаб қилиб олиш тўғрисидаги аризаси бўйича судья судда ишни кўрмасдан чиқарган ҳужжатдир.
Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга. Суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилганидан кейин ва суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
3) агар вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш ҳақидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса.
Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза судга ушбу Кодекснинг 22-бобида белгиланган судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади.
2) ундирувчининг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи (юридик шахснинг жойлашган ери ва реквизитлари);
3) қарздорнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи (юридик шахснинг жойлашган ери ва реквизитлари);
Ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан берилаётган аризага унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова этилиши керак.
Суд буйруғини чиқариш тўғрисида ариза берганлик учун қонун ҳужжатларида даъво иши юритиш учун белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.
Ундирувчи томонидан тўланган давлат божи аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда қайтариб берилади.
Ундирувчи томонидан тўланган давлат божи суд буйруғи бекор қилинган тақдирда қайтариб берилмайди. Ундирувчи томонидан тўланган давлат божи, ундирувчи қарздорга даъво иши юритиш тартибида даъво тақдим этган тақдирда, тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
Судья суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни ушбу Кодекснинг 152-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этади. Бундан ташқари судья қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этади, агар:
Судья аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида ажрим чиқаради.
Аризани қабул қилишнинг рад этилиши ундирувчининг ана шу талаб бўйича даъво ишини юритиш тартибида даъво тақдим этиш имкониятига тўсқинлик қилмайди.
Агар ариза ушбу Кодекс 2383-моддасининг талабларига жавоб бермаса ёки ариза берганлик учун давлат божи тўланмаган бўлса, судья суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишга ва ўз ажрими билан ундирувчига камчиликларни бартараф этиш ёхуд давлат божини тўлаш учун кўпи билан уч кун муҳлат белгилашга ҳақли.
Агар ундирувчи судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ, у белгилаган муддатда камчиликларни бартараф этса, давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, судья ушбу Кодекснинг 2385-моддасига мувофиқ аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Арз қилинган талабнинг мазмуни бўйича суд буйруғи ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида судья томонидан чиқарилади.
6) ундирилиши лозим бўлган пул суммасининг миқдори ёки талаб қилиб олиниши лозим бўлган кўчар мол-мулкнинг қиймати ҳам кўрсатилган ҳолдаги белгиси;
Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғида ушбу модданинг 1—5 ва 8-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади: қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган ҳар бир боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундириладиган тўловлар миқдори ва уларни ундириш муддати.
Суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида қарздор арз қилинган талабга қарши ўз эътирозларини буйруқни чиқарган судга юборишга ҳақли.
Агар белгиланган муддатда қарздордан арз қилинган талабга қарши эътирозлар тушса, судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи арз қилган талаб даъво ишларини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг нусхалари ажрим чиқарилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тарафларга юборилади.
Агар белгиланган муддатда қарздордан судга эътироз тушмаса, судья суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғини ижро этишга тақдим қилиш учун ундирувчига беради.
Қарздордан давлат божини ундириш мақсадида суднинг муҳри билан тасдиқланган суд буйруғининг алоҳида нусхаси ижро этиш учун бевосита суд томонидан юборилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 84-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда) 33-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил этилган ҳолларда, мазкур суммалар қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бор ёки йўқлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ тўланади»;
XX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 86-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда) 35-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган фермер хўжалигида маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади».
XXI. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 88-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда) 31-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган деҳқон хўжалигида маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 93-модда) 4-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ва ўрта» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда):
иккинчи қисми «суднинг ҳал қилув қарорига» деган сўзлардан кейин «ёки суд буйруғига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Алимент ундириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро этилади»;
3) 115-моддасининг биринчи қисмидаги «суд қарори» деган сўзлар «суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Алиментнинг ихтиёрий равишда тўлаб турилиши алимент ундирувчини алимент ундириш ҳақидаги даъво ёки ариза билан хоҳлаган вақтда судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди»;
5) 136-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади.
Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин».
XXIV. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 10-модда) 19-моддасининг иккинчи қисмидаги «ва ўрта» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXV. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда):
ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;
енгил ва озиқ-овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати ҳамда қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар.
Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Бунда унитар (шуъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишловчиларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.
Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик оборот ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради»;
XXVI. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 8-модда):
«Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларининг юридик экспертизаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади»;
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами», «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами», вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг расмий нашрлари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбалардир».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XXVII. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 12-модда) билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомнинг:
Кейинги таҳрирга қаранг.