12.05.2020 йилдаги ПФ-5992-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, хусусий сектор ривожланишини рағбатлантириш, банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини, банк хизматлари оммабоплиги ва сифатини ошириш учун банк секторини тубдан трансформация қилиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV бўлимнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

I. Банк секторини реструктуризация қилиш

1.

«Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ фаолиятини трансформация қилиш.

1. Банкнинг кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш.

2. Кадрлар сиёсати ва энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимини тасдиқлаш.

3. Халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда мавжуд ҳолатни диагностика қилиш ва активлар сифатини баҳолаш (AQR).

4. Консультантларни жалб қилган ҳолда 2021 — 2023 йилларда банкни трансформация қилиш дастурини тасдиқлаш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарори

Кузатув кенгаши қарори

Диагностика якунлари бўйича ҳисобот

Кузатув кенгаши қарори

2020 йил август

2020 йил август

2020 йил декабрь

2020 йил декабрь

Ўзмиллийбанк (Мирсоатов),

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

2.

Ўзмиллийбанкнинг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича таркибий тузилмаси («лойиҳалар фабрикаси»)ни ташкил этиш.

1. Хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда «лойиҳалар фабрикаси» концепцияси ва бизнес режасини ишлаб чиқиш.

2. «Лойиҳалар фабрикаси» фаолиятини ташкил этиш.

«Лойиҳалар фабрикаси» концепцияси

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил октябрь

2020 йил декабрь

Ўзмиллийбанк (Мирсоатов)

3.

«Агробанк» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБ фаолиятини трансформация қилиш.

1. Халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда жорий ҳолатни диагностика қилиш ва активлар сифатини баҳолаш (AQR).

2. Халқаро консалтинг компаниялари иштирокида трансформация ва банк хизматлари оммабоплигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.

3. Банкларни трансформация қилиш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида банк соҳасида халқаро тажрибага эга юқори малакали экспертларни банклар бошқаруви органларига жалб қилиш.

Диагностика якунлари бўйича ҳисобот

Кузатув кенгаши қарори

Бошқарув органлари қарори

2020 йил декабрь

2020 йил декабрь

2020 йил декабрь

«Агробанк» АТБ (Маматқулов),
«Микрокредитбанк» АТБ (Бутаев),

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

4.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими (ШЖБПТ) маблағларини бошқаришни Молия вазирлиги тасарруфига ўтказиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш:

ШЖБПТ маблағларини бошқаришни Молия вазирлигига ўтказиш;

ШЖБПТ маблағларини юқори ликвидли ва кам хатарли активларга инвестиция қилиш регламентларини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил сентябрь

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),

АТ Халқ банки (Саломов)

5.

«Пойтахт банк» АЖ ва «Ўзагроэкспортбанк» АТБнинг давлат улушини хусусийлаштириш.

1. Банклар фаолиятини диагностика қилиш ва молиявий ҳолатини баҳолаш

2. Тижорат банкларидаги акция пакетларини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш.

3. Давлат улушини хусусийлаштириш

Диагностика натижалари бўйича хулоса

Акция пакетларини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш

Олди-сотди шартномалари

2020 йил июнь


2021 йил октябрь



2021-2022 йиллар

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков),

ЎТТЖ (Вафаев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев),

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ортиков).

6.

Банкларни фаолиятига хос бўлмаган активлар ва функциялардан босқичма-босқич озод қилиш.

1. Банклар томонидан бажарилаётган уларнинг фаолиятига хос бўлмаган функциялар (солиқ агенти, ХУЖМШга кўмаклашиш, қарздорликлар ҳисобини юритиш ва бошқалар)ни батафсил таҳлил қилиш.

2. Банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни босқичма-босқич бекор қилиш бўйича норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш.

3. Давлат иштирокида банкларнинг мол-мулкларини инвентаризация қилиш ва улар фаолиятига хос бўлмаган активларни аниқлаш ҳамда уларни сотиш чораларини кўриш.

Таҳлилий материаллар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Банклар кузатув кенгашлари қарорлари

2020 йил июль

2020 йил сентябрь

қабул қилинишига қараб

Марказий банк (Захидов),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов)

7.

Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Жаҳон банки билан ҳамкорликда лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш.

2. Молиявий хизматлар оммабоплигиниошириш миллий стратегияси лойиҳасини мутахассислар, илмий ходимлар ва экспертлар ҳамжамияти билан муҳокама қилиш.

3. Қайта ишланган Стратегия лойиҳасини тасдиқлаш учун киритиш.

Жаҳон банки миссияси ҳисоботи

Стратегия лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2020 йил июнь

2020 йил июнь — август

2020 йил сентябрь

Марказий банк (Захидов),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

8.

2025 йилга қадар банклар устав капиталининг энг кам миқдорини 500 млрд сўмгача босқичма-босқич ошириш.

«Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини банклар устав капиталининг энг кам миқдорини ошириш режа-жадвалини белгилаган ҳолда ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2022 йил октябрь

Марказий банк (Нурмуратов)

II. Банклардаги давлат улушини сотиш ва банкларнинг корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш

9.

«Ипотека банк» АТИБни трансформация қилиш ва ундаги давлат улушини сотиш.

1. Халқаро молия корпорацияси билан кредит линияларини жалб қилиш ва банкни трансформация қилиш шартлари бўйича келишувни имзолаш.

2. Банкни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.

3. Кузатув кенгашининг мустақил аъзолар иштирокидаги янги таркибини шакллантириш.

4. ХМК иштирокида тайёргарлик ишларини амалга ошириш, потенциал инвесторларни аниқлаш.

5. Давлат улушини хусусийлаштириш.

Кредит шартномаси

Акциядорлар умумий йиғилиши қарори

Акциядорлар умумий йиғилиши қарори

Чора-тадбирлар комплекси

Олди-сотди шартномаси

2020 йил май-июнь

2020 йил июль-август
2020 йил июнь — август


2021-2022 йиллар

2022 йил

«Ипотека-банк» АТИБ (Атабаев),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов),

ЎТТЖ (Вафаев)

10.

«Асака» АТБни трансформация қилиш ва ундаги давлат улушини сотиш.

1. Халқаро аудиторлик компанияси томонидан банкни баҳолашни (due diligence) амалга ошириш.

2. «Асака» АТБ ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасида банкни келгусида хусусийлаштиришни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи институционал трансформация қилиш бўйича келишувни имзолаш.

3. Банкни трансформация қилиш дастури («йўл харитаси»)ни ишлаб чиқиш.

4. Трансформация дастурини амалга ошириш ва банкни хусусийлаштириш режасини тайёрлаш.

5. Давлат улушини хусусийлаштириш.

Аудиторлик компанияси хулосаси

ЕТТБ билан келишув

Кузатув кенгаши қарори

Чора-тадбирлар комплекси

Олди-сотди шартномаси

2020 йил июнь

2020 йил сентябрь

2020 йил сентябрь — декабрь

2021-2022 йиллар

2023 йил

«Асака» АТБ (Сайдуллаев),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов),

ЎТТЖ (Вафаев)

11.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБни трансформация қилиш ва ундаги давлат улушини сотиш.

1. ХМК ва ЕТТБ иштирокида банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришдан олдинги тайёргарлик бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. ХМК ва ЕТТБ билан ҳамкорликда банкни трансформация қилиш жараёнини амалга ошириш ва банкни хусусийлаштиришга тайёрлаш.

3. Давлат улушини хусусийлаштириш.

Кузатув кенгаши қарори

ХМК ва ЕТТБ билан келишув

Олди-сотди шартномаси

2020 йил

ноябрь

2020 — 2022 йиллар

2022 — 2024 йиллар

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (Анакличев),
Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Вафаев),
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов),

ЎТТЖ (Вафаев)

12.

«Алоқабанк» АТБни трансформация қилиш ва ундаги давлат улушини сотиш.

1. ЕТТБ маслаҳат хизмати учун харажатларни тақсимлаш тўғрисидаги келишув доирасида «Алоқабанк» АТБнинг жорий ҳолати, фаолияти, жараёнлар ва тартиб-таомилларни таҳлил қилиш.

2. ЕТТБ ва ОТБ билан биргаликда банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришдан олдинги тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси («йўл харитаси»)ни ишлаб чиқиш.

3. «Йўл харитаси»га мувофиқ «Алоқабанк» АТБни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришдан олдинги тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш.

4. Давлат улушини хусусийлаштириш.

Аудиторлик компанияси билан шартнома тузиш

Чора-тадбирлар режасини тайёрлаш («йўл харитаси»)

Чора-тадбирлар комплекси

Олди-сотди шартномаси

2020 йил май — август

2020 йил сентябрь — декабрь

2021-2022 йиллар давомида

2022-2023 йиллар

«Алоқа банк» АТБ (Ирисбекова),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов),

ЎТТЖ (Вафаев)

14.

«Азия альянс банк» АТБни хусусийлаштириш.

1. Халқаро аудиторлик компанияси томонидан амалга оширилган банкнинг таҳлили ва ҳақиқий қиймати баҳолари (due diligence) асосида хорижий инвесторлар билан музокараларни ташкил қилиш.

2. Марказий банкнинг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш (fit and proper).

3. Инвестор билан келишувга эришилган тақдирда банк акциялари назорат пакетини сотиш.

Ўзаро англашув меморандуми

Марказий банк хулосаси

Олди-сотди шартномаси

2020 йил октябрь

2020 йил
ноябрь


2020 йил декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов),
«Азия Альянс банк» АТБ (Абдукахоров), Марказий банк (Захидов)

15.

«Туронбанк» АТБни трансформация қилиш.

1. ХМК экспертлари томонидан банкни диагностика қилишни якунлаш.

2. Халқаро консультантлар билан ҳамкорликда банкни трансформация қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Консультантлар хулосаси

Кузатув кенгаши қарори

2020 йил май

2020 йил сентябрь

«Туронбанк» АТБ
(Мирзаев),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов),

ЎТТЖ (Вафаев)

16.

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБни трансформация қилиш ва ундаги давлат улушини сотиш.

1. Халқаро консультантлар томонидан банкни диагностика қилишни якунлаш.

2. Халқаро консультантлар билан ҳамкорликда банкни трансформация қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Консультантлар хулосаси

Кузатув кенгаши қарори

2020 йил май

2020 йил сентябрь

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ (Муратов),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

17.

«Туронбанк» АТБ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБни қўшиб юбориш масаласини кўриб чиқиш.

1. Банклар фаолиятини диагностика қилиш ва молиявий ҳолатини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

2. Банк фаолиятини қайта ташкил этиш режасини тасдиқлаш.

Диагностика натижалари хулосаси

Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари

2020 йил июнь

2020 йил сентябрь

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов),

ЎТТЖ (Вафаев)

18.

Давлат улуши иштирокидаги тижорат банкларининг кузатув кенгашлари таркибига мустақил аъзоларни жалб қилиш.

1. Кузатув кенгашларининг мустақил аъзолари, шу жумладан банк соҳасида халқаро тажрибага эга бўлган аъзоларни танлаш мезонлари ва рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш.

2. Кузатув кенгашларини мустақил аъзолар билан бутлаш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари

Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари

2020 йил июнь

2020 йил декабрь

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

III. Қонунчилик базасини такомиллаштириш

19.

Нобанк кредит ташкилотларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий базасини яратиш.

1. Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш.

2. Қонун лойиҳасини мутахассислар, илмий ходимлар ва экспертлар ҳамжамияти билан муҳокама қилиш.

3. Қайта ишланган лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2020 йил июль

2020 йил август

2020 йил сентябрь

Марказий банк (Захидов),

Адлия вазирлиги (Давлетов)

20.

Нобанк молиялаштиришнинг янги бизнес-моделларини жорий қилиш.

Қуйидагилар учун ҳуқуқий базани яратиш:

юқори технологияли молиявий хизматларни тақдим этувчи компаниялар («фин-тех» компаниялар) фаолиятини йўлга қўйиш;

чакана кредитлаш субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш;

Жисмоний шахсларни тўғридан-тўғри кредитлаш механизмлари, краудфандинг ва бошқа муқобил инструментларни жорий қилиш масалаларини ўрганиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Ёзма ахборотнома

2020 йил сентябрь

2020 йил сентябрь

Марказий банк (Захидов)

21.

Банкларни санация қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

1. Жаҳон банки экспертларини жалб қилиш ҳамда банкларни санация қилиш механизмини ташкил этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2. ХМИ экспертлари билан ҳамкорликда «Банкларни санациялаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

3. Қонун лойиҳасини мутахассислар, илмий ходимлар ва экспертлар ҳамжамияти билан муҳокама қилиш.

4. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Консультантлар ҳисоботи

Қонун лойиҳаси

2021 йил апрель

2021 йил сентябрь

тайёрланишига қараб

2022 йил

Марказий банк (Захидов),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),
Адлия вазирлиги (Давлетов)

22.

Қимматли қоғозлар бозоридаги банк операциялари бўйича қонунчиликни соддалаштириш.

Амалдаги қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш:

қимматли қоғозлар бозорида банкларнинг операцияларини фаоллаштириш;

тижорат банклари томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш ҳамда бошқа инструментлар учун маъмурий тўсиқларни камайтириш, бир вақтнинг ўзида назоратни кучайтириш;

банкларнинг қимматли қоғозларини халқаро капитал бозорига чиқариш бўйича ҳуқуқий базани яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил октябрь

Марказий банк (Нурмуратов),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

IV. Молиявий секторни янада ривожлантириш соҳасидаги давлат ҳамкорлиги

23.

Давлат банклари учун «Давлат корхоналарида корпоратив бошқарув бўйича ИҲТТ стандартлари»ни қабул қилиш.

1. Давлат корхоналарини корпоратив бошқариш бўйича ИҲТТ стандартларини жорий этиш юзасидан халқаро тажрибани ўрганиш.

2. Давлат иштирокидаги банкларга корпоратив бошқарув бўйича ИҲТТ стандартларини жорий қилиш, шу жумладан:

номзодларни кўрсатишнинг шаффоф жараёни билан профессионал кузатув кенгашини ташкил этиш механизмлари;

банклар фаолиятини назорат қилиш механизмлари;

банкларда маълумотларни ошкор қилиш сиёсати;

ташқи аудиторлар ва давлат назорат органлари билан ҳамкорлик қилиш;

Кузатув кенгашлари аъзоларини рағбатлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш, малакали мутахассисларни жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш.

Ёзма ахборотнома

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил октябрь

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов)

24.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (ТФҚДЖ)ни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш.

1. ТФҚДЖ фаолиятини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш режасини ишлаб чиқиш учун халқаро экспертларни жалб қилиш.

2. ТФҚДЖ фаолияти самарадорлигини қуйидагилар орқали ошириш:

унинг бошқарув тузилмасини кучайтириш ва операциялари шаффофлигини ошириш;

аудит ўтказиш, таваккалчиликларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш;

молиялаштириш моделини ишлаб чиқиш ва ҳамкор банкларни танлаш услубиётини бирхиллаштириш;

ахборот-коммуникация тизимларини жорий қилиш;

гаров билан бир қаторда кафилликлар бўйича ундирув механизмларини жорий қилиш.

Консультантлар ҳисоботи

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил сентябрь

2020 йил ноябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Қўчқоров),

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

25.

Иқтисодиётдаги долларлашув даражасини камайтириш чоралари.

Банклар активлари ва пассивлари таркибида долларлашув даражасини камайтириш бўйича рағбатлантирувчи ва регулятив чора-тадбирлар қабул қилиш, шу жумладан:

банкларнинг активлари ва мажбуриятларида хорижий валютанинг улушини камайтириш учун макроиқтисодий шарт-шароитлар яратиш;

хорижий валютада бериладиган кредитлар турларига чекловлар жорий қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил ноябрь

Марказий банк (Захидов),
тижорат банклари

26.

Банкларнинг кредит портфели ўсишини оптималлаштириш ва кредитларнинг концентрациялашуви таваккалчиликларини камайтириш.

1.Банклар кредит портфели ўсиш даражасини оптималлаштириш учун макроиқтисодий ва регулятив чораларни мослашувчан тарзда қўллаш.

2.Банк тизими йирик қарздо??аринин? қарз юкларини тартибга солиш, шу жумладан ҳаддан ташқари қарз юкига эга бўлган энг йирик қарздорларга кредитлар бериш бўйича чекловларни ҳамда қарз юкининг рухсат этилган даражасини белгилаш.

Чора-тадбирлар комплекси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020-2021 йиллар давомида

2020 йил декабрь

Марказий банк (Захидов),
тижорат банклари

27.

Аҳоли омонатларини ҳимоялаш тизимини ривожлантириш.

Банк назорати бўйича Базель қўмитаси ва Омонатларни суғурталовчилар халқаро уюшмаси томонидан тасдиқланган «Омонатларни ҳимоялашнинг самарали тизимлари учун асосий тамойиллар»ни амалиётга жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш.

Ёзма ахборотнома лойиҳаси

2021 йил февраль

Марказий банк (Захидов),

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

28.

Кредит бюролари фаолиятини такомиллаштириш.

Кредит бюр?ларига қуйидаги маълумотларни тақдим этиш орқали кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва маълумотлар базасини кенгайтириш:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар;

уй-жой коммунал хизматларини тўлашда қарздорликнинг мавжудлиги;

суд қарорлари, корхоналарни тугатиш ва ташкил қилиш ҳамда бошқалар.

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил август

Марказий банк (Захидов),
ДБҚ (Мусаев),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),

вазирлик ва идоралар

29.

Банкларга нисбатан қўлланиладиган халқаро тан олинганминимал стандартлар ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрий ва назорат базаларини қайта кўриб чиқиш.

1. Базель қўмитасининг корпоратив бошқарув тамойилларини Банкларда корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомнинг янги таҳририга татбиқ қилиш.

2. Банкларда стресс-тестлар ўтказиш бўйича батафсил талабларни ишлаб чиқиш, шу жумладан стресс-тестлар натижаларини капитал ва ликвидликни режалаштиришда қўллаш.

3. Банкларнинг капитал монандлигини баҳолаш бўйича ички жараёнлари (ICAAP), стресс-тестлар ва таваккалчилик хусусиятлари асосида капиталга нисбатан табақалаштирилган талаблар белгилаш.

Марказий банк бошқаруви қарори

Марказий банк бошқаруви қарори

Марказий банк бошқаруви қарори

2020 йил

июнь

2021 йил

2022 йил

Марказий банк (Захидов)

30.

Аниқ ва узоқ муддатли стратегик ташаббусга эга бўлган барқарор иштирокчиларнинг бозорга киришини таъминлаш мақсадида банкларни лицензиялаш тартибини қайта кўриб чиқиш.

«Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида»ги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Марказий банк бошқаруви қарори

2020 йил

июнь

Марказий банк (Захидов)

31.

Банк назорати бўйича Базель қўмитаси тавсияларини инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Базель III тавсияларига (капитал элементлари, таваккалчиликларни қоплаш, ҳисоблаш услуби) мувофиқ «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2. «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом»ни Базель қўмитаси тавсиялари ва Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС-9) талабларига мувофиқлаштириш мақсадида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

3. Консолидациялашган назорат учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш (банк гуруҳларини, консолидациялашган ҳисоботни, консолидациялашган асосда пруденциал нормативларни аниқлаш).

Марказий банк бошқаруви қарори

Марказий банк бошқаруви қарори


Марказий банк бошқаруви қарори

2020 йил декабрь

2021 йил


2022 йил

Марказий банк (Захидов)

32.

Давлат иштирокидаги банкларнинг мижозга йўналтирилганлик даражасини ошириш.

1. Аҳолининг кенг қатлами ва тадбиркорлик субъектларига мўлжалланган банк хизматлари кўламини, шу жумладан кам харажатли банк хизматлари ва маҳсулотларини стандартлаштириш орқали кенгайтириш.

2. Истеъмолчини қаноатлантириш индекси (CSI) ҳамда Истеъмолчининг содиқлиги индекси (NPS) асосида банк хизматлари сифатини баҳолаш тизимини жорий қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

Марказий банк бошқаруви қарори

2020 йил июнь

2020 йил сентябрь

Тижорат банклари

Марказий банк (Захидов)

V. Банк фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш

33.

Тижорат банкларини АКТ-аудитидан ўтказиш.

Тижорат банкларида ишлаб турган автоматлаштирилган банк тизимларини баҳолаш мақсадида АКТ-аудитини ўтказишга малакали компанияларни жалб қилиш.

Аудит якунлари бўйича хулоса

2020 йил июль

Тижорат банклари,

Марказий банк (Абдугафаров),
Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

34.

Банк хизматларининг сифати ва тезлигини ошириш учун янги рақамли маҳсулотларни жорий қилиш.

Халқаро стандартлар асосида синалган маҳсулотларни таклиф қилаётган етакчи IT компанияларни ички бозорга жалб қилиш.

Тижорат шартномалари

2020 йил якунига қадар

Тижорат банклари

35.

Потенциал таваккалчиликларни баҳолаш сифатини ошириш ва қарорлар қабул қилиш жараёнини оптималлаштириш мақсадида давлат иштирокидаги банкларда кредитлаш механизмларини такомиллаштириш.

Қуйидагилар орқали кредитлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг самарали механизмини жорий этиш:

юқори малакали андеррайтерлар гуруҳларини ташкил қилиш;

хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш ва модулли («бир хил») кредит маҳсулотларини жорий қилиш ҳамда уларнинг банк кредит портфелидаги улушини ошириш орқали тез ва кам харажатли чакана банк хизматлари турларини кенгайтириш;

банкларнинг скоринг тизимларини янада такомиллаштириш.

Тижорат банклари кузатув кенгашлари қарорлари

2020 йил якунига қадар

Тижорат банклари,

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

36.

Қарздорларни идентификациялашнинг замонавий тизимларини жорий этган ҳолда кредитлаш жараёнларини автоматлаштириш.

Тижорат банкларига мижозларни идентификациялашни амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг биометрик маълумотлар базасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил декабрь

ДПМ (Тураходжаев)

ИИВ (Бобожонов), Марказий банк (Абдугафаров)

37.

Банкларнинг кўрсатилаётган хизматлари сифатини яхшилаш, операцион самарадорлигини ошириш, шунингдек уларнинг реал молиявий ҳолатини баҳолаш учун ишончли маълумотларни шакллантириш мақсадида биснес жараёнларни автоматлаштириш.

1. Банкларнинг ахборот тизимлари самарадорлигини, уларнинг мавжуд талабларга мувофиқлигини текшириш ва уларнинг замонавий маҳсулотларни жорий этиш салоҳиятини баҳолаш учун халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиш.

2. Жалб қилинган халқаро консалтинг компаниялари билан биргаликда банкларнинг ахборот тизимларини модернизация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

3. Ахборотларни «Big Data» асосида йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича автоматлаштирилган тизимни жорий этиш.

4. «RegTech» ва «SupТech» технологияларини татбиқ этиш орқали маъмурий ва операцион жараёнларни автоматлаштириш ва оптималлаштириш.

Консультант

ҳисоботи

«Йўл харитаси» лойиҳаси

Марказий банк бошқаруви қарори

2020 йил июнь

2020 йил декабрь

2020-2021 йиллар

2020-2021 йиллар

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев),

Марказий банк (Захидов),

тижорат банклари

38.

Масофавий банк хизматлари кўрсатиш улушини ошириш мақсадида банкларнинг операцион фаолиятида ахборот технологиялари кенг қўлланилишини таъминлаш.

1. Хўжалик юритувчи субъектларининг тўлов хизматларидан туну кун фойдалана олишини таъминлаш мақсадида барча тижорат банкларини 24/7 режимида ишловчи банклараро лаҳзали тўловлар тизимига улаш.

2. Масофавий банк тўловлари ҳажмини 90 фоизгача ошириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил май

2020 — 2022 йиллар

Марказий банк (Абдугафаров),

тижорат банклари

VI. Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш

39.

Марказий банк ходимларининг салоҳиятини ошириш.

1. Ҳар йили хорижий ўқув марказларида (Швейцария Миллий банки, Россия банки, Польша банки, Корея банки, Бирлашган Вена институти ва бошқаларнинг марказлари) Марказий банкнинг камида 150 нафар мутахассислари малакасини ошириш.

2. Етакчи университетлар ва ўқув марказларининг (Калифорния университети, Йель университети, Москва давлат халқаро алоқалар институти, Сбербанк корпоратив маркази) камида 15 та масофавий ўқитиш шакли дастурларини, шу жумладан онлайн курсларини жорий этиш.

3. Хорижий мамлакатларнинг (Грузия, Украина, Швейцария, Чехия, Арманистон, Россия, Жанубий Корея ва бошқалар) марказий банкларида камида 30 нафар мутахассисларнинг стажировкасини ташкиллаштириш.

4. Банк сектори мутахассисларининг малакасини ошириш мақсадида Марказий банкнинг корпоратив ўқув марказида хорижий экспертларни (ХВЖ, ЖБ, ЕТТБ, ОТБ, VISA ва Mastercard компаниялари, аудиторлик ва консалтинг компаниялари ва бошқаларнинг экспертлари) жалб қилган ҳолда камида 10 та (ҳар ой биттадан) тренинг ва семинарлар ташкил қилиш.

Ходимларни ўқитиш режаларини ишлаб чиқиш


Ходимларни ўқитиш режаларини ишлаб чиқиш

Икки томонлама келишув

Корпоратив ўқув маркази ўқув дастури

Ҳар йили

2020 йил давомида

2020 йил давомида

2020 йил июнь

Марказий банк (Захидов)

40.

Тижорат банклари ходимларининг салоҳиятини ошириш.

1. 2020 йилда тижорат банклари томонидан банклар фаолиятининг энг муҳим йўналишлари (лойиҳавий молиялаштириш, риск-менежмент, ахборот технологиялари ва бошқалар) бўйича 10 та (ҳар ой биттадан) корпоратив маҳорат дарслари (мастер-класс) ва тренинглар ташкил қилиш.

2. 2020 йилда Марказий банкнинг Корпоратив ўқув марказида хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликда тижорат банклари мутахассислари учун корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойиллари, риск-менежмент, МҲХС ва бошқа йўналишларда 6 та ўқув семинарларини ташкил этиш.

3. Мунтазам равишда тижорат банкларининг камида 3-4 нафар ходимини хорижий ва маҳаллий ОТМнинг «Бизнесни бошқариш магистри» (MBA) дастурларида ўқитиш.

Корпоратив ўқув маркази ўқув дастури

Кадрларни тайёрлаш корпоратив дастурлари

Кадрларни тайёрлаш корпоратив дастурлари

2020 йил давомида

2020 йил давомида

Ҳар йили

Марказий банк (Захидов),
тижорат банклари

41.

Банк-молия академиясини (БМА) ривожлантириш.

1. Газпромбанк, РФ Сбербанки, МДУ қошидаги Стратегик тадқиқотлар марказининг ўқув марказлари ва бошқа шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2. Йиллик камида 200 нафар талаба квотасига эга бўлган «Бизнесни бошқариш магистри» (MBA) дастурини жорий этиш.

3. «Банк иши» мутахассислиги бўйича бакалавр талабалар ўқитишни ташкиллаштириш (бакалаврлар улушини 2020 йилдаги 5 фоиздан
2024 йилга келиб 70 фоизгача босқичма-босқич ошириш).

4. Талаб энг юқори бўлган йўналишларда (риск-менежмент, корпоратив бошқарув, лойиҳавий таҳлил ва бошқалар) банк соҳаси кадрларининг малакасини ошириш учун 10 та профессионал дастурлар ишлаб чиқиш.

Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар

Ўқув дастури

Ўқув дастури

Малака ошириш курслари

2020 йил май — декабрь

2022 йил

2020 йил сентябрь

2020 йил декабрь

Ўзмиллийбанк (Мирсоатов)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)

Т/р

Кўрсаткичлар номланиши

Жорий ҳолати

Мақсад:

2021 йилга

2023 йилга

2025 йилга

1.

Хусусий (давлат улуши иштирок этмаган) банклар активларининг банк сектори активлари умумий ҳажмидаги улуши

15 фоиз

17 20 фоиз

35 — 40 фоиз

60 фоиз

2.

Банкларнинг хусусий сектор олдидаги мажбуриятларининг мажбуриятлар умумий ҳажмидаги улуши

28 фоиз

30 40 фоиз

60 фоиз

70 фоиз

3.

Етарли тажриба, билим ва обрўга эга бўлган стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш

-

-

3

3

4.

Депозитларнинг банклар мажбуриятларига нисбати

41 фоиз

41 45 фоиз

45 50 фоиз

50 60 фоиз

5.

Нобанк кредит ташкилотлари активларининг кредит ташкилотлари активлари умумий ҳажмидаги улуши

0,35 фоиз

0,5 0,7 фоиз

1 — 1,5 фоиз

4 фоиз

6.

Хорижий валютадаги мажбуриятларнинг мажбуриятлар умумий ҳажмидаги улуши

58 фоиз

50 — 55 фоиз

45 50 фоиз

40 45 фоиз

7.

Банк активларининг ЯИМга нисбати

53 фоиз

53-54 фоиз

54-55 фоиз

55 фоиздан кўп

8.

Банк депозитларининг ЯИМга нисбати

18 фоиз

19 21 фоиз

22 24 фоиз

25 27 фоиз