LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/9-сон қарори (рўйхат рақами 3029, 2018 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 26-сон, 532-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
«5. Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ЯТТдан қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси) талаб этилади (чет эл валюталарини сотиш операцияси бундан мустасно) ва ушбу ҳужжат нусхалари операцияларни амалга оширган ходимлар томонидан банк кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади.».
3. 2-боб номидаги ва 6-банддаги «валюта айирбошлаш операцияларини» деган сўзлар «нақдсиз шаклда чет эл валютасини сотиш операциясини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 34-банд «детектор ёки тестер,» деган сўзлардан кейин «тўлов терминаллари,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8. 41-банднинг бешинчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«471. Валюта айирбошлаш шохобчаларида резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквиваленти 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютасини сотиш операцияси улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмаган ҳолда шохобчага топширган нақд ёки шахсий банк картасидан ечиб олинган миллий валюта миқдори доирасида амалга оширилади.».
10. 48-банднинг биринчи хатбошисидан «халқаро жорий операциялар амалга оширилиши натижасида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
резидент жисмоний шахсларга сотилганда, мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ 09007-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. 09007-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси резидент жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси (эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдордаги чет эл валютаси сотилганда) ва бошқа ҳужжатлар билан бирга;
норезидент жисмоний шахсларга сотилганда, мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ 09007-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. 09007-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси норезидент жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси, тегишлилиги бўйича терминал (банкомат) чеки ёхуд республика ҳудудида миллий валюта маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатлар билан бирга мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги 09010-сон реестрга илова қилинади ва ҳисобот тузиш учун асос ҳисобланади.».
Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
ИЛОВА
09007-сон шакл | |||||||||
Тижорат банкининг эмблемаси | |||||||||
___________________________________ | ____________________________________ | ||||||||
|
| ||||||||
-сон маълумотнома | |||||||||
20___ йил «________» ________________ | |||||||||
кун | ой | ||||||||
______________________________________________________________________________________ дан* | |||||||||
(Ф.И.О.) | |||||||||
_____________________________________________________________________________ қабул қилинди. | |||||||||
(миллий валютанинг суммаси рақам ва сўз билан) | |||||||||
__________________________________________________________________________________ берилади. | |||||||||
(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан) | |||||||||
Кассирнинг штампи ва имзоси _______________________ | |||||||||
Назоратчининг штампи ва имзоси ________________ | |||||||||
Мижознинг имзоси |