Т/р | Объектлар номи | Қуввати (ўқув ўрни) | Бажариш муддатлари | ||||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси юридик коллежи | 540 | 2024 йил | ||||
2. | Андижон вилояти юридик коллежи | 1000 | 2021 йил | ||||
3. | Бухоро вилояти юридик коллежи | 400 | 2023 йил | ||||
4. | Жиззах вилояти юридик коллежи | 585 | 2020 йил | ||||
5. | Қашқадарё вилояти юридик коллежи | 750 | 2020 йил | ||||
6. | Наманган вилояти юридик коллежи | 1040 | 2021 йил | ||||
7. | Навоий вилояти юридик коллежи | 825 | 2021 йил | ||||
8. | Самарқанд вилояти юридик коллежи | 900 | 2023 йил | ||||
9. | Сурхондарё вилояти юридик коллежи | 600 | 2022 йил | ||||
10. | Сирдарё вилояти юридик коллежи | 720 | 2022 йил | ||||
11. | Тошкент вилояти юридик коллежи | 800 | 2020 йил | ||||
12. | Фарғона вилояти юридик коллежи | 720 | 2024 йил | ||||
13. | Хоразм вилояти юридик коллежи | 720 | 2022 йил | ||||
14. | Тошкент шаҳар юридик коллежи | 1560 | 2023 йил |
Тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Харажатлар* (млн.сўм) | Масъул ижрочилар | |
1. | Юридик коллежларда таълим сифати ва бошқарув самарадорлигини ошириш, рақамли маҳсулотлар ва инновацион технологияларни қўллаган ҳолда замонавий ишчи муҳитни яратиш мақсадида ситуацион зални ташкил қилган холда видео-конференц-алоқа тизимини жорий этиш. | 1. Видео-конференц-алоқани ташкил қилиш учун комплексни (техник воситалар ва дастурий таъминот) харид қилиш ва ўрнатиш. 2. Юридик коллежларнинг ҳар бир аудиториясига кузатув камераларини харид қилиш ва ўрнатиш. | 2021 йил октябрь | 2 000,0 | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
2021 йил декабрь | 1 700,0 | ||||
2. | Юридик коллежларда ўқитишнинг инновацион услублари, офлайн ва онлайн курсларини татбиқ этиш мақсадида масофавий таълимни, шу жумладан вебинар машғулотларни ташкил этиш. | 1. Масофавий таълимни ташкил қилиш учун комплекс (техник воситалар ва дастурий таъминот) харид қилиш ва ўрнатиш. | 2020 йил май | 670,0 | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
2. Юридик коллежларда серверларни ва ТДЮУда дата-марказни харид қилиш ва ўрнатиш. | 2020 йил май | 2 000,0 | |||
3. Хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ТДЮУ ва юридик коллежларнинг тегишли ходимларига масофавий таълим методикасини ўргатиш бўйича курсларни ташкил этиш. | 2020 йил май — декабрь | ТДЮУ | |||
3. | Ўқув жараёнига интеграциялашган ижтимоий-таълим тармоғи, ички корпоратив (интранет) портали, ТДЮУ Ахборот-ресурс маркази электрон базаларига онлайн тарзда кириш, таълим жараёнини онлайн қўллаб қувватлаш бўйича ўқувчилар учун портал (экстранет зона) ва педагогларнинг ўқувчилар билан мулоқоти ҳамда ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотини ўз ичига олувчи ходимлар ва ўқувчилар учун ички ахборот-коммуникация восита ва реурсларини ташкил этиш мақсадида «Электрон юридик коллеж» инновацион электрон платформасини жорий этиш. | 1. «Электрон юридик коллеж» инновацион электрон платформасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2021 йил сентябрь | 370,0 | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, ТДЮУ |
2. Ушбу платформани ҳар бир юридик коллежга ўрнатиш ҳамда тегишли маълумотлар билан тўлдириш бўйича фаолиятни ташкил қилиш. | 2021 йил сентябрь | ||||
3. Юридик коллеж ходимлари ва ўқувчиларига, шунингдек ТДЮУнинг масъул ходимларига ушбу платформадан фойдаланиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. | 2021 йил сентябрь — декабрь | ||||
4. | Халқаро стандартларга мувофиқ юридик коллежларнинг расмий сайтларини янги версиясини ишлаб чиқиш. | Амалий чоралар | 2020 йил май | 40,0 | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
5. | Интернетга уланиш тезлиги 100 МБ/с дан кам бўлмаган барқарор алоқани таъминловчи провайдерлар билан ва серверларга, компьютерларга антивирус дастурий таъминотини ўрнатиш бўйича тендер (конкурс) савдоларини ўтказмасдан шартномалар тузиш, кейинчалик шартномалар муддатини мустақил узайтириш. | Амалий чоралар | 2019 йил октябрь | шартнома шартларига мувофиқ | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзбектелеком» АЖ |
6. | Юридик коллежларда электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиш. | 1. «UNICON-SOFT» МЧЖ билан «av.ijro.uz» электрон ҳужжат айланиш тизимидан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш. 2. Юридик коллежларда ушбу тизимдан фойдаланиш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш. | 2019 йил декабрь | шартнома шартларига мувофиқ | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
7. | Мультимедиали видеомаъруза ва тақдимотлар базасини, шунингдек юридик коллежлар ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ижтимоий роликлар яратиш орқали ўқув машғулотларининг сифати ва самарадорлигини ошириш. | 1. Энг янги IT-технологиялар ва рақамли ускуналар билан жиҳозланган ТДЮУ Медиа марказини ташкил этиш. 2. 2025 йил 1 январга қадар ТДЮУ томонидан замонавий Медиа марказ фаолиятини ташкил этиш учун шартномаларга мувофиқ олиб кириладиган мультимедия ускуналари комплектлари, компьютер техникаси, дастурий таъминотлар ва бошқа техник воситалар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилиш. 3. Медиа марказга мутахассисларни (режиссёр, журналист, креатив муҳаррир, оператор, IT-мутахассис, дизайнер, видеомонтажчи, студия аппарат комплекси муҳандиси ва бошқалар) меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, шартнома асосида жалб этиш. | 2019 — 2025 йиллар | Шартнома шартларига мувофиқ | Адлия вазирлиги, ДБҚ, ТДЮУ |