Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг ахборотномаси 1993 йил 9-сонли 320-модда) 6, 25-моддалари «Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил 15-сонли 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-моддасига) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилдаги мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш мақсадида, қарор қиламан:
1. Учқудуқ туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари, мажбурий мавсумий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича Учқудуқ туман комиссиясининг таркиби 1-иловага* мувофиқ, Навоий вилояти Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги бошқармасига 1-сонли туманлараро рўйхатга олиш ва имтиҳон олиш бўлимида Учқудуқ тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга бўлган автокорхона ташкилот, хусусий корхоналарнинг 2019 йилдаги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
а) Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
б) Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
в) Ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди, мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг 3-бандида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички Ишлар Вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий Хавфсизлик Хизматининг ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари кўрстаилиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбрий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилади.
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомига мувофиқ» 1 январдан 31 августга қадар ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
6. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун жарималар ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинсин.
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш;
8. Учқудуқ туман ИИБ ЙХХГ ходимдари мазкур қарорнинг ижроси таъминланганлиги тўғрисида 2019 йил 20 ноябрь кунига қадар Учқудуқ туман ҳокимлигига ёзма равишда ахборот тақдим этиш топширилсин.
9. Туман ҳокимлиги ва “UCHQUDUQ” газетаси таҳририяти давлат корхоналари бигаликда оммавий ахборот воситаларига кенг ёритилиши хамда Учқудуқ туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.