LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 8 июлдаги 33-сонли ««Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3016-5, 25.07.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 185-сон буйруғи (рўйхат рақами 3016, 2018 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
«871. Уч ёки ундан ортиқ танлов иштирокчилари — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.».
«1641. Уч ёки ундан ортиқ тендер иштирокчилари — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.».