29.12.1995 йилдаги 478-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.1995 йилдаги 478-сон
Дата вступления в силу
29.12.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 20.07.2018
 LexUZ шарҳи
2. Мазкур Низомни олди-сотди, алмашиш, суғурта қилиш, ҳадя этиш ва мулк эгасининг бошқа эгалик қилиш функциялари масалаларида мажбурий (ихтиёрий) суғурталаш мақсадида, шунингдек, савдо, хизмат кўрсатиш объектларига ва кўчмас мулк билан амалга ошириладиган бошқа операцияларга нисбатан қўллаш тавсия қилинсин.
1. Мазкур Низом «Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 декабрдаги 591-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда жисмоний шахсларнинг мол-мулки (турар жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйчалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар) ни, бундан кейин «мол-мулк» деб аталади, уларги солиқ солиш мақсадида баҳолаш ва қайта баҳолаш тартибини белгилайди.