25.05.2019 йилдаги 430-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.05.2019 йилдаги 430-сон
Дата вступления в силу
27.05.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги «Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишланишни самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 138-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш питомниклари ва плантацияларини барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Плантатор

1. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштирадиган питомниклар ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш.

2. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштирадиган питомникда ва плантацияда экиладиган материални экиш (кўчириб ўтқазиш) ишларини ўтказишда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи вакилининг иштирокини таъминлаш учун ариза билан мурожаат қилиш.

1. Экиш (кўчириб ўтқазиш) тўғрисида далолатнома тузилган санадан эътиборан кўпи билан 15 кун олдин.

2. Экиладиган материални экишдан (кўчириб ўтқазишдан) 7 кун олдин.


2-босқич

Давлат экология қўмитаси

Иштироки таъминланадиган масъул вакил тўғрисидаги ахборотни жўнатиш.

Ариза келиб тушган пайтдан эътиборан 2 кун ичида.


3-босқич

Плантатор

Экиш (кўчириб ўтқазиш) далолатномасини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органига жўнатиш.

Экиш (кўчириб ўтқазиш) ишлари якунлангандан сўнг 3 кун ичида.


4-босқич

Давлат экология қўмитаси

Аризани кўриб чиқиш ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шу жумладан қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштирадиган питомник ва плантацияни давлат ҳисобига олиш ёки давлат ҳисобига олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

3 кун ичида.