13.05.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3096-1
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қарори, 13.05.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3096-1
Дата вступления в силу
14.05.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.2020
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг 2018 йил 30 октябрдаги 16/30-сон қарори (рўйхат рақами 3096, 2018 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 49-сон, 944-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрик ўтказиш тўғрисидаги низомга» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга» сўзларига алмаштирилсин.