[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари;
2.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
«Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 1 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2469-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига
мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 11 майдаги 98-сон «Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи
(рўйхат рақами 2469, 2013 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 322-модда);
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 17 ноябрдаги 9-сон «Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги
буйруғи
(рўйхат рақами 2469-1, 2014 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 564-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 апрель,
62-сон
Келишилган:
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2019 йил 5 апрель
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАЖИДОВ
2019 йил 4 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2019 й., 10/19/2469-2/3042-сон)