[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.06.00 Бошқа бюджетдан ташқари жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2088-2]
Ўзбекистон Республикаси
Солиқ кодексига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 19 февралдаги 14, 2010-5-сон «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарори
(рўйхат рақами 2088, 2010 йил 19 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 12-сон, 86-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 29 майдаги 54, 2017-23-сон «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари тизим ичида маҳсулот етказиб бериш бўйича табиий газни пировард истеъмолчига сотишдан Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлаш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори
(рўйхат рақами 2088-1, 2017 йил 19 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 555-модда).
2. Мазкур қарор «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 апрель,
51-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 апрель,
2019-28-сон
Келишилган:
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Б. СИДИКОВ
2019 йил 10 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2019 й., 10/19/2088-2/2987-сон)