Постановление Правления Центрального банка Республики Узбекистан, зарегистрировано 08.04.2019 г., рег. номер 1728-3
Дата вступления в силу
08.04.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Рус|Ўзб
Рус|O‘zb
Комментарий LexUz Настоящее постановление утратило силу в соответствии с постановлением правления Центрального банка Республики Узбекистан от 27 июня 2020 года № 15/9 «Об утверждении Инструкции о порядке ведения бухгалтерского учета в небанковских кредитных организациях» (рег. № 3263 от 30.06.2020 г.). |
LexUZ шарҳи Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/9-сонли «Нобанк кредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3263, 27.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 8 сентябрдаги 23/1-сон қарори (рўйхат рақами 1728, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 1. 16-банднинг иккинчи хатбошиси ва 88-банддаги «муҳри» деган сўз «штампи» деган сўз билан алмаштирилсин. 2. 170-банддаги «мемориал ҳужжатлар билан бирга касса ҳисобварағи билан ўтказилган корреспонденциялашган ва ордерларни» деган сўзлар «касса ҳисобварағи билан корреспонденциялашган ва касса ордерларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 4. 174-банддан «ўтган ойлар учун мемориал ҳужжатлар ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин. 5. 2-илованинг 3-бандидаги «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар «(муҳр изига бўлган талаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди)» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 8. 16-иловадан «Муҳр ўрни (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин. |