1995-1996 йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси «ўтиш даври»нинг кенг кўламли ўзгаришларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишда муҳим роль ўйнади ва мамлакатда бозор иқтисодиётини ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратишга имкон берди.
Иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича ўтказилган таҳлил Фуқаролик кодексида, авваламбор, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, халқаро рейтингларда мамлакат ўрнини яхшилашга салбий таъсир кўрсатувчи жиддий камчилик ва бўшлиқларни аниқлашга имкон берди.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни либераллаштириш, иқтисодий муносабатларни тартибга солишда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк кафолатлари ҳимоясини кучайтириш, тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича биринчи даражали мақсад ва вазифалар белгиланган.
1995-1996 йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси «ўтиш даври»нинг кенг кўламли ўзгаришларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишда муҳим роль ўйнади ва мамлакатда бозор иқтисодиётини ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратишга имкон берди.
биринчидан, Фуқаролик кодексида эскирган ҳуқуқий институтлар, шунингдек бозор иқтисодиётига асосланган ривожланган давлатлар ҳуқуқий тизимида мавжуд бўлмаган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли сақланиб қолган;
тўртинчидан, Фуқаролик кодексида кўп миқдордаги ҳаволаки нормаларнинг (80 га яқин) мавжудлиги кодекснинг тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжатга айланишига тўсқинлик қилмоқда ва унинг фуқаролик- ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш борасидаги мақомини пасайтирмоқда;
олтинчидан, Фуқаролик кодексида фуқаролик ҳуқуқи институтларига тааллуқли бўлмаган оммавий ҳуқуқ нормалари, хусусий мулк ва шартномавий муносабатларига оид асосланмаган миқдордаги чекловлар мавжуд;
еттинчидан, Фуқаролик кодексида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи қоидалар деярли мавжуд эмас.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган мақсад ва вазифаларга эришиш, шунингдек фуқаролик қонунчилигини бозор иқтисодиёти ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш мақсадида, қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш Концепцияси ишлаб чиқилди:
2. Фуқаролик кодекси ва бошқа фуқаролик қонун ҳужжатларидаги атама ва тушунчаларнинг ҳуқуқий маъноларини уларни аниқ таърифлаш ва бир хилда қўллаш орқали такомиллаштириш.
4. Фуқаролик кодекси ва бошқа фуқаролик қонун ҳужжатларининг тўғридан-тўғри амал қилиши учун улардаги ҳаволаки нормаларни қисқартириш.